323 subscribers
98 photos
41 videos
339 files
366 links
Abiturientlar va repititor-ustozlar uchun yangiliklar va fayllar bazasi. Eng so‘ngi yangiliklarni bizda kuzatib boring.

Reklama uchun - @reklama_hizmat
Download Telegram
Abituriyentlar uchun yilning eng ogʻriqli savoli: “B1mi, B2?”

Batafsil - https://ilm.uz/news/296

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
Savol: O‘tgan yili oliy ta’lim muassasalarining ayrim yo‘nalishlariga kirish imtihonlaridan tarix fani olib tashlandi. Bu yil ham shu o‘zgarish o‘z kuchida qoladimi? 


Javob: Oliy ta’lim muassasalariga qabul uchun o‘tkazila­digan test sinovlari fanlar majmuasi nazarda tutilgan bo‘lsa, aytish kerakki, o‘tgan o‘quv yillarida biror-bir ta’lim yo‘nalishi bo‘yicha test sinovi o‘tkaziladigan fanlar majmuasida o‘zgarish bo‘lmagan. Xususan, tarix fani mavjud bo‘lgan ta’lim yo‘nalishlaridan bu fan olib tashlanmagan. 

Savolga Davlat test markazi axborot xizmati boshlig‘i  Orziqul BOBOYEV javob berdi.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
Таржима қилиш машаққатлари ва унга оид қизиқарли маълумотлар!

Таржимонлик бу оддий касб эмас, балки тилни билишдан ташқари, тажриба ва малакага эга бўлишни тақозо этади. Шунингдек, таржима илми ўзига хос нозикликларини билиш учун кўп адабиёт ўқишни талаб этадиган соҳадир.

* Мутахассис таржимон бир соатда 250 сўз таржима қилади. Тўлиқ иш кунида ишлайдиган таржимон бир йилда 520 000 та сўз таржима қилиши мумкин.

*АҚШ нинг General Motors автомобил компанияси Лотин Америкасида ўзининг янги «Chevrolet Nova» автомобил моделининг рекламаси ва сотувида омадсизликкка учради. Сабаби нима дейсизми? Гап шундаки, машинанинг “Nova” номи испанчада “ҳаракатланишга қодир эмас” маъносини ифодалар экан. Мана, таржимадаги нозикликка мисол.

* Китобларнинг энг кўп таржимаси амалга ошириладиган тиллар- инглиз, француз, немис, итальян ва рус тилларидир. Мутахассисларнинг фикрича , энг осони- испанчадан таржима қилишдир.

* Бирлашган миллатлар ташкилотининг ЮНЕСКО бўлимида дунёдаги барча таржима қилинган китобларнинг онлайн-базаси жойлашган ва у Index Translationum деб номланади. Энг кўп асарлари таржима қилинган муаллифлар- Агата Кристи- 7233 та таржима, Жюль Верн- 4751таржима ва Уильям Шекспирлардир- 4293 таржима.

* Дунёда тахминан 330 000 дан ортиқ профессионал таржимон фаолият юритади. Бу, ер юзи аҳолисининг 0,0045% фоизи демакдир.

* Деярли барча чет тиллари ўз Брайл алифбосига (кўзи ожизлар нуқтали алифбоси) эга. Унга хатто математика, информатика ва мусиқага оид китоблари ўгиришади.

*Бирон тил яшаши, мавжуд бўлиши ва ривожланиши учун камида миллион одам шу тилда гаплашиши керак. Бундай тиллар ҳозир дунёда 250 тадир.

*Ҳинд имо-ишора тили (жест тили) дунёда энг кенг тарқалган соқов тил ҳисобланиб, ундан 2,7 миллионга яқин киши фойдаланади.


*Дунёдаги 6800 дан ортиқ тилларнинг учдан биридан кўпи йўқ бўлиб кетиш хавфи остидадир. ЮНЕСКОнинг маълумотига кўра, ҳозирда салкам 200 та тилнинг атиги 10 тадангина ўша тилда гапирувчи соҳиби, эгаси бордир.

*Сомали- Африкадаги аҳолиси фақат битта тилда –сомали тилида сўзлашувчи ягона мамлакатдир.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
​​ДТМ тестга ўзгаришлар киритмоқчи эди. Адлия вазирлиги лойиҳага эътирозлар билдирди

Адлия вазирлиги ДТМнинг тест тизимига киритишни режалаштираётган ўзгаришлари бўйича ўз хулосаларини берди, дея хабар берди блогер Шаҳноза Тўрахўжаева.

Унда лойиҳа бўйича бир қатор таклифлар ва эътирозлар билдирилган. Хусусан:

Вазирлик ДТМдан имтиҳонда фойдаланиладиган дарсликлар масаласига аниқлик киритишни, яъни ушбу дарсликлар рўйхатини шакллантириш учун аниқ мезонларни ишлаб чиқишни талаб қилган.

Лойиҳадаги энг баҳсли ўринлардан бири – тест синовларини такрор топшириш учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилиши масаласига Адлия вазирлиги эътироз билдирган. «Бу фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларига зид, чунки конституцияда ҳар кимга моддий ва жисмоний имкониятларидан қатъи назар, таълим олиши учун бир хил имконият беришни белгилаб қўйилган. Шу боис мазкур банд қайта кўриб чиқиш керак, ушбу масала аҳоли ўртасида норозиликлар юзага келиши мумкинлигини инобатга олиш лозим» дейилади вазирлик хулосасида.

ДТМ раҳбарининг мақомини вазирга тенглаштириш бўйича бандга ҳам эътироз билдирилган. ДТМ ваколатлари кенгайтирилиши мақсадга мувофиқ эмас, яъни ушбу қарор лойиҳасидан кўзланган мақсадга. Адлия вазирлиги «лойиҳанинг тартибга солиш предмети бўлмаган 6-банд ортиқча сифатида чиқариб ташланиши лозим» деган хулосани берган. Ушбу бандда ДТМнинг ваколатларини кенгайтириш, хусусан, унинг директорини лавозимига кўра вазирга тенглаштириш, раҳбарга Давлат тест маркази тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган.

Лойиҳада 2 йил муддатга амал қиладиган сертификат берилиши белгиланган. Аммо сертификат қандай тартибда берилади ва берилгандан кейин унинг қандай юридик кучи бўлади деган масалалар очиқ қолган. Амалга оширилишининг аниқ механизмига эга бўлмаган нормалар ҳуқуқни тартибга солишдаги бўшлиқларни пайдо қилади ва бу ўз навбатида коррупцияга йўл очади. Шу сабабли Адлия вазирлиги ушбу сертификатни бериш тартибини ишлаб чиқиш ва унинг ҳуқуқий оқибатларини аниқ баён этиш лозим деяпти.

Адлия вазирлиги regulation.gov.uz порталида фуқароларнинг ушбу лойиҳа бўйича билдирган таклиф ва мулоҳазаларини ҳар томонлама, синчковлик билан ўрганиб чиқишни таъкидлаган ва ўз хулосаларига ушбу фикр-мулоҳазалардан қўчирмаларни илова қилган.

Адлия вазирлигининг мазкур талаблари асосида ДТМ лойиҳани қайта кўриб чиқиши ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
Республика фан олимпиадаларига оид Президент қарори қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Унга кўра:

👉 Халқ таълими вазирлигида 14 та штат бирлигидан иборат Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилади;

👉 эндиликда фақат халқаро олимпиадалар ғолиблари ОТМларга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади. Айнан бундай имтиёз берадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди;

👉 республика миқёсида ўтказиладиган асосий фан олимпиадалари ғолибларини имтиҳонсиз ОТМга қабул қилиш тизими бекор қилинади. Эндиликда асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича ОТМларга кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади;

👉 халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига –450 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига –250 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига –150 баравари;

👉 асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари ЭКИҲнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун – 50 баравари;
2-ўрин учун – 35 баравари;
3-ўрин учун – 30 баравари;

👉 халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади;

👉 таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:

халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз;
асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади;

👉 олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади;

👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг 4-11 синф, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ҳар чоракда онлайн тарзда олимпиадалар ташкил қилиш орқали иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантирилади;

👉 ўқувчи ёшларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш билан боғлиқ, шу жумладан, суткалик, яшаш ва транспорт харажатлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

👉 олимпиадаларнинг вилоят ва республика босқичи нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилиб, Халқ таълими вазирлиги веб-сайти орқали онлайн тарзда тўғридан-тўғри намойиш этилади;

👉 олимпиадалар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши, натижалари улар ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади;

👉 барча босқичдаги олимпиада натижалари, шу жумладан, иштирокчилар тўғрисида маълумот, уларнинг ёзма ишлари тўлиқ ахборот тизимига киритилади ва ХТВ веб-сайтида эълон қилинади.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
IELTS, TOEFL, TestDAF каби сертификатларга эга абитуриентлар чет тили тестларидан озод қилинади

IELTS, TOEFL
ва бошқа бир қатор халқаро сертификатларга эга абитуриентлар университетга қабул қилишда чет тили имтиҳонларидан озод қилинади.

Бу ҳақда Давлат тест маркази Чет тилларини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Сардор Ражабов "Minbar"га маълум қилди.

IELTS каби халқаро сертификатлар ҳам имтиёзли сертификатлар қаторига киритилади. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори яқин вақтлар ичида имзоланиши кутилаяпти", – деди Сардор Ражабов.

2018 йил декабрда муҳокамага қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, IELTS, TOEFL (инглиз тили), DELF (француз тили), Goethe-Zertifikat (немис тили) каби халқаро сертификатга эга абитуриентларга шу фандан белгиланган максимал балл берилиб, тестдан озод этилади.

Масалан, агар инглиз тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат йўналишларига ҳужжат топширган бўлса:

International English Learning Testing System (IELTS 5.5) ва ундан юқори,
Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) ва ундан юқори,
Cambridge Assessment English FCE ва ундан юқори кўрсаткичларга эга бўлишлари керак.

Инглиз тили биринчи фан бўлмаган бошқа бакалавриат йўналишларида:

📌 International English Learning Testing System (IELTS 4.5),
📌 Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42) ва ундан юқори,
📌 Cambridge Assessment English PET, B1 ва ундан юқори кўрсаткичларга эга бўлишлари керак.

Магистратура йўналишларида ҳам шундай тартиб жорий этилади.

Бу нафақат инглиз тилига, балки немис, француз, испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилларига ҳам тааллуқли.

https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
Яхши янгилик!

Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

Асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларигакириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади

П.С
: Олдингидек имтиёз (ўқишга грант асосида имтихонсиз кириш) йўқ!

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
Ўзбекистон дунё рейтингларида

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
Biologiya baza testlar.pdf
1.7 MB
📑 Abiturientlar uchun biologiya fanidan testlar to‘plami

🎓 Abiturient.uz kanali

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
Forwarded from Abituriyent.uz
#Бу_қизиқ

ОТМларга қабул ҳақида 7 факт

1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш имконига эга.

2. Хорижий, хусусий ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига, олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳамда олий таълим муассасалари махсус сиртқи таълим шаклларига ўқишга кириш учун абитуриентлар, шунингдек хорижий фуқаролар бевосита Олий таълим муассасаси ўзига ҳужжат топширади.

3. Абитуриентлар уларнинг доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъий назар, экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари марказига кечаю-кундуз мурожаат қилиши мумкин.

4. Олдинги ўқув йиллари битирувчилари май ойидан июн ойининг ярмигача ҳужжат топширишлари мумкин.

Жорий ўқув йили битирувчилари эса июн ойининг иккинчи ярмидан июл ойининг охирига қадар топишириш имконига эга.

5. Давлат хизматлари марказига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади:
- фуқаролик паспорти (мавжуд бўлмаса ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини кўрсатган ҳолда маълумотнома);
- паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

6. Абитуриент бир вақтнинг ўзида ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлаши мумкин. Бир нечта олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлашда имтиҳон топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши шарт.

7. Абитуриент имтиҳон натижаларига кўра олий таълим муассасасига қабул қилинган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига ўқув йили бошлангунга қадар тақдим этади.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
Bojxona institutiga o‘qishga qanday kirish mumkin?

«Bojxona ishi» va «Yurisprudensiya» yo‘nalishlari bo‘yicha bakalavriatga qabul bir nechta bosqichda: dastlabki tanlov; maxsus kasbiy tanlov; test sinovlari orqali o‘tkaziladi.

Batafsil: http://www.abt.uz/blog/bojxona-institutiga-oqishga-qanday-kirish-mumkin
HURMATLI ABITURIYENTLAR!

Toshkent to‘qimachilik va yengil sanoat institutida Parij Xalqaro moda Akademiyasi (Fransiya) bilan birgalikda qo‘shma fakulteti ochildi.

Batafsil ma’lumot bilan quyidagi manzilda tanishishingiz mumkin:www.titli.uz

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
Forwarded from Davlat Test Markazi
​​​​​​Абитуриентлар диққатига!

Ҳурматли абитуриентлар!
Давлат тест маркази томонидан Call center ишга туширилган. Эндиликда Сиз Call centerга мурожаат қилиб, тест синови ўтказиш жараёнлари, янгилик ва ўзгаришлар, Давлат тест маркази фаолиятига доир саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. Бунинг учун 1195 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ва саволларингизга батафсил жавоб олинг.

ИШ ТАРТИБИ:
куни
– душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума;
вақти – соат 09:00 дан 18:00 гача;
тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

@davlattestmarkazi
Қайси халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга тест синовларисиз қабул қилинади?

3 майдаги ПҚ-4306-сонли Президент қарорига биноан, ғолиблари давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, қуйидаги 5 та халқаро олимпиада ғолибларига ана шундай имтиёз берилади:

1. Халқаро математика олимпиадаси – International Mathematical Olympiad (IMO)

2. Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (IPhO)

3. Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (IChO)

4. Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (IBO)

5. Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (IOI)


Изоҳ: мазкур рўйхатда келтирилмаган халқаро ва минтақавий фан олимпиадалари мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичига тенглаштирилади ва улар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.

Абитуриентлар канали 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg