Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барча ватандошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этаман!
@aburxanov
@aburxanov
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил давомида республика бўйича жами 1.723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фуқароларнинг фикрлари
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.
Респондентлар томонидан билдирилган барча фикрлар эътиборга молик ва таҳлил қилиш учун хизмат қилади. Чунки, сўров давомида фуқаролардан коррупция тушунчаси, унга қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларга муносабатлари каби 10дан ортиқ масалалар бўйича фикрлар ўрганилган.
Тадқиқот натижалари бирмунча катта, фақатгина баъзи муҳим жиҳатларга тўхталмоқчиман. Жумладан:
- фуқароларда коррупцияга қарши муросасизлик кайфияти шаклланмоқда, улар жамиятда коррупция мавжудлиги ҳақида анча дадил гапиришмоқда. Мисол учун, сўралганларнинг 83,2%и жамиятда коррупция мавжуд ва юрт тараққиётига таҳдид солади, дея фикр билдиришган.
- респондентларнинг 32,4%ининг фикрича, деярли ҳар иккинчи мансабдор шахс коррупцияга мубтало бўлган. Бу ёмон сигнал.
Фуқароларни пора беришга нима ундамоқда?
Аниқланишича, масалани қонун йўли билан ҳал этишдаги тўрачилик, сансалорлик, муаммони қонун йўли билан ҳал этишнинг иложи йўқлиги айрим фуқароларни мансабдор шахсни сотиб олишга ундайди.
Шунингдек, фуқаролар коррупцияга қарши курашишда қуйидаги чоралар энг самарали деб ҳисоблашмоқда:
- жиноий жавобгарлик ва жазо чораларини кучайтириш;
- тарбиявий ишларни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш;
- иш ҳақи миқдорини ошириш;
- ОАВларида коррупцияга қарши курашишни ёритиш, коррупционерлар ва порахўрларни фош қилиш ва бошқалар.
Ўз навбатида, Агентлигимиз бугунги кунда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш бўйича кўплаб таклифларни ишлаб чиқмоқда. Уларнинг асосий ғояси коррупциявий жиноятларга муросасиз бўлиш ҳисобланади.
Фаолиятимиз давомида ҳамда хориж тажрибасидан шуни кўряпмизки, бу соҳада жавобгарлик чорасини кескин кучайтириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Амалдаги жазо чоралари етарли эмас. Шунингдек, коррупциявий жиноятларга қўл урган мансабдорларга нисбатан енгиллаштирувчи чораларни қўллаш амалиётини бекор қилиш лозим.
Бу каби сўровлар ва тадқиқотлар эса келгуси ориентирларни белгилаб олиш учун хизмат қилади.

Коррупциявий жиноятларнинг содир этилишига асосан қандай омиллар сабаб бўлмоқда?
Коррупцияни минимум даражага туширишнинг энг самарали усули уни олдини олиш, яъни коррупциявий хатти-ҳаракатларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш ҳисобланади.
Шу маънода 2020 йил давомида мансабдор шахслар томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар таҳлил қилинди. Хусусан, уларнинг содир этилишига қандай омиллар сабаб бўлаётгани ўрганилди. Асосий омиллар:
• моддий манфаатдорлик ёки шахсий бойлик орттиришга интилиш;
• иш фаолиятининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, соҳада бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги;
• ходимнинг ижтимоий таъминланмаганлиги;
• ишга қабул қилишда ходимнинг шахси лозим даражада ўрганилмаганлиги;
• мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлиги;
• иш ҳажмининг тўғри тақсимланмаганлиги ва бошқалар.
Ушбу маълумотлар судлар томонидан 2020 йилда кўриб чиқилган коррупция билан боғлиқ жиноят ишлари таҳлили асосида тайёрланган.

BMT Bosh assambleyasining korrupsiyaga qarshi kurashish bo'yicha maxsus sessiyasida O’zbekistonda ushbu sohada amalga oshirilayotgan islohotlar, shu jumladan, korrupsiyaga qarshi xalqaro standartlarning implementatsiya etilishi holati to’g’risida xalqaro hamjamiyatga axborot taqdim etildi.
@aburxanov
@aburxanov
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.
Унга мувофиқ Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
▪️давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашни мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш;
▪️жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни “Mening fikrim” веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқариш;
▪️очиқ маълумотлар шаклида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини узлуксиз тўлдириш, такомиллаштириб бориш ва янгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
▪️ОАВ орқали давлат органлари ва ташкилотлари хизматчиларига “давлат органлари фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлиги” маданиятини сингдириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар халқ олдида ҳисобдорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш.
Бундан ташқари:
▪️Агентлик тузилмасида Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси ташкил этилади;
▪️Агентлик давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган талабларни мунтазам равишда бузаётган айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради;
2021 йил 1 июлдан бошлаб расмий веб-сайтда ва Очиқ маълумотлар порталида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
– мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
– Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан берилган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
– ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари.
Шунингдек:
• ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий имтиҳонлар;
• магистратура босқичига қабул имтиҳонлари;
• республикадаги ёки хориждаги ОТМдан республикадаги давлат ОТМга ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;
• хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари жараёни Интернет тармоғида жонли эфирга узатилади.
2021 йил 1 декабрдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари телеканаллар, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилади.
Ҳар йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади.
Шунингдек, “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилди.
Лойиҳаларда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
▪️ Агентлик томонидан “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” ни юритиш.
Реестрга киритилган шахсларга давлат хизматига қабул қилиш ва давлат мукофотлари билан тақдирлаш, cайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларини кўрсатиш, давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ
тендер ва танлов савдоларида иштирок этиши, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритишини тақиқлаш;
▪️давлат идоралари ва ташкилотларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш тартибини жорий этиш;
▪️давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни қатъиян тақиқлаш;
▪️барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва бу тузилмалар раҳбарлари Агентлик билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилиниши, уларни лавозимидан озод этиш масаласи Агентлик билан келишилиши;
▪️Агентлик томонидан барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳокимликларда йўлга қўйилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш;
▪️2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш;
▪️давлат хизматчиси томонидан декларацияни тақдим этишдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга асос бўлиши;
▪️давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисобрақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлишни тақиқлаш;
▪️давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларида ўқитиш;
▪️“Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун, шунингдек, давлат харидлари, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
▪️Агентликка манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар аниқланганда, шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколатини бериш;
▪️Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига
кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
▪️коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
▪️коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан енгиллаштирувчи жазо чоралари қўлланилишига чекловлар белгилаш;
▪️давлат харидларида тўғридан-тўғри шартномалар тузишни назарда тутувчи қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқишни қатъиян тақиқлаш ва бошқалар.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу ҳужжатлар ҳақиқатдан ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлиб, шубҳасиз мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш, ушбу жараёнга кенг жамоатчиликни сафарбар этишга имкон яратади.
Лойиҳалар халқаро стандартлар, шунингдек, МДҲ давлатлари, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония каби мамлакатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилди.

regulation.gov.uz
Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш…
Kuni-kecha Prezidentimiz tomonidan imzolangan farmon va qaror bilan korrupsiyaga qarshi kurashishning yangi mexanizmlari joriy etilmoqda. Xususan,
▪️Barcha davlat organlari, tashkilotlari xodimlari onlayn ochiq tanlov asosida ishga qabul qilinadi;
▪️Korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etishda aybdor deb topilgan shaxslarning ochiq elektron reestri yuritiladi;
▪️Korrupsiyaviy jinoyatlarni sodir etgan shaxslarning davlat xizmatida ishlashi taqiqlanadi;
▪️Barcha davlat organlari va tashkilotlari, hokimliklarda korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari tashkil etiladi;
▪️Davlat xizmatchilariga chet elda hisobraqam va mol-mulkka ega bo'lish taqiqlanadi;
▪️Davlat xizmatida manfaatlar to'qnashuviga yo'l qo'yganlik uchun javobgarlik belgilanadi;
▪️Korrupsiyaviy jinoyatlar uchun jazo keskin kuchaytiriladi;
▪️Noqonuniy boylik orttirganlik uchun jinoiy javobgarlik o'rnatiladi;
▪️2022 yil 1 yanvardan davlat xizmatchilarining mol-mulki va daromadlarini majburiy deklaratsiyalash tizimi joriy etiladi.

Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди. Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати сўнгги беш йилда мамлакат ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган, энг самарали ташаббус ҳамда ислоҳотларни аниқлаш учун навбатдаги экспертлик сўровини ўтказди (аввалгиси 2019 йилда ўтказилган).
Экспертлик сўрови натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди.
👉Батафсил
@uzbyuksalish

2021 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти аукцион савдоларидаги коррупцион омилларни бартараф қилиш, хусусан, электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, аҳолининг аукционда қатнашиши учун қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.
Унга мувофиқ,
▪️2021 йил 1 сентябрдан бошлаб “E-auksion” электрон савдо платформасида (ҳозирги номи “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончаси) иштирокчиларга, шу жумладан, чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити масофадан туриб, бепул тақдим қилинади;
▪️жисмоний ва юридик шахслар томонидан объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;
▪️аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;
▪️аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар ноҳалол иштирокчи сифатида аукционлардан четлатилади;
▪️аукционга чиқарилган объектларни сотишга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади;
▪️Ер участкаларини аукционга инвестиция киритиш шарти билан чиқариш тартиби бекор қилинади;
▪️объектлар, шу жумладан, ер участкаларини электрон онлайн-аукционда сотиб олиб, қисқа муддат давомида ундан фойдаланмаган ҳолда уларнинг олди-сотдиси билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаб, савдолардан четлатиш чоралари кўрилади.

Uza.uz
Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и
"Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Барчадан ушбу лойиҳа муҳокамасида иштирок этиб, фикр ва таклифларни кутиб қоламиз.
@aburxanov
Барчадан ушбу лойиҳа муҳокамасида иштирок этиб, фикр ва таклифларни кутиб қоламиз.
@aburxanov
regulation.gov.uz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида…
Шавкат Мирзиёев: Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур
"Мана, шунча пуллар ажратяпмиз, лекин булар адолатли ишлатилиши учун жамоатчилик назорати керак. Чунки коррупция йўқ десак ёлғон бўлади, коррупция ичимизда юрибди. Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур".

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексининг “коррупция мавжуд эмаслиги” индикатори бўйича 19 поғонага кўтарилди
World Justice Project ташкилоти томонидан Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашри эълон қилинди. Эътиборли тарафи, индексда Ўзбекистон 14 поғона юқорилаб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди. Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўриндан жой олган.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини мазкур ҳисоботда яққол кўриш мумкин. Тадқиқотда келтирилишича, айнан коррупция мавжуд эмаслиги индикатори бўйича Ўзбекистон 89-ўриндан бирданига 19 поғона кўтарилиб, 70-ўринни эгаллаган. Бу бошқа индикаторлар билан солиштирганда энг юқори ўзгаришдир. Бир нарсани ёддан чиқармаслик керакки, ўтган йилги ҳисоботдан фарқли ўлароқ жорий йилги нашрда яна 11 та мамлакат индекси ҳам қўшилган.
Шак-шубҳасиз, индекс натижалари Президентимиз Шавкат Мирзиёев қатъий сиёсий иродаси туфайли мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ортга қайтмас тус олгани, ушбу иллатга қарши амалий ва таъсирчан чоралар кўрилаётганидан далолат беради.
Маълумот учун айтиш керакки, Ҳуқуқ устуворлиги индекси натижалари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида шакллантирилган. Мазкур индекс Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Transparency International ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Prezident saylovi yakuniga yetdi. Va bu kun shubhasiz tarixda qoladi.
O'zbekiston xalqining faol pozitsiyasi bilan yana bir muhim jarayon muvaffaqiyatli o'tkazildi.
Fuqarolar o'z kelajagini tanlash huquqidan foydalanishdi.
Oldinda taraqqiyotning yangi bosqichi turibdi.
Yurtimizga ko'z tegmasin!

Давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик (непотизм) каби коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларга йўл қўйганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.