🌺АДРАС-2025🌺
77 subscribers
1.84K photos
55 videos
4 files
57 links
Марғилон адраслари, сифатли ва арзон нархларда. Манзил: Тошкент, Рисовий бозор, тел: 99890 9178565
Download Telegram
Мрамир адраслар
Аъло бахмаллар
#Биласизми

📺 21 ноябрь — бутунжаҳон телевидение куни

Дам олиш куни мириқиб қизиқарли кўрсатув ёки кино кўришга нима етсин! Балки сиз ҳам ҳозир вақтингизни телевизор қаршисида ўтказаётгандирсиз?! Аммо, бугун телевидениенинг туғилган куни ва унинг ватани айнан бизнинг мамлакатимиз эканини биласизми?

Сайёрамизда инсоният яратган мўъжиза — телевидение Ўзбекистон пойтахти Тошкентда яратилган.

1928 йил ўзбекистонлик ихтирочилар Борис Павлович Грабовский ва Иван Филлипович Белянскийлар электрон-нур ёрдамида ҳаракатдаги тасвирни бир жойдан иккинчи жойга узатадиган ва қабул қиладиган “Радиотелефот”ни кашф этганлар.

Батафсил: https://journalist.uz/n/25265

Бизни кузатиб боринг
Sayt |Facebook | Telegram | Instagram | YouTube
ТАЪЗИЯ

Севимли санъаткоримиз, Ўзбек киносининг чинакам афсонаси, бетакрор роллари орқали халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган актёр, Ўзбекистон халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

Бахтиёр Ихтиёров сермахсул ижоди давомида "Ёр-ёр", "Ажойиб ҳаёлпараст", "Ўтган кунлар", "Нодирабегим", "Еттинчи жин", "Абу Райҳон Беруний", "Еттинчи ўқ", "Шум бола" каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этиши билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, “Ёш гвардия” театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.

Ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги устоз санъаткор яқинларига чуқур ҳамдарлик билдиради

Маданият вазирлиги ахборот ва матбуот хизмати

@madaniyatvazirligi
Ҳуррият

1955 йил Америка Қўшма Штатларида тикувчи қора танли аёл Роза Паркс ишдан уйга қайтиш учун автобусга минди.

Унда бўш жой топиб ўтирди.
Бироздан сўнг бир оқ танли киши келиб ундан туриб жой беришини талаб қилди.

Ўша пайтда Америка қонунлари оммавий жойларда қора танли кишилар оқ танли кишиларга жой беришини тақозо қилар эди.
Роза бу қонунга хилоф қилишга қарор қилди.
Ўрнини бўшатмади.
Бу эса миллионлаб қора танлиларнинг бошидан қийинчиликлар кўтарилишига сабаб бўлди.

Автобусда оқ танлилар тўполон кўтаришди. Ҳайдовчи автобусни тўхтатди.
Аммо Роза ўрнидан турмади.
Бир неча дақиқадан сўнг полиция келди.

Уни маҳкамага олиб кетишди.
Унга жарима белгилашди.
У эса тўлашдан бош тортди.
Уни қамоқда қолдиришди.

Қора танли кишилар жамоа транспортларига минишдан бош тортишди.

381 кун жамоа транспортларига бирор-бир қора танли минмади.

Натижада 1956 йилда Вашингтондаги олий маҳкама жамоа транспортларида ирқий камситилишларни ман қилди.
1964 йилда эса умуман ирқий ажратишлар бекор қилинди.
Битта аёл ўзининг саботи билан тарих йўналиши ўзгартириб юборди.

Роза Паркс 2005 йилда вафот этганида Америка президенти Билл Клинтон шундай деган эди:
"У оддийгина бировга жой бермаслиги ила бизга ҳуррият нима эканини ўргатди".
Forwarded from Ibrakhimova
#Якшанба_мутолааси

СЎНГГИ ИЛИНЖ

Неча кундан буён илҳақ бўлиб ётган кўзлар очилганида мижжа қоқмай парвона бўлаётган қизнинг кўзи илинганди. У бошини
силаётган, ўзига қадрли қўллар тафтини сезди-ю, шошиб ўйғонди.
– Хайрият-ей, кўзингизни очдингизми? Қаранг, менинг эса кўзим кетибди, – деди қиз севинганидан.
– Ойдин, анови токчада қизариб кўринаётган нимайди, – дея сўраши билан қиз шошиб, у ерда турган ликопчадаги олмани
онасига узатди.
– Егингиз келдими, арчиб берайми?
– Томоғимдан ўтмайди, сен ўзинг шуни егин, болам, қизил олмани жуда яхши кўрасан-ку.
Чиндан ҳам шундай эди-ю, аммо айни топда негадир Ойдиннинг ҳам кўнгли тиламасди. Лекин онасининг кўнгли учун ундан
бир тишлади. Чайнаб ютишга-да улгурмай нурсиз кўзлар яна юмилди. Абадий уйқу олдидан ҳам фарзанди учун илинган онаи зорнинг сўнгги меҳрибончилиги эди бу.

Ҳилола ИБРОҲИМОВA

@Ayolning_41_olami
Қишнинг биринчи куни барчамизга муборак бўлсин, хайрли баракотли бўлсин.