Адвокат Мукадамов
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
PSG 🇫🇷 чемпион!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Канада 🇨🇦 Узбекистан 🇺🇿 2:0
Ютқазишди ўйинчиларимиз.
Негатив бўлманглар.
Too wet for Uzbekistan бўлди.
Асосий айбдор— об-ҳаво!
Мехикода ҳаво Тошкентдагидай.
Колумбияни энннасини кўрсатамиз…
P.S. Агар Диас ва Суареслар гол уролмаса.

#кейс
Умид Зарина исмли йигит билан танишиб қолди. Орада учрашиб юришди, Умид Заринани севиб қолди. Заринага (қизнинг номига) BYD Champion автомобили сотиб олиб совға қилди, смартфон совға қилди, қиммат гуллар (300-500$ ҳар бир букет) юбориб турди 5-6 ой давомида. Кейин эса қизнинг қўлини сўради (жуда қиммат Marry me қилиб). Лекин қиз унинг таклифини рад қилди. Рад қилганидан кейин 2 ой ўтиб бошқа йигитга турмушга чиқди. Умид Заринадан ҳамма нарсани қайтаришни талаб қилди, Зарина унга ҳеч нарса қайтармайман деди.
Умид Заринани устидан ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилди.
Савол:
Жиноий иш қайси моддага асосан очилади?

Кейинги кейсимиз қаҳрамонлари Нодир ва Жаҳонгир исмли йигитлар…кутинг!
Бугун биттаси пора олмоқчи. Олдин умуман пора олмаган экан. Бир марта олсам ҳеч нарса қилмайдику, ишончлику бераётган одам деб ўйлаяпти.
Унақа қилма укам, қамаласан.
Ўқиб қолиб, қайтсанг-бахтинг!
Унақа қилма укам, қамаласан.
Ўқиб қолиб, қайтсанг-бахтинг!
Адвокатларга ваъда қилинган шароитлар қачон яратилади?
Тошкент шаҳрида фаолият юритадиган жиноий ишлар бўйича адвокатларнинг аксарияти билади, Марказий тергов ҳибсхонасига (Тоштурмага) келиб, ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш ниҳоятда қийин эканлигини.
Нима учун?
Қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилганлар кўп (умуман зарурият йўқ бўлган ҳолатларда ҳам), улар билан учрашиш учун хоналар сони (адвокатлар хонаси) эса кам, қамоқда сақланаётган ҳар бир шахсда адвокат билан учрашиш, малакали ҳуқуқий ёрдам олиш ҳуқуқи бор, бу ҳуқуқ Конституцияда ҳам кўрсатиб ўтилган.
Амалда нима бўляпти?
Тонг соат 06:00 да келсак ҳам, навбатимиз 22 бўлиб қоляпти, хоналар сони эса бор-йўғи 20 та. 08:30 дан адвокатлар хоналарга киради, қамоқда сақланаётган шахслар эса соат 10:00 дан, баъзида 11:00 дан бошлаб чиқарилади, биринчи 20 талик адвокатлар хонани бўшатгунча соат 12:30, баъзида эса 15:00 бўлиб ҳам кетади.
Ўзим ва бошқа ҳамкасбларим қайта-қайта ҳолат ҳақида ёзганимиздан, шикоят қилганимиздан кейин Марказий тергов ҳибсхонаси раҳбарияти томонидан ушбу муаммолар жорий йилнинг май ойида ҳал бўлиши ваъда қилинди.
Бироқ, бугун 2026 йил 6 июнь, тонгги 03:00 да уйғониб, соат 04:30 да етиб келганимдаги адвокатлар навбатини ўзингиз кўриб турибсиз, навбатда 30-бўлдим, бу дегани энг яхши ҳолатда соат 12:00 да ман учун хона бўшайди, тасаввур қиляпсизми, ҳимоям остидаги шахс билан учрашиш учун 9 соат (!!!) вақтим бекор ўтади (фақат кутиш билан). Ўзгаришлар бор, фақат салбий томонга.
ИИВ раҳбариятига, тергов органи раҳбарларига, тергов судьяларига мурожаатим: ёки адвокатлар учун етарли шароитлар яратиб беринглар, ёки қамоққа олиш эҳтиёт чорасини энг охирги чора сифатида, ўта зарур ҳолатларда қўллашга ўтинглар, биз адвокатлар Тоштурмага борамиз деб орзу қилмаймиз, заруриятдан келамиз!
P.S. Маданиятни, тарбияни сақлаган ҳолда, жаҳлни тийиб пост ёзиш бу гал жуда ҳам қийин бўлди, лекин амалладим.
Адвокат Мукадамов Бобир

#таклиф
ВСҲ ва ТҲда комфорт хоналар!
Айбсизлик презумпцияси талабидан келиб чиқиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган шахснинг мавжуд шароитларда сақланишини мантиқан ҳам, қонунан ҳам, адолат жиҳатдан ҳам нотўғри деб ҳисоблайман.
Ҳозирги шароит: қишда совуқ, ёзда жазирама иссиқ, сувараклар, сифатсиз овқат, соғу-касаллар битта камерада, битта камерада белиланган сонидан кўпроқ одам, жой йўқлиги учун совуқ полда ётиш, битламаслик учун сочни калга олдиришга (эркаклар учун) мажбур бўлиш, чўмилиш учун шароит йўқлиги учун сасиб юриш, терговга, судга бир аҳвол, абгор ҳолатда келиш…инсонмиз, психологик жиҳатдан терговчи ҳам, судья ҳам миясида “жиноятчи бу” деган тамғани қўяди, ҳукмдан олдин ҳукм ўқийди. “Айбсизлик презумпцияси” бир чеккада чой ичиб ўтиради сиқилиб.
Таклифим шундан иборатки, пуллик хизмат эвазига, хоҳловчилар, имкони борлар учун (қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар учун) вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналарида расмда кўрсатилган каби комфорт хоналар яратилиши керак.
“Нега пуллик? Камбағаллар (шароити йўқлар) нима қилсин?” деб ҳужум қилишга шошилманглар. Жавоби оддий: давлат бунақа харажатни (шу ҳолатда сақлаб туриш харажатларини) бўйнига олмайди, давлатга ортиқча чиқим керак эмас, бир марта харажат қилиб шунақа хоналари бор бинолар қуради, ва ундан кейин пуллик хизмат эвазига кўпроқ фойда олишни бошлайди. Шароити йўқлар эса, умумий қилиб айтадиган бўлсак, ҳозир шу мавжуд шароитларда сақланяптику. Адолатсизлик, тенгсизлик деманг, совет даврида яшамаяпмиз, Худога шукр, ўз ишини яхши қилаётганлар яхши пул топяпти, тинимсиз ҳаракат қиляпти, ҳаракатига яраша кимдир яхши яшаяпти, кимдир эса йўқ. Кўп йиллик кузатувларимдан қилган хулосам: шароити йўқ, камбағал шахслар 99,9% ҳолатда адолатсиз ҳукм қурбони бўлишмаяпти.
Масъул раҳбарлар томонидан ушбу таклифим жиддий қабул қилинади деган умиддаман, узоқни ўйлаб, ҳар томонлама чуқур таҳлил қилган ҳолда хулоса қилинглар.

Нидерландия-Ўзбекистон 2:1.
Биз ўйиндан гол урдик, улар эса пенальтидан, зўрға 😅
Шов-шув кўтарамиз шекилли гуруҳимизда Жаҳон чемпионатида.
Биз ўйиндан гол урдик, улар эса пенальтидан, зўрға 😅
Шов-шув кўтарамиз шекилли гуруҳимизда Жаҳон чемпионатида.
Адвокат Мукадамов
#таклиф ВСҲ ва ТҲда комфорт хоналар! Айбсизлик презумпцияси талабидан келиб чиқиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган шахснинг мавжуд шароитларда сақланишини мантиқан ҳам, қонунан ҳам, адолат жиҳатдан ҳам нотўғри деб ҳисоблайман. Ҳозирги шароит: қишда совуқ…
Мана шу таклифим бўйича бир “брат”, ҳар доим одамларни қамоққа равона қиладиган танишларимдан бири, “Бобиржон, ҳозир шу қамоқнинг дабдала аҳволи билан қўрқитиб турибмиз, зарар суммаларини ундиряпмиз, агар сиз таклиф қилаётган шароитлар яратилса, уларни нима деб қўрқитамиз?” деб сўради.
Ман жавоб бердим: “Сиз рози бўлармидингиз шунақа шароитларда қамоқда ўтиришга?”
Жавоб берди: “Ие, товба қилдим денг. Нега ман қамалишим керак?!”
Ман сўрадим: “Шароитлари зўр бўлса ҳамми?!”
У жавоб берди: “Қанақа шароит бўлса ҳам қамоқку, оиласидан, жамиятдан ажралганку”. Ва кетидан, “Ҳа, энди тушундим сизни” деди.

Ҳозирча Америкада эканлигимни ҳис қилмаяпман. Овқатланишга кирдик, ҳамма тожикча, ўзбекча гапиряпти 😅
#USA
#USA