АДУ, Сиртқи (махсус сиртқи) бўлими.
1.39K subscribers
2.07K photos
100 videos
621 files
3.96K links
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабларда инклюзив таълим жорий қилинади

“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4860, 13.10.2020 й).

🔰 Қарор билан 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси ва уни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.

📚 Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида:

▪️шаҳарларда ва Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан мактабларда инклюзив таълим жорий қилинади;
▪️Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган биттадан мактабда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун бошланғич таянч коррекцион синфлар очилади;
▪️Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жойлашган биттадан касб-ҳунар мактабида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этилади.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий ўрта таълим 11 йиллик (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 9 йиллик) муддатда амалга оширилади;

👉 ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-11 синф (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 8-9 синф) ўқувчилари учун касбга ўқитиш курслари ташкил этилади ва битирувчиларга сертификат берилади.

📌 2021 йил 1 январдан ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

🔬Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази қошида унинг белгиланган штат бирликлари доирасида “Инклюзив таълим лабораторияси” ташкил этилади.

📌 Мазкур лабораториянинг асосий вазифаларидан бири мактабларда инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратиш, инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳисобланади.
манба

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram канал | Сайт | Youtube видеолар
5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари томонидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома берилади. Тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача ДТМнинг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.

Натижаларга кўра, 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

Тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.


👉 @xushnudbek 👈