Адвокат Мукадамов
2.93K subscribers
166 photos
48 videos
3 files
200 links
Жиноий ишлар бўйича АДВОКАТ (по уголовным делам)

Для связи (алоқа учун): @mukadamov
Download Telegram
«Бу жиноят иши бўйича суд, классик шеърият кечаси эмас» — Санжар Каримовнинг адвокати Бобир Мукадамов Жамила Олимбоеванинг онасига босим ўтказилгани ҳақидаги айбловларига жавоб берди ва ҳимоя нимага асосланаётганини айтиб ўтди.

Адвокат суд жараёнининг барча муҳим жиҳатларини — ҳимояси остидаги шахснинг кўрсатмаларидан тортиб, Каримовнинг уйни Олимбоевлар оиласига қайтаришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотигача батафсил шарҳлаб берди.

Жамиланинг онасига босим ўтказилгани ҳақидаги даъволари юзасидан:

«Олимбоева Жамиланинг онасига ҳеч қандай босим бўлмаган, адвокатлар шунчаки ўз ишини қилган. Бу жиноят иши бўйича суд эканини тушуниш керак, классик шеърият кечаси эмас».


Санжар Каримов ўз айбини тан оладими:

«Умуман тан олмайди. Ҳар бир айблов бўйича ўз постимда изоҳ берганман».


Ҳимоя позицияси ҳақида:

«Ҳимоя позицияси — бутун ҳақиқатни далиллар билан кўрсатиш. С. Каримовнинг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмас».


Каримовнинг учинчи суд мажлисидаги кўрсатмалари ҳақида:

«У ЖКнинг 168-моддаси бўйича қўйилган айблов юзасидан кўрсатма берди. Суд жараёнида С. Каримов Олимбоевларнинг уйини алдаб олиш ёки ўзлаштириш ниятида бўлмагани ҳаммага аён бўлди. Ш. Рисматовнинг кўрсатмалари ўз тасдиғини топмади — у ва онаси бир-бирига зид кўрсатмалар бермоқда. Ўйлайманки ва умид қиламанки, суд С. Каримовни барча айбловлар бўйича оқлаш ҳақида адолатли ҳукм чиқаради».


Нима судланувчининг фойдасига, нима эса унга қарши ишламоқда:

«Уйни олди-сотди қилиш шартномаси қонунчиликка мувофиқ тузилгани ва бугунги кунгача юридик кучга эга экани, шунингдек, С. Каримовнинг қонида гиёҳванд моддалар йўқлиги Санжарнинг фойдасига ишлайди — бу ҳақда ўз постимда батафсил ёзганман. Унга қарши фақат жамоатчилик босими ишлаши мумкин».


Жабрланувчининг оммавий баёнотлари суд жараёнига таъсир қиладими:

«Улар жамоатчилик фикрига таъсир қилиши мумкин, лекин судьянинг ўз мустақил позицияси борлигига қатъий ишонаман».


Истиқболларни баҳолаш ҳақида:

«100% адолатли ҳукм чиқарилишига ва бу оқлов ҳукми бўлишига ишонаман. Лекин яна бир бор такрорлайман — судьянинг ўз мустақил позицияси бор».


Жамоатчиликка мурожаат:

«Жамоатчиликдан суд якунланмагунча сабр қилишларини ва соғлом мантиқ билан фикр юритишларини сўрайман. Ўзларига бир нечта савол бериб кўришсин:
— Сиз ҳақиқатан ҳам Санжар Каримов гиёҳванд моддалар савдосидан тушган пулга муҳтож бўлган, деб ўйлайсизми?
— Жаҳлингиз чиққанда, ранжиганингизда ёки тушкунликка тушганингизда кимнидир ўлдираман, деб айтган бўлсангиз, ўша одамни ўлдирасизми ёки уйига ўт қўясизми? Сиз ҳеч қачон ҳеч кимга «сени ўлдираман» деб айтмаганмисиз? Ўша «таҳдидлар» айтилганидан 1,5 йил ўтиб, одам ўз ҳаёти учун бирданига қўрқиб қолиши мумкинлигига ишонасизми?
— Қачондан бери бирор кишининг ўз пул маблағларини кўчмас мулк олди-сотдиси ёки гарови орқали ҳимоя қилишга уриниши жиноят ҳисобланадиган бўлди?»


Ва энг асосийси — Каримовнинг ўз номидан баёнот:

«Санжар бу пулга — 200 000 доллардан ортиқ маблағга бунчалик муҳтож эмас. У уйни яна Олимбоевлар номига қайта расмийлаштириб бермоқчи. Бу ҳақда у охирги суд мажлисида ҳам айтган. У ўз обрўсини бундай ноқонуний схемалар билан ўлчамайди. Агар у алдашни истаганида, уйни ҳеч қачон ўз номига расмийлаштирмаган бўларди».


Биздаги маълумотларга кўра, Санжар Каримов аввалроқ уйни оилага қайтаришга уринган, бироқ Жамиланинг отаси «биз судда ютиб чиқамиз ва уйни суд орқали қайтариб оламиз», дея таклифни рад этган.

🌐 Telegram | 🌐 VKontakte | 🌐 Rutube | 🌐 Савол бериш ёки янгилик таклиф этиш

UzRusNews каналига обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқатда, чин дилдан ишлаш нияти бор одамларнинг “иш топа олмаябман” деган гапига ишонмайман. Ишсизликнинг ягона сабаби бу-ишлаш ниятининг аслида йўқлиги.
Шунақа тоифа инсонлар бор, ҳаётда ўта омадсиз (неудачник) инсонлар, характери, одамгарчилиги расво бўлгани учун ҳам шунақа-ўта омадсиз. Бирор иши юришмайди, ҳар доим ғам-ғусса ичида яшайди.

Шу каби инсонларни бирлаштирувчи бир иллат, ўзига хослик бор: бу инсонларнинг ҳаммаси ижтимоий тармоқларда умуман танимаган, билмаган инсонларни ҳақорат, туҳмат қилиб ўтиришади изоҳларда. Очиқдан-очиқ юзини (ҳақиқий исм-шарифини) кўрсатмайди лекин, фейк профиллар (аккаунт, саҳифа) очади, чунки табиатан қўрқоқ. Тармоқда ёзган ҳақоратли изоҳини ўша инсоннинг юзига айта олмайди, чунки қуёнюрак, оқибатларидан ўлгудай қўрқади, топиб олиб судлашса, кўзининг ёшини оқизиб, йиғлаб узр сўрайди, лекин узр сўрашдан олдин “мен ёзмадим, мен бошқа одамни назарда тутган эдим” деб тан олмайди, чунки фақат паспортида жинси эркак деб кўрсатилган, аслида эса…

Шунақалар билиб қўйишсин, шу турдаги ҳақоратли, туҳматли изоҳлар ёзиб, жазосиз қолаётган бўлсангиз, бу сизнинг зўрлигингиздан, қонунлар ишламаслигидан эмас, шунчаки сизлар ҳақорат қилаётган одамларнинг вақти йўқ санларга. Лекин ҳамма нарсанинг чегараси бўлади, “одамига учраб қолсанг” деган гап бор. Шуни унутишмасин бунақа нусхалар.

Адвокат Мукадамов Бобир
Ўзбекистонда саховатпеша, мазлумларга ёрдам беришни хоҳлайдиган ўта бой инсонлар бор, фақат ман уларни, улар эса мани топа олмаяпти.

Ўз касбимни жуда ҳам яхши кўраман, лекин ягона даромад манбаим ҳам шу касбим, яъни адвокатлик фаолиятимдан, демак ўзим хоҳлаганимдек бепул хизмат кўрсата олмайман.

Битта йўли бор, манга 3 000 000 АҚШ доллари бера оладиган одам керак. Беш йилда қайтариб бераман. Пулни олган кунимдан бошлаб барчага бепул хизмат кўрсата оламан, умримни охиригача (бир ойда 1 тадан 5 тагача бўлган кейсларда).

Аниқ биламан, ўзининг бошидан адолатсизлик нима эканлигини ўтказган сахий бойларимиз бор. Таклиф маъқул бўлса, учрашиб шартларини келишиб оламиз.

Пост жиддий, ҳазил ва кинояларингизни ўз ичингизга ютишингиз сўралади.

Адвокат Мукадамов Бобир
18+

Эркак хотини ишда раҳбари билан ётиб юришини билиб қолади, хотини эрига раҳбар уни шу ишга мажбурлаганини айтади.

Эркак бориб хотинининг раҳбарини сўйиб, жинсий аъзосини кесиб ташлайди ва унинг оғзига тиқади.

Суд эркакни 22 йилга озодликдан маҳрум қилади.

Хотини бир йил ҳам ўтмасдан ўзига ўйнаш топади.
Яна бир воқеа.

Қиз йигитига бир бегона эркак унга тегажоғлиқ қилаётганини айтиб беради.

Йигит ўша эркакни пичоқлайди ва 25 орқали 97-модда билан 11 йилга қамалади.

Суддан 3 ой ўтиб, қиз ўша эркакка турмушга чиқади.
#фирибгарлик

Фирибгарларни аниқлаймиз!

Белгилари:

1. Сиздан пул сўрайди, эвазига катта фойда ваъда қилади, йиллик 40% дан юқорироқ фойда таклиф қиляптими? Огоҳ бўлинг.

2. Аслида нархи қиммат нарсаларни арзонга олиб беришга ваъда бериб, пулингизни олади, ишонтириш учун ҳозир 10% тўлов қилсангиз бўлди, қолган 90% нарсани (уй, авто ва ҳ.к.) қўлингизга олганингиздан кейин берасиз дейди.

3. Уйингги залогга қўйиб турайлик дейди, катта фойда таклиф қилади.

4. Ўқишга киритиб қўяман дейди.

5. Субсидия қилиб арзон уй-жой қилиб бераман дейди.

6. Ишонтириш учун кўп гапиради, ҳар гапида диндан келиб, қасамлар ичади.

Яна қанақа белгилари ва турлари ҳақида биласизлар?

Энг асосий нарса биласизларми нима? Фирибгарнинг аксарият қурбонлари катта фойдага, қиммат нарсани арзонга олишга, қонунан нотўғри нарсаларнинг эгри йўллар билан ҳал бўлишига қизиқувчи шахслар бўлади.

Адвокат Мукадамов Бобир
Forwarded from GENERALISSIMUS
Дахшатли қотиллик: Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотинини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди

Ҳолат 29 апрел куни содир бўлган. Аёл ва икки қизини ўз уйида кундоши рашк туфайли пичоқлаган.

Оқибатда она ва 5 ёшли қизи вафот этган. 3 ёшли қизалоқ эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолмоқда.

Қотилликда гумонланаётган аёл қўлга олинган. Тергов Сирдарё вилояти прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Батафсил

@u_generalissimus
Эркак кишининг бошини ейдиган нарсалар: бегона аёл ва сархуш қиладиган воситалар (алкогол, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари).
Бир судья билан анча гаплашдик, кўп йиллик тажрибага эга, аксарият судьялар (жиноий ишлар бўйича) уни ўзларига устоз деб билишади, ҳар бир ҳукм, ҳар бир ажримларидан намуна сифатида ишлатишади.

Кўп нарсаларни ўзим учун янгитдан кашф қилдим. Судьяларнинг “ички ошхонасида” (внутренняя кухня) минг йил терговчи, прокурор ёки адвокат бўлиб ишласанг ҳам нималар бўлиши мумкинлигини билмаслигинг ҳақида аниқ тушунчага эга бўлдим, жуда фойдали (бебаҳо қимматга эга) маълумотлар олдим.

Манга энг ёққан фикрлари:
“Судья маслаҳат хонасида қанақа ҳукм чиқариш ҳақида озгина шубҳаланяптими-тамом, оқласин судланувчини! Шахснинг айбли эканлиги 100%, шак-шубҳасиз маълум бўлсагина-айбдор деб топсин

Адвокат Мукадамов Бобир
“Шолғом” бўлишга рози бўлманг. Жазонинг ҳақиқийсини оласиз.
Эркакларга (ва гапида тура оладиган аёлларга) тааллуқли пост.

Ҳаётда ҳар қандай ҳолатда мард бўлиб қолинглар.

Вазиятга қараб хамелеон бўлиб қолманглар.

Ваъда бердингларми-бажаринглар.

Келишдингларми-келишув шартларини унутманглар!

Адвокатлик фаолиятимдаги энг асосий қоидаларимдан бири-ҳеч қачон ижобий натижа кафолатини бермайман! Ҳалол, виждонан, охиригача, барча қонуний воситаларни ишлатган ҳолда хизмат қилишимга 100% кафолат бераман, лекин ижобий натижани эмас.

Фаолиятим давомида қанча иш олган бўлсам, бирортасида қарор (ҳукм) ёмон томонга ўзгармади, олдинги қарор ўзгармай қолган пайтлар бўлди, кўп ҳолларда яхши томонга ўзгарган пайтлар бўлди (90%), лекин бирор марта ман билан ишлаган шахснинг ҳолати олдингидан ёмонлашмади.

Мани ишимдан кўнгли тўлмай (аслида эса судья чиқарган ҳукмдан), бошқа адвокатларга ёки кўчадаги таниши бор “решалалар”га боришган бирор бир ҳолатда, ман эришган натижадан яхшироқ натижага эриша олишмади, ёмон тарафга ўзгарса ўзгардики, яхши томонга ўзгармади бирор бир қарор.

Ман ўзимни, ўзимнинг ҳаётий принципларимни, ишдаги принципларимни жуда яхши биламан, шунинг учун ўзимни, меҳнатимни, вақтимни юқори баҳолайман. Тўғри келса, марҳамат, мурожаат қилинглар, тўғри келмаса, Худога шукрки, яккаю ягона адвокат эмасман, мандан ташқари яна 6000 та адвокат бор. Талаб ҳам, таклиф ҳам тиқилиб ётипти.

Ҳар қандай ҳолатда, кимнингдир бошига ташвиш тушган бўлса, Худодан мушкулинглар осон бўлишини, ишинглар енгил ва муваффақиятли битишини тилаб қоламан.

Ҳурмат билан,
нариги тарафга сотилмайдиган, орган (суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи) манфаатида ишламайдиган, мард, жасур ва довюрак


Адвокат Мукадамов Бобир

Дарвоқе, ман милисадан, прокуратурадан, суддан, хуллас, органдан чиқмаганман.

Классик, ҳақиқий профессионал адвокатман!
14-22 ёш атрофида бўлган ўғлингиз борми?

Ҳозирни ўзида телефонини олиб текшининг, айниқса «избранный» ва «архив» папкаларини (телеграмда), шунингдек фотогалереясини ҳам текширинг, «недавно удаленные» деган папкани ҳам текширинг, ҳозироқ! Минғир-синғирига аҳамият берманг, ҳар ҳолда отасиз (ёки она).

Шунақа “рейд”лар қилиб туринг ҳар 2-3 ойда.

Кўп нохуш ҳолатлардан фарзандингизни асрайсиз шу йўл билан.

Огоҳлик-давр талаби!

Адвокат Мукадамов Бобир
“Ташқи таъсир” кучлари ҳали ҳам бор.

Нотўғри, ноқонуний, адолатсиз ҳукм чиқарилди. Афсуски, шунақаси ҳам бўлиб туради.

Ҳукмдан норозимиз, демак ҳақиқат йўлидаги курашимиз давом этади. Адолат қарор топмагунча тўхтамаймиз!

Адвокат Мукадамов Бобир
Яна бир ишим тугади, ОМҚ билан боғлиқ бўлмаган жазо чораси қўлланилиб, суд залидан озод қилинди.

Хурсандманми? Йўқ.

Афсуски, сабабини ёза олмайман.

Умид қиламанки, ҳақиқатдан шахс сифатида яхши томонга ўзгаради.
Шу “аквариум”дан асрасин. Жиноят қилманг.
Афсуски, айрим ҳолатларда, айби йўқ инсонлар ҳам шу “аквариум”да бўлиб қолишади. Охир-оқибат кўпчилигини оила бағрига қайтара оламан, лекин орада маълум бир вақт (баъзида 2-3 йиллаб) қамоқда ўтиришади.

Шунинг учун, ноҳақликлардан, туҳмат балосидан Худо асрасин барчани деб дуо қиламан.

Адвокат Мукадамов Бобир
Қорнингиз оч, лекин нима ейишни билолмаётган бўлсангиз, ош енг.
Шунча нафрат, шунча бағритошлик қаердан одамларда?

Пойтахтимиз туманларидан бирида шахсни (судланувчи) ҳимоя қилябман. Фирибгарлик қилишда айбланяпти, зарар суммаларини тан олиб турипти, лекин жабрланувчиларга қойил қолмаябман, ишга умуман алоқаси йўқ ҳолатларни, ҳис-туйғуларга берилган ҳолда, судланувчига нисбатан нафрат, шахсий адоват, ғазаб билан гапиришяпти. Авваламбор, инсон бўлиб қолайлик, азизлар!

Худо кўрсатмасин, мен ҳам, сизлар ҳам, бошқалар ҳам қамоққа тушиб қолишдан, бошимизга кулфат ёғилишидан 100% кафолатланмаганмиз. Не не инсонлар, умуман айби йўқ инсонлар, ҳеч ким, ҳеч қачон буларга тега олмайди деб ўйлаган одамларимиз ҳам қамалиб кетишди.

Шунинг учун, ҳар қандай ҳолатда ИНСОН бўлиб қолайлик.

Барчага ҳурмат билан,

Адвокат Мукадамов Бобир
Адвокатлик осонми?

Абдулла Авлоний ®️