Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov
372 subscribers
7.74K photos
975 videos
4 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari

Xabarlaringizni bizga ulashing: @AhrorSodiqov

Youtube - www.youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
Download Telegram
Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунида бир гуруҳ вилоят ОАВ вакиллари ҳам тақдирланди

Унда қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерлар, турли тармоқларда фаолиятини олиб бораётган кластер раҳбарлар ва соҳани йил давомида ёритиб борган ОАВ вакиллари иштирок этди.

Вилоятда Юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳа ходимларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар сабабли қишлоқ хўжалиги йўналиши ислоҳотлари изчил амалга ошириб келинмоқда.

Тадбир давомида Эшматов Шуҳрат Очилович, Жўраев Диёр Турдиқулович, Ҳазратов Баҳтиёр ва Хайдаров Ғанишер Аҳмадовичларга Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишонлари топширилди.

Шу билан бирга, вилоятимиз тараққиётига қўшган самарали ҳиссаси ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини йил давомида ёритган қуйидаги журналист ва блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди:

Боймуратова Санобар, Бобоназарова Замира, Туланов Маҳмуд, Юсупов Баҳодир, Илёсов Хусниддин, Эшонқулов Аслиддин, Камилов Муродулла, Комилжонов Ҳусан, Каримов Умид, Нормуратов Умид, Сайнабиев Нурбек, Аминов Шавкат.

Отабек Ортиқов каналида юқоридаги ҳамкасблари тақдирлангани, аммо, рўйхат одилона тузилмагани, соҳани ёритган бошқалар қолиб кетгани, ҳар доимги рўйхат бўйича тақдирлангани ҳақида танқидий мақола чоп этилди.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳокимлик қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритган бирор журналист ёки блогерни эътиборидан четда қолдирган бўлса, вилоят ҳокимининг @qvh_murojaat_bot каналига ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Ишчи-ходимлар 25 декабргача маошини олиши керак

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов ҳокимликлар, ташкилот ва муассасалар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг жорий ой учун иш ҳақлари, мукофот ва рағбатлантириш пулларини жорий йилнинг 25 декабр кунига қадар бериш бўйича вилоятдаги барча раҳбарларга топшириқ берди.

- Бирор соҳа қолмаслиги керак иш ҳақи бермаган. Президентимиз ҳар дақиқани инсон қадрини юксалтиришга сафарбар қилаётган бир пайтда ҳеч бир фуқарони уйида байрам тушкун кайфиятда ўтмаслиги керак. Таътилга чиқмасдан ишлаган ходимларни ҳам қонун доирасида мукофотлаш чорасини кўриш керак, - деди ҳоким.

Шунингдек, вилоят ҳокими ҳар бир раҳбар, ташаббускор фуқаро ва тадбиркор ён атрофидаги моддий имконияти оғир оилалар ҳолидан хабар олиши, коммунал соҳаларда муаммолар юз бермаслиги бўйича ҳам топшириқ берди.

Аъзолик👉@qashvilhokimligi
#Қарши_шаҳри 📸

Вилоят мусиқали драма театри олдида янги йил арчаси қад ростламоқда
Xalq deputatlari viloyat Kengashining VI chaqiriq 36-sessiyasini chaqirish to‘g‘risida

1. Xalq deputatlari viloyat Kengashining VI chaqiriq 36-sessiyasi 2021-yil 20-dekabr kuni soat 10:00 ga chaqirilsin.

2. Sessiya kun tartibiga quyidagi masalalar kiritilsin:

- Xalq deputatlari viloyat Kengashi sessiyasida Qashqadaryo viloyati hokimi M.B.Azimovning “Viloyatning 2021 yilgi ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish yakunlari hamda 2022 yilgi rejalari”ga bag’ishlangan murojaati haqida;

- boshqa masalalar.

3. Sessiya ishida xalq deputatlari viloyat Kengashi deputatlari, tegishli viloyat hokimining o‘rinbosarlari, tashkilotlar rahbarlari (Ro‘yxat bo‘yicha) hamda ommaviy axborot vositalari vakillari qatnashishi nazarda tutilsin.

4. Ushbu qaror ijrosini nazorat qilish xalq deputatlari viloyat Kengashi kotibiyati mudiri N.O‘tagonova zimmasiga yuklatilsin.

Murotjon Azimov, viloyat hokimi v.b.

Ma'lumot o'rnida, sessiya "O'zbekiston 24" telekanali va viloyat hokimligining Youtubedagi www.youtube.com/c/qashvilhokimligi sahifasida jonli yoritilishi rejalashtirilgan.
#Тайинловлар Вилоят ҳокимлиги ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди

Райимқулов Нуъмон Райимқулович -
вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири;

Турдиалиев Султонбек Шерали ўғли - вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси;

Ҳакимов Ойбек Ёралиевич - вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси;

Қурбонов Нозимжон Шокир ўғли - вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти Аҳоли тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш сектори мудири;

Зиядуллаев Санжар Ғайбуллаевич - вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти 1- тоифали мутахассиси;

Узоқов Дониёр Файзулла ўғли - вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси;

Ахатов Жамшид Ахатович - вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси;

Сафаров Достон Деҳқон ўғли - вилоят ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими етакчи мутахассиси;

Домотов Бўривой Рўзиевич - вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтиомий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси;

Азимов Ҳусниддин Тўрамуродович - вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири;

Тожибоев Санжарбек Тулкинович - вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи мутахассиси;

Хусанов Миржаҳон Шухрат ўғли - вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти илм-фан ва инновациялар шўъбаси мудири;

Рахмонова Роҳат Мехмоновна - вилоят ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи бош мутахассиси;

Хайдаров Умарбек Гуломович - вилоят ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими бош мутахассиси;

Рахимова Лобар Атауллаевна - вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси Умумий бўлим мудири;

Эрбоев Шохрух Умирович - вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси Умумий бўлим бош мутахассиси лавозимига тайинланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
⚡️Эҳтиёт бўлинг, Click'да фирибгарлик!

Баъзи шахслар "мен Click операториман, картангизда хатоликлар аниқланди" тариқасидаги ёлғон мурожаатларга алданиб, маблағларидан айрилмоқда.

Қачондир картангиздан номаълум шахслар пул ечиб олганми? Шундай ҳолат кузатилса, нима қилиш кераклигини биласизми?
Отабек Ортиқовнинг телеграм каналида эълон қилинган "20-чи декабрь куни Қашқадарё вилоят ҳокими сессия ўтказар экан, барча ОАВ ходимлари таклиф этилармикан?" мазмунидаги хабари юзасидан

Маълумки, бугунги кунда Президентимиз фармонлари билан давлат органларида очиқлик сиёсатини илгари суришлари ортидан ҳокимликларнинг барча қарорлари очиқ равишда www.e-qaror.gov.uz сайтида автоматик равишда, инсон омилисиз жойлаштириб борилмоқда. Энг қулай томони шуки, ушбу қабул қилинаётган қарорларни дунёнинг исталган давлатидан туриб кузатиш мумкин.

Вилоят ҳокими ҳам жорий йилнинг 15 декабр куни Халқ депутатлари вилоят кенгашини 20 декабр куни чақириш бўйича қарорни имзолаган. 👇
https://e-qaror.gov.uz/oz/site/filter?DocumentSearch%5Bauthority_id%5D=7523&di=340682

Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг телеграм каналида ҳам жорий йилнинг 15 декабр куни жойлаштирилган. 👇
https://t.me/ahrors/9345

Шунингдек, энди сессия йиғилишларини тўғридан-тўғри жонли равишда узатиш бўйича Президентимизнинг 2021 йил ПФ-6247-сонли фармонлари қабул қилинган.

Фармонга асосан, вилоят кенгашининг сессия иши Республика ва вилоят телеканаллари орқали ҳамда вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам жонли равишда узатилади.

Шундай экан, иштирок этиш истаги бўлган журналист ва блогерлар бемалол иштирок этишлари мумкин.

Аъзолик👉@qashvilhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live Республика ва вилоят ОАВ вакиллари пресс-турни Қарши туманидаги зиёратгоҳдан бошлашди
#Пресс_тур

📸 У.Нормуратов.
#Пресс_тур

📸 М.Комилов.