AGROBLOGER
10.8K subscribers
18.7K photos
6.3K videos
159 files
8.18K links
БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ

Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger

Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й
Download Telegram
ЎРТА ЧИРЧИҚДА СЕРБИЯНИНГ ШИФОБАХШ ГИЁҲЛАРИ ЎСТИЛМОҚДА.

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги Ўртабўз маҳалласида “Healing herbs & organics” масъулияти чекланган жамияти ишга тушганидан буён қарийб 65 киши ишли бўлди. Шулардан 45 нафари мавсумий ишчи бўлса, 20 нафари доимий иш жойига эга. Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушгач қарийб 500 янги иш ўрни яратилади.

– Биз нафақат хомашё етиштирамиз, балки уни қайта ишлаб, аввал ички, сўнг ташқи бозорга йўналтирамиз, – дейди мазкур МЧЖ ижрочи директори Ҳабибжон Давлатов. – 2017 йилда ушбу тадбиркорлик субъектига асос солдик, 2018 йилда эса ер ажратилди. Айни пайтда 80 гектарлик майдонда лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланган. 45 гектар майдонда Сербиядан келтирилган стевия – асал ўти, наъматак каби шифобахш гиёҳлар парваришланяпти.

Инновацион ёндашув асосида ташкил этилган агрокластерда стевия ўсимлиги плантациялари яратилади. Етиштирилган ҳосил қайта ишланиб, табиий шакар ўрнини босувчи стевиозид маҳсулоти бозорга чиқарилади.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
МАҲАЛЛИЙ ГЎНГЛАРДАН САМАРАЛИ ЎҒИТ ТАЙЁРЛАШНИНГ 3 УСУЛИ:

2-УСУЛ.

Энг аввало секин чирийдиган материаллар, қипиқлар, барглар, шох-шаббалар, сомон, лойқа, канализация қолдиғининг қаттиқ қисми, ғўзапоя, сабзавот ва полиз экинлари пояси ҳамда ҳосил қолдиқлари, шолипоя 50 см қалинликда ётқизилиб, ўғитнинг тайёр бўлиши қанча муддатга мўлжалланганлигига қараб зичланади. Кейин намлиги 50 % бўлиши таъминланади. Бу қатламнинг устига 2-қатлам сифатида 50 см қалинликда гўнг ётқизилади.

Қатламларнинг кенглиги ва узунлиги хомашё материаллари миқдорининг кўп ёки озлигига боғлиқ. Тезроқ тайёрлаш учун зарур бўлса қатламлар зичланмайди, агарда вақт кўп бўлса зичланади. Ҳаво камайиб нам кўп бўлганда парчаланиш нисбатан секин боради. Учинчи қатлам яъни секин парчаланувчи материал, тўртинчи қатлам ва бутун уюм секин парчаланувчи материал билан қопланади. Уюмнинг баландлиги 2,5 - 3 метрдан баланд бўлмаслиги керак.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
ТАКРОРИЙ МАВСУМДА КЎКАТ ТУРЛАРИ ЕТИШТИРИШНИНГ ҚИСҚАЧА ТАЪРИФИ

Укроп уруғларини жанубий худудларда: 1-10 сентябр, марказий минтақаларда 10-20 августгача экиш лозим. Бутун йил давомида етиштириб туриш учун уруғини 40-45 кун оралатиб, поғона усулида сепилади. Кўклигида ишлатиладиган укроп уруғи полларга сепилади ва уруғ сарфи 10-12 кг/га. Экиш учун Ором, Анет, Алигатор, Харковская 85 навлари тавсия этилади.

Кашничдан узлуксиз ҳосил олиш учун қуйидаги муддатларда сепилади: ёзгиси 15-20 июн, ёзги-кузгиси 15 август. Пол қилиб сепилганда уруғ сарфи 8-10 кг/га. Экиш учун Орзу, Янтарь навлари тавсия этилади.

Салатни Кўк шох ва Фиоретт навлари уруғи 15 сентябр - 5 октябрда сепилади. Салат лентасимон 2-3 қатор қилиб экилади. Ленталар ораси 45-60 см, лентадаги қатор ораси 15 см. Уруғ сарфи 4-5 кг/га. Салат тупларининг ораси 8-10 см, бошли салатда 12-15 см бўлади.

Петрушканинг Нилуфар, Сахарная, Новас навларини уруғини 10 июлдан 10 августгача сепилади. Уруғ сарфи 5-6кг.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
ТАКРОРИЙ МАВСУМДА ГУЛКАРАМ ЕТИШТИРИШНИНГ ҚИСҚАЧА ТАЪРИФИ

Экиш муддати: жанубий вилоятларда 1-5 август; марказий вилоятларда 20-30 июл; шимолий вилоятларда 1-10 июл.

Экиш схемаси: 70х40см ва 90x40 см.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Скайвокер F1, Фарго F1, Кашмер F1, Барселона F1, Меган F1, Вайт Иксель F1, Юкон F1 нав ва дурагайлари.

Ўғитлаш: азот 240 кг/га, фосфор 160 кг/га, калий 100 кг/га.

Суғориш: гул карамга ҳар сафар 7-9 кун ўтказиб туриб, жами12-14 марта, гектарига 500-550 м3 меъёрида сув берилади.

Парваришлаш: Кўчат экилиб бўлгандан кейин дала кетма - кет суғорилади. Орадан 2-3 кун ўтгач кўчат ўтказилган эгатлар текширилади, хато жойларга яна кўчат экилади. Кўчат тутгандан сўнг эгатнинг оралари культивация қилинади. Культивациядан сўнг кўчат атрофи юмшатилади ва биринчи марта ўғит берилади. Иккинчи культивация экин бир суғорилгандан сўнг ўтказилади. Гул карам икки марта чопиқ қилинади.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
ПОМИДОР ЭКИНЛАРИДА ФОСФОР ЕТИШМАСЛИГИ ВА УНГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР

Помидорда фосфор етишмаслигида барглар сиёҳранг тусга киради, катта ёшли ўсимликларда ўсиш секинлашади, гуллаш фазаси кечикади, мева тугиши қийинлашади.

Бунда қуйидаги рецепт бўйича баргидан пуркаш ишлови берилиши тавсия қилинади:
10 литр сувга 150 грамм Суперфосфат минерал ўғитини аралаштириб, барги ва танасига сепилади.
Илдизидан озиқлантириш:
400 грамм суперфосфатни 3 литр қайнатилган сувга солинади. Илиқ жойда сақланади, вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Бир суткадан кейин тайёр бўлган воситадан 150 мл+10л сув+20г азотли ўғит+0,5л ўтин кули қўшиб, ҳар бир кўчат тагига 250г қуйиб чиқилади.

P.S. Шу кунларда кўпчиликда ушбу муаммо кузатилмоқда.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
Очиқ даладаги карамни зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилиш мақсадида қатор оралиқларига экилган чиннигуллар. (Япония).

AGROBLOGER канали:

@agrobloger
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПОМИДОР ЎСИМЛИГИНИ "2 ИЛДИЗДА 1 ПОЯ" УСУЛИДА ПАЙВАНД ҚИЛИШ КЎЧАТНИНГ 2 БАРАВАР КЎПРОҚ ОЗИҚЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ.
/Россиянинг "1TV" телеканали/


AGROBLOGER канали:

@agrobloger
Forwarded from Semillas Fito
Semillas Fitóнинг 15100 F1 кузга экиладиган помидори

15100 F1 афзалликлари:
Вазни180-200 гр.;
TYLCV га чидамли;
Эртапишар;
Меваси тўқ қизил рангда;
Стресс ҳолатларда ҳам мева тугиши аъло.

Уруғ ташалган:15.07.2019
Кўчат экилган:10.08.2019
Навои ва Тошкентда олинган расмлар

БОШҚА НАВЛАРНИ ҲАМ КЎРИНГ👇

👉🏻 Telegram
👉🏻 Facebook
👉🏻 Instagram

Азиз Махкамов
📞 +998 90 370 60 57
📧 amakhkamov@semillasfito.com

#15100
#қизилпомидор
#Fitotomato
#помидор
"GARDEN AGRO DRIP" MCHJ

🌱🌱Сиз хохлагандек СИФАТЛИ томчилатиб сугориш 💦тизимини урнатишни таклиф килади
Батавсил малумот учун👇👇
Сарвар Хотамов
+99891 3575556
+99894 6405556
+99899 9130501

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👉
@gardenagrodrip
Сиз юқори технологик, ҳар томонлама қулай, юқори хосилдор иссиқхона қуришни режалаштираяпсизми ?

Унда Xinjiang Alqun export & import trade
co.ltd сизнинг хизматингизда.
Иссикхонамиз афзалликлари:
1. Юқори технологик бўлиб, асосий жараёнлар компютер асосида бошқарилади.
2. Юқори ҳосилдорлик. Бир гектардан 300 тоннагача помидор ҳосили олиши мумкин.
3. Худди шу технология ва даражадаги Туркия еки Корея иссиқхоналаридан 30 % арзон.

👉
@MDtarjimon

📞 913570401
📞 996070401