Forwarded from Nodirabegim
Кўкни қизартирган сўнгги шафақлар.
Уфқ ортига ниҳон бўлган бу замон.
Соғинч кўзларидан тўкилган ёшлар
Бир-ла безалганда гардиши осмон.
Раҳмат хазинасин очқичи бўлиб,
Кўкка кўтарилди мисоли камон.
Феруза гумбазли осмон тоқига,
Чиқибдур муборак моҳи Рамазон!
@mittihaqiqatlar
Уфқ ортига ниҳон бўлган бу замон.
Соғинч кўзларидан тўкилган ёшлар
Бир-ла безалганда гардиши осмон.
Раҳмат хазинасин очқичи бўлиб,
Кўкка кўтарилди мисоли камон.
Феруза гумбазли осмон тоқига,
Чиқибдур муборак моҳи Рамазон!
@mittihaqiqatlar
Forwarded from Ҳилола Иброҳимованинг ижод намуналари
Йўл юрдим машаққат чекиб
Юрагингга етиб боргунча
Кўксимга оташни жойлаб
Чўкдимку кўзларинг қаърига
Бу - ишқмиди оташмиди
Қовирилар жисмимдаги жон.
Мен сенга аслида етдимми
Ё шахид кетдими жон.
Ҳилола Иброҳимова.
Юрагингга етиб боргунча
Кўксимга оташни жойлаб
Чўкдимку кўзларинг қаърига
Бу - ишқмиди оташмиди
Қовирилар жисмимдаги жон.
Мен сенга аслида етдимми
Ё шахид кетдими жон.
Ҳилола Иброҳимова.
Кечалари бедорлик билан ибодат қилгани ва кундузлари рўзадор юргани билан бошқа номақбул ишлардан сақланмаса, бедорлигу очу ташналикдан ўзга насибани қўлга кирита олмайди.
ҳадисдан.
ҳадисдан.
Forwarded from Ҳилола Иброҳимованинг ижод намуналари
Тавба
Елкамга ортганча зўрға юрибман
Жуда ҳам зил замбил гуноҳларимни
Изн бер оллоҳим,қачон кечасан?
Қачон имон нури ювар кўнглимни
Муборак рамазон кетмагил бир оз.
Ахир шайтон бўшар ҳозир занжирдан
Яна авраб ўнгу сўлимдан
Гуноҳим устига тўкар гуноҳни
Оҳ, қадр кечаси, қадр кечаси
Мунчалар қисқасан, етмайди фурсат.
Тонггача қилсамда тинмай муножот
Мени аф этдими ёлғиз оллоҳим???
Ҳилола Иброҳимова
Елкамга ортганча зўрға юрибман
Жуда ҳам зил замбил гуноҳларимни
Изн бер оллоҳим,қачон кечасан?
Қачон имон нури ювар кўнглимни
Муборак рамазон кетмагил бир оз.
Ахир шайтон бўшар ҳозир занжирдан
Яна авраб ўнгу сўлимдан
Гуноҳим устига тўкар гуноҳни
Оҳ, қадр кечаси, қадр кечаси
Мунчалар қисқасан, етмайди фурсат.
Тонггача қилсамда тинмай муножот
Мени аф этдими ёлғиз оллоҳим???
Ҳилола Иброҳимова