🌺АДРАС-2025🌺
77 subscribers
1.83K photos
55 videos
4 files
57 links
Марғилон адраслари, сифатли ва арзон нархларда. Манзил: Тошкент, Рисовий бозор, тел: 99890 9178565
Download Telegram
Forwarded from Xilola Ibrohimova
Ҳаёт синови


Бошига тожни кийган
Кўзга кўринмас бало
Офат мисол ёғилди.
Дунёларни қуритди.
.
Кўзимизни очганча
Хайрону лол ўзимиз
Ваҳимаси мавҳ этар
Бекиб қўйди йўлимиз

Синов учун аслида
Келгани рост вирусни
Қайтинг яна ўзлигга
Тўғри,халол яшашга

Ўзи асли одамлар
Унутганди имонни
Тинмай ёқиб оловни
Бошлаганди урушни.

Шукур қилмай аёллар
Ўзгартирди юзини
Тўйлар бўлди кўз- кўзга
Инсофни ҳам унутди

Шифокорни калтаклаб
Устозларга йўқ хурмат
Бировни устидан кулиб
Оқибат бўлди қиммат.

Бугун кўргин аҳволни
Кимдир ахлат титяпти
Кимдир савоб ўйида
Кимдир фойда пайида

Моянаси кам бўлган
Қасамига содиқлар
Кетмас бемор ёнидан
Шижоатли аскарлар.


Дуо айланг туну кун
Юртимга кўз текмасин
Сақланг асранг дунёни
Покланг энди оламни

Нопок харомдан нари
Қўлни ювинг ҳар куни
Тож қилинг оқибатни
Чақинг ҳаёт мағзини

Маҳкам бўлинг синовда
Фидо айланг ҳар жонга
Осон эмас хеч кимга
Енгилманг ҳеч вирусга.


Ҳилола Иброҳимова.
Имом ал-Бухорий бобомиз томонидан жуда қимматли илмий меърос қолган. Асарларининг ичида Қуръондан кейин иккинчи ўринда "Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" асари туради. Бу асар тўпланган ҳадислар ичида энг ишончли манба ҳисобланади. Асар меҳр-муҳаббат, мурувват, ҳалоллик,яхшилик, ватанга, ота-онага муҳаббат ва бошқа инсоний фазилатларни тарғиб қилади. Унда нима яхши ва ёмон, инсон нимадан ўзини сақлаши, панд-насиҳатлар, ўгитлар ёш авлоднинг тарбиялашда жуда аҳамиятилидир.
Улуғ алломамизнинг ушбу асарини,хадислар тўпламини фарзандларингизга ўқиб беринг. Маърифат ёғдуси қалбингизни поклайди.
Бугун ўйлаб фикрлашга, хулоса чиқаришга ҳар қачонгидан-да қулай фурсат бор. Уйда ўтириб бундооқ мушоҳада қилинса, тарозу палласида бизнинг юкимиз енгилроқ кўриняпти. Бугунги кунда хукумат, Президентимиз ҳар биримиз учун ўзимиз ўйлаётгандан кўра кўпроқ қайғурмоқда. Биз эса оддий тартиб-қоидаларга ҳам амал қилишга хушимиз йўқ. Давлат эса бу борада собит қадам билан кетяпти. Президентимизнинг халқ давлат идораларига эмас ,давлат идоралари халққа хизмат қилсин деган фикрлари нечоқли тўғри эканлигига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Ўтган асрнинг буюк қомусий олими Абу Райхон Беруний бобомиз ҳам жамиятни бошқаришда жамият подшоҳга хизмат қилмай, подшоҳ жамиятга хизмат қилиши кераклигини айтиб ўтган. Шунингдек, хоким ўз фикри ва қарорларида қатъий туриши, яратувчанлик онгига эга бўлиши муҳимлигини таъкидлаган.
"Одил ҳокимнинг асосий вазифаси олий ва паст табақалар, кучлилар ва кучсизлар орасида тенглик, адолат ўрнатишдан иборатдир'.
Берунийнинг ушбу фикрлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.Давлатимиз ҳам бу борада тартиб, интизом, одиллик, якдилликга жиддий амал қилмоқда. Айниқса, ҳар биримиз-давлат раҳбаридан тортиб, оддий ўқитувчими, қурувчими, уй бекасими ҳамма ҳамма - бир тан, бир жон бўлиб курашсакгина, хукумат томонидан жорий этилаётган ҳар бир қонун қоидаларга роия қилинсагина, жамиятимиз ҳам бу тўфондан эсон омон чиқади.

Ҳилола Иброҳимова.
Forwarded from Adab Gavhari
@АdabGavhari
Кўнглим ўксишини дунё ҳам билди
Кўнглимга қўшилиб дунё ҳам чўкди
Ўриклар гуллади маҳзун, ифорсиз.
Баҳор ҳам юртимда мендек кўнгилсиз.

Ҳилола Иброҳимова.
Ҳаёт давом этади. Орзу-умид бор экан, токи инсон тирик экан, ўз мақсадлари сари интилаверади. Бу интилиш эса эртанги кунни, башарият келажагини таъминлайди. Орзу қилишдан тўхтаманг!!!
Гул ва кўнгил
Тувакдаги гулимнинг айрим барглари қовжираб қолибди. Ҳар гал кўзим тушганида хафсалам пир бўла бошлади. Сўлиган ва қовжираган баргларни олиб ташлаганимдан сўнг, гуллар бошқача шаклга кириб, кўзни қувонтирадиган бўлди. Ўйландим.
Инсон қалби ҳам шундай. Агар вақтида кўнглингиздаги гина-кудрат, нафрат, ёмон ўй-ҳаёлларни юлиб ташламасангиз, қалбингиз ҳам хиралашиб бораверади. Уни тозалаб турсак, қалб ҳам ойнадек, равшан ва тиниқ бўлади. Яхши ўй, яхши ният қалбимиз зийнати бўлсин.

Ҳилола Иброҳимова.
Сиз суратда кўриб турган қизлар Чарос ва Сабина. Улар дарс тайёрлаш ва расм чизиш орқали вақтларини мазмунли ўтказишмоқда. Каналимиз бу қизларни ғайратини юксак қадрлайди.