Forwarded from Nodirabegim
Қизил қонми, қора қонми —нурдай бу қон,
Жоним чиқар, бунча оғир бу ҳаяжон,
Олисларда ҳолинг қандай Зулайҳожон,
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Ҳаёт асли бир қўшиқдир, куйми қара,
Олислардан ёр-ёр келар, тўйни қара
Ўлим олди ўйлайдиган ўйни қара...
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Жангда ҳамма йиғлар, ҳеч ким кулмасакан,
Ватан учун жангга кирган ўлмасакан,
Айтганингдек урушда қиз бўлмасакан,
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Онам қандай, жони омон саломатми,
Камзули сал кечиктида, омонати,
Сен онамдан ўргангин, хўп, матонатни...
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Унутма ҳеч, унутмасин дўст-у ёрлар,
Мени эсла, ёмғир ёғса, ёғса қорлар...
Эсингдами айтган гапим, олмазорлар...
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Қаблимда ишқ, қалбимда сен—қандай қудрат...
Сенда мендан на бир хат бор, на бир сурат,
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!
Мени қучиб қолар бўлди Ленинград...
Аслиддин Суюнов
@mittihaqiqatlar

Forwarded from Xilola Ibrohimova
Сардобани суви тошди
Сардобани суви тошди
Сув тагидан илон чиқди
Дунё-ўйин, дунё алчоқ,
Косасидан алам оқди
Сардобани суви тошди
Ич ичимдан захлар ўтди
Асраганинг, э воҳ энди
Оҳ ургунча йўққа чиқди
Сардобани суви тошди
Сувларингда ўғлон оқди
Айтолмаган ёр ёрларинг
Сув тагида сим сим оқди
Сардобани суви тошди
Бунча аччиқ кўз ёшинг
Сув юзида бирдан балқди
Айтолмаган кўп дардинг.
Сардобани суви тошди.
.
.
Ҳилола Иброҳимова.
Сардобани суви тошди
Сув тагидан илон чиқди
Дунё-ўйин, дунё алчоқ,
Косасидан алам оқди
Сардобани суви тошди
Ич ичимдан захлар ўтди
Асраганинг, э воҳ энди
Оҳ ургунча йўққа чиқди
Сардобани суви тошди
Сувларингда ўғлон оқди
Айтолмаган ёр ёрларинг
Сув тагида сим сим оқди
Сардобани суви тошди
Бунча аччиқ кўз ёшинг
Сув юзида бирдан балқди
Айтолмаган кўп дардинг.
Сардобани суви тошди.
.
.
Ҳилола Иброҳимова.
Forwarded from Маликахон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чодакда дачамизда ҳар куни ушбу булбул ва бошқа қушларни овози билан уйғонамиз.Сизларга ҳам илиндим.
Yuragim (Www.Quvonch.com)
Dildora Niyozova
#music
Sevmagan, sevmagan,
U meni mendayin sevolmagan.
Sevmagan, sevmagan,
Balki u sevgini tushunmagan.
@mittihaqiqatlar
Sevmagan, sevmagan,
U meni mendayin sevolmagan.
Sevmagan, sevmagan,
Balki u sevgini tushunmagan.
@mittihaqiqatlar
Ғалаба боғи
Ғалаб боғи чин маънода тарих кўзгусидир. Келажагимиз пойдевори тарихдан бошланади. Уруш даҳшатларини, воқеаларини, оқибатларини билган ёшларимиз тинчлик нақадар улуғ неъмат эканлигини билади. Барчани қувонтирган ҳолат, бу боғ оддий боғ эмас. Ғалаба боғи ўзининг экспозицияси чуқур ўйланган ҳолда вужудга келган.Бу боғ фақат байрам куни учун барпо этилмаган,балки халқимиз маънавиятини юксалтириш учун,тарихни билиш ва эъзозлаш, келажак учун хизмат қилади.Ёшларни ватанпарвар қилиб тарбиялайди.Тарихни ўрганилмаган саҳифалари очилади.
Ўзбек аёлининг бардоши,матонатини кўрсатиб берган Зулфия ая Зокирова ҳамда урушдан қайтмаган беш нафар фарзанди,уларнинг бева қолган келинларига бағишланган "Матонат мадҳияси" ёдгорлик мажмуаси эса инсон матонатига,букилмас иродасига ҳамда уларга бўлган чинакам эҳтиромни ифодасидир.Президентимизнинг қилган ташаббуси,қилган сайи харакатларини маънавиятимизда туб бурилиш ясади десак муболоға бўлмайди.Бу байрамда фақат уруш қатнашчиларини бориб кўриш ва тақдирлаш билан чекланиб қолмай,ўша давр ҳолатини ҳам юракдан ҳис этишга,тинчлик деган олий неъмат қадрини англамоққа хизмат қилмоқда.
Барча экспонатлар, хайкаллар, хужжатлар маъшум урушга дахлдор. Хали биз ўрганишимиз керак бўлган қанча жасоратлар, тақдирлар бор. Бу ғалаба боғи ана шундай эзгу ишга хизмат қилади.
Ҳилола Иброҳимова

Forwarded from So'zdurki...//Ruh ozig'i
БЕГИМ, СИЗНИ ХУДОЙИМ…
Бегим, Сизни Худойим расо қилиб яратган,
Кимларнидир ўйчану сизни кулиб яратган.
Ногаҳон бериб қўйиб бу ақлни, камолни,
Ўзи ҳам рашк, ҳасадда тўлиб-тўлиб яратган.
Қия тушган нигоҳни армонга йўймагайсиз,
Қиз қалбига севмоқни осонга йўймагайсиз,
Қийнамангиз, у ўзи ўртангувчи бир бағир,
Бу бағирни кенгликда осмонга йўймагайсиз,
Сиз худдики Фарҳодсиз, Ширин қайдадир, бегим,
Орзуларим дилда-ю нолам найдадир, бегим.
Сиз десам бар тутқазмай сочилган ўйларимдай,
Бу тонг қаро сочларим майда-майдадир, бегим,
Сизни мен ўзимга ҳам лойиқ кўрмам, рости гап,
Ўзгага бермоқ эса тушимга кирмас ухлаб.
Ўзга билан кетсангиз, равон йўллар қолмасин,
Бегим, иккиланмасдан ер юзин ташланг михлаб.
Михнинг, тиғнинг заҳрини сезмай ёниб бораман.
Ишқ зардобли шаробдир, қониб-қониб бораман.
Ҳеч ким билан сирлашмай, ҳеч кимсага тутмай май,
Ўз қоним билан ўзим алвонланиб бораман.
Ҳайратларда қотгайсиз мени кўрганда ул дам,
Ёнингиздаги совуқ сулувдан совурсиз ҳам,
Сизни обдон музлатгач, ўзим қайтарман, чунки
Бунгача йўқ садоқат, бундан сўнг ҳам бўлур кам.
Ўзга тортмам, чексам ҳам шунча жv абру жафони,
Ўзгага ҳам бермасман, сиздек бир бевафони!
Бегим, Сизни Худойим расо қилиб яратган…
Ҳалима Худойбердиева
https://t.me/joinchat/AAAAAFaPz2DMeZA82e6RUQ

Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеони кўриб, бир оз бўлса-да, коронавирусни унутасиз!
Forwarded from Nodirabegim
21 май - марҳум хушовоз санъаткор Охунжон Мадалиев туғилган сана.
ЙИҒЛАДИМ
Юракнинг бир банди узилган кеча,
Асрлар қадарли чўзилган кеча,
Чимилдиқ ичида сенинг ўрнингда
Ўзга бир келинчак сузилган кеча,
Йиғладим, йиғладим, йиғладим...
Тақдирму бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингми армоним учган арғамчи.
Чорлагандай бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи.
Билмадим, билмадим, билмадим.
Бошимни боғлашди, боғландим, жоним,
Қалбимни доғлашди, доғландим жоним,
Сенинг ҳузурингга бормоқчи бўлиб,
Неча бор чоғландим, чоғландим, жоним,
Бормадим, бормадим, бормадим...
Мухтор Комил
@mittihaqiqatlar
ЙИҒЛАДИМ
Юракнинг бир банди узилган кеча,
Асрлар қадарли чўзилган кеча,
Чимилдиқ ичида сенинг ўрнингда
Ўзга бир келинчак сузилган кеча,
Йиғладим, йиғладим, йиғладим...
Тақдирму бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингми армоним учган арғамчи.
Чорлагандай бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи.
Билмадим, билмадим, билмадим.
Бошимни боғлашди, боғландим, жоним,
Қалбимни доғлашди, доғландим жоним,
Сенинг ҳузурингга бормоқчи бўлиб,
Неча бор чоғландим, чоғландим, жоним,
Бормадим, бормадим, бормадим...
Мухтор Комил
@mittihaqiqatlar
Forwarded from Xilola Ibrohimova
АДИБЛАР ХИЁБОНИ – МАЪНАВИЯТ МАНЗИЛИ
Адабиёт устунлари ҳисобланган машҳур ёзувчи ва шоирлар сафида ижод нафасини ҳис этиш. Пойтахтимизда янги ташкил этилган Адиблар хиёбонида бўлиш инсонга ана шундай тасаввур, туйғулар бахш этади. Аслида бу борадаги режа 2017 йил 3 февраль куни давлатимиз раҳбарининг мазкур боққа ташриф чоғида бегиланган эди. 8 гектардан зиёд майдонда Алишер Навоий, Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндаларнинг сиймоси яратилди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Шу маънода, Адиблар хиёбони адабиёт, маърифат ва маданият масканига айланади, бу ерда талабалар, ўқувчилар иштирокида очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказилади.
Президентимиз яна бир хайрли ташаббусни илгари сурди, яъни “Адиблар хиёбони” деб номланган интернет портали ташкил этиш. Унда мумтоз ва замонавий асарларнинг электрон нусхалари, ёзувчи ва адабиётшуносларнинг маҳорат сабоқлари жамланади. Портал ўзбек, инглиз ва рус тилларида фаолият кўрсатса, ундан хорижлик мухлис ва мутахассислар ҳам фойдаланиши имконияти яратилади.
Бир манзилда икки маънавият ошёни. Гап шундаки, Адиблар хиёбони ёнидаги бино реконструкция қилиниб, бу ерда Тошкент шаҳри музейини ташкил этилди. Пойтахтимиз шу вақтга қадар ўзининг музейига эга эмас эди. Ушбу маскан 2200 йиллик тарихга эга бўлган ҳудуднинг қадим ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, илм-фани, маданияти ва санъатини ўзида акс эттиради. Ҳозирча бу ерда мингга яқин экспонатлар бор. Лекин 2200 йиллик тарихни ўрганиш музейни янада бойитади. Музей Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилгани бежиз эмас. Адабиёт ва тарих – булар ҳамиша бири бирини тўлдириб, бойитиб боради.

ЯХШИЛИКЛАР КАЛИТИ-КИТОБ
Китоб-инсон маънавиятини юксакликга кўтарадиган мўъжизавий, қудратли куч. Китоб-қалб чироғи. Юракга қувват бергувчи, орзу-умидлар сарчашмасидир. Руҳимизнинг энг ширин озиғи ҳам аслида китоб. Китоб-энг яқин дўстинг. У билан бирга яшайсан, қувонасан, изтироб
чекасан. У сени теран фикрлайдиган, кенг дунёқарашга эга бўлган, қалбан бой инсонга айлантиради. Китоб - ўтмиш ва келажак ўртасидаги маънавий кўприк. Китоб ўқиш орқалигина биз юксак тарақиётга эришамиз.Тафаккур қасрига кирмоқ учун китоб ўқимоқ ва уқмоқ керак. Ҳаётни англамоқ учун китоб ўқимоқ керак. Китобга ишонинг, севинг, мўъжизалар калити қўлингизда.