Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov
372 subscribers
7.74K photos
975 videos
4 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari

Xabarlaringizni bizga ulashing: @AhrorSodiqov

Youtube - www.youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
Download Telegram
Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда футбол байрами бошланди

"Насаф" жамоаси ва воҳа аҳлини вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов тантанали табриклади. 👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент вилояти фахрийлари Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрди.

видео: Умид Нормуратов
Вилоят ҳокими бугун ҳам кўплаб фуқаролар билан учрашди

Президентимизнинг халқни рози қилиш тамойили асосида раҳбарлар ҳам ҳар куни фуқаролар билан қабуллар ўтказмоқда.

Кеча Чироқчи туманида, бугун Қарши шаҳридаги "Кат" маҳалласида сайёр қабуллар ўтказган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов кечки вақт ҳам 30 нафарга яқин фуқароларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларига ечим излади.

Вилоят ҳокими билан суратга тушган болакайни исми Баҳодир. Қарши туманидан. У келажакда ҳарбий бўлиб, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилмоқчи.

Маълумот учун, вилоят ҳокими ҳар куни ҳудудларга чиқиб, аҳоли муаммоларини тинглаб, жойида бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар белгилаб бормоқда.
#тайинлов Қарши тумани ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳига раҳбар тайинланди.

Инатуллоев Марат Инатуллоевич
- Қарши тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Марат Инатуллоев Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Кадрлар бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Инатуллоев Марат 1984 йилда Қарши туманида туғилган.
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Қаршида жойлашган хароба ҳолдаги ётоқхона ҳақидаги хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Қарши шаҳри, Шодлик маҳалласида жойлашган 2-сонли ётоқхона биноси 2019 йил 3 майдаги олди-сотди шартномасига асосан тадбиркор Анвар Жовлиев томонидан (№1271-сонли кадастр рақам) сотиб олинган. Яъни, бино 2019 йилдан буён 2-сонли ётоқхона эмас, қонуний тадбиркорнинг хусусий мулки ҳисобланади. Мамлакатимизда хусусий мулкни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асоси Конституциямизнинг 53-моддасида белгиланган. Унга кўра, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Тадбиркор биносида жами 120 та хона мавжуд бўлиб, шундан, 18 таси ёрдамчи хоналар (ошхона, ювиниш хонаси, омборхона), 102 таси яшашга мўлжалланган хоналардан иборат. Ўрганишлар жараёнида бугунги кунда 64 та хонада фуқаролар ноқонуний яшаб келаётганлиги, улар турли ҳудуд(туман/шаҳар)лардан келиб, ўзлари ўзбошимчалик билан ётоқхонага жойлашиб олганлиги, тадбиркор бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан улар хоналардан чиқмаганлиги аниқланди. Тадбиркор А.Жовлиев инсонийлик жиҳатидан уларнинг яшашига рухсат беришга мажбур бўлган.

Қарши шаҳридаги "ётоқхона" деб айтилаётган бино бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб аҳволда бўлиб, тадбиркорга қарашли бўлганлиги сабабли давлат томонидан бу ерда таъмирлаш ишларини олиб бориш қонунга зид.

Бугуннинг ўзида мазкур ётоқхона ва унинг атрофида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, тартибга келтирилди. Аммо, бу билан масала охирига етиб қолмайди. Яъни, кўпчилик фуқароларнинг ўз яшаш ҳудудларида уларнинг номида уй-жойлари мавжуд. Шундай экан, тез кунларда ким уй-жойга муҳтож, кимнинг уй-жойи борлиги ўрганилиб, ҳар бири бўйича охирги хулосалар берилади.

Шунга қараб бинода яшаб келаётган уй-жойи бўлмаган фуқароларни келгусида турар жойлар билан таъминлаш чоралари кўрилади. Туманлардан келиб бинога жойлашиб олган фуқаролар аввалги яшаш манзилларига қайтарилади. Барча фуқаролар муаммоси тегишли тартибда ҳал этилганидан сўнг бино тадбиркорга бўшатиб берилади.

Бугунги кунда Яккабоғ туманида "Саховат уйи" мавжуд. Ўша ерда боқувчисини йўқотган, ногиронлиги мавжуд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар юқори шарт-шароитларда яшаб келмоқда. Шунингдек, жорий йил Қарши шаҳар, "Беклар" маҳалла фуқаролар йиғини, Амир Темур кўчасида жойлашган 136-сонли ётоқхона биноси қайта таъмирланиб, мустақиллик байрами арафасида катта тантана билан фойдаланишга топширилган эди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда ахборот тарқатувчилардан бу каби тўлиқ ўрганилмаган ахборот тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини ҳисобга олиб, бирор хабар эълон қилишдан олдин иккинчи томон вакилларининг ҳам фикрини олишлари учун доимий ҳамкорликка тайёрлигимизни билдириб қоламиз.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив Тунги Қарши шаҳри манзаралари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yashil_makon Қаршидаги чиқинди полигони ўрни обод бўлмоқда
#Эълон Бугун соат 14:00да Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

Президент фармонига мувофиқ, 2021 йил, 1 декабрдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши керак.

Сессия ишини вилоят ҳокимлигининг ушбу саҳифасида кузатиб боринг 👉 www.fb.com/qashvilhokimligi

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter
Forwarded from Farxod Zayniyev
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги харобага айланган бино бўйича маҳаллий ҳокимлик томонидан айтилишича, мазкур бино хозирда давлат уй-жой фонди ҳисобида турмайди. Бинонинг мулк ҳуқуқи тадбиркорга тегишлилиги сабабли хусусий мулк ҳисобланади. Айни вақтда у ерда яшаётган фуқаролар эса мулк эгасининг розилигисиз ўзбошимчалик билан хоналарни эгаллаб олишган.

Маълум бўлишича, ушбу бино ҳақиқатдан ҳам бир неча йил аввал корхона балансидаги идоравий ётокхона бўлиб, кейинчалик ҳусусийлаштирилиб, ҳусусий мулкка айлантирилган.

Умуман олганда, инсон яшаши учун яроқли бўлмаган турар-жойда яшаётган ушбу фуқароларни амалдаги Уй-жой кодексида белгиланган тартибга мувофик зудлик билан кўчириш чораларини кўриш зарур.

@farxod_zayniyev
Қашқадарёда ижтимоий сўровномада қатнашган ўқитувчиларнинг 42 фоизи ишга кириш учун директорга пора берилишини маълум қилган.

Батафсил — http://dy.uz/xAmdp
#LIVE Қашқадарёда "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбирлари бошланиш арафасида

📸 У.Нормуратов
⚡️Қалин қор ёғганлиги туфайли «Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунида бир гуруҳ вилоят ОАВ вакиллари ҳам тақдирланди

Унда қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерлар, турли тармоқларда фаолиятини олиб бораётган кластер раҳбарлар ва соҳани йил давомида ёритиб борган ОАВ вакиллари иштирок этди.

Вилоятда Юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳа ходимларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар сабабли қишлоқ хўжалиги йўналиши ислоҳотлари изчил амалга ошириб келинмоқда.

Тадбир давомида Эшматов Шуҳрат Очилович, Жўраев Диёр Турдиқулович, Ҳазратов Баҳтиёр ва Хайдаров Ғанишер Аҳмадовичларга Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишонлари топширилди.

Шу билан бирга, вилоятимиз тараққиётига қўшган самарали ҳиссаси ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини йил давомида ёритган қуйидаги журналист ва блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди:

Боймуратова Санобар, Бобоназарова Замира, Туланов Маҳмуд, Юсупов Баҳодир, Илёсов Хусниддин, Эшонқулов Аслиддин, Камилов Муродулла, Комилжонов Ҳусан, Каримов Умид, Нормуратов Умид, Сайнабиев Нурбек, Аминов Шавкат.

Отабек Ортиқов каналида юқоридаги ҳамкасблари тақдирлангани, аммо, рўйхат одилона тузилмагани, соҳани ёритган бошқалар қолиб кетгани, ҳар доимги рўйхат бўйича тақдирлангани ҳақида танқидий мақола чоп этилди.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳокимлик қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритган бирор журналист ёки блогерни эътиборидан четда қолдирган бўлса, вилоят ҳокимининг @qvh_murojaat_bot каналига ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Ишчи-ходимлар 25 декабргача маошини олиши керак

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов ҳокимликлар, ташкилот ва муассасалар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг жорий ой учун иш ҳақлари, мукофот ва рағбатлантириш пулларини жорий йилнинг 25 декабр кунига қадар бериш бўйича вилоятдаги барча раҳбарларга топшириқ берди.

- Бирор соҳа қолмаслиги керак иш ҳақи бермаган. Президентимиз ҳар дақиқани инсон қадрини юксалтиришга сафарбар қилаётган бир пайтда ҳеч бир фуқарони уйида байрам тушкун кайфиятда ўтмаслиги керак. Таътилга чиқмасдан ишлаган ходимларни ҳам қонун доирасида мукофотлаш чорасини кўриш керак, - деди ҳоким.

Шунингдек, вилоят ҳокими ҳар бир раҳбар, ташаббускор фуқаро ва тадбиркор ён атрофидаги моддий имконияти оғир оилалар ҳолидан хабар олиши, коммунал соҳаларда муаммолар юз бермаслиги бўйича ҳам топшириқ берди.

Аъзолик👉@qashvilhokimligi