AGROBLOGER
10.7K subscribers
18.7K photos
6.33K videos
159 files
8.23K links
БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ

Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger

Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й
Download Telegram
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

ОЧИҚ ДАЛА, ИССИҚХОНА ВА БОҒДОРЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ УЧУН!!!

Poliv.uz Agrotomchi Agrodrip
💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧 ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ
ШЛАНГ ЛЕНТА ПОЛИТЕЛЕН ТРУБАЛАР LAYFLET
ТИЗИМЛАРИ БИРИНЧИ ҚЎЛДАН 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
ИШЛАБ ЧИКАРУВЧИДАН ВА
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ АРЗОН НАРХЛАРДА !!!

🔹 ЎРНАТАМИЗ ВА АЛБАТТА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАЙМИЗ!

🔹ҲОЗИРОҚ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
99-898-8985
90-985-3388
90-167-0168

E-mail:
info@poliv.uz
Сайт:
www.poliv.uz
Телеграмдаги манзилимиз:
@AgroDripguruhi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"AMINOSID UNIVERSAL SI" ПРЕПАРАТИ БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ЭКИНЛАРИ УЧУН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ГАРОВИ!

Телеграм:
@livegroundorganic
Веб-сайт:
www.livegroundorganic.uz
МАЪЛУМОТ УЧУН!

📌AMINOSID UNIVERSAL SI

Препаратнинг хусусиятлари:
☑️ўсимликларни керакли кремний (Si) озуқа моддаси билан таминлайди.
☑️ўсиш ва ривожланишини тезлаштиради.
☑️ўсимликдаги гуллар сонини кўпайтиради.
☑️ўсимлик уруғдонини мустахкамлайди.
☑️замбуруғ ва бактериал инфекцияларга чалиниши камаяди.
☑️зараркунанда хашоратларидан химоя қилади.
☑️антисресант вазифасини бажаради.
☑️қурғоқчилик, юқори харорат ва совуқга чидамкорликни оширади.
☑️кремний (Si) - ўсимликнинг илдизи орқали туз нитратини сўрилишига тўсқинлик қилувчи ягона модда ҳисобланади.
☑️кремний (Si) - шўрланган ерларда жудаям керакли модда хисобланади.
☑️Иккиламчи илдизлар миқдорини кўпайтиради.
☑️имунитет тизимини активлаштиради.
☑️ўсимликни фосфор (P) ва азот (N) моддасини истеъмолини бир неча бор оширади.

👉Кремний (Si) моддаси шолининг энг асосий озуқаларидан бири хисобланади.

Препаратни қўллаш тартиби:
▶️ баргдан озуқалантириш 1-2 л/га 200 литр сувга аралаштириб.
▶️ илдиз орқали озуқалантириш 1-2 л/га 100 литр сувга аралаштириб томчилатиб суғориш орқали озиқлантириш 1-2 л/га 200-1000 литр сувга аралаштириб.
▶️уй шароитида 20 мл ни 10 литр сувга аралаштириб (гулчелак ёрдамида).

❗️Хар 7-10 кунда озиқлантириш тавсия этилади.

Таркибида кремний (Si) моддасига эга бўлган препаратлар хосилдорликни юқори бўлишини таъминлайди:

🌾шолида – 40 % гача
🌶гаримдори - 68 % гача
🧅пиёз - 55 % гача
🥕сабзи - 65 % гача
🥔картошка - 65 % гача
🌽жохори - 53 % гача
Лавлаги - 35 % гача
🥒бодринг - 80% гача
🌳мевали дарахтлар - 60 % гача
🍅помидор - 105 % гача
🥦🥬карам турларида - 125% гача юқори хосил олинади.

👨‍🎓РФУ ва Биология Фундаменталь Муаммолари Институти Проффесори - Владимир Матыченков

БИЗ БИЛАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ САРИ!

МУРОЖААТ УЧУН:
Ўзбекистон Республикаси
Тошкент: +998 97 714 94 96.
Бухоро: +99897 768 98 38
Кашкадарё: +99890 997 97 77
Самарканд (Булунгур) : +99899 949 68 35
Сирдарё: +99891 623 86 11
Бекобод: +99893 919 0012
Жиззах: +99894 340 69 80
Наманган: +99893 914 00 98
Фаргона: +998 93 4153707
Aндижон: +99894 438 73 00
Қорақалпокистон ( Хожайли ): +99891 2550727
Хоразм: +99893 751 32 23

Қозоқистон Республикаси
Туркистон:
+77054912746
Шымкент:
+77054912746

Телеграм манзилимиз:
@livegroundorganic
Сайтимиз:
www.livegroundorganic.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФУЛЬВИ+7В
БИОСТИМУЛЯТОРИ ЭНДИ ЯНАДА БОЙИТИЛГАН ТАРКИБДА ВА КАТТА ҚАДОҚЛАРДА!!

Республикамиз бўйлаб деҳқон ва боғбонларимиз ушбу биостимулятордан мўл ҳосил олишда самарали фойдаланмоқда.

МАЪЛУМОТ УЧУН

Фульви комплекс+7 витамин- қишлоқ ҳўжалигидаги барча экин турларининг ҳосилдорлигини оширувчи, гуллашини жадаллаштирувчи стрессдан чиқариш, иссиқ ва совуқ иқлим шароитига мослашувини оширувчи, ўсимликлардаги хлорофиллни кучайтирувчи биостимулятор.

Мурожаат учун:
+998934265522
+998905265522
Телеграм манзил:
@Mergraf
Группамиз:
@issigxona
ТЎРАҚЎРҒОНДА ЙИЛИГА 100 МИНГ ТОННА МИНЕРАЛ ЎҒИТ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН КОРХОНА БАРПО ЭТИЛМОҚДА.

Тумандаги Оқтош маҳалласи ҳудудида «Ифода агрокимёҳимоя» МЧЖ томонидан қурилаётган корхонада гранула ҳолидаги минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг ижроси билан йилига 100 минг тонна NPK — азот, фосфор, калий, шунингдек, таркибида бошқа микроэлементлар ҳам бўлган минерал ўғитлар тайёрлаш қувватлари вужудга келади. Бизнес режада тайёр маҳсулотни ички бозорга етказиб берилишидан ташқари хорижга, хусусан, Туркия ва МДҲ давлатларига экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган ёки йиллик экспорт амалиёти 25 миллион АҚШ долларидан ортади.

Лойиҳа ташаббускорларининг айтишига қараганда, мазкур корхона ўзига хос жиҳати билан турдош ишлаб чиқарувчилардан фарқланади. Чунки, бу ерда тайёрланадиган ўғитларнинг таркиби ҳудудлар хусусиятига қараб ўзгартирилиши, у ёки бу микроэлементлар билан бойитилиши мумкин.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
МАҲАЛЛИЙ ГЎНГЛАРДАН САМАРАЛИ ЎҒИТ ТАЙЁРЛАШНИНГ 3 УСУЛИ:

3-УСУЛ.

Самарали ўғит тайёрлаш майдонида биринчи бўлиб қўпол шаклдаги материал майдаланган шох-шабада, қипиқ, дарахт барглари, сомон, ғўзапоя, сабзавот ва полиз экинларининг вегетатив қолдиқлари, канализациянинг тоза қолдиғи, майдаланган ва ивитилган қоғоз ва латта-путталар 50 см қалинликда (эни 2 - 3 м гача, бўйи материал захирасига қараб узайиб кетавериши мумкин) зичланган ҳолатда ётқизилади.

Унинг устига шу материални оқизмасдан ушлаб турадиган миқдорда (капилияр нам сиғими ҳажмида) суюқ гўнг қўйилади. Унинг устига 20 - 30 см қалинликда чучук сув лойқаси, гумусга бой томорқа ёки боғ тупроғи ёки йиғма шарбат ёйилади. Кийинги навбатда яна биринчи қатлам материалларидан бири 50 см қалинликда ётқизилади ва суюқ гўнг билан суғорилади. Учинчи қатлам иккинчи қатлам сингари бўлади. Шу тариқа қатламлар кетма-кет ётқизилиб, бурт баландлиги 2,5 - 3 м бўлгунча давом эттирилади. Намлик ва иссиқлик кузатилиб борилади.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
ПОМИДОРДА ҚОРА БАКТЕРИАЛ ДОҒЛАНИШ КАСАЛЛИГИ

(1-ҚИСМ).

/Долзарб мавзу/.

Помидорнинг қора бактериал доғланиш касаллигини Xanthomonas campestris pv. vesicatoria бактерияси қўзғатади.

Бактериянинг баъзи штаммлари фaқат помидорни, бошқалари помидор ва қалампир турларини зарарлайди. Сўгал далада ва иссиқхоналарда помидор ўсимликлари униб чиқишидан то вегетация даврининг охиригача ривожланади. Уруғбаргларда чўзинчоқ, сал ботиқ, кумуш тусли, кейин қўнғир, сарғиш ҳошияли доғлар, чин баргларда думалоқ, мой томганга ўхшаш, тўқ-яшил ёки қизғиш-қўнғир, сўнгра ўрталари қора тус олувчи доғлар, пояда узунчоқ, қора доғлар пайдо бўлади. Баргларда доғлар узунлиги 1-5 мм гача, яшил меваларда 6-8 мм гача етади ва нотўғри шакл олади. Касалликнинг мевадаги белгилари диагностик ҳисобланади: мева устида бироз бўртиб чиққан, қора рангли, тор ҳошияли доғлар (сўгаллар) ривожланади. Етилган мевалар кам ҳолларда зарарланади.

Ўсимлик қолдиқларида қўзғатувчи бактерия бир йилгача сақланиши мумкин.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
ПОМИДОРДА ҚОРА БАКТЕРИАЛ ДОҒЛАНИШ КАСАЛЛИГИ

(2-ҚИСМ).

/Долзарб мавзу/.

Бактерия уруғ орқали ҳам ўтиши туфайли, сўгал далаларга кўчатлар билан ҳам тарқалади. Далада бактерия доғлар устига сув (шабнам, ёмғир) томчилари мавжудлигида ажралиб чиқади, ёмғир томчилари ва шамол ҳамда ҳашаротлар воситасида бошқа ўсимликларга тарқалади.

Кураш чоралари:

Уруғларни экишдан олдин 1% ли калий перманганат эритмасида (100 мл сувга 1 г) 30 дақиқа давомида зарарсизлантириш ва яна 30 дақиқа давомида совуқ сув билан ювиш, ёхуд ҳарорати 60°С бўлган сувда 10 дақиқа давомида димлаш, иссиқхоналарда етиштирилган кўчатларни яганалаш ва далада экиш учун фaқат соғломларини танлаб олиш, иссиқхоналарни дезинфекциялаш, тупроқни фумигациялаш ёки алмаштириш; ҳосил йиғиб олингач, ўсимлик қолдиқларини илдизлари билан бирга дарҳол даладан чиқариш ёки кузги шудгор қилганда кўмиб ташлаш; сўгал ҳар йили учраса, алмашлаб экишни жорий этиш; бегона ўтлар билан курашиш ва агротехника қоидаларига риоя қилиш лозим.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
93 ЁШЛИ БОҒБОН БОБО

Сурхондарёлик Носир бобо Тўрақулов Сариосиё туманининг Тоқчи қишлоғида яшайди. Бу жойларга келган киши албатта бобони йўқлашга, дуосини олишга ошиқади.

Бобо бу йил 93 ёшни қарши олди. Лекин, кексаман демайди, сира. Ўз ғайрат, шижоати билан барчага ўрнак.

Отахон 1981 йилдан боғдорчилик ишига киришиб, ниҳол етиштириш билан шуғулланган. 1983 йилдан ўзи боғ ташкил этиб, сархил мевалар етиштиришни йўлга қўйди. Бобо айни пайтда ҳам меҳнатдан толмаган. Тасарруфидаги 37 гектарирнинг 21 гектари лалми ерлар, қолган 5 гектари боғ, 11,6 гектари чорвачилик учун ажратилган. Лалми боғларда олма, анор, узум, писта, ўрик етиштиради. Ўтган йили боғдан 200 тонна ҳосил олган бобо, жорий мавсумда унданда мўл ҳосил олиш тараддудида.

Носир бобо меҳнатлари самараси 2003 йилда «Шуҳрат» медалига, 2011 йилда «Ташаббус» республика танловида Президент совринига сазовор бўлган. Ўсиб келаётган ёш авлод учун ибрат бўлаётган отахон яна анча йиллар сарҳил меваларни етиштириш ниятида.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШДАГИ МЕКСИКАЛИК МИРИШКОРЛАР ЕТИШТИРАЁТГАН ГИЛОСЗОРЛАРДА ҲОСИЛ ДАВРИ


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
ТАКРОРИЙ МАВСУМДА ПИЁЗ ЕТИШТИРИШНИНГ ҚИСҚАЧА ТАЪРИФИ

Экиш муддати: шимолий вилоятларда 15 август-1 сентябр, бошқа вилоятларда 15 август-10 сентябр.

Экиш схемаси: Пиёз уруғи 2-3 қаторли лентасимон усулда техникани базали изи 180 см бўлганда 60+15+15 см, 140 см -40+15+15 см ёки 50+20 см, 120 смда 45+15 см схемада экилади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: маҳаллий Сумбула, Оқ дур, чет мамлакатларни Сибир, Алдоба, Фенеза нав ва дурагайлари.

Ўғитлаш: Азот 200 кг/га, фосфор 150 кг/га, калий 75 кг/га.

Суғориш: Ўсув даврида минтақаларга қараб 14-20 марта суғорилади. Суғориш меъёри 400-600 м3/га.

Парваришлаш: Пиёз икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6-8 см га етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягона қилинади. Қатор ораларидаги бегона ўтлар 15-16см чуқурликда юмшатиб йўқотилади.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
ИССИҚХОНАЛАРНИ ЭКИШДАН ОЛДИН ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ

/Шу куннинг долзарб мавзуси/

Бунинг учун қуйидаги пестицидлар ва уларнинг қоришмалари тайёрланади: 1).1,2 фоизли формалин + 0,3 фоизли Кельтан (ёки 0,2 фоизли Акрекс) + 0,5 фоизли Карбофос (100 л сувга - 200 мл+500 мл);
2).3,2 фоиз­ли формалин + 0,3 фоизли Рогор (100 л сувга – 200 мл + 300 мл). Тайёрланган суюқ эритмани 1 м2 жойга сепиш меъёри – 0,3-0,4 л.
3).Бундан ташқари олтингугурт ёки тамаки шашкалари билан дудлатилиш ҳам юқори самара беради.

Юртимиз шароитида тупроқни зарарсизлантиришнинг самарали усули – иссиқхоналарни ёз фаслида қиздиришдан иборат. Бунинг учун иссиқхона тупроғи 28-30 см чуқурликда 2-3 марта ҳайдалади. Июль-август ойлари мобайнида тупроқ яхши қизийди, чунки бу пайтда ҳайдов қатламидаги ҳарорат 70 даража ҳароратгача кўтарилади ва қисман стерилизацияланади (микроблардан ҳоли бўлади).


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
Республика Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, бугун, 20 июнь, шанба куни Тошкент шаҳрида хаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +17..+19, кундузи +34..+36 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +19..+24, кундузи +35..+40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +19..+24, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +19..+24, кундузи +35..+40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлади.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
АГРОКИМЁ

Ўсимликларнинг турли кимёвий моддалар билан алоқаси ҳақидаги фан. Агрокимё ўғитларнинг хусусиятлари, ўсимликларнинг озиқланиши ва уларни ҳимоя қилувчи кимёвий воситалардан фойдаланиш каби чора-тадбирларни аниқлаб беради.

АГРОНОМИЯ
(юн. agronomia; agros - дала, nomos - қонyн, қоида)

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг илмий асослари ҳақидаги фан. Агрономия ўсимликларни ўстириш ва қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил қилиш каби соҳалар юзасидан тўпланган назарий ва амалий билимлар мажмуидан иборат.

АГРОТЕХНИКА

Экинларни экишдан то ҳосил йиғиштириб олингунга қадар бажариладиган ишлар мажмуи ва уларни бажариш техникаси.

АГРОТЕХНОЛОГИЯ

Қишлоқ хўжалик ўсимликларини ўстириш, ерни ҳайдаш, ўғитлаш, уруғлик тайёрлаш, экиш, экинларни парваришлаш, ҳосилни йиғиштириб олиш ва шу каби ишларни бажариш ишлари технологияси.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
ПОП ТУМАНИ ҒАЛЛАКОРЛАРИ ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА БИРИНЧИ БЎЛИБ РЕЖАНИ БАЖАРДИЛАР

Поп тумани ғаллакорлари нафақат Наманган вилоятида, балки водийда биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

Туманнинг давлатга дон сотиш режаси 32 минг 260 тоннани ташкил этиб, 18 июнь ҳолатига амалда 100 фоиздан ошириб бажарилди.

Жорий мавсумда “Art soft tex clouster” кластер корхонаси таркибидаги 268 та ғалла етиштирувчи фермер хўжалиги томонидан 10 минг 490 гектар ер майдонларига уруғ экилган эди.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger