АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН
341 subscribers
3.26K photos
134 videos
57 files
559 links
Фаргона вилояти Яйпан шахридаги
АГРОМАРКАЗ дукони расмий канали.
Дуконимизда сиз:🌱 Олий навли уруглар,
🌱Сифатли препаратлар,
🌱Дори пуркагичлар
🌱Аграном маслахати олиш мумкин.
Саволлар учун ⬇️
@abduaziz_akramov
Tel:
+998-91-1450042
+998-99-4377356
Download Telegram
Forwarded from АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН (agro)
​​🍓🍓 ҚУЛУПНАЙ КАСАЛЛИКЛАРИ
ОҚ ДОҒЛАНИШ КАСАЛЛИГИ.
Асосан ўсимлик баргида майда қизғиш жигар рангдаги думалоқ, очиқ чегарали, маркази оқиш, четлари қизғиш-қўнғир хошия доғлар ҳосил қилади. Касалланган барглар секин аста қурийди ва мева бандлари ҳам қуриб қолади. Касалликни Такомиллашмаган замбуруғлар синфига мансуб Ramularia tulasnei Sacc. тури келтириб чиқаради. Бу замбуруғ конидияли ва склероций-ли, халтачали (Mycosphaerella fragariae Sacc.) босқичларида ривожланади.
Вегетация давомида замбуруғ бир неча насл ҳосил қилади. Конидияли спора-лар рангсиз, кам кўзга ташланади, шамол, сув томчилари воситасида тарқа-лиш хусусиятига эга. Касалликнинг кучли зарар етказиши учун ноқулай эко-логик шароит, ёғингарчилик ва юқори нисбий намлик асосий рол ўйнайди.
Касалликни тарқатувчи замбуруғларнинг ривожланиши 5-35 0С хароратда амалга ошсада, энг қулай харорат 18-230С ҳисобланади.
Касаллик қўзғатувчилари склерацийлар тариқасида ўсимлик барги ва қолдиқларида қишлайди. Склероциялардан конидиялар ҳосил бўлиб, ўсим-ликни касаллантирувчи бирламчи инфекция манбайи ҳосил бўлади. Бу касал-лик туфайли қулупнай ҳосилдорлиги кескин камайиб, меванинг сифати ёмон-лашади.
Касалликка қарши курашиш учун касалланган ўсимлик аъзоларини йиғиштириб олиб, ёқиб ташлаш керак. Бу тадбирлар эрта баҳорда, ўсимлик гуллашидан олдин ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Вегетация давомида қулупнайзорларга яхши фунгидсид билан3 марта ишлов бериш керак. Биринчи ишлов гуллагандан кейин 10 кун ўтгач ўтказилади. Кўчатларни экишда кўчат оралиғига алоҳида эътибор бериш керак. Касалликка чидамли навлари экиш ҳам касаллик зарарини камайишига олиб келади.
@agromir_yaypan
Forwarded from IFODA AGRO
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Дунё миқёсида глобал тус олган коронавирус юртимизга ҳам кириб келгани ҳечкимга сир эмас. Бироқ ҳавотирга тушманг, буни биргаликда ва бирдамликда енгиб ўтамиз. Бунинг учун фақат қуйидаги тартиб-қоидаларига тез-тез амал қилинг:

👉 доимий равишда қўлларингизни совунлаб ювинг ва антисептик воситалардан фаол фойдаланинг;

👉 мобил қурилмаларингизни жамоат жойида ишлатгандан кейин юзасини яшилаб артиб туринг;

👉 гавжум жойларда камроқ бўлинг, шу жумладан мобил операторга мурожаат қилишнинг масофавий услубларидан фойдаланинг (Cаll-марказ, ижтимоий тармоқлар, сайтдаги тескари алоқа шакли);

👉 шамоллаш ва тумов аломатлари бўлганида тиббий ёрдамга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаатлар учун куну-тун ишлайдиган 1003 рақамидаги cалл-маркази ҳамда расмий тарзда ахборот бериб турадиган 👉
http://t.me/koronavirusinfouz телеграм хизмати ишга туширилган.
ЎСИМЛИК РИВОЖЛАНИШИДА ОҚСИЛЛАРНИНГ РОЛИ

Оқсиллар юқори молекуляр органик бирикмалардан ҳисобланиб, ўз таркибида анча чекланган миқдордаги аминокислоталарнинг юзлаб ва минглаб қолдиларини тутади. Оқсиллар ўсимлик танасида кетадиган модда алмашинувининг барча жараёнларида хал қилувчи рол уйнаганлиги сабабли организмлар хаётининг асоси ҳисобланади. Кўпчилик ўсимликларда, айниқса, уларнинг уруғларида, оқсиллар заҳира модда сифатида тўпланади. Экинларнинг ўсув органлари таркибида оқсил миқдори улар қуруқ массасининг 5-20% ини, дон-дуккакли ва мойли экинлар уруғининг 20-35% ини ташкил қилади Оқсилларнинг таркиби анча барқарор булиб, 51-55% ини углерод, 21-24% ини кислород, 15-18% ини азот, 6,5-7,0% ини водород, 0,3- 1,5% ини олтингугурт ташкил қилади.


Aгромир канали:👇👇👇
@agromir_yaypan
ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ГУЛЛАРИНИНГ ЧАНГЛАНИШ ЖАРАЁНИНИ ҚАНДАЙ ТЕЗЛАТИШ МУМКИН?

Помидорнинг биринчи гуллари кўрингандан бошлаб, чанглатиш воситаларини қўллай бошлаймиз. Уларни бехато мева тугиши учун уларга қўшимча тадбирларни тадбиқ қилишимиз фақат фойда беради. Чангланиш жараёнини яхшилаш ва чанг заррачаларининг гуллар оғизчаларига тушишини таъминлаш мақсадида ўсимлик ва унинг гуллари титраткичлар ёрдамида ҳаракатлантирилади ёки сим шпалерларга таёқ билан урилади. Ушбу тадбирлар эрталабки соатларда, лекин ҳавонинг нисбий намлиги камайгандан кейин ҳафтасига камида уч марта ўтказилади. Бунда чанг заррачаларининг сочилувчанлиги таъминланади. Ўсимлик ҳосили шаклланишини яхшилаш мақсадида, унинг ўсиши ва ҳосили пайдо бўлишини тезлаштирувчи махсус стимуляторлар қўлланилади. Булар бутон туркумли препаратлардир. Улар билан ишлов берилганда, уруғсиз помидор тугунлари ҳам ҳосил бўлади. Бундай мевалар бошқаларидан чўзинчоқлиги билан ажралиб туради.

Aгромир канали:
@agromir_yaypan
Бор элементи ҳужайранинг ўсиши, нуклеин кислоталарнинг, гармонларнинг синтезланишида, мембрана хусусиятлари сақланишида ва ҳужайраларда кимёвий реакциялар кетишида фаол иштирок этади. Ўсимликларда борнинг етишмаслиги ўсимликларнинг тури ва ёшига қараб кенг спектрларда намоён бўлади. Бор етишмаслигининг ўзига хос белгилари ёш баргларнинг ва янги куртакларнинг қорайиб некрозга (чиришга) учрашидир. Ёш баргларда некроз барг пластинкасининг асос қисмида юзага келади. Поялар эса ноодатий мўрт ва қаттиқ бўлиб қолади. Ўсимлик устки қисмларида ўсувчи куртаклар тўкила бошлайди. Мевалар, резавор мевалар, илдизмеваларда некрозга учраш жараёнлари яққол намоён бўлади.
Ўсимликларда бор етишмаслигида таркибида бор элементи мавжуд бўлган юқори сифатли суюқ ўғитлар қўлланилади.

@agromir_yaypan
Аммиак селитраси NH4NО3. Таркибида 34% азот бор, донадор ҳолатида чиқарилади, доначалари оқ ёки сарғиш рангда, сувда яхши эрийди, ҳаводаги намни тез тортади (гигроскопик).

Аммоний сульфат (NH4)2SO4. Таркибидаги азот 20,5% бўлиб, аммоний шаклида оқдан то кулранг-яшил ранггача бўлган кристалл ўғит, сувда эрувчан, ҳаводаги намни кучсиз сингдиради. Сочилувчанлиги яхши, тупроқдан кам ювилиб кетади.

Карбамид (мочевина) (NH2)2СO. Таркибида 46% азот бўлиб, донадор кўринишда чиқарилади, доначалари оқ рангли бўлиб, майда ва тез эрувчан, намни кам сингдиради ва зичлашиб қолмайди.

АДУ – таркибида азот миқдори 28% ва 11% олтингугурт бор.

АФУ – суюқ ўғити таркибида 300 г/л азот, 75 г/л фосфор бор.

ЖКУ – суюқ ўғити таркибидаги азот миқдори – 10,3%, калий – 3,7%, олтингугурт – 3 фоизни ташкил қилади.

Тукосмес – қаттиқ ўғити таркибида 16% азот, 12% калий бор.

Аммофос (NH2H2PO4). Юқори концентрланган фосфор-азотли донадор ўғит, таркибида 43–46% фосфор бор.

Aгромир каналига аъзо бўлиш учун:👇👇👇
@agromir_yaypan
Макка уругларимиз оптом нархларда сотувда:
Манзил:ЯЙПАН шахри АГРОМИР САВДА ДУКОНИ.👇👇👇
@agromir_yaypan
100гр Гилос истемоли берадиган витаминлар.

@agromir_yaypan
Ширанинг микроскопик тасвири.
@agromir_yaypan