Адвокат Мукадамов
2.93K subscribers
163 photos
48 videos
3 files
200 links
Жиноий ишлар бўйича АДВОКАТ (по уголовным делам)

Для связи (алоқа учун): @mukadamov
Download Telegram
14-22 ёш атрофида бўлган ўғлингиз борми?

Ҳозирни ўзида телефонини олиб текшининг, айниқса «избранный» ва «архив» папкаларини (телеграмда), шунингдек фотогалереясини ҳам текширинг, «недавно удаленные» деган папкани ҳам текширинг, ҳозироқ! Минғир-синғирига аҳамият берманг, ҳар ҳолда отасиз (ёки она).

Шунақа “рейд”лар қилиб туринг ҳар 2-3 ойда.

Кўп нохуш ҳолатлардан фарзандингизни асрайсиз шу йўл билан.

Огоҳлик-давр талаби!

Адвокат Мукадамов Бобир
“Ташқи таъсир” кучлари ҳали ҳам бор.

Нотўғри, ноқонуний, адолатсиз ҳукм чиқарилди. Афсуски, шунақаси ҳам бўлиб туради.

Ҳукмдан норозимиз, демак ҳақиқат йўлидаги курашимиз давом этади. Адолат қарор топмагунча тўхтамаймиз!

Адвокат Мукадамов Бобир
Яна бир ишим тугади, ОМҚ билан боғлиқ бўлмаган жазо чораси қўлланилиб, суд залидан озод қилинди.

Хурсандманми? Йўқ.

Афсуски, сабабини ёза олмайман.

Умид қиламанки, ҳақиқатдан шахс сифатида яхши томонга ўзгаради.
Шу “аквариум”дан асрасин. Жиноят қилманг.
Афсуски, айрим ҳолатларда, айби йўқ инсонлар ҳам шу “аквариум”да бўлиб қолишади. Охир-оқибат кўпчилигини оила бағрига қайтара оламан, лекин орада маълум бир вақт (баъзида 2-3 йиллаб) қамоқда ўтиришади.

Шунинг учун, ноҳақликлардан, туҳмат балосидан Худо асрасин барчани деб дуо қиламан.

Адвокат Мукадамов Бобир
Қорнингиз оч, лекин нима ейишни билолмаётган бўлсангиз, ош енг.
Шунча нафрат, шунча бағритошлик қаердан одамларда?

Пойтахтимиз туманларидан бирида шахсни (судланувчи) ҳимоя қилябман. Фирибгарлик қилишда айбланяпти, зарар суммаларини тан олиб турипти, лекин жабрланувчиларга қойил қолмаябман, ишга умуман алоқаси йўқ ҳолатларни, ҳис-туйғуларга берилган ҳолда, судланувчига нисбатан нафрат, шахсий адоват, ғазаб билан гапиришяпти. Авваламбор, инсон бўлиб қолайлик, азизлар!

Худо кўрсатмасин, мен ҳам, сизлар ҳам, бошқалар ҳам қамоққа тушиб қолишдан, бошимизга кулфат ёғилишидан 100% кафолатланмаганмиз. Не не инсонлар, умуман айби йўқ инсонлар, ҳеч ким, ҳеч қачон буларга тега олмайди деб ўйлаган одамларимиз ҳам қамалиб кетишди.

Шунинг учун, ҳар қандай ҳолатда ИНСОН бўлиб қолайлик.

Барчага ҳурмат билан,

Адвокат Мукадамов Бобир
Адвокатлик осонми?

Абдулла Авлоний ®️
Миннатдор клиентлар тезлик билан янги пайпоқ совға қилишди 😎
Ишни шу ердан бошлаяпман бугун.
Uzreport TV 19:00. Бирнималар гапирдим адвокатура ҳақида, қизиқ бўлса кўринглар.
Чемпионлар лигаси.
Финал. 30 май. Будапешт
ПСЖ vs Арсенал
Қасддан одам ўлдириш учун жазо қатъий равишда энг оғир, яъни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўлиши шарт! Дан гача эмас, фақат ва фақат умрбод!!!

Нега қотил маълум вақтдан кейин озодликка чиқарилиши керак?! Нега бировни жонини олиб, маълум вақт жазони ўтаб, кейин озодликка чиқиб мазза қилиб яшаши керак?!

Одам ўлдиришда ифодаланган жиноятлар бўйича айбдор шахс эркакми, аёлми, жазо бир хилда, қатъий, энг оғир, яъни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўлиши керак!

Адвокат Мукадамов Бобир
Мабодо кимгадир манфаатли бўлар…

Яқинлари(қариндошлари, дўстлари) жазо ўтаётганлар учун, дўкондан керакли нарсалар, озиқ-овқат сотиб олиш учун уларнинг ҳисоб рақамини масофадан туриб ҳам тўлаши мумкинлиги ҳақида.
Қарғаш учун қанақа жавобгарлик белгиланган?
Қарғаш жазоланиши шарт!

Қарғашни ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик ва иккинчи марта содир этилса жиноий қилмиш деб топиш лозим деб ҳисоблайман.
Оддий мисол сифатида тушунтираман, агар Азиз қўшниси Баҳромни "сан к*т, пи**раз" деб сўкса, Азизга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўрисидаги кодексининг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача жарима жазоси қўлланилади.
Лекин Баҳром унинг гапига жавобан "Бошинг касалдан чиқмасин, болаларинг ўлсин, топганинг фақат ёмонликка кетсин" деб қарғаса унга нисбатан ҳеч қанақа жавобгарлик белгиланмаган.
Энди ўйлаб кўринг, Азизнинг гапи оғирроқми ёки Баҳромникими?
Ундан ҳам оғирроқ мисоллар бор, ёзиб ўтирмадим.

Хулллас, қатъий фикрим-қарғаш учун жавобгарлик киритилиши керак, МЖтКга ҳам, Жиноят кодексига ҳам.

Адвокат Мукадамов Бобир
Самарқандда энг яхши ош қаерда?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Каттақўрғонга иш билан боряпман, ҳайдовчи ҳаёт қийинчиликлари ҳақида нолиб боряпти, тилининг тагида нос, бирнималар деб маслаҳат бергим келяптию, лекин фойдаси йўққа ўхшайди, фонда ушбу қўшиқ…
Дунё тан олган энг кучли психологларнинг тавсияси:

Атрофингизни ҳамма нарсадан нолиб юрадиган инсонлардан тозаланг! (Уберите из своего окружения нытиков)