Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi Andijon viloyati filiali ТММА
3.78K subscribers
599 photos
229 videos
565 links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi Andijon viloyati filiali telegram-kanali

Мurojaat uchun: 71-202-33-55,
55-202-33-55, 55-203-33-55

Manzil: Andijon shahar, Bobur shox ko'chasi 4-uy.
Download Telegram
🇬🇧Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтиб, 23 февраль куни рус тили бўйича тест топшириб, тестдан муваффақиятли ўтган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

🗓 Иш берувчи билан юзма-юз суҳбат: 2024 йил, 7 апрель соат 13:00 да Андижон вилояти номзодлари учун

📍Манзил:
Тошкент вилояти Оққўрғон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази биносида

👉 Локация

❗️Эслатма, номзодлар суҳбатга қадар Gateway платформасидаги профилига сурат, хорижга чиқиш паспорти, яшаш манзили, телефон рақамини киритиши ва ID рақамини билиб олиши шарт.

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

📲Ахборот каналимизни кузатиб боринг

🌍 @agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪Germaniya mehmonxonalarida amaliyot o'tash yoki ishlashni istaysizmi?

Nomzodlar uchun talablar:

turizm, mehmonxona yo'nalishlarida kasb-hunar kolleji, texnikum yoki oliygoh diplomi;
mehmonxona xizmatlari bo'yicha tajriba;
nemis tilini kamida B1 darajada bilish va tasdiqlovchi sertifikat;
20-30 yosh;
sudlanmagan;
jismonan sog‘lom;
sinov muddati 3 oy.

Loyihaning afzalliklari:

📍ish haqi oyiga 1800 yevro (soliqlar ushlangandan keyin);
📍Germaniya aeroportidan ish joyigacha transfer;
📍turar-joy topishga ko‘mak.

👉Ro‘yxatdan o‘tish

🕐 Ro‘yxatdan o‘tish jarayoni 15-aprel soat 18:00 da to‘xtatiladi

📲 Axborot kanallarimizni kuzatib boring

🌍 @agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇷🇺ООО "СопаГрупп" қурилиш корхонаси Россия Федерацияси Ставропол ўлкасига ишга таклиф қилади.

🗓 Суҳбат: : 2024 йил, 8-апрел куни соат 10:30 да

👨‍💻Таклиф этилаётган ишлар:

1️⃣ Бетон қуювчи (бетонщик)
2️⃣ Арматура тўқувчи (арматурщик)
3️⃣ Ғишт терувчи (каменщик)
4️⃣ Дурадгор (плотник)
5️⃣ Монтажник

💲Ойлик: 80 000 - 140 000 рубл (касби ва бажарилган ишга қараб)

Номзодларга қўйилган талаблар:

🟠18-60 ёшдаги эркаклар;
🔵Россия Федерациясига киришга таъқиқи бўлмаган;
🟠Судланмаган;
🔵Рус тилини мулоқот даражасида билиши;

🔽 Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплаб беради:

⚡️ Авиа билет (иш берувчи ҳисобидан, ойликдан қисман ушлаб қолинади)
🎫 Патент хужжатлари (иш берувчи ҳисобидан, ойлик тўлови ишчи ҳисобидан)
🍲 Овқатланиш (иш берувчи ҳисобидан, ойлик тўлови ишчи ҳисобидан)
🏛 Ётоқ жой (иш берувчи ҳисобидан)

🤝 Ишга бориш билан боғлиқ барча масалалар бўйича иш берувчи вакиллари томонидан суҳбат вақтида батафсил маълумот берилади.

🔔Суҳбатга фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

🗺 Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали

☎️+99855-202-33-55
☎️+99855-203-33-55

🗺Манзил локацияси

📲Ахборот каналимизни кузатиб боринг

🌍 @agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇷🇺ООО "ОЗОН Комьюнити" корхонаси Москва вилоятидаги омборхоналарга ишга таклиф қилади.

🗓 Суҳбат: 2024 йил, 8 апрель куни соат 14:30 да

👨‍💻Бўш иш ўрни: Омборхона ишчиси

🪙Ойлик иш ҳақи: 70 000 рубл (бажарилган ишга қараб ҳисобланади)

Номзодга қўйилган талаб:

➡️ 18 ёшдан юқори бўлган эркак ва аёллар;
➡️ Рус тилини мулоқот даражасида билиши;
➡️ РФга кириш таъқиқ бўлмаган;
➡️ Судланмаган бўлиши;

🤝 Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплаб беради:

⚡️Авиа билет (билет нархини 50%и ушлаб қолинади)
🎫 Патент хужжатлари; (3 ой мобайнида иш ҳақидан узиш шарти билан)
🏛 Ётоқ жой, 🍲1 маҳал овқат (бепул);

✔️ Ишга бориш билан боғлиқ барча масалалар бўйича иш берувчи вакиллари томонидан суҳбат вақтида батафсил маълумот берилади.

🔔Суҳбатга фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

🗺 Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали

☎️+99855-202-33-55
☎️+99855-203-33-55

🗺 Манзил локацияси

📲Ахборот каналимизни кузатиб боринг

🌍 @agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi Andijon viloyati filiali ТММА
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 🇷🇺ООО "СопаГрупп" қурилиш корхонаси Россия Федерацияси Ставропол ўлкасига ишга таклиф қилади. 🗓 Суҳбат: : 2024 йил, 8-апрел куни соат 10:30 да 👨‍💻Таклиф этилаётган ишлар: 1️⃣ Бетон қуювчи (бетонщик) 2️⃣ Арматура тўқувчи (арматурщик) 3️⃣ Ғишт…
Андижон филиалида 2024 йил 8 апрел куни Россия Федерациясининг ООО "СопаГрупп" қурилиш корхонасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилмоқда.

Танлов иштирокчиларига корхона вакили томонидан корхонанинг иш шароитлари, ойлик маошлари ҳақида тўлиқ тушунтирилди ҳамда фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

📲Ахборот каналимизни кузатиб боринг

🌍 @agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#КОРРУПЦИЯ - КЕЛАЖАККА ТАҲДИД

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тизимида коррупциявий ҳолатларга гувоҳ бўлдингизми?

Унда зудлик билан бизга хабар беринг!

☎️Ишонч телефони: 71 202 44 11

📩Почта манзили: anticorruption@migration.uz

✔️Коррупцияга оид хабарни етказган фуқароларнинг шахси сир тутилиши кафолатланади.

🔔Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг телефон рақамлари: 71 202-33-55, 71 200-00-61, 1282 (қисқа рақами).

✔️ Ахборот каналимизни кузатиб юборинг

@agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺Vengriyaga ishga ketish uchun nima qilish kerak?

Vengriyaga ishga ketish uchun ro'yxatdan o'tish tartibi, ish beruvchi talabi va boshqa imkoniyatlar haqida mutaxassis ishtirokida tashkil etilgan onlayn muloqotda batafsil ma'lumot olishingiz mumkin.

👉 Muloqotni to'liq tomosha qilish

🔻
Axborot kanallarimizni kuzatib boring

@agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Жанубий Кореяда ишлаш учун корейс тилини ўрганмоқчи бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикасининг "Қирол Сежонг" ўқув маркази билан ҳамкорликда Андижон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази биносида "Қирол Сежонг" ўқув марказининг малакали мутахассислари томонидан КУНДУЗГИ ва КЕЧКИ ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Курс муддати: 3 ой, ҳафтада 3 кун.

Машғулот кунлари:

1-гуруҳ: Душанба-Чоршанба-Жума

(соат 9:00 - 11:00 ёки 16:00-18:00)

2-гуруҳ: Сешанба-Пайшанба-Шанба
(соат 9:00 - 11:00 ёки 16:00-18:00)

Курс тўлови: 1 ойига БҲМнинг 1 баравари миқдорида
(Бугунги кун ҳолатига 340.000 сўм)

⬇️Ташкил этилган курсда ўқиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.⬇️

👉🏻КОРЕЙС ТИЛИ КУРСИ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТИШ👈🏻

Рўйхатдан ўтган фуқароларга қўшимча хабар берилади.

🔔Машғулотлар 2024 йил 15-апрел кунидан гуруҳлар шаклланиши билан бошланиши режалаштирилган.

📍 Курс бўладиган манзил: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали

📲Ахборот каналимизни кузатиб боринг

✈️@agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣Xoрижий давлатларда ишлаш истагида чет тилларини ўрганмоқчи бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Kaмбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий ҳамкорларида мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни тайёрлаш мақсадида Aндижон вилоятида рўйхатдан ўтган қуйидаги ўқув марказлари билан ҳамкорлик ўрнатилди!

Ушбу ўқув марказларда чет тилларини хорижий иш берувчилар талаби даражасида ўрганган ва тегишли сертификатларни қўлга киритган номзодларнинг хорижий давлат иш берувчилари танловларида иштироки таъминланади.

❗️ Эслатма: Ўқиш харажатлари Марказ ва фуқаролар ўртасида эркин тарзда тузиладиган шартномага асосан фуқаролар томонидан амалга оширилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ҳамкорлик ўрнатилган хорижий иш берувчи компаниялардаги бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловлар тўғрисидаги эълонлар @agency_andijon каналида бериб борилади.

📲Ахборот каналимизни кузатиб боринг

🌍@agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ramazon hayiti munosabati bilan o‘zbekistonliklar necha kun dam oladi?

Prezidentning 2023-yil 22-dekabrdagi farmoniga ko‘ra:

🔹10-aprel, chorshanba – Ramazon hayiti kuni;

🔹11-aprel, payshanba – barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni;

🔹12-aprel, juma – 6 kunliklarga qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklarga 13-aprel, shanbadan ko‘chirilgan dam olish kuni;

🔹13-aprel, shanba – barcha uchun ish kuni;

🔹14-aprel, yakshanba – barcha uchun dam olish kuni.

🔻 Axborot kanallarimizni kuzatib boring

@agency_andijon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yurtimizdagi barcha mo‘min-musulmonlarni, butun xalqimizni mehr-oqibat, ezgulik va saxovat ayyomi – muborak Ramazon hayiti bilan samimiy tabriklaymiz!

🔻 Axborot kanallarimizni kuzatib boring

@agency_andijon
🇰🇷 Корея Республикасида ишлаш мақсадида 2024 йил 8-13 февраль кунлари ИШЛАБ ЧИҚАРИШ йўналишида рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони 15 апрелдан 13 июнгача бўлиб ўтиши белгиланган.

📍Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

👉 Локация

👉 Номзодлар рўйхати

Имтиҳонга киришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:

1. Хорижга чиқиш паспорти;
2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, сифатли рангли сурат (2 дона).

❗️Муҳим маълумотлар:

1. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
2. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
3. HRD шартларига кўра, такрор ёки қайта апелляция тести ўтказилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. Имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йилдан 4 йилгача чеклов қўйилади.

☎️ 71 202-33-55, 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼

@agency_andijon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ajoyib yangilik! Xorijga ishlash uchun ketayotganlarning imtihon, viza hamda yo‘l chiptasi xarajatlari qoplab beriladi.

Кanalga obuna bo‘ling 👇🏼👇🏼👇🏼

@agency_andijon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sōragan_edingiz

🇺🇿🇩🇪Germaniyaga fuqarolarni ishga jalb qilish bo‘yicha “Duvenbeck” korxonasi bilan hamkorlikda qanday loyiha amalga oshirilmoqda?

🔻 Axborot kanallarimizni kuzatib boring

@agency_andijon
1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Сиз хорижий давлатларга қурилиш соҳасида малакали мутахассис бўлиб, қонуний ишга бормоқчимисиз!!


👨‍💻Андижон шаҳридаги Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази навбатдаги 10-мавсум курс жараёнлари учун ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

🤝Марказда хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиш истагида бўлган (бугунги кунда расмий банд бўлмаган, ишсиз) фуқаролар қурилиш соҳаси бўйича 3-4 ой давомида касб-ҳунарга ўқитилади ҳамда давлат намунасидаги сертификат берилади ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан ҳамкорлик келишуви имзоланган хорижий давлатлар иш берувчилари танловларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

⚡️Марказда таҳсил олувчиларга қуйидаги имтиёзлар мавжуд:

💵 Ойлик стипендия
;
🏢 Турар жой;
🍲 3 маҳал иссиқ овқат;
👷Махсус кийим-бош.

📍Манзил: Андижон шаҳри, Боғишамол дахаси, Айланма кўчасида жойлашган "Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази"

📍Мўлжал: Эски машина бозордан Боғи Бобур йўналишида, Масжид рўпарасида (собиқ Боғишамол педагогика коллежи)

📍ЛОКАЦИЯ

☎️ Мурожаат учун телефон: 74-224-81-20

🔔Навбатдаги ўқув жараёнлари 2024 йил апрел ойининг 15 санасида бошланиши режалаштирилмоқда.

💭ШОШИЛИНГ ЖОЙЛАР СОНИ ЧЕГАРАЛАНГАН.


⚠️Марказда ўқиш учун йўлланмани барча шаҳар ва туманлардаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилиб олишларингиз мумкин.

📲Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

@agency_andijan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Сиз хорижий давлатларга малакали мутахассис бўлиб, қонуний ишга бормоқчимисиз!!

📗Бунинг учун касбингизни тасдиқловчи хужжат (сертификат) зарур-ми?


⭐️Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган қуйидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари қисқа муддатли касб-ҳунар ва хорижий тил курсларида таҳсил олинг.

1️⃣ Андижон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази (Андижон транспорт техникуми ёнида)
📍 Манзил: Андижон шаҳри Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй.
☎️ Мурожаат учун телефон: 33-017-33-44

2️⃣ Андижон қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази (собиқ Боғишамол педагогика коллежи ўрнида)
📍Манзил: Андижон шаҳри Боғишамол даҳаси, Халқа йўли кўчаси, 2-уй.
☎️ Мурожаат учун телефон: 74-224-81-20

3️⃣ Асака тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Асака автомобилсозлик коллежи ўрнида)
📍Манзил: Асака тумани, Қайрағоч МФЙ
☎️ Мурожаат учун телефон: 94-433-07-03, 99-633-88-19

4️⃣ Шаҳрихон тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Шаҳрихон енгил саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи ўрнида)
📍Манзил: Шаҳрихон тумани, Қум МФЙ
☎️ Мурожаат учун телефон: 99-484-64-14, 90-768-06-08

5️⃣ Бўстон тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Бўз педагогика коллежи ўрнида)
📍Манзил: Бўстон тумани, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик кўчаси
☎️ Мурожаат учун телефон: 93-242-42-92

6️⃣ Улуғнор тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Улуғнор қурилиш касб-ҳунар коллежи ўрнида)
📍Манзил: Улуғнор тумани, Оқтом МФЙ, Мир Алишер кўчаси, 42-уй
☎️ Мурожаат учун телефон: 93-783-03-57

7️⃣ Қўрғонтепа тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Қўрғонтепа саноат ва транспорт коллежи ўрнида)
📍 Манзил: Қўрғонтепа тумани, Найнаво МФЙ, Ғазалкент кўчаси 11-уй
☎️ Мурожаат учун телефон: 90-169-01-40, 88-998-79-00

📣 ИШСИЗ ФУҚАРОЛАР УЧУН УШБУ ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШ МУТЛАҚО БЕПУЛ

⚠️Юқоридаги марказларда ўқиш учун йўлланмани барча шаҳар ва туманлардаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилиб олишларингиз мумкин.

📲Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

@agency_andijon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM