Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov
372 subscribers
7.74K photos
975 videos
4 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari

Xabarlaringizni bizga ulashing: @AhrorSodiqov

Youtube - www.youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
Download Telegram
Болажонларнинг қўл меҳнати маҳсулини сотиб олинг ва меҳр улашинг!

Бугун вилоят ҳокимлигида масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда 3-декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Қашқадарёда хайрия акцияси ташкил этиш, турли учрашув ва тадбирларни юқори савияда ўтказишга келишиб олинди.

Сиз ҳам болажонларнинг қўл меҳнати маҳсулидан харид қилиш орқали савобли ишга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

🏫 Вилоят мусиқали драма театри.
03.12.2021, соат 09:00дан 16:00гача.

Kanalga
ulanish 👉@qashvilhokimligi
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ҳокимларга: "Ҳаммаси ўзингнинг одаминг"

Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланаётгани, сабаби ҳаммаси уларнинг одами эканлигини танқид қилди.

"Бунинг салбий оқибатларини Жиззах мисолида ҳамма кўрди", деди президент.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE 3-декабр - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Қарши шаҳридаги мусиқали драма театрида хайрия акцияси ўтказилмоқда.

Акция соат 18:00га қадар давом этади.
Хайрия акциясида ҳокимлар ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳам фаол иштирок этмоқда

3-декабр - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Қарши шаҳридаги мусиқали драма театрида хайрия акцияси ўтказилмоқда.

Акция соат 18:00га қадар давом этади.
#LIVE Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри биносида бошланган хайрия акцияси давом этмоқда.
Эртага, 4 декабр куни Самарқандда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. «Пахтакор» — «Насаф» жамоалари беллашувига 16:00да старт берилади.

Ташкилотчи-ПФЛ футболга қадар бир қатор тадбирларни режалаштирган. Масалан 3 декабр куни 17:00да «Alexander» меҳмонхонасида «Пахтакор» бош мураббийи ва иккита футболчи иштирокида, 17:30да «Насаф» бош мураббийи ва иккита футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 19:00да кубок автобуслардан иборат кортежда шаҳар бўйлаб айланади.

4 декабр куни соат 10:00дан 14:00 гача Ўзбекистон Cоcа-Cоlа кубоги Регистон майдонида қад ростлайди.

«Динамо» стадионига кириш дарвозаси ёнида 15:00дан бошлаб шоу-концерт дастури ўтказилади. Учрашувнинг танаффус қисмида ва сўнгида ўзбек эстрада юлдузи Райҳон қўшиқ ижро этиши айтилмоқда.
Зойир Мирзаев: Қашқадарёнинг "Насаф" жамоасига бугунги ўйинда омад тилайман

Бугун Қашқадарё вилоятининг "Насаф" жамоаси Ўзбекистон кубоги финали доирасида "Пахтакор" жамоасига қарши ўйинга тушади. Қашқадарёдаги фаолиятим давомида жамоани ўйинларни завқ билан кузатиб борганман. Ғалабасига шерик, мағлубиятига далда бўлганман.

Олдин ҳам "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф" ва Англиянинг "Арсенал" жамоаларига мухлислик қилишимни айтиб ўтганман. "Пахтакор"ни ҳам мухлиси бўлсамда, бугунги ўйинда "Насаф"га мухлислик қиламан. "Пахтакор"га ҳам омад.

Зойир Мирзаев, Тошкент вилояти ҳокими.