Adolat SDP | Uyda qoling!
728 members
3.15K photos
144 videos
2.02K links
Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали



Фикр, мулоҳаза, талаб ва таклифлар учун:
@adolatuz_bot
Download Telegram
to view and join the conversation
Мурожаатнома моҳиятига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида партиянинг шаҳар-туман Кенгашлари раис ҳамда депутатлари томонидан давлатимиз раҳбарининг халқимизга ва Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, турли соҳаларда амалга оширилиши кўзда тутилган ўзгаришларни етказиш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Батафсил:👉 http://adolat.uz/partiya/murozhaatnoma-mohiyatiga-bagishlangan-tadbirlar-davom-etmoqda

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz
Тадбирбозлик эски шўро замонидан қолган бир иллат эди. Қанийди, ана шу иллатдан тобора узоқлашиб, мавжуд имкониятларимиз асосида вазиятни ўнглаш тараддудига тушсак. Қанийди, сув соҳасининг ҳақиқий билимдонлари, ўз эгалари...

Мақоланинг давоми 👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
“Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади”

Куни кеча Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маънавий -маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Пресс-клубнинг бу галги сессиясида "Адолат" партияси вакиллари иштирок этди

Кўрсатувда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси раиси Б.Абдухалимов мавзу бўйича партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар, жумладан, суд-хуқуқ тизимини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши кураш учун йўналтирилган чоралар ижроси бўйича амалга оширилган ва оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро Пресс-клубнинг "Ўзбекистон Президенти Мурожаатномаси: устувор вазифалар муҳокамаси"га бағишланган навбатдаги сони.

❗️Эслатиб ўтамиз,
Сайловолди дастурида “Судлар тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш орқали фуқаролик, жиноий ва иқтисодий ишлар бўйича вилоят, шаҳар ва туман судлари негизида умумий юрисдикция судларини ташкил қилиш илгари сурилган эди.
2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик, жиноий, иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Ҳали ҳамон “буржуйка”ми?

Бугунги кунга келиб, Республикамиздаги 162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.

Мазкур брифингда шунингдек, Республика бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 3 310 таси — табиий газ; 23 таси — суюқ ёқилғи; 6 671 таси — кўмир (брикет); 4 таси — электр токи орқали иситилаётгани ҳам очиқланди.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Икки устунга таянамиз: кучли иқтисодиёт ва кучли маънавият

Миллий ғоя тушунчасининг тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жамиятда адабиёт ва китобхонликни янада ривожлантириш мақсадида “Ижод” жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши қайд этилди. Кино санъатини изчил ривожлантириш орқали юксак бадиий ғояларни тарғиб этиб, халқнинг маънавий савиясини ошириш бугунги кунда долзарб вазифадир. Зеро, кино санъати орқали халқимизнинг онгига миллий ва маданий қадриятларни сингдириш, ижобий ва салбий тушунчаларнинг бир-биридан фарқини очиқ намойиш этиш орқали тарбиялаш билан миллий ўзлигимизни сақлаб қолиш борасидаги ҳаракатларимизни амалга ошириш имконига эгамиз.

Батафсил:👉 parliament.gov.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Партия олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди

“Адолат” СДП Марказий аппаратида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномаси, амалга оширилаётган ислоҳотлар, партия олдида турган муҳим вазифалар, амалга оширилаётган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ислоҳотларни янада юқори даражага олиб чиқиш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини руёбга чиқариш, хусусан жойлардаги ҳудудий партия органларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида аниқ режа тузиб олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Ёшлар – эзгу ишларга камарбаста

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”, вилоят, туман-шаҳар “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши аъзолари бир қатор таҳлилий тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Таклифлар, устувор вазифалар ва ижро

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши биносида партиянинг Марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳарлардаги ташкилотлари раҳбарлари, ходимлари, фаоллари иштирокида ZOOM дастури орқали кенгайтирилган онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
#Кун_иқтибоси

Ҳеч қандай давлат пули деган нарса йўқ.
Пуллар фақат солиқ тўловчи халқники ҳисобланади... Солиқ тўловчилар давлат амалдорлари бу пулларни қандай сарфлаётганини кузатиши керак ва бунга мажбурдирлар!

Маргарет ТЭТЧЭР
1979-1990 йиллар Буюк Британия бош вазири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Қадимшунос олим Нурхон Бекниёзов - 60 ёшда

Нурхон Бекниёзов педа­го­гик фао­лият билан бир­га кўп йил­лардан буён Кар­мана тарихи­га оид қим­матли маъ­лумот­лар­ни тўплаш, уларни чу­қур таҳлил этган ҳолда халққа тақ­дим этиш соҳасида жид­дий шу­ғул­ланиб келади. Унинг туман, вилоят ва рес­­публика даврий нашр­ларида ўз изла­ниш­лари­нинг маҳсу­ли сифа­ти­да яра­тилган ўнлаб мақо­лалари эълон қи­линган. 2007 йилда А.Ҳота­мов билан ҳаммуаллифликда "Кар­мана — қадимий диёр" моно­графия­си "Ўз­бе­кистон" нашриёти­да чоп этилган. Яқинда Тошкентдаги "Turon zamin ziyo" нашриётида Фар­рухбек Мардо­нов билан ҳамкорликда ёзил­ган "Кар­мананинг етти пири" кито­би­­нинг нашр этилиши Кармана тари­­хи­ни ўрганувчилар учун яна бир му­ҳим манба бўлди.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Ислоҳотлар самараси йўлидаги раҳбарлар алмашинуви

Инсоният тарихида макон ва замон танламайдиган энг олий мезонлардан бири, шубҳасиз, адолатдир. Зеро, адолат устувор бўлган жойда фаровонлик ҳукм суради, тараққиёт бўлади, энг асосийси халқнинг орзу-истаклари рўёбга чиқади. Замонлар ўтса-да адолатли ва ўз халқига содиқ раҳбарлар фуқаролар хотирасида сақланиб қолади. Зероки, адолат ва ҳақиқатга интилиш, адолатли жамиятда яшаш ҳар бир халқнинг асрий орзуси бўлиб келган.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Мурожаатнома – келажагимиз кафолати

Шу
кунларда юртимизда Президентимизнинг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномаси қизғин муҳокамалар марказида бўлиб, юртдошларимизнинг ёрқин келажакка бўлган умиду ишончини янада оширмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навоий давлат педагогика институти чет тиллар факультетида “Президент мурожаатномаси - ёшлар нигоҳида” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Депутатлик фидойиликни талаб этади

Инсон манфаатларини ўрганиш ва рўёбга чиқариш, кишиларимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бугунги кунда барча даражадаги депутатлар олдида турган бирламчи вазифадир. Шу хусусда депутатларимиз томонидан аҳоли муаммоларини ўрганишнинг ташкил этилаётганлиги аҳоли турмуш фаровонлигининг ошиши ва муаммоларнинг ижобий ечим топишига асос бўлмоқда.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Маънавиятда танаффус бўлмайди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши янги Ўзбекистонда маънавиятга бўлган муносабат ҳам янгича кўринишда бўлишини исботлаб берди. Нега халқимиз бир майизни қирқ бўлиб еган деб ўйлайсиз? Бу ночорликданми, ожизлик ёки қўрқоқликданми? Йўқ, бунинг отини маънавий бирлашув дейилади.Халқнинг маънавий бирлашуви эса мағлуб бўлмас жамиятни барпо этади.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Муаммо билан юзма-юз: фуқарога даволаниш учун йўлланма берилди

Ўзбекистон "Адолат" СДП Қўқон шаҳар Кенгаши раиси Азиз Аҳмаджонов “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида аҳоли мурожаатларининг ижобий ечим топишига кўмаклашмоқда.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
Чала ишни битириш кимнинг зиммасида?

2014
йилда ”Эко-Лидер Плюс“ МЧЖ томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туман “Чаманбоғ” маҳалласи Қорақамиш 2 даҳасида кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари бошланган эди. 2016 йил август ойига келиб эса қурилиш буткул тўхтаб қолган. Яқинда бу ҳақда ерли аҳоли вакиллари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Луиза Хикматовага мурожаат қилди.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
#Сиз_буни_биласизми

Қонунчиликда Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамни тўлаш муддатлари аниқ белгиланганми?

Aлбатта, миллий қонунчиликда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамни тўлаш муддатлари аниқ белгиланган.

👉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига 1-илова сифатида тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг:
41-бандига мувофиқ:
🔺 Туман (шаҳар) молия бўлими маблағларни тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5 санасидан бошлаб, бироқ ойнинг
25 санасидан кечикмай фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказади.
43-бандига мувофиқ:
🔺 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлар уларнинг ҳисоб рақамларига тушгандан кейин ведомостларнинг иккинчи ва учинчи нусхаларини тўлов топшириқномалари билан бирга нафақани тўлаш учун Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларига (филиалларига) тақдим етилади.
44-бандига мувофиқ:
🔺 Тўлов нафақа ва моддий ёрдам олувчининг яшаш жойи бўйича Халқ банкининг бўлинмалари (филиаллари) томонидан амалга оширилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz
Мурожаатномадаги ёшларга доир вазифалар муҳокама этилди

Тошкент давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган ёшлар сиёсатига доир вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, педагоглар ва талабалар иштирок этишди.

Батафсил:👉 adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇

Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz