Akmal Murodov
415 subscribers
8.02K photos
3.89K videos
14 files
6.05K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан автомобиль ойнаси тусини ўзгартиришга рухсатномани my.gov.uz портали орқали ҳам навбатларсиз олиш мумкин.

Агар рухсатнома портал орқали расмийлаштирилса, 10 фоизлик чегирма берилади (2 млн 160 минг сўм бўлади).

Манба

https://t.me/hudud_inform
❗️Фуқаролар учун электр ва газ нархи оширилмайди

Ҳукумат энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг қуйидаги қарорга келибди. Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб:

Биринчидан
, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, “ижтимоий норма” ҳам ҳозирча жорий этилмайди. Аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, “ижтимоий норма”нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда.

Иккинчидан, 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 600 сўм бўлади.

Учинчидан, 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 150 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 100 сўм бўлади.

Тўртинчидан, бизнес учун ориентир берилмоқда. 2023 йил 1 апрелдан бизнес учун электр энергияси нархи 700 сўм, табиий газ эса 1350 сўм бўлиши кутилмоқда. 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.

👉akmal_murodov👈
Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятининг июнь ойидаги асосий тадбир ва воқеалари

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямизни такомилига етказиш учун қанча вақт ва муддат керак бўлса, бу жараён шунча давом этади. Бу борада фақат халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Лекин, айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, лойиҳада кўзда тутилган, Қорақалпоғистон Республикасига оид айрим нормаларга бир гуруҳ шахслар томонидан норозилик билдирилган. Бунинг натижасида жорий йил 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида намойишлар уюштирилган.

Улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини ноқонуний эгаллашга уриниш ҳаракатлари содир этилган.

Шу муносабат билан қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашни зарур, деб ҳисоблайман.

Халқимиз ҳукмига ҳавола этилган мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган, умумхалқ муҳокамасига қўйилган, холос.

Яна бир бор таъкидлайман: фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Шундан келиб чиққан ҳолда ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман. Яъни, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75 моддалари ўзгаришсиз қолдирилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан ушбу масалани тез кунларда кўриб чиқишни сўрайман.

Қадрли Қорақалпоғистон аҳли!

Такрор айтаман – асрлар давомида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, оғизбирчилигимизни асраб-авайлайлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир.

Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади ҳам айнан мана шундан иборат".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан ўтказган учрашувидан лавҳа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон халқига мурожаати

Такрор айтаман –
асрлар давомида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, оғизбирчилигимизни асраб-авайлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир.

Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур.

Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман.

Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман.

🔘 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О введении чрезвычайного положения на территории Республики Каракалпакстан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Hurmatli fuqarolar! Ichimlik suvi sifati boʻyicha yolgʻon xabarlar tarqalmoqda.

Mazkur yolgʻon xabarlarga ishonmasliklaringizni soʻraymiz. Ichimlik suvining tarkibi qator mutasaddi tashkilotlar tomonidan nazorat qilinadi.

Hozirda foydalanilayotgan ichimlik suvi ichishga yaroqli hisoblanadi.
Bunday tarqalgan ma'lumotlarga ishonmasliklaringizni soʻraymiz.

“Qoraqalpoq suv ta’minoti” Mas’uliyati cheklangan jamiyati.

--------------------------------------------------------------

Ҳүрметли пуқаралар ишимлик суўының қурамы бойынша жал6ан хабарлар тарқалып атыр.

Бул тарқалып атырған хабарларға исенбеўиңизди соранамыз.
Ишимлик суўының қурамы бир қатар тийисли уйымлар тәрепинен қадағалынып барылмақта.
Ҳәзирде пайдаланылып атырған ишимлик суў ишимлик ушын

Жарамлы есапланады.
Бундай тарқалып атырған информацияларға қулақ түрмеўиңизди сораймыз.

"Қарақалпақ суў тәмийнаты" Жуўапкершилиги шекленген жәмийети
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в городе Нукусе Республики Каракалпакстан.

Сегодня утром глава государства провел видеоселекторное совещание с подключение ко всем районам Каракалпакстана. Хокимы и начальники правоохранительных органов районов доложили о принимаемых мерах по обеспечению безопасности граждан, укреплению законности и правопорядка. Отмечено, что после вчерашнего обращения главы государства обстановка стабилизировалась и возвращается в нормальное русло.

Как известно, указом Президента Республики Узбекистан с сегодняшнего дня на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение. Комендант территории дал отчет о текущей обстановке, отметив, что ситуация взята под полный контроль.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласида бўлиб, халқ билан мулоқот қилди.

Жекетераклик ёшуллилар кечаги кўнгилсиз воқеаларда баъзи ёшлар адашгани ва қонунга зид ҳаракатлар содир этгани, ташқи ғаразли кучлар таъсирига тушиб, ҳис-ҳаяжонга берилганини афсус билан айтишди. Ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл эканини, мамлакатимиз бирлиги ва тинчлигини қадрига етиш кераклигини таъкидлашди.

Глава нашего государства посетил махаллю Жекетерек города Нукуса и встретился с жителями.

Местные старейшины с сожалением отметили, что в недавних событиях отдельные представители молодежи ошиблись и совершили противоправные действия, попав под влияние внешних подрывных сил и поддавшись эмоциональным порывам. Подчеркнуто, что узбеки и каракалпаки - один народ с двумя языками, необходимо ценить и оберегать единство и мир в нашей стране.

Facebook|Instagram|Twitter