Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov
372 subscribers
7.74K photos
975 videos
4 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari

Xabarlaringizni bizga ulashing: @AhrorSodiqov

Youtube - www.youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
Download Telegram
Вилоятнинг туризм салоҳиятидан тўла фойдаланиш режалаштирилган

Қамаши туманида жаҳонда саноқли ва ноёб бўлган “Майданак” обсерваторияси ҳамда XIV аср ёдгорлиги ҳисобланган “Лангар ота” масжиди бутун дунёдан туристларни жалб қилиш мақсадида ушбу объектларга олиб борувчи 38 километр йўл таъмирланади ҳамда уй меҳмонхоналари ва ресторанлар ташкил этилади.

Ушбу манзилдан 15 километр узоқлиқда жойлашган кенглик станцияси ҳудудида туризмни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади, бунинг учун ушбу ҳудудга олиб борадиган йўлларни тўлиқ таъмирлашга республика бюджетидан 40 млрд. сўм маблағ жаратилади.

Шаҳрисабз тумани “Мираки”, “Сувтушар”, “Кўл”, “Ғелон” қишлоқлари, Китоб тумани “Башир”, “Қайнар” ва “Варганза” қишлоқлари, Яккабоғ тумани “Татар” ва Миришкор тумани “Жейнов”да туризм қишлоғи ва ушбу ҳудудда замонавий талабларга жавоб берадиган туристик лойиҳалар амалга оширилади.

Бу мақсадларга, йўл инфратузилмасини қуриш ва юқори тезликдаги интернет тармоғини тортиш учун бюджетдан 60 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

Соҳибқирон Амир Темур туғилган Яккабоғ тумани Хўжа Илғор қишлоғи сайёҳларни жалб этиш мақсадида ободонлаштирилади.

Вилоятдаги тарихий обидалар ва муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларда зиёратчи туристларга хизмат кўрсатувчи “Ҳалол туризм маркази” фаолияти йўлга қўйилади ҳамда зиёратгоҳлар ҳудудида тарғибот - ташвиқот форумлари, диний мусобақалар ва зиёрат фестиваллари ташкил қилинади.
214 та уй меҳмонхонаси ва 9 та хостеллар ташкил қилинади.

Натижада маҳаллий сайёҳлар сони 1 млн. 250 минг нафарга, хорижий сайёҳлар сони 200 минг нафарга, меҳмонхоналар сони 50 тага, туроператор ва турагентлар сони 20 тага етказилади.

Муроджон Азимов мурожаатидан.
Муроджон Азимов: Халқимиз, Президентимиз билдирган ишончни бир жамоа бўлиб оқлаймиз!

Бугунги гаплар фақат қоғозда қолиб кетмаслиги учун бор билим ва тажрибамни сафарбар этаман. Ютуқлар ҳам, камчиликлар ҳам ўзимизники.

Юқорида келтириб ўтилган барча тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 2022 йилда 105 мингта янги иш ўрни яратилиб, ишсизлик даражаси йил якунида 8,8 фоизга туширишга эришилади.

Қадрли вилоят фаоллари, ҳурматли депутатлар, тадбиркорлар ҳамда журналист ва блогерлар!

Катта марра ва мақсадларни олдимизга қўйганмиз. Бу йўлдан дадил ва ишонч билан боришда Сиз фаолларнинг тажрибангиз, салоҳиятингиз, маслаҳат ва кўмакларингиз, қўллаб-қувватлашингизга албатта, таянамиз. Халқимиз, Президентимиз билдирган ишончни бир жамоа бўлиб оқлаймиз!

Муроджон Азимов, Қашқадарё вилояти ҳокими.
Аъзолик👉@qashvilhokimligi
#LIVE Сессия ишида депутатларга сўз берилди
Forwarded from QASHQADARYO AHLI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қашқадарё ҳокими Муротжон Азимов халқ депутатлари вилоят Кенгаши 36-сессиясидаги мурожаатидан сўнг журналист ва блогерлар билан мулоқот қилди.

Муротжон Азимов ОАВ ходимларига шахсий телефон рақамини бериб, аҳолини қийнаб келаётган ҳар қандай масала бўйича тўғридан-тўғри ўзига мурожаат қилиш мумкинлигини айтди.

«Жамоатчилик назоратини тўғри йўлга қўйиб, сизларнинг кўмагингиз билан муаммоларни ҳал қилсак ҳурсанд бўламан» деди вилоят раҳбари ОАВ ходимлари билан суҳбатда.

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️РАСМАН: Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

Кеча имзоланган Президент фармонига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олишади.

Демак, барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — жума иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ-6122-сон, 03.12.2020 й.);

1 январь — шанба Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун;

2 январь — якшанба барча учун дам олиш куни;

3 январь — душанба иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.);

4 январь — сешанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 8 январь - шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.).

Изоҳ: 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам иш куни бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Ўзбекистонда энергетиклар куни

Соҳа фидойиларини касб байрами билан табриклаймиз.
Қашқадарё вилоятига 44 нафар элчи келди

Батафсил:
👉 https://nasafnews.uz/?p=26052

Каналга уланиш:👇
https://t.me/nasafnewsuz
Forwarded from Qarshi xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄Қарши шаҳрида байрам шукуҳи

Kanalga ulanish 👉
@qarshishaharhokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади.
Янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн. тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в церемонии запуска завода Uzbekistan GTL в Гузарском районе Кашкадарьинской области.
Новое предприятие способно перерабатывать в год 3,6 млрд. кубометров газа и производить 1,5 млн. тонн готовой продукции - авиакеросина, дизтоплива, нафты, сжиженного газа.
Следует отметить, что в мире такие заводы были построены лишь в 4 странах - Катаре, Нигерии, ЮАР и Малайзии.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzbekistan GTL «gazni - suyuqlikka» texnologiyasi asosida qurilgan jahondagi 5-zavod bo‘ladi

Yangi korxona GTL, ya’ni "gazni - suyuqlikka" texnologiyasi asosida yiliga 3,6 mlrd metr kub tabiiy gazni qayta ishlab, 1,5 mln tonna tayyor mahsulotlar - aviakerosin, dizel yoqilg‘isi, nafta, suyultirilgan gaz ishlab chiqarish quvvatiga ega.

👉 https://kun.uz/uz/90452436

➡️ Qashqadaryo xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистлар кўчада қолмасин — Шавкат Мирзиёев

👉https://xabar.uz/15uj

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Журналистларгаям иш йўқмикин?

Шавкат Мирзиёев GTL заводининг марказий бошқарув пультида ишлаётган ёшлар билан суҳбатлаша туриб, оператор Қуанишбай Тлемуратовдан қанча ойлик олаётганини сўради.

-15 миллион.
- Уйга қанча юборасиз?
- Ҳаммасини. 3 маҳал овқат, ётоқ-жой, транспорт текин-да.

Президент биз томон қаради.
- Эшитдиларингизми?

Kun.uz мухбири Аброр Зоҳидов ҳазиллашди:
- Мендан ҳам кўп оларкансиз.
Хушнудбек Худойбердиев ҳам ҳазиллашди:
- Журналистларга иш йўқмикин?

Ҳамма кулиб юборди.

@qurbonova_a
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросимида нутқ сўзламоқда.

"Аввало, сиз, азизлар билан бой ва қадимий тарихга эга бўлган, улуғ аллома ва саркардаларни вояга етказган саховатли Қашқадарё заминида кўришиб турганимдан ғоят мамнунман.

Бугун, Янги йил арафасида ушбу қутлуғ воҳада мамлакатимиз саноатида яна бир ёрқин саҳифа очаётган улкан воқеага гувоҳ бўлиш барчамизга чексиз қувонч бағишлайди.

Ўз бағрида ноёб бойликларни асраб келаётган Ғузор туманида суюлтирилган синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган GTL заводи ишга туширилмоқда.

Албатта, бундай улкан мажмуанинг қурилиши кейинги йилларда мамлакатимизда саноат ривожини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга ошираётган сиёсатимиз натижаси, десак, тўғри бўлади", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Uzbekistan GTL" заводи ишга туширилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон GTL заводи старти. Завод 2022 йил 1 мартда тўлиқ режимга чиқади.

@qurbonova_a
#LIVE Бугун Президентимиз тантанали очиб берган "Uzbekistan GTL"да Юлдуз Усмонова куйламоқда