Адвокат Мукадамов
2.93K subscribers
163 photos
48 videos
3 files
200 links
Жиноий ишлар бўйича АДВОКАТ (по уголовным делам)

Для связи (алоқа учун): @mukadamov
Download Telegram
Самарқандда энг яхши ош қаерда?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Каттақўрғонга иш билан боряпман, ҳайдовчи ҳаёт қийинчиликлари ҳақида нолиб боряпти, тилининг тагида нос, бирнималар деб маслаҳат бергим келяптию, лекин фойдаси йўққа ўхшайди, фонда ушбу қўшиқ…
Дунё тан олган энг кучли психологларнинг тавсияси:

Атрофингизни ҳамма нарсадан нолиб юрадиган инсонлардан тозаланг! (Уберите из своего окружения нытиков)
Ҳимоям остидаги шахсга унинг ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоя стратегияси ҳақида келишиш учун келдим.

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани. 16.05.2026 йил.
Тергов ҳибсхонаси ходимлари “бизда бунақа одам йўқ” дейишди, терговчи “Аниқ ўша ерда” деди, ходимлар яна бир марта рўйхатлардан қидириб, “Ака, бизда йўқ у одам” дейишди, яна терговчига телефон қилдим, терговчи туман ВҲСга телефон қилди, конвойларга телефон қилди ва менга “Акажон, точно Каттақўрғонда, 7-ТҲда” деб жавоб берди. Ходимларнинг миясини эзганимдан кейин улар ичкарига кириб қидириб чиқиб, “бунақа одам йўқ” дейишди. Раҳбариятини ҳовлида кўриб қолиб (омадимни қаранг) ҳолатни гапириб берганимдан кейин, картотекадан топилди одамим. Ўзи эмас, ҳужжати топилди, лекин қайси хонада эканлигини топа олишмаяпти, улар қидиряпти, ман кутиб турибман.

Мақсадга эришгунча ҳаракатдан тўхтаманглар!
Одамим яшин тезлигида топилди. Каналимдаги аъзолардан кимдир жуда катта амалдор шекилли, ким бўлса ҳам катта раҳмат.

Фақат илтимос, болаларга (ходимларга) жабр бўлмасин.

Асосийси, ишим битди.
Бир йигит яхши кўрган қизи бошқасига турмушга чиққани учун ўзини осиб қўйипти.

Ёш йигитларга мурожаатим, яхши кўрган қизингиз сизни ташлаб кетса ёки бошқасига турмушга чиқиб кетса, Ўзбекистонда у қиздан бошқа миллионлаб, бутун дунёда эса миллиардлаб қизлар борлиги эсинглардан чиқмасин 😉

Қизларга ҳам шу гап.
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Pressuzb
Президент фармони билан Қаҳрамон Анварович Исроилов Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди.

@pressuzb
PSG 🇫🇷чемпион!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Канада 🇨🇦 Узбекистан 🇺🇿 2:0

Ютқазишди ўйинчиларимиз.

Негатив бўлманглар.

Too wet for Uzbekistan бўлди.

Асосий айбдор— об-ҳаво!

Мехикода ҳаво Тошкентдагидай.

Колумбияни энннасини кўрсатамиз…

P.S. Агар Диас ва Суареслар гол уролмаса.
#кейс

Умид Зарина исмли йигит билан танишиб қолди. Орада учрашиб юришди, Умид Заринани севиб қолди. Заринага (қизнинг номига) BYD Champion автомобили сотиб олиб совға қилди, смартфон совға қилди, қиммат гуллар (300-500$ ҳар бир букет) юбориб турди 5-6 ой давомида. Кейин эса қизнинг қўлини сўради (жуда қиммат Marry me қилиб). Лекин қиз унинг таклифини рад қилди. Рад қилганидан кейин 2 ой ўтиб бошқа йигитга турмушга чиқди. Умид Заринадан ҳамма нарсани қайтаришни талаб қилди, Зарина унга ҳеч нарса қайтармайман деди.
Умид Заринани устидан ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилди.

Савол:
Жиноий иш қайси моддага асосан очилади?
Кейинги кейсимиз қаҳрамонлари Нодир ва Жаҳонгир исмли йигитлар…кутинг!
Бугун биттаси пора олмоқчи. Олдин умуман пора олмаган экан. Бир марта олсам ҳеч нарса қилмайдику, ишончлику бераётган одам деб ўйлаяпти.

Унақа қилма укам, қамаласан.
Ўқиб қолиб, қайтсанг-бахтинг!
Кимгадир керак бўлиб қолар.
Адвокатларга ваъда қилинган шароитлар қачон яратилади?

Тошкент шаҳрида фаолият юритадиган жиноий ишлар бўйича адвокатларнинг аксарияти билади, Марказий тергов ҳибсхонасига (Тоштурмага) келиб, ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш ниҳоятда қийин эканлигини.

Нима учун?
Қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилганлар кўп (умуман зарурият йўқ бўлган ҳолатларда ҳам), улар билан учрашиш учун хоналар сони (адвокатлар хонаси) эса кам, қамоқда сақланаётган ҳар бир шахсда адвокат билан учрашиш, малакали ҳуқуқий ёрдам олиш ҳуқуқи бор, бу ҳуқуқ Конституцияда ҳам кўрсатиб ўтилган.

Амалда нима бўляпти?
Тонг соат 06:00 да келсак ҳам, навбатимиз 22 бўлиб қоляпти, хоналар сони эса бор-йўғи 20 та. 08:30 дан адвокатлар хоналарга киради, қамоқда сақланаётган шахслар эса соат 10:00 дан, баъзида 11:00 дан бошлаб чиқарилади, биринчи 20 талик адвокатлар хонани бўшатгунча соат 12:30, баъзида эса 15:00 бўлиб ҳам кетади.

Ўзим ва бошқа ҳамкасбларим қайта-қайта ҳолат ҳақида ёзганимиздан, шикоят қилганимиздан кейин Марказий тергов ҳибсхонаси раҳбарияти томонидан ушбу муаммолар жорий йилнинг май ойида ҳал бўлиши ваъда қилинди.

Бироқ, бугун 2026 йил 6 июнь, тонгги 03:00 да уйғониб, соат 04:30 да етиб келганимдаги адвокатлар навбатини ўзингиз кўриб турибсиз, навбатда 30-бўлдим, бу дегани энг яхши ҳолатда соат 12:00 да ман учун хона бўшайди, тасаввур қиляпсизми, ҳимоям остидаги шахс билан учрашиш учун 9 соат (!!!) вақтим бекор ўтади (фақат кутиш билан). Ўзгаришлар бор, фақат салбий томонга.

ИИВ раҳбариятига, тергов органи раҳбарларига, тергов судьяларига мурожаатим: ёки адвокатлар учун етарли шароитлар яратиб беринглар, ёки қамоққа олиш эҳтиёт чорасини энг охирги чора сифатида, ўта зарур ҳолатларда қўллашга ўтинглар, биз адвокатлар Тоштурмага борамиз деб орзу қилмаймиз, заруриятдан келамиз!

P.S. Маданиятни, тарбияни сақлаган ҳолда, жаҳлни тийиб пост ёзиш бу гал жуда ҳам қийин бўлди, лекин амалладим.

Адвокат Мукадамов Бобир