Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov
372 subscribers
7.74K photos
975 videos
4 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari

Xabarlaringizni bizga ulashing: @AhrorSodiqov

Youtube - www.youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qarshi shahridagi viloyatning bosh archasi qad rostlagan manzil👆
@qashvilhokimligi kanali statistikasi.
Чироқчи ҳокими Ялтага боради

Вилоятнинг қолган туман ва шаҳар ҳокимлари таътил давомида "Чинобод Плаза" санаторийсида даволанишади.

Таътил "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида"ги қонуннинг 21-моддаси асосида ва Президент Администрациясининг 25 декабрдаги топшириғига асосан ўтказилмоқда.
Чигит можароси: Биржа савдосидан ютиб олганлиги тўғрисида электрон “Тикет”, шартнома ва ишончнома бўлмаган.

Батафсил:
👉 https://nasafnews.uz/?p=26301
Forwarded from Qashqadaryo 24/7 (Комилжонов Ҳусан)
Қашқадарёнинг барча тоғли ҳудудларида қор ёғмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котиби Аҳрор Содиқовнинг бизга маълум қилишича, Шаҳрисабз тумани Кўл қишлоғида 40 смгача қалин қор ёғибди.

https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryoda quyosh fotoelektr stansiyasining qurilish loyihasi bo‘yicha tender e’lon qilindi

Qashqadaryo viloyati G‘uzor tumanida qurilishi rejalashtirilgan quyosh fotoelektr stansiyasi loyihasi bo‘yicha tender e’lon qilindi. Bu haqda Energetika vazirligi matbuot xizmati xabar bermoqda.

👉 https://kun.uz/uz/39233281

➡️ Qashqadaryo xabarlari
2022 йилдан бошлаб Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан:

🔹 “уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга — шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда БХМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

🔹 шогирдларга — мустақил фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиши, шунингдек, усталарга — интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади — Президент қарори
⚡️Талаба-ўқувчилар учун қишқи таътил муддати узайтирилди

2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий
ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викторинлар ташкил этилади.

2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

📞Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин!

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги



@yangidavr_rasmiy
Таъминотчи МЧЖ 10 кун муддатда техник чигит билан таъминлаш бўйича "Maroqand gold oil ekstraksiya" корхонаси билан келишиб олишди

"Оқсарой кластер" МЧЖ раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам масъулларни эътиборсизлиги сабаб уруғлик чигитни юклаб юборишганини тан олишди. (видео)

Таъминотчи корхона ва "Maroqand gold oil ekstraksiya" раҳбарлари билан техник чигитни 10 кун муддатда юклаб бериш бўйича ҳам келишувга эришганини ОАВ вакилларига йўллаган хатида маълум қилди. (фото)
Ёшларнинг саёҳати сермазмун ўтмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан қишки таътил пайтида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида саёҳат ташкил этилди.

Саёҳатга вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидан жами 964 нафар ёшлар олиб келинган.

Саёҳат давомида йигит-қизлар тарихий шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойлари, жумладан, "Амир Темур" хиёбони, "Оқсарой" мажмуаси, "Мақом" музейи ҳамда хиёбон ҳудудидаги барча зиёратгоҳ ҳамда обидаларни кўздан кечиришмоқда. Қадим шаҳар ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлишмоқда.

Шаҳрисабз шаҳрида ёшларнинг саёҳати давом этмоқда.

Аъзолик👉@qashvilhokimligi