🌺АДРАС-2025🌺
77 subscribers
1.84K photos
55 videos
4 files
57 links
Марғилон адраслари, сифатли ва арзон нархларда. Манзил: Тошкент, Рисовий бозор, тел: 99890 9178565
Download Telegram
Forwarded from Hayot_chiziqlari
#Жалолиддин_Румий

ҲИКМАТЛАР

✍️ Киши ким эканлигини билиш истасанг, кимларни севишига боқ.

✍️ Соҳибин хурматига қулни ранжитма, кўнгил.

✍️Эй кўнгил, ибрат ол, боқ хар тушган япроққа,
У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа.

✍️ Эй дўст, дардинг нима бўлса бўлсин,
Умидинг хар замон Аллоҳ бўлсин.

✍️ Истаганим бўлмаяпти деб хавотир олма,
Янада яхшиси бўлади. Балки хайрлиси шудир.

✍️ Хамма яхшиликлар сабрдан кейин келади.

✍️ Баъзан тугаш билмаган дардлар ёмғир бўлиб устингдан ёғади.
Шуни унутмаки, ранго-ранг камалак ёмғирдан кейин чиқади.

✍️Хар нарсага жонингни сиқма, эй кўнгил,
На бу дардлар мангудир, на бу умр .

✍️ Бизнинг бу даргоҳиммиз умидсизлик даргоҳи эмасдир,
Юз бор тавбангни бузган бўлсанг ҳам яна кел.

✍️ Дедилар : Кўздан йироқ бўлган кўнгилдан хам йироқ бўлади,
Дедимки: Кўнгилга кирган кўздан йироқ бўлса нима бўлади.

✍️ Ким десаки, менинг хар нарсам жамдир,
Билингки, у инсон ростанам хомдир.

@mehriziyo_uz
Forwarded from Ibrakhimova
Audio
#Гўзал_тарона

Мусиқа дилдаги барча дард-ғуборларни ювишга ёрдам беради. Қалбни равшанлаштиради. Гўзал таронани тинглаб, яхши дам олинг!

@Ayolning_41_olami
Хурматли каналимиз аъзолари, каналимиз ўз фаолиятини бошлади. Турли хил адраслар, чопонлар, шарфлар сумкаларни сизларга тақдим этиб борамиз. Шунингдек бадиий оммабоп мақолалар, шеърлардан баҳраманд бўласиз. Мусиқий танаффусларимиз ҳам бор. Каналимизга аъзо бўлинг, биздан узоқлашманг!!!
МУНОЖОТ

Мен забунман. Тун қўйнида қаро тунман,
Тунд бағримга зиёларни кимдан сўрай?
Ўзим ерман, ўзим само — мен очунман,
Ўздан ўзга дунёларни кимдан сўрай?

Ишқим барбод бўлди обод шаҳарларда,
Барча кулди, мен йиғладим баҳорларда,
Юрак шабнам бўлиб томган саҳарларда
Осмонимга зуҳроларни кимдан сўрай?!

Кўкдан сўра хаёлимнинг ҳурларини,
Ердан сўра пешонамнинг шўрларини,
Мендан сўра сен дардларнинг турларини –
Мен дардимга даволарни кимдан сўрай?!

Сен тунларни — ялдоларни мендан сура,
Хатоларни, савдоларни мендан сура,
Сен кўзингга зиёларни мендан сўра,
Мен кўксимга ҳаволарни кимдан сўрай?!

Нетай, бордир бу тоғларнинг орасида,
Оёқ изи — юрагимнинг ярасида.
Шафқат йўкдир ул кўзларнинг қорасида,
Оқ меҳрли қароларни кимдан сўрай?!

Малак, сенинг малаклигинг ёлғон экан,
Фалак, сенинг фалаклигинг ёлғон экан!
Юрак, сенинг юраклигинг ёлғон экан,
Сенга бошқа самоларни кимдан сўрай?!

Мен кўзимдан ёшлар отиб йиғлай, дўстлар,
Кўксингизга бошлар отиб йиғлай, дўстлар,
Тош бағримга тошлар отиб йиғлай, дўстлар,
Йўқотмишим худоларни кимдан сўрай?!

Юраккинам, наво иста, нидолар қил,
Ё навосиз жонгинамни адолар қил,
Сўра, етти иклимларга садолар қил –
Мен умримга наволарни кимдан сўрай?..

Мирзо Кенжабек
Channel name was changed to «🌺АДРАС-2021🌺🌺»
Channel name was changed to «🌺АДРАС-2021🌺»
* Дил дафтари

КУЙДИМ

Мен ишқ элининг нолаю афғонида куйдим,
Кўнгил уйининг оташи армонида куйдим.

Меҳрин тилабон ўтса агар ошиқи зорлар,
Меҳримни бериб мен эса товонида куйдим.

Мушкул эди йўл, ранж ила изҳориға етдим,
Сизлар куйида, мен эса домонида куйдим.

Ташбеҳига, ҳолим будурур, ўзга қиёс йўқ –
Соч толасидай чоки гирибонида куйдим.

Ишқ аҳли фироғинда фиғон этса агар, мен,
Ёнида юриб, ёнида ҳижронида куйдим.

Дунёйи азалнинг ғазалий матлаъи булдур:
Бошлаб ҳама ишни они поёнида куйдим.

Ҳам меҳнати, ҳам миннати, ҳам заҳмати – борин,
Жон жомиға жамлаб, дағи уммонида куйдим.

Сирожиддин САЙЙИД

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni