Forwarded from 💕Mehr tomchisi💕 (☘intizor☘)
ГУЛКАРАМНИНГ ШИФОЛАРИ
❇️ Гулкарамни ҳам пишириб, ҳам хомлигича истеъмол қилиш мумкин. Унинг таркибида калий, магний, кальций, марганец, темир, рух каби элементлар ва шифобахш витаминлар талайгина. Шу боис гулкарам юрак, жигар касалликлари ҳамда аёлларда учрайдиган кўкрак бези саратони профилактикаси учун тавсия этилади.
❇️ Дунёдаги «Соғлиқ учун фойдали таомномалар» рейтингида гулкарамдан тайёрланган егуликлар энг юқори ўринда туради. Гулкарам овқат ҳазмини яхшилайди, танада ортиқча ёғ тўпланишини камайтириб, метоболизм (семизлик)ни олдини олади.
❇️ Гулкарамдаги “B” витамини мия фаолиятини яхшилашда самарали манба ҳисобланади. Ундаги кўплаб витаминлар ёш билан боғлиқ хотира пасайишининг олдини олади. Шунингдек, кучли сиқилиш, мия зўриқиши ҳамда қаришни ҳам секинлаштиради.

Forwarded from 🌺АДРАС-2025🌺
Ёши улуғ оналаримиз учун шарф. Жуда ҳам юмшоқ, бошда силиқмайди. Байрамларда ҳам оддий кунларда ҳам онажонингизга, кўнгли истаган совғани харид қилган бўласиз
@lobar_xayrli
#ривоят
Эҳсон учун катта бойлик шарт эмас
Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот:
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг. Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”.
- Оғзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг.
-Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан?
-Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эҳсон қиламан?
- Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз.
— Оёғим билан қандай эҳсон қиламан?
- Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди. Йигит эса хурсанд бўлиб:
- Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди.
Донишманд эса:
- Болам, ҳимматингизни баланд тутиб, мана шу ишларни чиройли адо этиб юраверинг, Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз, - деб яна йигитнинг кўнглини кўтарибди. Йигит дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди.

Forwarded from Алишер Хўрозов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз қалби дарё группадошлар илтимос бефарқ бўлмайлик Шахноза синглимизни операциясига қолган маблағни тўлаб беришда озгина ёрдам керак. Группамизда жуда кўп кузатувчиларимиз бор қўлдан келганича имкон қадар эхсон қилайлик. Эхсоннинг КАТТА кичиги бўлмайди
Эхсон қилиш учун:
UZCARD 8600 0604 7397 2900
UZCARD 8600 0610 0931 8261
Эшонқулова Шахноза Қўчқоровна +998930562154 Абдураззоқов Анвар Қўчқорович Шахнозанинг акаси СБЕРБАНК 5228 6005 1211 0190 тел рақами +7 (967) 966 05 81