2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури ишлаб чиқилади
Президентнинг тегишли Фармойишига мувофиқ, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти тизимида “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш мақсадида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси, давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилди.
Комиссия маъмурий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бошқаруви органларининг фаолияти ўзаро келишилган тарзда, самарали олиб борилишини, сусткашликлар ва масъулиятсизликка йўл қўймаслигини таъминлаш, вазирлик ва идоралар фаолиятида аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш тизимини жорий қилиш вазифалари қўйилди.
Ишчи гуруҳларига эса давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, тузилмаларини такомиллаштириш ва штат бирликларини мақбуллаштириш, давлат бошқаруви органларида коррупциянинг олдини олиш ва бошқа йўналишларда ҳар томонлама асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
@aburxanov

Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Жиноят кодекси лойиҳасида “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда ва 15 турдаги жиноятлар бу тоифага киритилмоқда.
Муҳим ўзгариш сифатида коррупцияга оид жиноятлар учун жазо чоралари кескин кучайтирилмоқда.
Эндиликда, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ёки фирибгарлик жиноятларини мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиш қилмишлари учун 10 йилгача (илгари 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилмоқда.
Шунингдек, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
Энг асосийси, порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги ва жазо енгилроғи билан алмаштирилмаслиги ва бошқа қатор долзарб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда барча куч ва воситаларни бирлаштириш, айниқса бунга оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотларни янада кенгроқ жалб этишни назарда тутувчи Президент қарори имзоланди.
@aburxanov
@aburxanov
"...Тараққиёт кушандаси бўлган коррупцияга қарши курашиш, жамиятда унинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттирамиз. Бу борада давлат идоралари билан бирга, кенг жамоатчилик, айниқса, фуқаролик жамияти институтларининг куч ва салоҳиятидан самарали фойдаланишга жиддий эътибор қаратамиз." -
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мизиёевнинг Конституция қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табригидан.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди
Унда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари, давлат фуқаролик хизматига кириш очиқ танлов асосида амалга оширилиши, давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси, хизмат сафарлари, ижтимоий ҳимояси, хусусан, давлат фуқаролик хизматчисининг ҳаёти ва соғлиғи давлат бюджети ҳисобидан мажбурий суғурта қилиниши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, эндиликда давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри юритилади ҳамда давлат фуқаролик лавозимлари гуруҳлар, тоифаларга бўлинади ва малака даражалари ҳамда давлат фуқаролик хизмати лавозими туркумлари тартибга солинади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар белгиланиб, ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган шахслар бевосита бўйсунув ва назорати остидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш, педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа ҳақ тўланадиган фаолият тури билан шуғулланиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, мавқеидан фойдаланиб ёки ўз хизмат вазифаларини бажариши эвазига ҳар қандай турдаги мукофот ёхуд совға олиш, чет эл фуқаролигига эга бўлиш, республика ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очиш ва эгалик қилиш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланмоқда.
Аҳамиятлиси, коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида боб ажратилган бўлиб, унга кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари белгиланиши ва риоя қилиш юзасидан мониторинг ва назорат ўтказилишини таъминлаш, давлат фуқаролик хизматчисининг совға олиш ва бериш тартибини белгилаш, давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, хусусан давлат фуқаролик хизматчисининг хизматда ва хизматдан ташқаридаги хулқ-атворининг асосий қоидаларини белгилаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Куни-кеча “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори имзоланди.
Қарор билан давлат органлари, ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида коррупция тарқалганлик даражасини баҳолаш услубиёти тасдиқланди.
Баҳолаш натижалари асосида коррупциянинг тарқалганлик даражаси рейтинги, шу жумладан коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари ва ҳудудлар рўйхати шакллантирилади.
Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги “қониқарсиз”, деб топилган давлат ташкилотлари фаолияти Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашида эшитиб борилади ва камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга тегишли чоралар кўрилади.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Эътироф этиш керакки, мамлакатимизда сўнгги йилларда очиқлик ва ошкораликни таъминлашга қаратилган муҳим ва кескин ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Фуқароларнинг давлат идоралари мансабдор шахслари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкони пайдо бўлди, улар фаолияти жамоатчилик учун максимал даражада очиқланмоқда.
Бироқ, айрим вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, хусусан, маҳаллий бюджетнинг режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ очиқланмаётгани, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларини телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғида жонли эфирга узатилмаётланлиги, вазирлик ва идоралар томонидан хизмат сафарлари ва шунга ўхшаш ҳаражатлари, ўз тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилмаслик ҳолатлари сақланиб қолмоқда.
Бу эса турли даражадаги коррупцион хавф ва омилларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Энг муҳими – 2014 йилда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлсада, шу пайтга қадар уни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган эди.
Янги қабул қилинаётган қонун билан эндиликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузган, жумладан Очиқ маълумот сифатида жойлаштирилиши керак бўлган маълумотларни эълон қилмаган ёки тўлиқ эълон қилмаган, эълон қилиш муддати ва тартибини бузган ёки маълумотларни нотўғри кўрсатган идоралар мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланмоқда.

Telegram
Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
“Transparency International” халқаро ташкилоти 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги беш йил давомида барқарор ўсиш (2017 йилда 22 баллдан 2021 йилда 28 баллгача) қайд этиб, минтақадаги тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилди.
Бундай барқарор ўсишга эришиш замирида албатта мустаҳкам сиёсий ирода, муҳим ўзгаришлар ва реал ислоҳотларнинг амалга оширилаётгани ётибди.
Хусусан, бугун давлат органларининг молиявий ва бошқа турдаги фаолиятлари очиқлиги таъминланмоқда, улар фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилди, давлат хизматига ишга қабул қилишнинг ошкора механизмлари йўлга қўйилмоқда, ер участкалари, давлат активлари ва бошқа турдаги мол-мулклар ҳар қандай фуқаро қатнашиши мумкин бўлган онлайн аукционларда реализация қилинмоқда, аҳолига 150 дан зиёд давлат хизматлари бюрократия ва инсон омилисиз кўрсатилмоқда.
Энг асосийси - бугун фуқаролар, кенг жамоатчиликда коррупция иллатига нисбатан тоқатсиз муносабат шаклланмоқда. Коррупциявий хатти-ҳаракатлар ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг доимий диққат марказида турибди.
Албатта, мамлакатимизнинг мазкур рейтингдаги ўрни мақтанарли даражада эмас. Ҳали олдинда қилиниши керак бўлган жуда кўп ишлар турибди.
Жумладан, яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш, давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадларини очиқлаш, барча муносабатларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш ҳолатларига чек қўйиш, коррупция жиноятлари учун кескин жазо чораларини қўллаш, давлат хизматчилари фаолиятига ҳалоллик стандартларини сингдириш, аҳолининг коррупцияга қарши билимларини ошириб бориш – шулар жумласидандир.

Бугун "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
@aburxanov
@aburxanov
Telegram
AkmalBurxanov
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди
Унда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари, давлат фуқаролик хизматига кириш очиқ танлов…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳар куни коррупция балосидан тезроқ қутулиш, юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, коррупция иллати ҳанузгача елкамизда оғир юк бўлиб қолмоқда.
Бу юкдан қанча тез қутулсак, олдимизга қўйилган мақсадларга шунча тез эришамиз. Бунинг учун нафақат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, балки аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этишлари, кўмаклашишлари керак.
Агентлик мазкур граффити муаллифи @inkuzart нинг ижодий ғоясини ва коррупцияга нисбатан муросасизликка қаратилган шу каби креатив ёндашувларни доимо қўллаб-қувватлайди.

⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга қаратилган навбатдаги қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ,
▪️2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, “E-Anticor.uz” электрон платформасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолашни назарда тутувчи "Е-Антикоррупция" лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади;
▪️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан "Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри" (“паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида) шакллантирилади ва Интернет тармоғида очиқ эълон қилиб борилади;
▪️Ҳар бир аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйилади;
▪️ Агентлик ҳамкор идора ва вазирликлар билан биргаликда жорий йилнинг октябрь ойига қадар “Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси” лойиҳасини ишга туширади.
📌Шунингдек, Қарор билан коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, унга кўра,
▪️“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн қабул қилиш имкони яратилади;
▪️Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзларнинг рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади;
▪️Олий таълим муассасаларида талабаларни ётоқхона билан таъминлашнинг электрон тизими жорий этилади;
▪️Автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмлари яратилади;
▪️Ташқи реклама объектларини жойлаштириш онлайн аукцион тартибига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Бугун Олий Мажлис Сенати томонидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун маъқулланди.
Унда хусусан:
▪️ давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш очиқ танлов асосида амалга оширилиши;
▪️давлат фуқаролик хизматчиси ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг айнан битта давлат органи ва ташкилотида бирга хизмат қилиши мумкин эмаслиги;
▪️педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги;
▪️Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги;
▪️коррупция хавфи юқори бўлган лавозимларни эгаллаб тypган давлат фуқаролик хизматчиларининг мажбурий ротация қилиниши;
▪️хизмат ваколатларини бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олиш қатъий таъқиқланиши;
▪️ўз даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши шартлиги;
▪️Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, чет элда кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга ҳақли эмаслиги;
▪️одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш шартлиги;
▪️давлат органининг нуфузини туширишга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиши;
▪️ўз хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;
▪️давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шартлиги каби муҳим нормалар киритилмоқда.
Тан олиб айтиш керак, муқаддам давлат бошқарувида бундай нормаларнинг мавжуд бўлмаганлиги ёки қонун билан тартибга солинмаганлиги, давлат хизмати муносабатларида таниш-билишчилик, адолатсизлик ва коррупцион хавфларни келтириб чиқаришига ҳамда айрим фуқароларнинг давлат хизматига бўлган ишончнинг камайишига сабаб бўлаётган эди.
Қонун мазмунан Давлат фуқаролик хизматининг коррупциядан холи бўлишига, давлат хизматининг жозибадорлигини оширишга ва фуқароларнинг давлат хизматига бўлган ишончининг янада ортишига хизмат қилади.
Қонун Президент томонидан имзолангандан кейин уч ой ўтгач кучга киради.

Сенатом Олий Мажлиса одобрен Закон «О государственной гражданской службе».
В частности, законом предусмотрены такие важные нормы, как:
▪️замещение государственной должности на основании открытого конкурса;
▪️ недопустимость для государственного гражданского служащего совместной службы в одном государственном органе и организации с лицами, являющимися близкими родственниками или родственниками со стороны супругов;
▪️ недопустимость заниматься иной оплачиваемой деятельностью, в том числе предпринимательской, кроме педагогической, научной и творческой деятельности;
▪️отказ в приеме на государственную службу лиц, совершивших преступления коррупционной направленности;
▪️обязательная ротация государственных служащих, занимающих должности с высоким риском коррупции;
▪️ категорический запрет получать от них какие-либо вознаграждения, льготы или подарки в обмен на выполнение или неисполнение служебных обязанностей в интересах других лиц;
▪️ требование декларировать доходы и имущество;
▪️ запрет на открытие и владение банковских счетов за пределами территории Республики Узбекистан, а также владение недвижимостью и иным имуществом за рубежом;
▪️условия соблюдения правил этики;
▪️ воздержание от действий, которые могут привести к дискредитации государственного органа;
▪️ недопущение использования служебного положения в личных целях;
▪️ использование государственного имущества только в служебных целях и другие.
Следует признать, что отсутствие или неурегулированность таких норм в предыдущем государственном управлении создавало риск невежества, несправедливости и коррупции на государственной службе, а также снижения доверия некоторых граждан к государственной службе.
Закон, по сути, направлен на формирование государственной гражданской службы вне коррупции, повышение привлекательности госслужбы и доверия граждан к государственной службе.
Закон вступит в силу через три месяца после его подписания Президентом страны.

⚡️Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган иккита муҳим хужжат муҳокама қилинди ва биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатларнинг энг муҳим ва принципиал жиҳатларини санаб ўтмоқчиман:
✅ "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг
коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси билан эндиликда жамоатчилик, яъни нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, таълим ташкилотлари ва илмий муассасалар, бошқа юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупциявийлигини мустақил баҳолашлари мумкинлиги белгиланмоқда;
✅ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омиллар рўйхати аниқ белгиланмоқда.
Масалан, ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилиши; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги; давлат органларининг такрорловчи ваколатлари ва вазифаларнинг мавжудлиги; давлат органи томонидан ўзининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши; манфаатлар тўқнашуви; афзалликларнинг асоссиз белгиланиши; норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга киришини асоссиз равишда кечиктириш; давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари маблағларнинг сарфланиши билан боғлиқ аниқ ва шаффоф тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги; ундириладиган солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ҳамда ундиришнинг мураккаб ёки ноаниқ тартиб-таомиллари; давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича аниқ ва шаффоф тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги; ортиқча ва асоссиз талабларнинг ўрнатилганлиги; вақт чегараларининг аниқ белгиланмаганлиги; шаффофлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашдаги бўшлиқлар ва бошқа омиллар коррупциявий омиллар деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
✅ “Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан давлат хизматчиларига тахмин қилинаётган манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши мажбурий этиб белгиланмоқда.
✅ Шунингдек, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
📌Мазкур Қонунларнинг қабул қилиниши давлат идораларининг коррупциянинг олдини олиш ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича масъулияти оширилишига, ижтимоий-иқтисодий, фуқаровий муносабатларда коррупциявий омилларнинг камайишига, давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олдини олишга хизмат қилади.

Японияга ташрифимиз давомида Нагоя Университети Президенти Н.Сугияма, Нагоя иқтисодиёт университети Президенти Х. Сабури, Токай миллий олий таълим муассасалари концорциуми раиси С.Мацуо билан мулоқот ўтказиб, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус таълим платформасини яратиш, кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган малака ошириш дастурларини йўлга қўйишга келишиб олдик.
Шунингдек, Ўзбекистондаги аксилкоррупциявий ислоҳотлар тўғрисида махсус тақдимот ташкил этилиб, илмий-академик доира вакиллари билан аксилкоррупция сиёсатини амалга оширишда замонавий ёндошувларни жорий этиш масалалари қизғин муҳокама қилинди.

Forwarded from Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
⚡️⚡️Xalqaro reytingda Oʻzbekiston koʻrsatkichlari koʻtarildi
📌23-sentabr kuni Boshqaruv sifati indikatorlarining (WGI) 2021-yil yakunlari boʻyicha natijalari eʼlon qilindi.
🌐Reytingda 214 mamlakat baholanib, Oʻzbekistonning ushbu reytingda baholanishi xalqaro maydonda ijobiy imidj shakllantirishda muhim omil hisoblanadi.
🔰WGI 30 ta manbadan foydalanadi (masalan, Oʻzbekiston uchun “The Economist Intelligence Unit”, “Freedom House”, “Osiyo taraqqiyoti banki”, AQSH davlat departamenti, “Bertelsman fondi” va boshqa koʻplab tashkilotlar axborotlaridan foydalanilgan).
📈Yangilangan reytingga koʻra, Oʻzbekistonning barcha 6 ta indikatorlaridagi natijalari sezilarli darajada oʻsdi.
☑️“Korrupsiyani tiyib turish” indeksida Oʻzbekistonning foizlardagi koʻrsatkichi oʻtgan yilgi 15,8 dan 23,07 ga koʻtarildi.
Facebook | Telegram |YouTube|Instagram| anticorruption.uz