Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov
371 subscribers
7.74K photos
975 videos
4 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari

Xabarlaringizni bizga ulashing: @AhrorSodiqov

Youtube - www.youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
Download Telegram
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Фуқаролар қабули: 75-221-07-60.
Халқ қабулхонаси: 75-226-00-38.
Тадбиркорлар қабули: 75-221-01-28.

🌐 - www.qashqadaryo.uz

🌐 - @qashvilhokimligi

🌐 - fb.com/mirzayevzoyir

📩 - info@qashqadaryo.uz

✏️ - @qvh_murojaat_bot

▶️ youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарёда «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган айрим шахсларга кредит берилгани ёлғон бўлиб чиққанига муносабат билдирди.

Батафсил — http://dy.uz/o6oPF
Forwarded from Qarshi xabarlari
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 сентябрдаги 576-сонли қарорига асосан Бошқарув сервис компаниялари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугун Бошқарув сервис компаниялари томонидан Қарши шаҳрининг Буюк турон, Нахшаб, Ойдин, Пахтазор-1, Шоҳбекат ва Шўртангаз маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйларда жорий таъмирлаш ҳамда туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Kanalga ulanish 👉 @qarshishaharhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qashqadaryoda "Do‘stlar haftaligi"ga start berildi. 👆
Қашқадарёдаги очиқлик сиёсати масалалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

Вилоят "Ёшлар маркази"да “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг Қашқадарё вилоятидаги ижроси юзасидан Олий Мажлиси Сенатининг қўмита мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Олий мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси томони вилоятдаги ўрганишлари юзасидан ахборот берилди.

Ҳисоботда айтилишича, вилоят ҳокимлигининг www.qashqadaryo.uz сайти, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят ташкилотларининг расмий сайтларида очиқлик сиёсатига доир маълумотлар етарлича киритиб борилмаган. Туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят ташкилотларининг расмий сайтларининг кўпчилиги қонун талабларига жавоб бермайди.

Шунингдек, давлат ҳокимияти ва ташкилотлари очиқ маълумотлар портали ҳисобланган www.data.gov.uz сайтига ҳам маълумотлар киритиб бормаган ёки тўлиқ эмас. Масалан, вилоят ҳокимлиги жорий йилнинг июль ойига қадар маълумот киритган бўлса, туман ва шаҳар ҳокимликлари бирорта маълумот киритмаган. (Аммо, қўмита ўрганишида вилоят ҳокимлиги ҳам "маълумот киритмаган", дея хатоликка йўл қўйган. Манба: https://data.gov.uz/uz/sphere/authority/98)

Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йилдаги ПҚ-4366-қарори бўйича вилоятда 51 та давлат органи ва ташкилотларида Ахборот хизматлари ташкил этиш режалаштирилган. Аммо, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш, Молия, Иқтисодиёт, Марказий банк, Ўрмон хўжалиги, Давлат активлари, Маданият, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Бандлик бошқармаларига Ахборот хизмати штатлари жорий этилмаган.

Якунда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратиш чораларини кўришга келишиб олинди.
#тайинлов

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибиятига бош мутахассислар тайинланди

1. Худалов Фазлиддин
- Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси.

Ф.Худалов - 1978 йил Қарши туманида туғилган. 2021 йил май ойидан бошлаб Қарши тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.

2. Эгамбердиев Жонибек - Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси.

Ж.Эгамбердиев 1988 йил Касби туманида туғилган. 2021 йил март ойидан Қарши шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш👉@qashvilhokimligi
Табиатнинг ўзига хос гўзал манзаралари

Китоб туманидаги олис Сиёб қишлоғининг бетакрор табиатидан фотолавҳалар.

Манба: Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.