🌺АДРАС-2025🌺
77 subscribers
1.83K photos
55 videos
4 files
57 links
Марғилон адраслари, сифатли ва арзон нархларда. Манзил: Тошкент, Рисовий бозор, тел: 99890 9178565
Download Telegram
Forwarded from Adras,Atlas market
​Ўзгалар хаёти билан яшашнинг белгилари

👉Доим ўзгалар хаётини муҳокама қилишдан чарчамайсиз

Негадир собиқ синфдош дугонангиз йигирма ёшидан турмушга чиққани ғашингизни келтиради. Нима эмиш: Йигирма ёшдан эрга тегволиб памперсга ўралашиб қолди, дейсиз ёки доим иш билан банд дугонангизни “хаёт курмай доим қоғозларига ўралашиб юрибди” дея айблайсиз. Айнан шундай муҳокамаларингиз ортида сиз тан олишни истамаётган “кўролмаслик” хисси ётибди. У эмас – бу эмас, сизнингча улар ўз хаётларида нима учун яшаётганини билади, ўз режалари бор, сизда эса, афсуски, йўқ! Сизни асабингизни айнан шу нарса бузади!

✔️Хаёт доим зерикарли

Ишингиз сизга зерикарли туюлади. Дўстларингиз давраси, ҳар хил кечалар зерикарли ва аллақачон жонингизга тегди. Уй ҳайвонлари ва дугонангизнинг фарзандлари ҳақидаги гаплари ҳам сизни безор қилиб юборди. Умуман ҳамма нарса жонингизга тегди ва яшашдан мақсад кўрмаяпсиз. Эсингизда бўлсин, бу каби рухий тушкунлик аҳволи икки ҳафтадан зиёд давом этса, мутахассисга мурожаат қилиш даркор.

Ростдан ҳам зерикарли ишда ҳамма нарса асбингизга тегади – ҳамкасбларингиз, раҳбарият, ҳар кунги мажбуриятлар. Даврадаги ҳар бир гаплардан кўнглингиз айнишни бошлайди. Уларнинг хандон отиб кулишлари ғазабингизни келтиради. Оилавий дам олиш тўғрисидаги режалар сизни эсдан оғдиради.

Нима қилиш керак?

Ҳаётда ўз мақсадларингизни топиш жуда мураккабдир. Мижозлар психологларга «Ҳаётимда ҳаммаси яхши-ю, гўё бир нима етишмаётгандай”, “ҳамма нарсам бор, лекин мен бундан хурсанд эмасман” каби сўровлар билан мурожаат қилишади. Ушбу шикоятлар кўпинча ҳаётда ўз қарашларингиз йўқлигидан далолат беради. Ҳаёт мазмунини йўқотганингизда аввал мазмунли ва муҳим бўлган нарсаларни эслашдан бошлаш тавсия этилади. Аммо, афсуски, бу ҳар доим ҳам иш беравермайди. Баъзида ҳаёт шунчаки кераксиз ва энергия сарфлайдиган ҳаракатлар билан тўлиб тошганки, ёқимли нарса учун бўш жой ёки куч қолмайди.

Бу ҳолда, ҳаётингиздаги энг ёқимсиз ва энергия сарф қиладиган нарсаларни аста-секин йўқ қилишга ўринли. Масалан, суҳбатдош сизни кўп танқид қилса, сиз учун муҳим бўлган нарсани қадрсизлантирса ва «юқоридан» позициясида мулоқот қилса, у билан шунчаки мулоқот қилманг. Шунчаки нимадир билан шуғулланиш керак-ку қабилидаги кам маошли ишингизни тарк этинг.

Овқатланиш одатларингиздан тортиб ҳаёт режаларингизга қадар ўзингиздан нимани хоҳлаётганингизни сўрашга одатланинг. Баъзан кичик қизиқишлардан бошлаш осон – масалан, севимли мусиқа. Баъзида ўз ҳаётингизни ўзгартиришга қаратилган лойиҳалар бошингизда пайдо бўлади – ва сиз улар доимо бўлган-у, шу пайтгача ичингиздан ташқарига чиқармаганингизни англайсиз.

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан

_______
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Жаҳон футболи юлдузи Роналдунинг онасига эҳтироми..

Кириштиану Роналду: “Онам ўз ҳаётини мен учун қурбон қилиб, мени тарбиялади.

У кўп вақт оч юрар эди. Шунда мен тўйиб овқат ейишим мумкин эди.

Бизда пул йўқ эди. Мен футболчи бўлишим учун онам ҳафтада 7 кун ишларди".

Кириштиану Роналду онаси сабаб, дунё гўзали Ирина Шейк билан севги муносабатларини узди.

Бу ҳақида қуйидагича айтади:

“Кунларнинг бирида Ирина - мендан нега онамни ўзим билан ҳамма жойга олиб юришимни сўради.

Иринанинг айтишича, онасини ўзи билан бирга ҳеч ерга олиб юрмас экан. Мендан ҳам шуни талаб қилди.

Мен эса Иринага - сени уйда қолдиришим мумкин, аммо онамни ҳеч қачон ёлғиз ташлаб кетмайман, дедим ва Ирина билан алоқаларимни бутунлай уздим.

Мен онамни ҳурмат қиламан ва уни ҳеч кимга алмашмайман”

Мана сизга буюк Криштиан Роналдунинг онасига ҳурмати. Буюклар бекорга буюк эмас.
Forwarded from Adras,Atlas market
Мрамир адрас
Forwarded from So'zdurki...//Ruh ozig'i
Аллоҳни севаман деб ўйлардим!
Аммо, англадимки муҳими Аллоҳ сени севиши экан...
Аллоҳ бир қулини севса, қалбини Ўзи билан машғул қилиб қўяркан🌹

Боязид Бастоми

@lisoniy_zeboliklar
Forwarded from Diloram
​ФАСЛИ НАВБАҲОР ЎЛДИ

Фасли навбаҳор ўлди кетибон зимистонлар,
Дўстлар, ғаниматдур, сайр этинг гулистонлар.

Субҳидам тушуб шабнам бўлди сабзалар ҳуррам,
Гул узa томиб кам-кам ёғди абри найсонлар.

Настаран ювиб юзни, ёсумон тўзиб ўзни,
Наргис очибон кўзни интизори ёронлар.

Бир саҳар эдим уйғоқ: ўт тутошти оламға,
Тоғлар чекиб ларза, титради биёбонлар.

Қумрилар қилиб ку-ку, булбул айлабон чаҳ-чах,
Сарв гул уза доим тортар, оқу-афғонлар.

Булбул ўқуғоч йиғлаб субҳидам хазон фаслин,
Ғунча қон ютуб, юз чок этти гул гирибонлар.

Кечтилар вафо аҳли қолмайин тутуб савсан,
Қийди кўк қилиб сунбул зулфини паришонлaр.

Куймасун бу савдода не учун димоғимким,
Ранжу ғуссада доно, кечса шод нодонлар.

© Зокиржон ўғли ФУРҚАТ

@Gulnor_ijodidan
Forwarded from Ibrakhimova
Forwarded from Ibrakhimova
Forwarded from Ibrakhimova