AKADEMIK BURCHAK
7.27K subscribers
1.09K photos
138 videos
135 files
1.31K links
Bizning burchakda ilm-fan bo‘yicha muhim va qiziqarli ma'lumotlarni kuzatib borishingiz mumkin.

Kanal - ilmiy faoliyatga qiziquvchilar uchun yaxshi manzil...
Download Telegram
‼️Диққат яқинларингизга тарқатинг, энди мустақил изланувчилик(PhD, DSc) учун чет тили сертификати талаб этилмайди

Каналга уланиш
@akademik_burchak
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Aytishlaricha, Prezident Administratsiyasi Ijtimoiy rivojlanish departamentining rahbari Abdurahmonov Odil Qalandarovichga oliy ta’lim masalalariga qarab turish vazifasi yuklatilgan. Hozirda u vazir vazifasini vaqtincha bajarmoqda.

Kanalga ulanish
@akademik_burchak
Tadqiqotchilarga yordam

Ong tadqiqotlari bo'yicha ochiq manbalar:

1️⃣ https://ebrains.eu/

2️⃣ https://bigbrainproject.org/

Kanalga ulanish👇
@akademik_burchak
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
IELTS IMTIHONINIGA TAYYORLANISH UCHUN 12 TA ENG YAXSHI MANBA

IELTS
(International English Language Testing System) - eng mashhur ingliz tili imtihonlaridan biri. Ushbu test natijalari Buyuk Britaniya, Avstraliya, Evropa mamlakatlarida va dunyoning deyarli barcha ingliz tilida so'zlashadigan universitetlarida qabul qilinadi.

◾️ Elc.polyu.edu.hk - ushbu saytda siz IELTS topshiriqlari bilan tanishishingiz va imtihonning har bir qismiga tayyorgarlik bo'yicha ko'plab foydali maslahatlarni olishingiz mumkin.

◾️ Splendid-speaking.com - sinovdan o'tgan talabalar bilan suhbatlar.

◾️ Takeielts.britishcouncil.org - British Council xalqaro tashkiloti dunyoning barcha mamlakatlarida IELTS testlarini tashkillaydi. Ushbu saytda siz ko'plab foydali ma'lumotlarni topasiz, ular maslahatlar va kichik maqolalar ko'rinishida taqdim etiladi.

◾️ Examenglish.com - Ushbu saytda IELTS topshirishdan oldin mashq qilishda yordam beradigan ko'plab foydali testlar mavjud. Barcha topshiriqlar imtihon topshiriqlari formatida.

◾️ ielts.allearsenglish.com - IELTS-ga tayyorgarlik ko'rish uchun yana bir ajoyib sayt, unda imtihonda uchraydigan juda ko'p turli xil mashqlar mavjud.

◾️ Examword.com - ushbu manba nutq qobiliyatlarini mashq qilish uchun emas, balki so'z boyligini oshirish uchun mo'ljallangan. Va agar siz imtihonni yuqori ball bilan topshirishni istasangiz, buni rivojlangan so'z boyligisiz qila olmaysiz.

◾️ Netlanguages.com - Bu yerda siz bepul amaliy mashg'ulotlardan foydalanishingiz mumkin.

◾️ Ieltsforfree.com - bu yerda siz to'liq sinovdan o'tishingiz yoki alohida qismlarni mashq qilishingiz mumkin.

◾️ Examenglish.com - ushbu saytda siz nafaqat IELTS, balki TOEFL, TOEIC, CAE, FCE, KET, PET larni topshirishga ham tayyorlanishingiz mumkin.

◾️ Itests.com - ro'yxatdan o'tgandan so'ng siz bepul sinov sinovlaridan foydalanishingiz mumkin. Shuningdek, saytda siz imtihonga tayyorgarlik jarayonini kuzatishingiz mumkin.

◾️ Ielts-exam.net - bu IELTS ga tayyorgarlik ko'radigan eng yirik saytlardan biri. Siz imtihonning har bir qismi uchun zarur bo'lgan barcha ma'lumotlarni topasiz.

◾️ Scribd.com - skanerdan o'tgan IELTSga tayyorgarlik kitoblari bilan bu erda tanishishingiz mumkin.

#xalqaro #grantlar_strategiyasi

Kanalga ulanish
@akademik_burchak
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таклиф

Педагог ходимларга илмий унвонлар беришдаги бюрократияни олидини олиш керак

Маълумки, профессор, доцент ва бошқа илмий унвонларни олиш учун педагоглар керакли ҳужжатларни олий таълим муассасалари ёки тадқиқот институтлари қошида тузилган комиссияга тақдим этишади. Шундан сўнгина, уларнинг ҳужжатлари ОАКга юборилади.

Яъни, илмий унвон олмоқчи бўлган талабгорларнинг барча ҳужжатлари етарли бўлсада, лекин айрим жойларда улар турли хил суний тўсиқларга дуч келишади. Тушунарлироқ қилиб айтганда, улар комиссиянинг қош-қовоғига қараб ўтиришга мажбур.

Агар биз илмий даражадаги педагоглар сонини кўпайтирмоқчи бўлсак, бу жараённи соддалаштиришимиз керак. Мисол учун, бу ишларни мутлақо инсон омилисиз, яни давлат хизматлари кўрсатиш марказлари орқали амалга оширсак ҳам бўлади.

Ҳозирги кунда давлат дастури асосида ДХМ орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 300 тага, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатиладиган хизматлар сони эса 570 тага етказилиши белгиланмоқда. Бундан мақсад эса барча соҳаларда инсон омилини кескин камайтиришдир.

Шу сабабли педагог ходимларга илмий унвонлар беришдаги бюрократияни олидини олиш учун бу ишларни ДХМлар орқали амалга оширишни йўлга қўйсак, мантиқан тўғри иш қилган бўламиз. Хуллас, "кенгаш" деган тўсиқни ўртадан олиб ташлаб, керакли ҳужжатларни педагогларни узи мустақил топширишига имкон бериш зарур. Ўйлаймизки, мутасаддилар ушбу таклифимизни ўйлаб кўришади.

©️Botirov H.

@akademik_burchak
Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланади?

Гиннес ўзи ким? Китобнинг яратилиш тарихи.
Ирландиялик пиво ишлаб чиқарувчи Aртур Гиннес 27 ёшида пиво бизнесига қўл уради. У “Гиннес” номи билан ўзининг пиво заводини ташкил қилади. 1759 йилда Aртур Гиннес Дублин шаҳри (Ирландия)да пиво заводини қурган. 1833 йилга келиб, у Ирландиядаги энг йирик пиво заводига айланади.
“Гиннес” пиво заводининг ижрочи директори Ҳю Бивер, 1951 йилда овга чиқади. Ов пайтида олтин тусли ржанка қушини мўлжалга ола олмайди ва қолган овчилар билан бу қуш Европадаги энг тезучар қушлигини айтиб баҳслашиб қолади.

Орадан 3 йил ўтгач, Ҳю Бивер яна шу мавзуда баҳслашади. Бу гал эса у ржанка қушининг учиш тезлигини Шотландия каклиги билан таққослайди. Ўша пайт Ҳю Биверга ажойиб ғоя келади. У жавобсиз ва мавҳум кўринган баҳсларни ҳал қилишга ёрдам берадиган ягона манба яратилиши кераклиги ҳақида ўйлаб қолади.

Ҳю Бивернинг орзусини амалга оширишга “Гиннес” пивохонасининг яна бир ҳодими – енгил атлетикачи Кристофер Чатвей ёрдам беради. Чатвей университетидаги дўстлари Норрис ва Росс МакУайртерларга ўзининг фикрини айтади. Улар ҳамкорликда, ўзларининг китоб яратиш бўйича ғояларини “Гиннес” пивохонаси раҳбариятига тақдим этишади. Раҳбариятга маъқул келади ва улар бу учун маблағ ажратиб беришади.
Зоолог, физиолог, метеоролог, ботаник ва бошқа олимларга минглаб хатлар юборилади ва маълумотлар тизимлаштирилади. Барча маълумотлар саралаб олингач, 1955 йил 27 августда Aртур Гиннес шарафига номланган 198 бетлик китобнинг биринчи нусхаси чоп этилди. Aтиги 3-4 ой ичида бу китоб Буюк Британияда 1-рақамли бестселлерга айланди.

Ҳозирги кунга келиб, "Гиннес рекордлари китоби" бутун дунёда инглиз тилида чоп этилади. Ундан ташқари, яна 37 тилга таржима қилинган.

Каналга уланиш👇
@akademik_burchak
Илмий ишлардаги бюрократия, онгсизлик ва бизнес ҳақида қисқача.

Илмий ишим юзасидан 2020 йил бўлиб ўтган кафедра муҳокамаси ва кенгашнинг илмий семинарида менинг илмий иш мавзуйимни тасдиқлашмаган эди.

Маҳаллий кенгашлар сиёсий қарорлар қабул қилмайди – дея эътироз билдирилган эди. Шунда мен “Агар ҳокимнинг йил якунлари бўйича берган ҳисоботини қабул қилиш ёки рад этиш бўйича қабул қилган қарори сиёсий қарор бўлмаса, унда қандай қарор бўлади!?” дея жавоб бергандим. Ҳатто битта катта валломати чиқиб, ҳеч қанақасига фақат Олий Мажлисгина сиёсий қарор қабул қила олади дея мани ишимни бир йил судраб юрганди. Давоми...

👉Батафсил👈

Каналга уланиш👇
@akademik_burchak
Тан олиш керак бугун ижтимоий-гуманитар фанлар доирасидаги бир қанча илмий кенгашлар бюрократия ва коррупция ботқоғига ботиб бўлди.

Тўғри бу соҳаларда ҳам жуда кўп соғлом-фикрли олимлар етарлигина лекин, илмни бизнесга айлантириб олган баъзи золимлар тўдаси уларнинг илмий кенгалардаги фаолиятини чеклаб қўя оладиган кучга эга, афсуски.

Соғлом фикрли олимларни катта қисмини илмий кенгаш ва семинарлардан чиқариб юборилгандан сўнг ижтимоий-сиёсий фанларга мутлақо алоқаси бўлмаган ёки чаласавод "тирик авлиё"лар илмий фаолиятни тўлиқ ўзининг томорқасига айлантириб улгурган.

Юқоридаги кичик мақолада кўтарилган муаммо бугун ҳам мавжуд ва кундан-кунга йириклашиб бормоқда. Ўзбек илм фанининг қайсидир қисмини кўма ҳолатига олиб келганлар билан кимдир, қачондир албатта ҳисоблашиши шарт. Ҳаммамиз дуойибад билан чекланишимиз етарли эмас.

Ҳурматли олимлар бефарқ бўлмайлик, ошқовоқ мийя, анави виждонсизга катта тўлов қилган олимчага кўз юмаётганингизда, энг камида илму заковати бор ёшларни қўллаб-қувватлайлик.

Каналга уланиш👇
@akademik_burchak
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi necha bo’lim, bob va moddadan iborat?
Anonymous Quiz
51%
6 bo‘lim, 27 bob, 155 modda
26%
6 bo‘lim, 26 bob, 128 modda
10%
7 bo‘lim, 27 bob, 156 modda
13%
6 bo‘lim, 26 bob, 155 modda
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi necha bo’lim, bob va moddadan iborat?
Anonymous Quiz
63%
6 bo‘lim, 27 bob, 155 modda
20%
6 bo‘lim, 26 bob, 128 modda
7%
7 bo‘lim, 27 bob, 156 modda
10%
6 bo‘lim, 26 bob, 155 modda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу йилнинг 11–12 декабр кунлари “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этиладиган конференциянинг биринчи кунида жадидчилик ҳаракати ғояси, маърифат ва ноширлик соҳасига қўшган ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланишидаги ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари борасида фикр алмашилади.

Иккинчи куни ўзбекистонлик ҳамда чет эллик таниқли олимлар, тарих соҳаси вакиллари билан давра суҳбати (панел сессион) ўтказилади ва унда кенг жамоатчилик ҳам иштирок этиши мумкин.

Учрашувда олимлар Темур Хўжаўғли, Aдиб Халид, Ҳисао Комацу, Зайнобиддин Aбдирашидов ва дунё бўйлаб машҳур тарихий сериаллар муаллифи Меҳмет Бўздоғ иштирок этади.

Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш jadidconf.com сайтида.

Каналга уланиш👇
@akademik_burchak