Forwarded from O‘zsuvta'minot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Еженедельный дайджест об итогах проделанной на прошлой неделе работы, подготовленный пресс-службой АО "Узсувтаъминот".
Содержание дайджеста:
* На телеканале "Sevimli" вышел в эфир репортаж о реализации проекта в сфере питьевого водоснабжения и водоотведения в Ташкентской области.
* В АИМК состоялась пресс-конференция по итогам работы, проделанной АО "Узсувтаъминот" в первом полугодии 2022 года.
* В Куштепинском районе Ферганской области проводится работа по улучшению питьевого водоснабжения граждан.
*В селе "Арик буйи" Наманганской области 200 домохозяйств получили доступ к чистой питьевой воде.
* В результате прокладки водопроводной сети протяженностью 1,7 км в населенном пункте Отрор города Бухары обеспечено питьевое водоснабжение почти 100 домохозяйств.
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
1 августдан бошлаб Ўзбекистонда Twitter ва бошқа бир нечта ижтимоий тармоқлар, мессенжерлардан тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланди
"Юксалиш" ҳаракати Twitter'да ўз саҳифасига эга Ўзбекистоннинг давлат ва жамоат арбобларини саҳифаларини жамлади.
🔹Танзила Норбоева, Олий Мажлис Сенати Раиси
🔹Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Сенати Раисининнг биринчи ўринбосари
🔹Комил Алламжонов, Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари
🔹Шерзод Асадов, Президент матбуот котиби
🔹Акмал Бурҳонов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
🔹Жамшид Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари — иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири
🔹Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари
🔹Тимур Ишметов, молия вазири
🔹Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион ривожланиш вазири
🔹Шерзод Шерматов, АТКни ривожлантириш вазири
🔹Нозим Ҳусанов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
🔹Азиз Абдуҳакимов, Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири
🔹Саида Мирзиёева, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари
🔹Алишер Саъдуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори
🔹Бобур Бекмуродов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси
🔹Бахтиёр Иброҳимов, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили
🔹Жавлон Ваҳобов, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси
🔹Абат Файзуллаев, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси
🔹Алишер Курманов, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси
🔹Дилшод Ахатов, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси
🔹Сардор Рустамбоев, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси
🔹Нозима Давлетова, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори
🔹Элдор Туляков, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори
🔹Гулноза Исмоилова, МСК аъзоси, ЖИДУнинг инновациялар ва илмий ишлар бўйича проректори
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Forwarded from “Toshkent viloyati suv taʼminoti” AJ | RASMIY KANAL
#rasmiy_munosabat
📲Facebook ijtimoiy tarmogʻida Chirchiq shahri "Sugʻdiyona" koʻchasidagi aholi vakilidan ichimlik suvi loyqaligidan shikoyat mazmunida tarqalgan murojaat yuzasidan #munosabat
🔷“Toshkent suv ta’minoti” MChJ Chirchiq shahar boʻlimi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-51-18-sonli qarori asosida joriy yilning 2-avgustida Chirchiq shahridagi “Yulduz”, “Turon”, “Hayot guli” va “Ahmad Yassaviy” MFYlarida ichimlik suv quvurlarini rekonstruksiya qilish va zulfinlarni almashtirilishi maqsadida 27 ta MFY da ichimlik suv ta’minoti vaqtincha toʻxtatilishi haqida e’lon berilgan.
🏗Rekonstruksiya natijasida ichimlik suvi quvurida yigʻilgan loyqa quvurlar orqali chiqqan va iste’molchida norozilik paydo boʻlgan. Bir necha daqiqa davomida suv oqizilgach quvurdagi loyqalar oqib, odatdagi kabi shaffof suv oqa boshlagan.
❗️Mas'ullar tomonidan murojaat tushgan hudud va xonadondan ichimlik suvini tekshirish maqsadida namunalar olinib iste’molchiga tushuntirish ishlari olib borildi.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по реформированию государственной службы и мерам повышения результативности в управлении.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по реформированию государственной службы и мерам повышения результативности в управлении.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган.
Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган – давлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Таъкидланганидек, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.
Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).
“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.
Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди.
Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

Қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Мисол учун, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилди.
Умуман, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.
Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун тайёрланди.
Йиғилишда ушбу Қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Биринчи йўналиш – давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади.
Сўровларда иштирок этган 50 минг аҳолининг 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим, деган фикрни билдирган.
Шу муносабат билан йил якунигача:
- барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;
- бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;
- очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

Президент давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.
“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.
Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, деди давлатимиз раҳбари.
Шунинг учун, 1 ноябрдан:
- эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;
- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.
"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", деди Президент.

Туман ёки шаҳар даражасидаги раҳбарлик учун Салоҳиятли кадрлар резерви тузилади:
- унга номзодлар фақат маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан танлаб олинади;
- улар учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади;
- ушбу ёшлар камида бир ой вазирлик ва ҳокимликларда иш ўрганиб, малака оширади;
- хорижий мутахассислар билан бирга, уларнинг шахсий фазилатлари, психологик ҳолати таҳлил қилиниб, раҳбарлик кўникмалари шакллантирилади.
“Яъни, компетенциясига қараб, билим ва кўникма етмаганларни ўқитамиз, тажриба етишмаса ўргатамиз”, деди Президент.
Мутасаддиларга йил якунига қадар Салоҳиятли кадрлар резерви учун ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан 1 минг нафар номзодни танлаб, таклифлар киритиш топширилди.
“Куни кеча ярим йил якуни бўйича яхши натижа кўрсатган 65 нафар ҳоким ёрдамчиси ва 40 нафар ёшлар етакчиларини Салоҳиятли кадрлар резервига ўзим танлаб олдим”, деди Президент.
Уч ой муддатда “100 та илғор етакчилар” дастурини бошлаш вазифаси қўйилди. Дастур доирасида давлат хизматчилари, фаол тадбиркорлар, хориждаги ватандошлар орасидан ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли ёш кадрлар танлаб олинади.
Улар учун алоҳида ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, хорижда стажировка ўташ тизими жорий этилади. Ўқитиш якуни билан ушбу кадрлар давлат тизимидаги нуфузли лавозимларга номзод бўлади.
Бундай дастур Бирлашган Араб Амирликларида ижобий натижаларини кўрсатгани таъкидланди.

Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️"Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш(3-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 161,0 миллион АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида қарз битими имзоланди.
Ушбу маблағ вилоятнинг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Охангарон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ҳамда Чиноз тумани марказида аҳолик ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик ва оқова сув хизматларини ҳамда экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган.
Ушбу маблағ вилоятнинг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Охангарон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ҳамда Чиноз тумани марказида аҳолик ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик ва оқова сув хизматларини ҳамда экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган.
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Туман ёки шаҳар даражасидаги раҳбарлик учун Салоҳиятли кадрлар резерви тузилади:
- унга номзодлар фақат маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан танлаб олинади;
- улар учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади;
- ушбу ёшлар камида бир ой вазирлик ва ҳокимликларда иш ўрганиб, малака оширади;
- хорижий мутахассислар билан бирга, уларнинг шахсий фазилатлари, психологик ҳолати таҳлил қилиниб, раҳбарлик кўникмалари шакллантирилади.
“Яъни, компетенциясига қараб, билим ва кўникма етмаганларни ўқитамиз, тажриба етишмаса ўргатамиз”, деди Президент.
Мутасаддиларга йил якунига қадар Салоҳиятли кадрлар резерви учун ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан 1 минг нафар номзодни танлаб, таклифлар киритиш топширилди.
“Куни кеча ярим йил якуни бўйича яхши натижа кўрсатган 65 нафар ҳоким ёрдамчиси ва 40 нафар ёшлар етакчиларини Салоҳиятли кадрлар резервига ўзим танлаб олдим”, деди Президент.
Уч ой муддатда “100 та илғор етакчилар” дастурини бошлаш вазифаси қўйилди. Дастур доирасида давлат хизматчилари, фаол тадбиркорлар, хориждаги ватандошлар орасидан ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли ёш кадрлар танлаб олинади.
Улар учун алоҳида ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, хорижда стажировка ўташ тизими жорий этилади. Ўқитиш якуни билан ушбу кадрлар давлат тизимидаги нуфузли лавозимларга номзод бўлади.
Бундай дастур Бирлашган Араб Амирликларида ижобий натижаларини кўрсатгани таъкидланди.
Facebook|Instagram|Twitter
- унга номзодлар фақат маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан танлаб олинади;
- улар учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади;
- ушбу ёшлар камида бир ой вазирлик ва ҳокимликларда иш ўрганиб, малака оширади;
- хорижий мутахассислар билан бирга, уларнинг шахсий фазилатлари, психологик ҳолати таҳлил қилиниб, раҳбарлик кўникмалари шакллантирилади.
“Яъни, компетенциясига қараб, билим ва кўникма етмаганларни ўқитамиз, тажриба етишмаса ўргатамиз”, деди Президент.
Мутасаддиларга йил якунига қадар Салоҳиятли кадрлар резерви учун ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан 1 минг нафар номзодни танлаб, таклифлар киритиш топширилди.
“Куни кеча ярим йил якуни бўйича яхши натижа кўрсатган 65 нафар ҳоким ёрдамчиси ва 40 нафар ёшлар етакчиларини Салоҳиятли кадрлар резервига ўзим танлаб олдим”, деди Президент.
Уч ой муддатда “100 та илғор етакчилар” дастурини бошлаш вазифаси қўйилди. Дастур доирасида давлат хизматчилари, фаол тадбиркорлар, хориждаги ватандошлар орасидан ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли ёш кадрлар танлаб олинади.
Улар учун алоҳида ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, хорижда стажировка ўташ тизими жорий этилади. Ўқитиш якуни билан ушбу кадрлар давлат тизимидаги нуфузли лавозимларга номзод бўлади.
Бундай дастур Бирлашган Араб Амирликларида ижобий натижаларини кўрсатгани таъкидланди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Навбатдаги йўналиш – барча вазирликлар иш услубини ўзгартириб, одамларга хизмат сифатини ошириши керак.
Бу борада лицензия бериш, олийгоҳларга ҳужжат топшириш, кадастр ҳужжати, туғилганлик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш паспортини олиш, тўлов тизимлари бўйича аҳолига қулайликлар яратилди.
Лекин, ҳали кўп соҳаларда қулайликлар яратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, субсидиялар учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак. Электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча харажат ва бюрократия кўп. Тиббиётда қайси хизмат бепул ёки пулли бўлиши, давлатдан бериладиган дориларнинг ҳисоб-китоби ва эгасига етиб бориши, кўп туманларда ҳали ечимини топгани йўқ. Қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, стандарт, карантин идораларида ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг иши битиши қийин бўлган жараёнлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.
Шунинг учун, Бош вазир олдига бир ой муддатда:
- ҳар бир вазирлик ва ҳокимликда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнларини тушунарли ва қулай шаклга келтириш;
- ортиқча харажатлар ва ҳужжатларни қисқартириш;
- аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган шароитларни яратиш бўйича “йўл харитаси” ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Бунда бирдан-бир мезон – одамлар розилигига эришиш экани қайд этилди.
Маҳаллада боғча, мактаб, йўл қуриш, сув ва электр тармоқларини тортиб келиш ишларида аҳоли фаол иштирок этадиган тизимлар яратилди.
“Очиқ бюджет” доирасида ўтган 6 ойда аҳоли талабига мос 2 мингдан зиёд ана шундай лойиҳалар бошланди. Уларга 1,1 триллион сўм йўналтирилди. Кейинги олти ойда бундай лойиҳалар учун яна 1 триллион сўм ажратиш мўлжалланган.
Энг муҳими, одамлар бундай лойиҳаларга ўзларини дахлдор билиб, бунёд қилинган инфратузилмадан асраб-авайлаб фойдаланаяпти, деди Президент.
Мутасаддиларга аҳоли билан бамаслаҳат қилинадиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Йиғилишда, давлат хизматчиларига талаб қўйиш билан бирга, улар фаолиятининг кафолатлари ҳам кучайтирилиши таъкидланди.
Иқтисодиётда хусусий сектор ўсиб бораётгани сари, малакали кадрларга талаб ошиб бормоқда. Бу рақобатли бозорда давлат хизмати ҳам жозибадор бўлиши керак.
“Битта мутахассисни тайёрлаш учун қанча-қанча вақт, меҳнат ва маблағ талаб этилади. Қолаверса, давлат хизматчиси ҳам чекланган ресурс эканини унутмаслик керак”, деди Президент.
Шу боис, ходимнинг тажрибаси, малакаси ва эришган натижасига қараб рағбатлантириш тизими жорий қилиниши кўриб чиқилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Иқтисодиётда хусусий сектор ўсиб бораётгани сари, малакали кадрларга талаб ошиб бормоқда. Бу рақобатли бозорда давлат хизмати ҳам жозибадор бўлиши керак.
“Битта мутахассисни тайёрлаш учун қанча-қанча вақт, меҳнат ва маблағ талаб этилади. Қолаверса, давлат хизматчиси ҳам чекланган ресурс эканини унутмаслик керак”, деди Президент.
Шу боис, ходимнинг тажрибаси, малакаси ва эришган натижасига қараб рағбатлантириш тизими жорий қилиниши кўриб чиқилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бешинчи йўналиш – давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилади.
“Ҳозирги тез ўзгараётган дунёда ҳар куни янги муаммолар ва масалалар келиб чиқмоқда. Шундай экан, ҳар бир мутахассис ўз устида ишлаб, янги билимларни эгаллаб бориши керак”, деди Президент.
Шу пайтгача давлат хизматчиларининг атиги 20 фоизи малака оширган, бу – раҳбарлар кесимида 1 фоизга, ўринбосарлар бўйича эса 5 фоизга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, малака оширганларнинг 50 фоиздан ортиғи ўқитиш сифатидан норози.
Бу борада таянч муассаса бўлган Давлат бошқаруви академияси энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади.
Йиғилишда Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти видеоалоқа орқали бу борадаги таклифларини баён қилди.
Мутасаддиларга бир ой муддатда:
- хорижий ҳамкорлар ва нуфузли ўқув марказлари билан бирга қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш;
- хорижий мутахассисларни жалб қилиб, янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва йил якунига қадар 5 минг нафар давлат хизматчисини ўқитиш топширилди.
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда вазирликлар тизимидаги 110 та малака ошириш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ўқитиш дастурлари ва методикаларини янгилаш, уларга малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлайди.

“Бугун муҳокама қилинган масалалар ислоҳотларимизнинг натижадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади”, деди Президент.
Администрация раҳбарига йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди.