АДУ, Сиртқи (махсус сиртқи) бўлими.
1.39K subscribers
2.07K photos
100 videos
621 files
3.96K links
Download Telegram
#Биласизми

Милодий йил ҳисоби

Кўҳна Рим тақвимида ҳам бир йил қадимги мисрликларнинг шамсий тақвимидагидек 365 кун деб олинган ва унинг ойларга бўлиниши янада мураккаблашган. Устига-устак, боя эслатганимиздек, иккала тақвимда ҳам йил узунлиги тропик йилдан тахминан 6 соат қисқалиги билан ажралиб турган. Шу сабаб баҳорги тенг кунлик ҳар тўрт йилда бир кунга сурилиб, айрим чалкашликларга сабаб бўлган. Рим ҳукмдори Гай Юлий Цезарь уларга барҳам бериш ниятида милоддан аввалги 46-йилда юнон астрономи Созиген таклифи бўйича тақвимга ўзгартиришлар киритган. Унга кўра, ҳар тўрт йилдан бири 366 кунлик (кабиса) йил сифатида қабул қилинган. Йил 12 ойга бўлиниб, тоқлари 31 кун, жуфтлари 30 кун, февраль ойи эса оддий йилларда 28 кун, кабиса йилда 29 кун қилиб белгиланган.

Бу тақвим Юлий календари номини олган. Аммо унда бир йил тропик йилдан 11 дақиқа-ю 14 сония ортиқ бўлгани туфайли ўртадаги фарқ ҳар 400 йилда тахминан уч кунни ташкил қилади. У йиғилиб-йиғилиб, ХVI асрда ўн кунга етади ва баҳорги тенг кунлик 21 мартга эмас, 11 мартга тўғри келиб қолади. Қарабсизки, христиан байрамларини аниқлашда муаммолар пайдо бўлади. Рим папаси Григорий XIII шуни назарда тутиб, 1582 йил 24 февралда италиялик шифокор ва математик Луижи Луллио лойиҳаси асосида ўзига хос ислоҳот ўтказади.

Кейинчалик «Григориан календари» ва «Ғарб календари» номини олган ушбу тақвимда, аввало, ўша йилнинг 4 октябридан кейинги сана 15 октябрга айлантирилиб, баҳорги тенг кунлик 21 мартга қайтарилади. Иккинчидан, 4 га бўлинадиган йиллар Юлий тақвимидаги сингари 366 кун қилиб олинади. Учинчидан, ҳар 400 йилдан 3 кун чиқариб ташланиб, 400 га бўлинмайдиган йиллар 365 кунлик оддий, февраль ойи бир кунга қўшилиши туфайли 366 кунни ташкил этадиган ва тўртга қолдиқсиз бўлинадиган йил эса кабиса йил сифатида эътироф этилади (иккита ноль билан тугаб, 400 га бўлинмайдиган йиллар бундан мустасно).

Григорий тақвимига биноан, Исо алайҳиссалом туғилган кун илк милодий йилнинг 1 январи ҳисобланади. Тарихнинг мана шу санага қадар бўлган даври эски эра (милоддан аввалги), кейинги босқичи эса янги эра (милодий) саналади.

Янги тақвим замонлар оша дунёнинг кўплаб мамлакатларига тарқалди. Ўзбекистонда эса 1918 йил 14 февралдан қўлланила бошланди. Модомики, шундай экан, энди ундаги лотинча номланган, келиш тартиби сизу бизга яхши маълум ойлар маъноси билан танишайлик:

Январь (Januarius/Janus) – 31 кундан иборат. Қадимги римликларнинг қуёш маъбуди Янус исмидан олинган.
Февраль (februarius – ҳалолланиш ойи) – 28 кунга, кабиса йилида 29 кунга тенг. Бу ном қадимги римликларнинг ҳар йили 15 февралда ўтказилган покланиш маросимига дахлдор.
Март (Маrtius/Mars) – 31 кун. Рим мифологиясида уруш худоси Марс номига қўйилган.
Апрель (aprilis/apricus) – 30 кунлик. Қуёш иситадиган ой маъносида.
Май (Maius) – 31 кун. Юнон афсоналари бўйича Меркурий худосининг онаси Майя шарафига Майус дейилган.
Июнь (Junius) – 30 кунлик. Қадимги Рим маъбудаси Юнонанинг исми қўйилган.
Июль (Julius – Юлий ойи) – 31 кунлик. Милоддан аввалги 45-йилда Рим ҳукмдори Юлий Цезарь номи берилган.
Август (Augustus – олий, муқаддас, улуғ) – 31 кунлик. Рим ҳоқони Октавиан мутлақ ҳокимга айлангач, Сенат унга Август (худолар томонидан шарафланган) фахрий мақомини берган. Бу сўз олдин ой номи, бора-бора ҳукмдорлар унвонини англатувчи атама бўлиб қолган.
Сентябрь (september – еттинчи) – 30 кунга тенг. Кўҳна Римда 1 мартдан бошланувчи ўн ойдан иборат тақвимнинг еттинчи, Григорий тақвимининг тўққизинчи ойи.
Октябрь (оctо – саккиз) – 31 кунлик. Қадимги Рим тақвимининг саккизинчи, Григорий тақвимининг ўнинчи ойи.
Ноябрь (november – тўққиз) – 30 кундан иборат. Эски Рим тақвимидаги тўққизинчи, Григорий тақвимидаги ўн биринчи ой.
Декабрь (юнонча deka, лотинча decem/dekember – ўн/ўнинчи) – 31 кунга тенг. Григорий тақвимининг ўн иккинчи ойи, Юлий тақвими ислоҳ қилингунча ўнинчи ой ҳисобланган..
#Биласизми

🎓 Талабалар ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 15 январдан 25 январга қадар давом этади.

🗓 Аризалар 25 январдан 15 февралгача кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

📝 Талабалар сафидан четлаштирилганлар ўқишини бошқа ОТМга мос таълим йўналишига кўчириш учун ариза бериши мумкин.

💰Ўқишга қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔰 Қуйидагилар ўқишга давлат гранти асосида қайта тикланиши мумкин:

етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаганидан 3 йилда) академик таътилдан белгиланган муддатда қайтганлар;
давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилган ва белгиланган муддатда қайтганлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Президент қарори билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланган.

🔰 Мазкур давлат ОТМлари қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилиши мумкин:

▫️ контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
▫️ маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
▫️ ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
▫️ хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
▫️ бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
▫️ автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#биласизми

ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани қандай олса бўлади

☝️Сизда ҳеч қандай харажат қилмасдан Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганингизни тасдиқловчи архив маълумотномасини олиш имконияти бор.

👉🏻 Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да авторизациядан ўтинг ва хизматдан фойдаланиш бўйича сўровномани тўлдиринг. Ушбу маълумотнома 5 иш куни давомида шакллантирилади ва электрон кўринишда ЯИДХПдаги шахсий кабинетингизга юборилади.

❗️Хизмат мутлақо бепул.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномасини олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👉🏻 https://my.gov.uz/uz/service/369

©️@manaviyateduuz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Биласизми

Пора олиш – жазоси муқаррар жиноятдир

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

🔹 тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

🔹 вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

🔹 халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-, 2-, 3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

🔹 халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

📌 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

☑️ Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

🗓 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

⚠️Таълим муассасаси томонидан барчага кўринадиган жойларга мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади ҳамда ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.

👉 @talim_obrazovaniye 👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Академик лицей, техникум ва мактабларда ишлаётган илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўланади.

🔰 Бунда лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин:

🔹 ёшларни тарбиялашга оид ишланган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услублар учун – 30 фоизгача;

🔹 таълим ва тарбия соҳасида илмий мақола нашр қилганлиги учун:
▫️миллий илмий журналлардаги нашр учун – 15 фоизгача;
▫️халқаро журналлардаги ҳар бир мақола учун – 30 фоизгача белгиланади.

Лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ эришилган натижалардан келиб чиқиб ёки зарур шартлар бажарилганда белгиланади:

🔹 фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлагани учун:

▫️туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
▫️республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;
▫️халқаро миқёсдаги натижалар учун 30 фоизгача;
▫️замонавий ўқув-кўргазмаларни яратганлиги учун 10 фоизгача;
▫️ноанъанавий йўналишдаги ўқув машғулотларини ташкил қилганилиги учун 30 фоизгача;
▫️ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кўзи ожиз ўқитувчилар ишлайдиган мактабда қўшимча таржимон-котиба лавозими киритилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бир неча вазирликлар билан имзолаган 406-сонли буйруғида кўзи ожиз ўқитувчилар ишлайдиган мактабларда қўшимча таржимон-котиба лавозими киритилиши мумкинлиги қайд этилган.

Бунда кўзи ожиз ўқитувчилар дарc берадиган мактабда ҳар 2 нафар кўзи ожиз ўқитувчи учун 1,0 бирлик таржимон-котиба лавозими киритилади. Мактабда 1 нафар кўзи ожиз ўқитувчи ишлаган ҳолларда 1,0 бирлик таржимон-котиба лавозими киритилади.

🔰Таржимон-котибанинг лавозим вазифалари қуйидагилардан иборат:

👉мактабда унга бириктирилган кўзи ожиз ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси ва дарс жадвали асосида иш юритилишини таъминлайди;

👉ўқитувчи билан бирга дарс жараёнини ташкил этишда ваколати доирасида иштирок этади;

👉дарс жараёнида ўқувчиларнинг давоматини аниқлаб, синф журналига ўқитувчининг кўрсатмасига асосоан режадаги мавзуларни ёзади ва ўқитувчи томонидан қўйилган кундалик ва назорат баҳоларини белгиланган тартибда қўяди. Бунда бевосита ҳуснихат билан боғлиқ бўлган орфографик ва имло қоидаларига риоя қилади;

👉бириктириган кўзи ожиз ўқитувчининг дарсдан ташқари машғулотлар ва тўгарак ишларини олиб борилишида кўмаклашади;

👉жорий, оралиқ ва якуний назорат ишлари, босқичли ва давлат аттестациясидаги имтиҳонлар ўтказишда ёрдам беради;

👉дарс жараёнида ўқувчиларга тарқатиладиган тарқатма материалларнинг ўқувчиларга тарқатилишида ўқитувчининг сўрови асосида ёрдамлашади.

👉Xalq ta'limi Info
#Биласизми

❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot