This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.
Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам, битта ибодат.
Елкада бўлса ҳам тоғдек оғир юк,
Ниятлар олийдир, мақсадлар буюк...
Мужассам бизларда жуда кўп хислат,
Табиат бағрида эркамиз, суюк!
Нечун, кўзларинггиз мудраб турибди?
Ғафлат уйқусини судраб юрибди.
Мусаффо шабода илҳақдек гўё,
Деразадан сизга қараб турибди.
Эрта уйғонганга барака бисёр,
Ризқ-рўзга мўл-кўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун,
Дастурхонда сизга иссиқ чой тайёр.
Кўчага отланинг айтиб минг шукур,
Шунда қалбинггизда муҳаббат унур.
Яҳши кайфиятда бошланг ҳар кунни,
Гўзал чеҳранггиздан аримайди нур.
Умид бонгингизни урар тўқмоқда,
Тушкунлик қолмайди чалкаш сўқмоқда.
Ҳаётнинг тонг заррин нурини олиб,
Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда.
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.
Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам, битта ибодат.
Елкада бўлса ҳам тоғдек оғир юк,
Ниятлар олийдир, мақсадлар буюк...
Мужассам бизларда жуда кўп хислат,
Табиат бағрида эркамиз, суюк!
Нечун, кўзларинггиз мудраб турибди?
Ғафлат уйқусини судраб юрибди.
Мусаффо шабода илҳақдек гўё,
Деразадан сизга қараб турибди.
Эрта уйғонганга барака бисёр,
Ризқ-рўзга мўл-кўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун,
Дастурхонда сизга иссиқ чой тайёр.
Кўчага отланинг айтиб минг шукур,
Шунда қалбинггизда муҳаббат унур.
Яҳши кайфиятда бошланг ҳар кунни,
Гўзал чеҳранггиздан аримайди нур.
Умид бонгингизни урар тўқмоқда,
Тушкунлик қолмайди чалкаш сўқмоқда.
Ҳаётнинг тонг заррин нурини олиб,
Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда.
Диққат Эълон!
Хурматли каналимиз аъзолари!
Баҳор фасли ва онажонлар байрами муносабати билан 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ўртасида оналар ҳақида шеърлар танлови ўтказилади. Шеър матни тўрт сатрдан кам бўлмаслиги керак. Иштирок этувчи шеърни видео шаклида жўнатиши керак. Манзилингиз, телефон рақамингизни ёзишни унутманг. Танловимиз 2,3,4 март кунлари ўтказилади. Ғолиблар 5 март куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ходими Ҳилола Иброҳимова томонидан тақдирланади. Шошилинг, фарзандингизни ғолиб бўлиши сизга байрам учун энг зўр совға бўлади. Видеоларни телеграмдан +998 90 9178565 га жўнатинг.