Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси ахборот канали
462 subscribers
275 photos
36 videos
8 files
176 links
Ушбу канал орқали сиз USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаcи томонидан эълон қилинган USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш жамғармасига бизнес ғояларни топшириш бўйича берилган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин бўлади.
Download Telegram
31 nafar tinglovchilarga sertifikatlar topshirildi

💠 Oqdaryo tumani Oila va xotin-qizlar bo‘limi hamda USAIDning Agrobiznesni rivojlantirish loyihasi va NNT “Rahmdillik” jamiyati biznes trenerlari bilan hamkorlikda tumandagi Galaravot, Yangiqo‘rg‘on va Yangihayot mahallalaridan “Ayollar daftari”ning 4-bosqichiga kiritilgan ishsiz xotin-qizlarni kasbga yo‘naltirish va bandligini ta’minlash maqsadida, tumanda joylashgan 3-sektor binosida xotin-qizlar uchun haftalik o‘quv mashg‘ulotlari tashkil qilindi.
💠 Mazkur “KICHIK MEHR-SHAFQAT HAMSHIRASI” bo‘yicha o‘quv kursida “Ayollar daftari”ga kiritilgan ishsiz xotin-qizlardan 31 nafari kasbga o‘qitilib, bugun ularga o‘z yo‘nalishlari bo‘yicha ishga joylashish yoki subsidiya olish imkonini beruvchi sertifikatlar topshirildi.

🌎Bizni kuzatishda davom eting:
👇👇👇👇
⚡️https://t.me/oqdaryo_axborot_xizmati
Forwarded from AGROBIZNES BLOGI
USAIDнинг Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси 19-21-май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган #StartupWeekend #WomenEdition2023 хакатон(IT марафон)ига ҳомийлик қилди.

#StartupWeekend – бу аёллар учун қимматли тажриба орттириш, соҳа мутахассислари билан танишиш ва стартап ғояларини ривожлантириш имконияти. Тадбир давомида 70 га яқин ёш аёл-қизлар ўз бизнес-режалари ва маҳсулот прототипларини ишлаб чиқиш, ғояларини таклиф қилиш, ва соҳа мутахассисларидан маслаҳат олишга мувоффақ бўлишди. Шунингдек иштирокчилар гипотезаларни текшириш бўйича мастер-классларда қатнашиб, маърузалардан сўнг ўз ғояларини синовдан ўтказдилар ва илк прототипларини яратдилар.

Барча мезонлар бўйича энг юқори балл тўплаган уч стартап жамоа эсдалик совғалар ва сертификатларлар билан тақдирланади. 11 нафар иштирокчи эса #AlifTech компаниясида бир ҳафталик амалиёт ўташ имкониятини қўлга киритдилар.