Forwarded from 🌺АДРАС-2025🌺
Ёдингда тут! Бу дунёдан кетаётганингда қўлга киритган нарсаларингни эмас, балки берган нарсаларингни олиб кетасан.
Садақа бераётганингда, бу киши пулимга муҳтож, демагин! Балки, Роббимнинг мағфиратига ва садақанинг савобига мен муҳтожман, дегин.
Садақа қилинглар! Барибир, кафаннинг ҳамёнлари бўлмайди.
- У Зот сизга мол беради.
- Кейин ўша молдан садақа қилишга сизни илҳомлантиради.
- Кейин ўша садақани оладиган фақирни сизга рўбарў қилади.
- Кейин ўша садақани сиздан қабул қилади.
- Кейин ўша садақа сабабли қолган молингизга барака беради.
Эй Роббим! Нақадар Карамлисан!
Садақа қилаётганингда сен пулларингни йўқотмаяпсан. Балки уларни ўзинг учун бошқа замонга юборяпсан.
Мен Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг 70 минг дирҳам садақа қилганларини кўрдим. Кўйлакларининг ёни эса ямоқли эди.
Урва ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ
Агар садақа берувчи ўзининг бераётган садақаси фақирнинг қўлига етиб боришидан олдин Аллоҳнинг қўлига тушишини билганида эди, берувчи ҳис этадиган лаззат олувчи туядиган лаззатдан кўра каттароқ, кўпроқ бўларди.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
**Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Агар берганингдан кўра олганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен дунё аҳлидан экансан.
Агар олганингдан кўра берганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен охират аҳлидан экансан».