🌺АДРАС-2025🌺
77 subscribers
1.83K photos
55 videos
4 files
57 links
Марғилон адраслари, сифатли ва арзон нархларда. Манзил: Тошкент, Рисовий бозор, тел: 99890 9178565
Download Telegram
Гул ва кўнгил
Тувакдаги гулимнинг айрим барглари қовжираб қолибди. Ҳар гал кўзим тушганида хафсалам пир бўла бошлади. Сўлиган ва қовжираган баргларни олиб ташлаганимдан сўнг, гуллар бошқача шаклга кириб, кўзни қувонтирадиган бўлди. Ўйландим.
Инсон қалби ҳам шундай. Агар вақтида кўнглингиздаги гина-кудрат, нафрат, ёмон ўй-ҳаёлларни юлиб ташламасангиз, қалбингиз ҳам хиралашиб бораверади. Уни тозалаб турсак, қалб ҳам ойнадек, равшан ва тиниқ бўлади. Яхши ўй, яхши ният қалбимиз зийнати бўлсин.

Ҳилола Иброҳимова.
Сиз суратда кўриб турган қизлар Чарос ва Сабина. Улар дарс тайёрлаш ва расм чизиш орқали вақтларини мазмунли ўтказишмоқда. Каналимиз бу қизларни ғайратини юксак қадрлайди.
Апрелдаги қор

Боласин қабрга қўйган аёлдай
Кетолмай изғийди остонамда қиш.
Барака уруғин заминга тикиб
Бободеҳқон далада бошлаганди иш.

Оппоқ рўмолини ёпиб бошига
Бир кечада яна гуллади ўрик.
Музлаб қолмасайди довуччалари
Ҳали йўргагидан чиқмаган шўрлик.

Деразамни ёпсам ўзини уриб
Ичкари кираман дейди изғирин.
Бироз хавотирман ғунчалаб турган
Қасдида келганми баҳорнинг қизин.

Тождор вируслардан иситма ҳар ён
Муздек тафти билан қилармикин кор.
Ё ҳаста заминга малҳам бўлай деб
Тинмай ташқарида ёғар оппоқ қор!

Муяссархон Эргашева
9-04-2020

@hayotimsanmuhabbat
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
ШИФОКОРЛАРГА
Сиз уйда, яқинларингиз билан биргасиз. Улар тўрт девор ичида, хатто боласини соғинса ҳам, қучгиси келса ҳам ғойибдан суяди. Сизга далда берадиган, суянч бўладиганлар бор. Уларчи, уларнинг ўзи ҳам суянч, ҳам юпанч бўлар беморларига. Сиз тоза ҳаводан нафас оляпсиз. Улар ҳар кун дорилар хидидан нари бўлган,тоза баҳор хавосидан тўйиб нафас олишни соғинишган..Сиз тонгни уйқуга тўйиб, кутиб оласиз Улар бедор кўзлари билан беморларининг аҳволидан хавотирда, ухлай олмайди. Улар оппоқ либосларга ўраниб олишганча, сабр-бардош ила матонат ила, ақл-идрок ила жангга киришган. Оппоқ фаришталар оламни одамни қутқаришга бел боғлашган.
Биламан, яратган олдида юзлари ёруғ бўлиб, ғолиблик тожини кийишар бир кун. Биз эса дуолар қилайлик ҳар дам,ҳар дақиқа.Куч бер! қудрат бер! Бергин метин ирода, дунё қутилиб кетсин ўша офатдан. Оппоқ фаришталар, сиз кимларнидир жонини сақлаяпсиз, сизнинг жонингизни оллоҳ сақласин!!!
Ҳилола ИБРОҲИМОВА.
Бу дунёга нима бўлди?