Ҳам жисмингга заьф бўлса жоним садқа,
Ҳам жонингга жони нотавоним садқа.
Сарвингга шакиб ўтса равоним садқа,
Йўқ~ йўқки, сенга жону жаҳоним садқа.
Алишер Навоий.
Ҳам жонингга жони нотавоним садқа.
Сарвингга шакиб ўтса равоним садқа,
Йўқ~ йўқки, сенга жону жаҳоним садқа.
Алишер Навоий.
Forwarded from Ҳилола Иброҳимованинг ижод намуналари
Қуёш
Нимагадир тушкун кайфиятда уйғондим.Кўнглимга хеч нима сиғмасди.Деразамнинг четидан қуёш кўринди.Уни нурлари кўзимни қамаштирди. Борган сари хонам қуёш нурларига тўлиб чарағонлашди.
Ёғдулар ичида порлаётган кулчадек куёшдан кўзимни узолмай қолдим.У тинмай кулганича нурлари билан менга қувонч бағишларди.
Нега мен қуёшга ўхшамайман?
Нега мени қалбим қуёши порламайди?
Бирда тушкун кайфиятим йўқолиб, қуёш ичимга кириб олгандек бўлди.Хонамдан кулганимча ташқарига чиқдим.
Ҳилола Иброҳимова.