🌺АДРАС-2025🌺
77 subscribers
1.83K photos
55 videos
4 files
57 links
Марғилон адраслари, сифатли ва арзон нархларда. Манзил: Тошкент, Рисовий бозор, тел: 99890 9178565
Download Telegram
Бугун ўйлаб фикрлашга, хулоса чиқаришга ҳар қачонгидан-да қулай фурсат бор. Уйда ўтириб бундооқ мушоҳада қилинса, тарозу палласида бизнинг юкимиз енгилроқ кўриняпти. Бугунги кунда хукумат, Президентимиз ҳар биримиз учун ўзимиз ўйлаётгандан кўра кўпроқ қайғурмоқда. Биз эса оддий тартиб-қоидаларга ҳам амал қилишга хушимиз йўқ. Давлат эса бу борада собит қадам билан кетяпти. Президентимизнинг халқ давлат идораларига эмас ,давлат идоралари халққа хизмат қилсин деган фикрлари нечоқли тўғри эканлигига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Ўтган асрнинг буюк қомусий олими Абу Райхон Беруний бобомиз ҳам жамиятни бошқаришда жамият подшоҳга хизмат қилмай, подшоҳ жамиятга хизмат қилиши кераклигини айтиб ўтган. Шунингдек, хоким ўз фикри ва қарорларида қатъий туриши, яратувчанлик онгига эга бўлиши муҳимлигини таъкидлаган.
"Одил ҳокимнинг асосий вазифаси олий ва паст табақалар, кучлилар ва кучсизлар орасида тенглик, адолат ўрнатишдан иборатдир'.
Берунийнинг ушбу фикрлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.Давлатимиз ҳам бу борада тартиб, интизом, одиллик, якдилликга жиддий амал қилмоқда. Айниқса, ҳар биримиз-давлат раҳбаридан тортиб, оддий ўқитувчими, қурувчими, уй бекасими ҳамма ҳамма - бир тан, бир жон бўлиб курашсакгина, хукумат томонидан жорий этилаётган ҳар бир қонун қоидаларга роия қилинсагина, жамиятимиз ҳам бу тўфондан эсон омон чиқади.

Ҳилола Иброҳимова.
Forwarded from Adab Gavhari
@АdabGavhari
Кўнглим ўксишини дунё ҳам билди
Кўнглимга қўшилиб дунё ҳам чўкди
Ўриклар гуллади маҳзун, ифорсиз.
Баҳор ҳам юртимда мендек кўнгилсиз.

Ҳилола Иброҳимова.
Ҳаёт давом этади. Орзу-умид бор экан, токи инсон тирик экан, ўз мақсадлари сари интилаверади. Бу интилиш эса эртанги кунни, башарият келажагини таъминлайди. Орзу қилишдан тўхтаманг!!!
Гул ва кўнгил
Тувакдаги гулимнинг айрим барглари қовжираб қолибди. Ҳар гал кўзим тушганида хафсалам пир бўла бошлади. Сўлиган ва қовжираган баргларни олиб ташлаганимдан сўнг, гуллар бошқача шаклга кириб, кўзни қувонтирадиган бўлди. Ўйландим.
Инсон қалби ҳам шундай. Агар вақтида кўнглингиздаги гина-кудрат, нафрат, ёмон ўй-ҳаёлларни юлиб ташламасангиз, қалбингиз ҳам хиралашиб бораверади. Уни тозалаб турсак, қалб ҳам ойнадек, равшан ва тиниқ бўлади. Яхши ўй, яхши ният қалбимиз зийнати бўлсин.

Ҳилола Иброҳимова.
Сиз суратда кўриб турган қизлар Чарос ва Сабина. Улар дарс тайёрлаш ва расм чизиш орқали вақтларини мазмунли ўтказишмоқда. Каналимиз бу қизларни ғайратини юксак қадрлайди.
Апрелдаги қор

Боласин қабрга қўйган аёлдай
Кетолмай изғийди остонамда қиш.
Барака уруғин заминга тикиб
Бободеҳқон далада бошлаганди иш.

Оппоқ рўмолини ёпиб бошига
Бир кечада яна гуллади ўрик.
Музлаб қолмасайди довуччалари
Ҳали йўргагидан чиқмаган шўрлик.

Деразамни ёпсам ўзини уриб
Ичкари кираман дейди изғирин.
Бироз хавотирман ғунчалаб турган
Қасдида келганми баҳорнинг қизин.

Тождор вируслардан иситма ҳар ён
Муздек тафти билан қилармикин кор.
Ё ҳаста заминга малҳам бўлай деб
Тинмай ташқарида ёғар оппоқ қор!

Муяссархон Эргашева
9-04-2020

@hayotimsanmuhabbat