Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3-қисм. Кичик ва микрофирмаларни бошқариш усули
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Facebook | YouTube | Instagram

МУАММОНИНГ АСЛ САБАБИ ДИНИЙ МАЗМУНЛИ ҚЎШИҚНИ ёки ТАҚИҚЛАНГАН МАЪРУЗАЛАРНИ ТАРҚАТИШДА ЭМАС. МУАММОНИНГ САБАБИ АНЧА ЧУҚУРДА
Бу мақола айрим Сумбилистон давлатларидаги диний ва дунёвий муаммоларга, уларни сабабларига ва ечим йўлларига доир. Асло бизнинг давлатга тааллуқли эмас. Бизда муаммо йўқ: ҳаммаси олий даражада...
Аслида бу давлатларда диний мотивли жиноятлар келиб чиқишини ва ёшларнинг арзимаган сабаблар билан қамалиб кетишини, ёки ёшларнинг Сурия вб жойларга жиҳод учун кетишини, радикализмни ва экстремизмни кучайишини олдини олиш мумкин эди. Бу унчалик қийин ҳам эмас эди. Бунинг учун ҳеч бўлмаса Туркия тажрибасидан фойдаланишлари мумкин эди. Афсуски, бу муаммолар атай, сунъий равишда, давлатларнинг ўзи томонидан кўпайтирилди, шароит яратиб берилди, кўз юмилди. Тўғри диний таълимни асоссиз равишда тақиқланди, чекланди. Бу ҳақида қуйироқда батафсил тўхталамиз. Дастлаб эса Туркияда бу муаммонинг қандай ҳал қилингани тўғрисида:
1.Айни хатолар бир вақтлар Туркияда ҳам йўл қўйилган, диндорларнинг ҳуқуқлари камситилган, улар қирғин қилинган, қамалган, диний таълим тақиқланган, Қуръон тақиқланган эди ва ҳоказо. Лекин Туркия 1950 йиллардан бошлаб НАТО га аъзо бўлиб киришидаги асосий шартлардан бири ўз халқига диний эркинликларни таъминлаш мажбурияти бўлса, яна бири ошкора ва ҳалол сайловларни жорий қилиш, мустақил ва мухолиф фикрларга йўл бериш, сиёсий партияларни тузишга рухсат бериш, демократик бошқарувни жорий қилиш эди. Бу каби шартлар АҚШ ва Европа давлатлари томонидан қўйилган бўлиб, бу эркинликлар таъминланмаса давлатда барқарор бўлмаслиги, ривожланмаслиги, муаммолар гирдобидан чиқа олмаслиги аниқ эди. Диний эркинликлар энг чекланган вақтда ҳам Туркияда диний мактабларда 60 минг бола ўқир эди. Бу рақамни яқинда Эрдоған мухолифатни танқид қилиш учун айтиб, уларни роса сўкди (инсофсизлар 60 мингтага ҳам пасайтирасанми, деб). Гарчи Туркияда ҳижобга ора-сира тақиқлар қўйиб келинган бўлса ҳам, уларнинг ютуғи диний таълимни тақиқламаганида бўлди. Ҳижобга ҳам 2003 йилдан бошлаб тўлиқ рухсат берилди.
2.Шу вақтгача мен Туркияда диний мазмундаги қўшиқ ёки диний маърузани ўртоғига юборгани учун қамалган одамни эшитмадим. Гарчи бу қўшиқда Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва шаҳид бўлиш шараф экани мадҳ қилинган бўлса ҳам. Аввало ёшларда буни эшитишга ҳожат йўқ, чунки шундоқ ҳам инсонларнинг диний ва дунёвий эҳтиёжлари етарлича қондириш учун шароит яратилган. Ислом дини тўғри талқин қилинади, тўғри ўқитилади, тўғри шарҳланади, тўлиқ тушунтирилади, имомлари фақат Ҳукуматини тўғри-нотўғри сиёсатини мақташ билан шуғулланмайди. Қисқаси, Ислом дини давлатнинг автократияси ва коррупцион-монополистик-олигархик-қонунсиз манфаатларига мослаштирилмайди. Туркиядаги давлат томонидан очилган диний мактабларда 1 млн 300 минг ўқувчи қиз ва йигитлар таълим олади. Олий диний таълимда юз минглаб талаба таълим олади. 82 млн аҳолига 85 мингта масжид, болалар учун 20 мингта Қуръон курслари доимий ишлайди. Парламентдаги аёл депутатлари, аёл вазирлар, полициядаги, судлардаги, прокуратурадаги, махсус хизматдаги аёл-қизларга ҳижоб тақиқланмаган, жумладан, паспортга расмга тушишда ҳам. Ваҳоланки, Туркия Конституциясида диний эмас, секульяр давлат экани ёзилган. Ва бунга Эрдоганннинг ашаддий мухолифатчилари ва танқидчилари, ҳаттоки, атеистлари ҳам қаршилик қилмайди. Чунки бу Туркия имзолаган халқаро қонунларга зид эмас. Мухолифат ҳам сайловларда диний қатламнинг ҳам овозини олишни хоҳлайди. Зўравонлик ва қонунсиз тақиқлар билан диндорларни овозини ҳеч ким ўчирмайди.
3) Туркларнинг террористик, радикал ва экстремистик оқимларга гуррос-гуррос бориб қўшилганини ва террор бор жойлардан самолёт-самолёт бўлиб қайтариб олиб келинганини, ИШИД-Ал-Қоида-Толибон каби ҳаракатлар сафига кирган минглаб турклар борлигини ҳам эшитмадим. “Туркия исломий ҳаракати” деган гуруҳлар ҳам тузилмаган. Чунки Туркияда диний эркинликлари чекланмаган-тақиқланмаган, давлатда, судларида ва куч ишлатар тизимларида ошкора қонунсизлик, адолатсизликка ҳукм сурмайди. Коррупция, монополия, олигархия давлат томонидан рағбатлантирилмайди.

Адолат ва қонун устуворлиги барча учун тенг таъминлаб қўйилган. Турклар МО давлатларидаги каби адолатсизликка ва зулмга учрамайди. Улар охирги чора сифатида террористик оқимларга бориб қўшилмайди. Қонуний йўллар билан адолатга эришиш йўллари мавжуд. Сайловлар ошкора ва ҳалол ўтказилади, унда бошқа фуқаролар қатори ҳар бир диндор фуқаронинг овозини олиш учун Ҳукумат аъзолари, партиялар, депутатлар курашади. Ўшанчун на динсиз фуқарони, на диндор фуқарони ҳуқуқларини камситувчи қонунлар чиқармайди, полицияси уларни ноҳақдан қамаб ёки ўлдириб қўймайди.
4) Туркияда давлат тан олган, китоблари оммавий равишда босиб чиқарилган диний олимнинг китобини ёки маърузасини ижтимоий тармоқ орқали танишига юборгани учун ёш туркларнинг жавобгарликка тортилиб, телефони мусодара қилинмайди. Ёки интернет сайтларида расмий имомлар билан суҳбатлашгани учун муҳаррирлар жавобгарликка тортилмайди. Буни эшитган нафақат турклар, балки ақли бор бошқа миллатлар ҳам кулади. Ёки йиғлайди.
5) Бунақа рўйхатни жуда узоқ давом эттириш мумкин. Лекин тушунган отга бир қамчи.
Афсуски, Туркияга қариндош бўлган айрим МО давлатларида диний соҳада шундай сиёсат олиб борилмоқдаки, Ислом динининг асл мазмуни ва моҳиятини инсонлардан яширилмоқда, динни атай, била туриб нотўғри талқин қилинмоқда, ҳақиқий Ислом динини ўрганишни эса сунъий равишда тақиқланмоқда, чекланмоқда. Диндан фақат автократиянинг шахсий манфаатларига мослаб фойдаланилмоқда, тўғри келмайдиган қисмини эса экстремизм ёки радикализм қаторига қўшиб юборилмоқда. Ора-сира жазолаб, қамаб ва қўрқитиб қўйилмоқда. Энг ёмони эса, диний экстермизм, радикализм, фундаментализм ғояларини ёшлар онгига аста-секин сингдирилиши жараёнига атай, сунъий равишда, лекин яширин, билдирмасдан шароит яратиб берилмоқда. Бу ҳолатдан кейинчалик ўз ғаразли манфаатлари йўлида фойдаланиш мақсадида: чет давлатларга ва халқаро ташкилотларга “агар диний ва демократик эркинликларни берсак диндорлар уни суистеъмол қилади, радикализмга қўшилиб кетади, мана сизларга бунинг исботи”, дейиш учун. Ва бундан бошқа ғаразли мақсадларни ҳам амалга оширишлари учун. Қисқаси, ўта маккорона ва пасткаш сиёсат юритилмоқда.
Энди мавжуд ҳолатга сал батафсилроқ назар ташласак:
Давоми бор…

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Бизнес-адвокат | Biznes-advokat
Адолат ва қонун устуворлиги барча учун тенг таъминлаб қўйилган. Турклар МО давлатларидаги каби адолатсизликка ва зулмга учрамайди. Улар охирги чора сифатида террористик оқимларга бориб қўшилмайди. Қонуний йўллар билан адолатга эришиш йўллари мавжуд. Сайловлар…
Давоми…
Энди мавжуд диний эркинликлар ҳолати аслида қандай эканини таҳлил қиламиз:
1.Ислом динига ва бошқа динларга муносабат ва ёндашув Сталин замонидан бери деярли ўзгармасдан қолиб кетмоқда. Сталинга ҳам диндан фақат ўзининг диктатураси манфаатларига тўғри келадиган қисмидан фойдаланиш учун, шунингдек, чет давлатлар олдида диний эркинликларни борлигини оз бўлса ҳам кўрсатиш учун қисман рухсат берилган эди холос. Ҳозир ҳам шу сиёсат озгина ўзгаришлар билан давом этмоқда.
2.Диний эркинликларнинг фақатгина автократияларга зарар бермайдиган кўринишларига рухсат берилмоқда холос. Бу рухсатлар асосан Ислом динининг асл мазмун-моҳиятини тушуниб олиш учун деярли хизмат қилмайди, фақатгина диннинг шаклий кўринишларига тегишли. Масалан: ҳижобга қисман рухсат берилган бўлса ҳам бундан автократиянинг манфаатларига деярли зарар йўқ (лекин паспортга ҳижобда расмга тушиш ҳалиям тўлиқ тақиқланган, давлат идораларида, судьялар, депутатлар, ИИВ, прокуратура, хавфсизлик идоралари ва бошқа соҳаларда ҳижоб ўраш умуман тақиқланган, мактаб формаси тўғрисидаги қарорларни ҳижобни тақиқловчи қисми ўз кучида турибди ва ҳоказо). Ҳижоб ўраган билан Ислом динига оид биронта билим ва ғоя кучайиб қолмайди, фикрлаш тарзи ва диннинг туб мазмунини тушуниш яхшиланиб қолмайди. Лекин чет давлатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар ва қисман диний аҳоли қатлами олдида очко олиш мумкин.
3.Умра ва ҳаж квоталари кўпайгани яхши. Лекин бу билан ҳам диний билимларда ва фикрлаш тарзида автократияга зарар етказиш даражасида деярли ўзгариш содир бўлмаслиги аниқ. Бориб-келиняпти ва деярли эски ҳаёт ва фикрлаш тарзига давом этилмоқда. Зиёфатлар ва риёкорлик кўпайганидан эса автократия янада манфаатдор. Одамлар шунақа нарсалар билан чалғиб юраверади. Сиёсатга аралашишга вақти, пули, асаби ва тоқати етмайди (ошма-ош юрган яхшироқ).
4. Қуръони каримни фақат арабча қисмини ёд олиш учун қўл ва оёқнинг бармоқлари билан санаш мумкин бўлган миқдордаги Қуръон курсларига рухсат берилган. Бу билан ҳам диний билимлар яхшиланиб қолмайди, ҳақиқий Исломни тушуниб қолмайди. Арабча матн ёд олинишидан давлатга зарар йўқ аслида. Таржимасини ҳам мустақил ўқиган билан инсонинг диний билими кучайиб қолмайди. Ҳамма гап унинг тафсирида, олимлар томонидан шарҳланишида, замона талабларига Ислом дини қандай жавоб беришини тушунтириб бера олишда. Бунинг учун эса профессионал диний таълим керак. У эса ўта чеклаб-таъқиқлаб ташланган.
5.Ҳақиқий Исломий билимларни ўргатиши лозим бўлган диний ўқув юртлари ва уларга қабул сони эса дунёдаги мусулмон давлатлари ичида энг оз даражада. Аҳолисининг 95 % қисми мусулмон бўлган юртларда?! Ҳаттоки, аҳолисининг 1 % қисмигина мусулмон бўлган АҚШ да ҳам диний ўқув юртлари ва қабул сони бундан анча кўп. Ваҳоланки, Ўрта Осиёдан чиққан муҳаддис олимлар номини сотиш ва мақтанишда эса дунёда биринчи ўриндалар. Ўша олим зотлар номига муносиб даражада диний таълим бериляптими, деган саволга эса жавоблари фақат аравани қуруқ олиб қочишдан иборат: фалонча диний-фиқҳий-калом-ҳадис мактаби очилди ва ҳоказо. Бу диний мактабларда эса Ҳукумат чизган диний доирадан четга чиқмайдиган имомлар ўқишга ҳақли эканини атай яшириб кетишади.
6. Аҳолининг 99.9 % қисми эса умуман профессионал диний таълим олиш ҳуқуқидан қатъиян маҳрум қилинган. Фақат оз сондаги масжидларга имом-домла тайёрлаш учун диний таълим муассасаси очилган холос. Айниқса, мактаб ёшидаги болалар учун диний таълим берадиган (дунёвий таълимни бирга қўшган ҳолда) хусусий мактаблар ва ўқув курслари очиш умуман тақиқланган. Туркиядаги каби давлат томонидан 1 млн 300 минг бола ва қизларни ўқийдиган давлат мактабларини очиш тўғрисида эса гапирмаса ҳам бўлаверади, жонлари чиқиб кетиши мумкин. Бу эса БМТ нинг 25.11.1981 йилдаги конвенциясининг 5.2-бандига вб халқаро шартномаларга зид эканини жуда яхши билишади. Лекин умуман рухсат беришмайди. Нимага? Жавобни эса бера олишмайди. Чунки қонуний жавоблари йўқ.

Давоми… Энди мавжуд диний эркинликлар ҳолати аслида қандай эканини таҳлил қиламиз: 1.Ислом динига ва бошқа динларга муносабат ва ёндашув Сталин замонидан бери деярли ўзгармасдан қолиб кетмоқда. Сталинга ҳам диндан фақат ўзининг диктатураси манфаатларига…
Давоми…
7.Хўп, шундай бир ҳолатда 1400 йилдан бери Ислом дини қон-қонига сингиб кетган миллатнинг ёшлари диний таълимга бўлган чанқоғини, эҳтиёжини қайси йўл билан қондириши керак? Албатта қонуний йўллар тақиқлангани сабабли, фақатгина интернетдан ўрганишга мажбур. Интернетда эса тўғри Исломдан кўра нотўғри Ислом кўп тарқалган. Ҳаттоки, махсус хизматлар талаби билан расмий имом ва домлалар ҳам интернет орқали аҳолига ҳақиқий Исломни эмас, автократиялар манфаатига ўзгартирилган Исломни тарғиб қилишга мажбур. Аслида улар ҳам тўғри Исломни ўргатишни хоҳлайди. Лекин рухсат беришмайдида. Ўшанчун ёшлар бу имомларни эмас, чет эллардаги тақиқланган имомларнинг бу юртлардаги адолатсизлик, қонунсизлик, коррупция ва бошқа муаммоларни ашаддий танқид қилиш билан бошланадиган маърузаларини эшитишга қизиқади. Инсон доим адолатга ташна, уни излайди, айниқса, 150 йилдан бери адолатдан маҳрум қилинган МО давлатлари фуқаролари.
8.Нимага тўғри Исломни ўргатиш тақиқланган? Чунки тўғри ва ҳақиқий Исломни аҳоли ва айниқса ёшлар ўрганадиган бўлса, гўёки автократияларга бўйсунмай қўяди. Хоҳлаганлари каби бошқара олмай қолишади. Исатаганча алдай олмай қолишади. Лекин Туркияда аҳолига ва ёшларга ҳақиқий Ислом дини тўғри ўргатилмоқда, турклар давлатига бўйсуняптику (“ПКК” нинг эса диний соҳага умуман алоқаси йўқ).
9.Унда нима сабаб? Чунки бу давлатлар ўз юртларида адолат ва қонун устуворлигини, коррупцияга ва монополистларга қарши курашни ҲЕЧ БЎЛМАСА Туркиядаги қадар таъминлаб қўйгани йўқ. Таъминлаш қўлидан келади, лекин қилмайди. Чунки турли хил асоссиз қўрқувлари, хавотирлари ва баҳоналари тўлиб-тошиб ётибди.
10.Ваҳоланки, уларнинг бу қўрқувларини, хавотирларини ва ноўрин, қонунсиз ташвишларини ҳал қилиш мумкин, ечим топиш мумкин. Диний ва дунёвий соҳадаги олиб бораётган тақиқлаш, қўрқитиш, қамаш, манипульяция қилиш каби сиёсатлари эса интернет даврида, ижтимоий тармоқлар кучайган даврда, 4-саноат инқилоби бошлаётган даврда тўғри чора эмаслигини, самарали чора эмаслигини тушуниб етишмаяпти. Эски усуллар билан давлатни бошқара оламиз, деб ўйлашмоқда ва қўпол хато қилишмоқда. Ахмоқона ишлари ва гаплари туфайли шармандалари чиқиб кетмоқда. Ижтимоий тармоқни таҳлил қилинса, одамларда ўз Ҳукуматларига бўлган ишонч ўта паст даражага тушиб кетган. Буни эса тан олишни исташмайди. Кибр ва қайсарликлари туфайли натижа фақат ёмонлашади холос.
11.Биз эса уларга яна эслатамиз, тўғри йўлни, тўғри чорани такрор-такрор айтамиз. Чунки 150-200 йилдир адолатсизликка, қонунсизликка, талон-торожга, қама-қамага, отиш-осишларга, ёлғонларга, найрангларга, маккорликларга тўлиб-тошган бу Сумбилистон юртлари тараққий топишини истаймиз, бу юртларга ёмонлик тиламаймиз. Яхшиликни раво кўрадиган, уларга ҳам, миллатга ҳам, умматга ҳам яхшилик олиб келувчи чораларни эса орқага суришдан нажот йўқ. Аксинча, муаммолар ва норозилик кўпайиб, тўпланиб бораверади: қор кўчкиси каби. Ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ баравар ёнади. Аллоҳ асрасин. Лекин Аллоҳ ҳам ўзини асраганни асрайди. Ўзини асраш эса тақиқлаш, қамаш, қўрқитишдангина иборат эмас. Чора ёлғон, найранг, муттаҳамлик, зўравонлик ва эски алмисоқдан қолган усуллардан иборат эмас. Бу усуллар эски замонларда самара берган бўлиши мумкин. Лекин энди улар исташмаса ҳам интернет ва 4-саноат инқилоби бошлаб бўлди. Бу даврда эса муаммоларни ҳал қилишда Сталин усуллари ўтмайди. Ўзларига зарар беради.
12. Жуда кўп ва қимматли вақтни, фурсатларни йўқотиб бўлинди. Лекин ҳалиям кеч эмас. Давлат ва миллат бирлашган ҳолда мавжуд диний ва дунёвий муаммоларга ечим топиши, замонни тубдан ўзгартириб юбораётган саноат инқилобига эса янада яхшироқ тайёрланиши керак. Аксинча, исёнкор, вайронкор, фойдасидан кўра зарари кўп бўлиши мумкин бўлган инқилобларни олдини олишнинг ҳеч бўлмаса Туркия каби йўлларини жорий қилиш керак. Бунинг учун ўз халқининг, фаолларининг, виждонли зиёлиларининг (маддоҳ ва виждонсизларини эмас) фикрларига қулоқ солиш, самарали ва ижодкор мулоқотни йўлга қўйиш, таклифларни ва чораларни биргаликда ишлаб чиқиш керак. Халқ ва давлат бирлашиши керак.

Ўрта бизнес корхоналарини бошқариш ва фойдасини кўпайтириш чоралари тўғрисида (4-қисм)
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram | YouTube | Facebook

Олтин ғавғоси – ёки Қирғизистон қандай қилиб ўз бойлигини қайтариб олди
Қирғизистон давлати канадалик йирик олтин қазиб чиқарувчи Centerra Gold Inc. билан тарихий келишувга эришди – Қумтор кони буткул мамлакат эгалигига қайтарилди.
Садир Жапаровнинг ҳокимиятга келиши билан мамлакат ҳукумати ҳалқаро компания билан бевосита қарама-қаршиликка киришди. Республика биринчи марта шундай қадам қўйди ва ўзининг миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қила олди.
Қумтор кони атрофидаги тортишувлар бутун янги замонавий тарихида Қирғизистонни тарк этмади. Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони мамлакат ривожланиши учун катта маблағларни олиб келиши мумкин эди, лекин аксарият қирғизистонликлар мазкур лойиҳадан келадиган пулни барибир ҳис этмадилар.
Тортишувнинг асосий предмети – канадалик компания ва Қирғиз Республикаси(ҚР) ўртасидаги фойдани тақсимлашдан иборат бўлди. Қумтор – Сenterraга даромадининг катта қисмини таъминлайдиган асосий актив ҳисобланади. Масалан, 2020 йилларда олтин кони компания ялпи тушумининг 58%ини таъминлади. Айрим йилларда мазкур кон умумий даромаднинг 90%ини ҳам берган.
Қумторни миллийлаштириш ғояси асосий сиёсий трендлардан бири бўлгани ҳайрон қоларли эмас. Ушбу масала ҳар сафар давлат тўнтирилишидан кейин кўтариларди, фақат Садир Жапаров даврига келиб ҳукумат анча силжишга эришди, у конни ўз назоратига олди ва ўзи қайта ишлашни йўлга қўйди. Бу мазкур тарихнинг якуни эмас, балки янги сахифасини очди, унга Қирғизистон кўп нарсани тиккан эди.
Бошланиши
Қумторнинг тарихи 1978 йилда совет геологлари томонидан очилиши билан бошланди. Орадан 11 йил ўтиб уни ўзлаштириш лойиҳаси ташкил этилди, лекин қайта ишлаш кечиктирилди: айрим тахминларга кўра – қимматлиги учун, бошқасига кўра – экологияга зиён етишини олдини олиш мақсадида.
Қирғизистон мустақилликка эришгач, инвестор қидира бошлади. 1991 йилда президент Акаев “Сиабеко –Қирғизистон” давлат - хусусий шерикчилик корпорациясини тузиш тўғрисидаги фармонни имзолади, унинг раҳбари этиб собиқ СССРдан Канадага эмиграцияга кетган ва у ерда Seabeko компаниясини ташкил этган, кейинчалик фирибгарлик ва пул ювиш жиноятида айбланган бизнесмен – Борис Бирштейн тайинланди.
Қумтордаги қайта ишлаш ҳуқуқини Seabekoнинг воситачилиги билан уран қазиб олиш билан шуғулланувчи Канаданинг Cameco Corporation(кейинги матнларда “Камеко”) компанияси олди. Шу йилларнинг ўзидаёқ кон сабабли дастлабки тортишувлар юзага келди – корпорация билан ҳамкорлик қилишни ёқлаб Асқар Акаев ва унинг ҳукумати чиқди. 1992 йилда “Камеко” билан Бош келишув имзоланди, лекин афсонавий парламент (1990-1994 йиллар) депутатлари бунга буткул қарши эди.
Жамин Акималиев( парламентнинг ўша вақтдаги депутати):
“Муфассал ўргангач, Акаевга вазиятни тезлаштирмаслик ҳақида фикримизни айтдик. Биз тендер ўтказишни ва унда “Камеко”дан ташқари компаниялар иштирок этиши кераклигини сўзладик. Нима учун россиялик ёки қозоғистонлик компанияларни танлаш мумкин эмаслилигини сўрадик. Акаев буни буткул рад этди ва қарор қабул қилишни тезлаштирмоқчи бўлди. Шартлар Қирғизистон фойдасига эмаслиги аён эди, Қумтор фойдасига алоҳида шахслар бойишни исташарди, шу сабабли биз рози бўлмадик. Лекин Акаев ўзининг фармонлари билан ҳаракатга тушди ва “Камеко”ни илгари сурди, 1994 йилда эса кўпроқ ҳокимиятга эга бўлиш учун сунъий равишда парламентни тарқатиб юборди”, - деб баёнот берди афсонавий парламент депутати.
1994 йили ҚР ҳукумати техник-иқтисодий асос(ТИА)ни қабул қилди ва олтин қазиб олувчи фабрикани қуриш бошланди. 1997 йилда эса олтинни тижорий ишлаб чиқаришга старт берилди. Ёпиқ шаклдаги “Қумтор голд компани” ташкил этилди, унинг улуши Қирғизистон Республикаси ва “Камеко” ўртасимда тақсимланди.
Ўша пайтда “Қумтор” қуйидаги шартларда иш олиб борди:
• Акцияларнинг 2/3 қисми Қирғизистонга, 1/3 қисми эса “Камеко”га тегишли бўлди;
• “Қумтор год компания”га 10070 гектар ер 2009 йилгача ижарага берилди;
• Концессия шартномаси 2042 йилгача амал қилади;
• “Камеко” ва унинг шўъба корхоналари ҳамда чет эллик пудратчилар вакиллари 2003 йилга қадар ҳеч қандай солиқлар ва бирон-бир йиғимларга(ер ижарасидан ташқари) тортилмайди;

Қирғизистон Қумтордан ажраб қолди
“Камеко”ни солиқлардан озод қилган имтиёзли давр тугаши билан канадалик ҳамкор янги таклиф билан чиқди. Унинг моҳияти, Centerra Gold Inc. тузиш ҳамда унга “Қумтор голд компани”ни ва “Камеко”нинг барча активлари( учта тоғ-кон лойиҳасидаги улуш ва ҳиссадорлик қарзлари)ни бериш, шундан кейин улушларни бўлишиб олишдан иборат эди.
Қирғизистон ҳукумати бунга рози бўлди. Реструктуризация якунида “Қирғизолтин” шахсида мамлакат Centerraда 33 фоиз, “Камеко” эса 67 фоиз улушга эга бўлди.
2004 йилда Centerra IPOга чиқди – Торонто фонд биржасида ўзининг акцияларини жойлаштирди. Улушлар қуйидаги кўриниш олди:
• 15,66 % - “Қирғизолтин”га;
• 52,68% - «Камеко»га;
• 31,66% - бошқа ҳиссадорларга.
Қирғизистон улушининг қисқариши акциялар маълум бир қисмининг сотилиши билан боғлиқ. Шундан кейин мамлакат амалда Қумторни назорат қилиш ҳуқуқини йўқотди. Оддий сўз билан ҳокимиятдагилар олтинни акцияга алмаштирдилар – бу эса етарли даражада хатарли актив эди.
Ғани Асаналиев, геолог, парламент биринчи чақирув депутати:
“ “Камеко”нинг барча активлари тўқима эди – олтин заҳиралари беқиёс миқдорда, улкан бўлиб чиқди. Бировни айблаш қийин, лекин коррупция унсурлари борга ўхшар эди. Олтинни акцияга алиштириш фойдали эмасди. Фойдани тўғри олиш керак эди, ана шунда биз бугунги аянчли аҳволда қолмас эдик”, - дейди Ғ.Асаналиев.
2004 йилда Жокорги Кенешнинг қуйи палатаси(қонунчилик йиғини) ҳукуматга қарорни бекор қилиш бўйича тавсия берди, лекин унинг ечими бажарилмади. 2005 йилда эса қонунчилик палатаси қарорни ноқонуний деб эълон қилди, лекин бу вазиятга умуман таъсир қилмади. Икки ой ўтиб давлат тўнтариши рўй берди ва Асқар Акаев бошчилигидаги ҳокимият ағдариб ташланди.
Мавқенинг бой берилиши
2005 йилда ҳукумат яна Қумтор масаласига қайтди ва Қирғизистон улушини кўпайтириш бўйича дастлабки келишувга эришди, лекин парламент ва Вазирлар Маҳкамаси алмашиб кетди ҳамда ҳаммаси қоғозда қолиб кетди.
2009 йили “Қумтор голд компани”да ерни ижарага олиш муддати тугади ва яна Қумтор иши масаласи кўтарилди. Расман муҳокамаларни президент Қурманбек Бакиев оиласига яқин бўлган “Қирғизолтин” директорлар кенгашининг раиси Алексей Елисеев олиб борди.
Янги битимга эришилди, унга кўра “Камеко” “Қирғизолтин”га ўз акцияларининг бир қисмини берди, Centerra эса ҚР фойдасига акциялар эмиссиясини амалга оширди. Лекин канадаликларга қазиб олишни кўпайтириш учун қўшимча ҳудуд ажратилди, лойиҳалаштириш компанияларини эса 2042 йилга қадар солиқ тўлашдан озод этилди.
Якунда вазият қуйидаги кўринишни олди:
• Қирғизистоннинг Centerraдаги улуши 15,66% дан 32,75% гача ошди;
• Концессия учун ажратилган ер майдони 10 минг гектардан 26,3 минг гектаргача кўпайди;
• Лойиҳалаштириш компанияларига 2042 йилга қадар солиқ тўламасликка рухсат берилди(келишувда кўрсатилган кўрсатилган солиқлар бундан мустасно).
“Камеко” “Қирғизолтин”га акцияларнинг бир қисмини бергач, лойиҳадан чиқиб кетди, 908 млн. Канада доллари( 863 млн.АҚШ долларига тенг) миқдоридаги ўзининг улушини CIBC World Markets Inc. и RBC Capital Markets бошчилигидаги суғурта компаниялари синдикатига сотди. Тез орада Қирғизистонда яна ҳокимият алмашди – Қурманбек Бакиев мамлакатдан қочиб кетди.
Нимадир чатоқ бўлдими?
Вазият барқарорлашгач, ҳокимият тепасига келганлар яна Қумтор бўйича ишга киришдилар. 2012 йилда Бош вазир Омурбек Бабанов концессия майдонини кенгайтириш бўйича ҳукумат қарорини бекор қилди. Давлат комиссияси тузилди, Канада резиденти бўлган компания ташкил этилган вақтидан бошлаб, шу жумладан унинг экология меъёрларига риоя этиши ҳам ярим йил мобайнида ўрганиб чиқилди.
Интернетнинг ривожланиши, жамиятнинг сиёсийлашуви ва ҳокимиятнинг янги тизими ошкораликни таъминлади. Мамлакат фуқаролари Қумтор атрофидаги вазият ривожланишини диққат билан кузата бошладилар.
Давлат комиссияси аввал бошдан фаолият бузилган деган хулосага келди: пудратчини танлаш механизми шаффоф эмас бўлиб чиқди; қурилиш қиймати сунъий равишда орттирилган экан; “Камеко” коннинг ўзини гаровга қўйиб, инвестиция қидиргани маълум бўлди.

Комиссия хулосаси бўйича, мамлакат энг катта йўқотишларни 2003-2004 йиллардаги келишувда кўрган. “Камеко”нинг активлари қиймати( Бору, Гаццурт ва RENдаги конлар) ошириб кўрсатилган, ҳиссадорлик қарзлари қарзларга эмас, акцияларга ўтказилган ва бу якунда, компаниянинг улушини сезиларли оширган. Давлат комиссияси ҳисоботида Қирғизистоннинг активларини баҳолашда “Камеко”нинг 1992-1994 йиллардаги маълумотларидан фойдаланилган ва заҳиралар (237 тоннадан 57 тоннаси) ҳамда тахмин этилаётган заҳиралар(200 тоннадан 21 тоннаси)нинг бир қисми инобатга олинган, холос.
“Centerraда фақат иккита ишлаб турган кон – Қумтор ва Бору(у ҳам ёпилиш арафасида бўлган) мавжуд, қолган саккизта участка эса – ўрганиш, тадқиқ этиш, разведка қилиш ёки тайёрлаш жараёнида бўлган. 2011 йил якунлари бўйича Қумтор Centerra даромадларининг асосий қисмини – қарийб 92%ини ташкил этган”, - деб хабар беради давлат комиссияси.
2009 йилдаги шартларни кўриб чиқиш учун 2003 -2004 йиллардаги битим асос қилиб олинди, комиссия хулосаси бўйича бу Қирғизистоннинг манфаатларига мувофиқ эмас эди. Ҳисоботда шунингдек, бошқа пул оқимлари, “шубҳали молиявий амалиётлар” ва Centerraдаги самарасиз бошқарув ҳақида сўз боради.
Давлат комиссияси экологик зарар ҳақида ҳам ҳисобот берди: ер таркиби бузилган, Петров кўлидан сув бебилиска ишлатилган, музликлар булғанган ва бузилишига йўл қўйилган заҳарли моддаларни чиқарилган ва ҳк.
Ишчи гуруҳ 2009 йилдаги келишувни бекор қилиш, музликлар бузилишини тақиқлаш, ер ости қазув ишларига ўтиш ва канадалик менежерларни коррупцияда айблаб судга беришни тавсия қилди.
“Қирғизистон томони Centerra Gold Inc. df Cameco Corporation менежерларини пора бериб ўз томонига ағдариб олишга киришув айби билан даъво беришга ҳақли. Канада Отлиқ полициясининг коррупцияга қарши бўлинмасида, Канада ва АҚШнинг қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясида пора олишга, коррупция ва пулларни ювишга доир гумон билан менежерларга нисбатан суриштирув ўтказиш ташаббусини кўтариш лозим. Қирғизистон томони шунингдек, ҳиссаадор сифатида Онтарионинг қимматли қоғозлар бўйича комиссияси - Торонто фонд биржасига ва Нью-Йорк штатининг қимматли қоғозлар бўйича ваколатли ташкилотига – энг муҳим маълумотларни яширгани, инвестор ва ҳиссадорларни алдаш ҳамда янглишига олиб келувчи ҳатти-ҳаракатлари учун шикоят этишга ҳақли”, - деб хулоса берди давлат комиссияси.
Компания билан навбатдаги музокаралар бошланди ва 2013 йилда ҳукумат ўзининг Centerraдаги улушини “Қумтор” лойиҳасидаги 50 фоизли улуш билан бевосита иштирокка алиштиришга эришди. Жокорку Кенеш буни рад этди ва улушни 67 фоизга етказишни талаб қилди.
Буларнинг ҳаммаси ҳалқ норозиликлари тўлқинида амалга ошди – Иссиқкўл вилояти аҳолиси митингга чиқди, улар 2009 йилги келишувни бекор қилиш ва Қумторни миллийлаштиришни талаб қилдилар. Ўша вақтда миллийлаштиришни Жокорку Кенеш депутати бўлган Садир Жапаров ҳам ёқлаган эди.
ҚРи Давлат экотехинспекцияси канадалик инвесторлар билан судлашишни бошлади, “Кумтор голд компани” устидан маҳаллий судда даъво очилди. Дастлаб ариза қайтарилди, лекин 2016 йилда Қирғизистон судлари даъвони қаноатлантирди. Жараён давом этар экан, Centerra Қирғизистоннинг расмиий розилигисиз Thompson Creek компаниясини сотиб олди ва республиканинг улуши 26,1 фоизгача тушиб қолди. Кейинчалик компанияни сотган директор Centerraга ўтди, янги актив эса 2 бараварга қадрсизланиб қолди.
Музликлар олдида ишлашга қандай рухсат берилган эди
2014 йилда ҳукумат ҚР Сув кодексига янги тузатишларни киритиш ташаббуси билан чиқди. Унда музликлар эришини тезлаштирувчи фаолиятни тақиқлаш кўзда тутилган эди. Лекин ҳужжатда – Қумтор кони атрофидаги Лысий ва Давидов музликлари исттисно этилганди. Таклиф кўплаб танқидларга мубтало бўлди.
Вазирлар Маҳкамаси Қумтор бюджетга кўп пул келтиришини ва унинг иш фаолиятини тўхтатиш мумкин эмаслигини иддао қилди. Бундан сал аввал Centerra харажатларни мақбуллаштириш важи билан ер ости қазувлари лойиҳасини тўхтатган эди. Аксарият геологлар эса ер ости қазиш ишлари музликларни асрашда муҳим эканини таъкидлаганлар.

Қонунчилик лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтган ҳамда парламентда кўриб чиқлаётган бир вақтда Қумтор бўйича суд тортишувлари ҳалқаро инстанцияларга кўчди. Чўзилиб кетган тортишувлар туфайли 2016 йилда Centerra Қирғисзистон ҳукуматига даъво билан чиқди ва ечилмаган муаммо лойиҳани тўхтаётгани бўйича баёнот берди.
Ва ниҳоят томонлар келишувга эришишди ва парламент Сув кодексига ўзгартиришларни қабул қилди. Алмазбек Атамабаев ўзининг президентлиги сўнгги кунида қонун лойиҳасини имзолади.
Алмазбек Атамбаев, Қирғизистоннинг собиқ президенти:
“ Музликлар об-ҳаво сабабли эримоқда, чунки, глобал иқлим ўзгаришлари рўй бермоқда. Мен ҳужжатлари, экспертлар фикрини ўрганяпман. Каталогларни кўтардим, СССР давридаги эски маълумотларни титкиладим Қирғизистонда 6771 та музлик бор. Қонун уларнинг фақат иккитасигагина тааллуқли – бу музликлар умумий майдонининг 0,14 фоизини ташкил этади. Қумтор конини эса 23 йил аввал ўзлаштириш бошланган. Нима учун ўша вақтда масала кўтарилмаган?” – дейди Атамбаев ўзгартиришлар киритишдан бир неча кун аввал бўлиб ўтган матбуот конференциясида.
У чет эл резиденти бўлган компаниядан конни ишлатишдан келиб чиқувчи оқибатларни тугатишни талаб этиш лозимлигини қўшимча қилди.
Орадан икки йил ўтиб ҳукумат Centerra билан келишув имзолади ва 2009 йилги битимни мустаҳкамлади ҳамда экологик талабларидан воз кечди. Бунинг ўрнига инвестор 2026 йилга қадар 150 млн.доллар тўлаб бериш мажбуриятини олди.
Қумторда фавқулодда ҳолат
2019 йилнинг якунида конда навбатдаги фавқулодда ҳолат рўй берди: қазув ҳудудида музлик силжиши туфайли кўчки бўлди ва икки ишчини босиб қолди. Уларнинг мурдасини қидириш самара бермади.
Мана шундай ҳолат 2012 йилда ҳам бўлган эди, ўшанда Лисый музлигининг кўчиши ишчилар шаҳарчасига талафот етказган( яхшики, қурбонлар бўлмаган). Бу ҳодиса музликлар ҳаракати устидан кузатув тизимини ўрнатишга сабаб бўлган эди.
Кўламлироқ фалокат 1998 йилда рўй берган бўлиб, цианид калий ташиётган олтин қазиб олувчи компания юк машинаси Барскоон дарёсига ағдарилиб кетган эди. Ўша вақтда яқин орадаги қишлоқнинг 5 мингга яқин аҳолиси эвакуация қилинган. Ҳукуматга эса даъвони бекор қилиш ва маъсулиятни зиммасига олиши учун 4,54 млн.доллар тўлаб берилган.
Қирғизистон Қумторни қайтариб олмоқда
2020 йил октябрь воқеаларидан кейин ҳокимиятга Қумторни миллийлаштириш тарафдори – Садир Жапаров келди. Қирғизистонликлар у ўзининг асосий ваъдаларидан бирини қандай бажаришини кутмоқда эдилар. Аввалроқ ҳокимият ҳалқаро даъволар ҳамда олтин конини мустақил ишлата олмасликдан чўчиб, конни миллийлаштиришдан воз кечгани вазиятни янада таранглаштирди. Шу боис миллийлаштиришга чақириқлар популизм дея баҳоланди.
Янги ҳокимият 2021 йилнинг майида фаол ҳаракатларга ўтди –парламент, экология бўйича талаблар бузилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига Қумторни вақтинчалик ташқи бошқарувга олиш имконини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Кейиги кунга маҳаллий суд “Қумтор год компани”дан экология талаблари бузилгани учун 3 млрд.доллардан зиёд, кейин эса яна 25 млн.доллар суғурта бадаллари бўйича қарзлар бўйича товон ундириш бўйича ажрим чиқарди.
Май ойининг ўрталарида Жогорку Кенеш давлат комиссиясининг текширув якуни бўйича “Кумтор голд компани”га ташқи бошқарувчи тайинлаш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқишни бошлади. Йиғилишда оммага Тенгиз Болтурук таништирилди – ҳукумат уни таши бошқарувчи этиб тайинлапга қарор қилди. У ўзининг Канада инженери лицензиясига, 13 мамлакатдаги 18 та тоғ-кон лойиҳаларида ишлаш тажрибасига эга эканлиги ҳамда Садир Жапаровнинг таклиф бўйича келганлиги ҳақида гапириб берди.
2020 йил декабрида президент ташаббуси билан Болтурук Centerra директорлар кенгашида Қирғизистоннинг вакили сифатида лозим даражада маълумот олиши учун тайинланди. Шунингдек, Болтурук аввалроқ ҳукуматдагиларга Centerra билан келишувни бекор қилиш, компаниянинг собиқ менежерлари ва собиқ Бош вазирларни жавобгарликка тортиш ҳамда судга даъво киритиш таклифини ҳам бергани маълум.

Давлат комиссияси Centerra томонидан қонун бузилишларига йзл қўйилгани, хусусан қолдиқ чўкиндиларни Лисый ва Давидов музликларига жамлагани бўйича баёнот берди. Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитасининг раҳбари Динара Кутманова Сув кодексига ўзгаришлар музликлар ҳудудида фаолият олиб боришга рухсат беради, лекин чиқиндиларни бу ерга йиғиш бошқа бир қанча қонунлар билан ман этилганини айтиб ўтди.
Комиссия шунингдек, “Кумтор голд компани” раҳбарияти Қирғизистонни тарк этгани ҳамда музликларни маасофадан кузатиш тизимини ўчириб қўйганини маълум қилди. Унинг маълумотлари бўйича коннинг ишлаши даврида ҚРи 1,5 млрд.доллар олган, канадалик компания эса – 11,5 млрд.доллар ишлаб олгани ҳамда коннинг олтин заҳиралари Centerra расмий маълумотларида кўрсатилганидан анча кўпроқ экани маълум бўлди.
Якунда ташқи бошқарув Тенгиз Болтурукка берилди. Амалда давлат конни мустақил ишлата олиши маълум бўлди. Дастлабки ойда IT тизимни қайта тиклашга, 44 минг унция олтин сотиш эвазига 40,3 млн.доллар тушум қилишга ва чиқиндиларни музлик ҳудидан пастга йўналтиришга эришилди. Ҳукумат авваллари Centerra воз кечган конни ер остида қазиб олиш ишларига ўтишни режалаштирмоқда.(Давоми бор)..
Муаллифлар : Максат Элебесов
Кыныбек Бейшенбеков
Таржимон : Ботирхўжа Жўраев

Ibrat Safo:
Бир нарсага қайта-қайта дуч келяпман - давлат идоралари имзолаган шартномаларнинг “махфий”лиги. Охирги Газпром билан “йўл харитаси”да ҳам шу сабаб қилиб кўрсатилди - Газпром илтимос қилганмиш.
Хонимлар ва жаноблар, бутун дунёдаги корпоратив/бизнес оламда контрактлар махфийлиги оддий ҳол, икки компания ўз шартномасига NDA (non-disclosure agreement), яъни очиқламаслик келишувини қўшиши мумкин. Лекин, давлатлар бу ишни қилмайди. Давлат идораси - президентми, вазирликми, давлат агентлигими - бирон бизнес билан шартномага қўл қўйса, у ўша давлат фуқаролари учун очиқ бўлиши керак, чунки у давлат номидан давлат манфаатида қилинаётган бўлади. Шундай экан, кеча кичик гуруҳ журналистлар (ҳали билмадим қайсилари) билан учрашган Энергетика вазирининг шартномалар махфий экани ҳақида гапирганини ётволиб қабул қилиш нотўғри. Уларни кимгадир кўрсатган бўлса, бу марҳамат эмас, мажбурият.
Корпоратив қоидалар ва давлат қоидалари ўртасидаги чегараларни бузишга Трамп яхши мисол бўла олади, у Оқ Уйда ишлаган ходимларни NDA имзолашга мажбурлаган. Аммо, кейин барибир судлар буни ноқонуний деб топишди, бу бизнес эмас, муқаддас оқ уй дедилар.
Давлат иши катта холангизнинг тўй харажатларидан фарқ қилади, чунки давлат пулини ва бойлигини сарфлаяпсиз. Катта холангиз пули ва мулки билан яширинча истаганингизни қилсангиз бўлади. Ундаям катта холангиз қарши чиқмаса.

"Озодлик" радиоси илгари сурган айбловлар нотўғри бўлиб чиқишини истар эдик. Лекин бунинг учун:
1. Информациянинг кучи атом бомбасининг кучидан кўра анча таъсирли бўлган даврда яшаяпмиз. Интернет ва ижтимоий тармоқлар кучайган бир даврда "Озодлик" илгари сурган айбловлар ўта оғир бўлиб, Ҳукумат ўзининг айби йўқлигини ўзбек халқи ва жаҳондаги бошқа давлатлар ишонадиган тарзда исботлаб бериши керак эди.
2. Бунинг учун айбловларни ҳар бирини бандма-банд рўйхатини тузиб чиқиб, ҳар бирига далиллар билан асослаган ҳолда рад қиладиган жавобларни бериши керак эди. Энергетика вазири кеча 3-4 та блогерни тўплаб, раддия берган каби бўлди. Бу эса кўпчиликни қаноатлантирмади. Буни исботи Камолиддин Раббимовнинг пости остидаги изоҳлардан ва бошқа постлардан кўриниб турибди.
3. Озодлик ўз айбловларини 1000 бетдан ортиқ ҳужжатлар билан асослаган ва бу ҳужжатларни эълон қилган. Ҳукумат эса бу ҳужжатларнинг қайси бири қайси асосга кўра нотўғри эканини бирма-бир исботлаши керак. Бунинг учун керакли малакали ходимлари етиб ортади-ку?! Нимага бу ишни қилмаяпти?
4. Мабодо, Газпром ва бошқа "ҳамкорлар" бу шартномалардаги ҳолатларни ошкора қилмасликни илтимос қилган бўлса, Ҳукумат ҳам Газпромга бу маълумотларни ошкор қилмаса бўлмаслигини тўғри тушунтириши керак. Чунки ўртада давлатнинг ва энг катта раҳбарларнинг обрўси, халқнинг ишончи ва келажакка бўлган умиди турибди.
5. Энергетика вазири айтганидек, биронта ноқонуний ҳолат йўқ бўлса, ҳамма ишлар ҳалол бўлса, Газпром, жаноб Фозилов ва бошқа "ҳамкорлар" бу ҳолатларни ошкор қилинишидан қўрқишмаса керак, деб ўйлайман. Чунки айблов нафақат Ўзбекистон Ҳукуматига, балки Россия тарафига ва кўплаб компанияларга нисбатан ҳам билдирилган. Улар ҳам ўзларининг шаъни ҳимоя қилинишини хоҳлашлари аниқ. Ахир улар ҳалол ва қонуний ишлашадику, тўғрими?
6. Нафақат Ўзбекистон халқининг олдида, балки жаҳондаги бошқа ҳамкор давлатлар олдида ўзларига бўлган ишончни тиклашлари ва обрўларини ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон Ҳукумати "Озодлик"ни судга бериши лозим. Акс ҳолда масала очиқ қолиб кетади ва бу ишлар яна давом этиши мумкин. Ахир бу "Озодлик"нинг биринчи айблови эмаску.
7. Яқинда Комил Алламжонов шаънига нисбатан "Элтуз" томонидан аэропортдан олтинлари ўтказиш билан боғлиқ айблов эълон қилинганида К.Алламжонов "Элтуз"ни Европадаги судларга беришини айтиб огоҳлантирди. Ва адашмасам "Элтуз" узр сўраб чиқди. Алламжоновга нисбатан билдирилган айбловлар олдида Озодликнинг айбловлари анча катта ва жиддийку. Алламжоновнинг обрўси олдида Ўзбекистон давлатининг ва энг катта раҳбарларнинг обрўси осмон билан ерча фарқ қилмайдими?

Фермерлар ва агрокластерлар ўртасида шартнома тузиш вақтида эътибор бериш лозим бўлган масалалар тўғрисида. Бўш бланкада шартнома имзоланган бўлса нима қилиш керак?
Видеони YouTube да кўриш👉: https://youtu.be/f-XZtsUIl3o
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram | YouTube | Facebook
Видеони YouTube да кўриш👉: https://youtu.be/f-XZtsUIl3o
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram | YouTube | Facebook
Бугун "Озод назар" рукни остида "Озодлик" нинг бомбардимончи журналисти Сарвар Усмоннинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳамда Рафаэл Сатторовлар иштирокидаги суҳбатини кўриб, Камолиддин ака айтган қуйидаги гапларни эшитиб ва шу кунлардаги постларини ўқиб, у кишининг олган позициясидан каллам ишламай қоляпти, у кишини танимай қоляпман:
1. Энергетика вазири билан ўтказилган тор доирадаги учрашувга журалистларнинг қўл телефонигача олиб қўйиб киргизилиши оддий ҳол эмиш. Чунки Ўзбекистонда ҳар бир давлат идорасига кирганда ҳамманинг қўл телефони олиб қўйилар экан. Лекин "Кун уз" ва бошқа ахборот каналларининг журналистлари ўз хизмат вазифаларини амалга ошириши билан боғлиқ учрашувга киришяптику. Ўзининг шахсий ишини бажариш учун киргани йўқ-ку? Иккинчидан, Энергетика вазирлиги ДХХ ёки ИИВ эмас, нима учун у ерга ҳам журналистлар телефони билан кирмаслиги керак? Унда нима учун чақирилган улар? Телефонни олиб қўйишлари тўғри бўлмади, деса ҳам бўлаверар эдику. Нотўғри амалиётни икир-чикиригача ётиб олиб ҳимоя қилишни нима кераги бор?
2. "Озодлик" радиоси бир йилга яқин вақт давомида ўнлаб журналистлар ва мутахассислар иштирокида тўплаган, таҳлил қилган, тайёрлаган ва эълон қилган айбловлар рўйхатини, шунингдек, далил сифатида кўрсатилган 1000 бетдан ортиқ материалларини 8 та блогер ва журналист Энегетика вазири билан ўтган 3-4 соатлик учрашувда тўлиқ таҳлил қилиб, текшириб, ўрганиб чиқишибди. Ва бу ҳужжатлар ҳамда айбловлар тўғри эмаслиги ҳақида хулосага келишибди.
3. Ва камига бу блогер ва журналистлар Вазир жаноблари тақдим этган, яъни Озодлик илгари сурган айбловларни йўққа чиқарадиган юзлаб ҳужжатларни, шартномаларни, қарорларни, конларнинг карталарини, схемаларни, графиклар ва ва бошқа маълумотларни, рақамларни ўз ичига олган ҳужжатларни ҳам ўрганиб, танишиб, текшириб чиқишибди ва баҳо ҳам беришга улгуришибди. Хулосалари эса ижобий. Яъни айбловлар тўғри эмас.
4. Айниқса, Камолиддин аканинг душанба кунги постидаги (соат 13-19 даги) қуйидаги сўз ўйинларига қаранг: Ўзбекистондаги жами 294 та конларнинг 176 таси қўшма корхоналарда, фақат 2 тасигина Газпромга ва 13 таси "Лукойл" га берилган холос экан. Ва шу сабабли ҳам "Россиянинг компаниялари Ўзбекистоннинг нефт-газ соҳасини эгаллаб олди" деган тасаввур МУТЛАҚ ЎРИНСИЗ эмиш. Сарвар Усмон эса жойидан ушлади: "Озодлик" бу конларни Россияга берилди демаган, офшордаги қўшма корхоналарга бериб юборилди, деган. бу Офшор қўшма корхоналар эса Россия таъсири остидаги шахсларга қарашли ва Газпромбанк томонидан молияланган.
5. Газни 9 доллар нархда сотилгани масаласи эса вақтинчалик махсус схема эканмиш, мақсадлари ўша лойиҳани ичидаги бошқа йўналишни лойиҳалаш бўлганлигини тушунтиришибди. Ва деталлари эсларида қолмаган эмиш. Лекин бир нарсани аниқ эсларида олиб қолишибди: бу ишлар ноқонуний эмас, ҳаммаси тўғри, Озодлик нотўғри экан. Хўп, ўша 9 долларлик вақтинчалик схема неча йил давом этган? Бу схемадан давлат жами неча доллар зарар кўрган? Раббимовнинг ҳимоя нутқидаги "ўша лойиҳани ичидаги бошқа йўналишни лойиҳалаш" дегани нима дегани? Қайси лойиҳани? Қанақа қилиб лойиҳалаш? Биронтаси аниқ эмас, лекин хулосалари аниқ. Ҳаммаси тўғри қилинган. Айблов нотўғри.
6. Аслида айнан ўша 294 та конларнинг ярмидан кўпи офшор қўшма корхоналарга бериб юборилган, қолган ярмидан оз қисми Ўзбекнефтгаз балансида қолган. Ва айнан ўша давлат ихтиёрида қолган конлардан қазиб олинган газни 9 дол нархда офшордаги қўшма корхоналарга сотилгани ҳақида айтилмадими айбловда?
7. Яна бир сўз ўйини: Озодлик айбловлари рўйхатидаги энг охиргиси ва энг оғири бўлган 2017 йил 5 апрел кунги Алтмакс офшор қўшма корхонаси (вб офшор компаниялар гуруҳи) ҳамда ЎР Ҳукумати ўртасида тузилган маҳсулот тақсимоти шартномасидаги "Ўзбекистондаги барча нефть ва газ операцияларини амалга ошириш, ва уларни бошқариш бўйича эксклюзив ҳуқуқни 35 йилга тақдим этди" деб ёзилган гапни атай бузиб талқин қилишмоқда. Яъни конлар 35 йилга Россия компанияларига бериб юборилди, деган айблов нотўғри, деб раддия беришмоқда.

Айблов эса умуман бошқа-ку, яъни конлар эмас, балки "нефт ва газ операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи" 35 йилга бериб юборилди дейилмоқда. Россия компанияларига эмас, офшордаги Россия таъсири остидаги олигархларга ва Газпромбанк молиялаштираётган офшордаги компанияларга, деб айтилган. Сўзларни атай чалкаштиришмоқда.
8. Аҳолининг ягона саволига эса жавоб йўқ: агар бу айтганинг мушук бўлса - гўшт қани? Агар бу гўшт бўлса мушук қани? Яъни ГАЗ ҚАНИ УНДА? Энергетика вазири БиБиСи мухбир Ибрат Сафога берган интервьюсида айтганки, Ўзбекистон аҳолисининг йиллик газ эҳтиёжи 12 млрд м куб. Аномал совуқда 2 бараварга кўпайган тақдирда ҳам, ки бунча миқдорга кўпайиши мм эмас, 24 млрд м кубга ошгандир? Унда жами қазиб олинган 42 млрд м куб газнинг қолган қисми қани?
9. Қисқаси, "Озодлик" радиоси илгари сурган 100 га яқин схемалардан иборат айбловларни тор доирадаги блогер ва журналистлар иштирокидаги суҳбатда, ёки вазирлик томонидан келажакда ўтказилиши мумкин бўлган пресс-конференцияда текшириш ва ҳуқуқий баҳо бериш тўғри бўлмайди. Майли, бу учрашувлар оммага ва барчага очиқ ҳолда ўтказилсин, лекин якуний хулосани ваколатли идоралар бериши керак (агар шунақа мустақил ва холис идора мавжуд бўлса) Чунки айбловларнинг рўйхати жуда узун бўлиб, ўз ичига ЎР ЖК даги бир нечта ўта оғир жиноятларни содир қилингани эхтимолини қамраб олган. Демак, суриштирувни махсус ваколатли терговчилар гуруҳи ва кенг ваколатли комиссиялар ўрганиб чиқмагунча, фалон айблов ўз тасдиғини топмади, дейиш ҳуқуқий томондан ЎРИНСИЗ бўлади.
https://youtu.be/YCNAxPiTy0c

YouTube
OzodNazar: Ozodlik surishtiruvi ortidan ikki vazir 8 jurnalist bilan nimalarni gaplashdi?
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаевлар 12 февраль, якшанба куни ўтказган хос учрашувда қатнашган журналист ва блогерлар орасида сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳам бор эди.
4 соат атрофида давом…
4 соат атрофида давом…
Ўхшамаган ва ёпишмаган 2 дона важни келтириб, адвокатлик қилиш навбати Расул Кушербоевга етиб келибди. Озодликнинг 1000 бетдан ортиқ далиллари шу гаплари йўқ бўлиб кетармиш ва камига Озодлик кечириб сўраши кк эмиш. Расулнинг 2 дона ёпишмаган асослари қуйдагича:
1. Ўзбекистон барча нефт ва газ конларини барча ҳуқуқлари билан 35 йилга 1 та компанияга бериши ва 35 млрд дол ни бир шахсга тегишли корхонага (ERIELL va Enter Engineering) ишлатилган, деган иддао нотўғри бўлиб чиққан эмиш.
Расулга жавоб:
Биринчидан, Озодлик айбловида Ўзбекистондаги барча нефт ва газ конлари 35 йилга битта компанияга берилди, деб айтилмаган. Балки "Ўзбекистондаги нефт ва газ билан боғлиқ барча операцияларини амалга ошириш ва уларни бошқариш бўйича эксклюзив ҳуқуқни 35 йилга тақдим этди" деб айтилган. Ва Озодлик бу иддаосини тасдиқловчи 2017 йил 05 апрел кунги Алтмакс компанияси (ва офшор шериклари) билан Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида тузилган шартномани кўрсатди. Ва бу шартноманинг тегишли бандини ўз сайтига жойлаштирди. Яъни газ конларини ярмидан оз қисми Ўзбекнефтгазда қолган бўлса ҳам бари бир бу конлардан чиққан газни сотиш ва экспорт қилиш ҳуқуқи Алтмакс компаниясига берилди, деган мазмунга эга бу шартнома. Вазирлик ва унинг адвокатлари эса тўхтовсиз сўз ўйини қилишмоқда:
а) эмишки, конларнинг ҳаммаси берилгани йўқ. Конларни ярмига яқини ўзимизда турибди дейишяпти. Конларни бир қисми Сизда тургани билан ундан чиққан газни сота олмаяпсиз, уни офшор компаниялар Ўзбекистон аҳолисига сотмасдан, Хитойга, Қирғизистонга вб давлатларга экспорт қилмоқда.
б) Конларни фақат 2 таси Газпромга ва 13 таси Лукойлга берилди холос. Қолгани қўшма корхоналарда, Россияга берилмаган, дейишмоқда вазир ва адвокатлари. Ваҳоланки, қўшма корхоналарнинг асосий таъсисчилари Россияга қарашли фирмалар, компаниялар ва олигархларку. Сўз ўйини қиляпсизлар холос.
в) Озодлик кўрсатган 05.04.2017 й кунги шартномани сайтига жойлаштирди. Энергетика вазири ҳам бу шартнома сохта, хақиқий шартнома мана бу, деб ўша сўзлар ёзилмаган ҳақиқий шартномани сайтига жойлаштирсин эмасам.
г) Бу шартномалар махфий, деб бахона қилишмоқда. Зотан, ер юзида тузилаётган миллионлаб шартномаларда унинг шартлари тижорат сири ҳисобланади ва тарафлар уни ошкор қилмайди. Лекин бу Ибрат Сафо айтмоқчи, давлатлар билан тузилган шартномаларга, айниқса, халқнинг миллий бойлиги бўлган ер ости бойликларини бепулга бериш (сотиш) билан боғлиқ шартномаларга тегишли эмас. Мулкнинг эгаси халқ ва унинг розилигисиз, халқ вакиллари бўлмиш парламент розилигисиз бу бойликларни сотиш мм эмас. Бу шартномаларни халқдан ёки депутатлардан яшириш мм эмас. Акс ҳолда Ўзбекистонда ёки дунёда халқ бойлиги билан боғлиқ биронта маълумотни халқлар ололмасдан, хамма нарсадан маҳрум бўлиб, ҳаттоки, маълумотларни олишдан ҳам маҳрум бўлиб яшаб ўтиб кетаверадими? Қанақа одолат бу? Бу тижорат сири эмас, ўғрилик сири бўлсачи?
д) Озодлик 35 млрд долларни фақат 1 та компанияга берилди, дегани йўқ. Бу бюджет пулларини нефт-газ соҳасига нотўғри ишлатилди, акс ҳолда газ нимага камайиб кетди, деди. Сўз ўйини қилишдан чарчамас экансизлар. Лекин одамларни ахмоқ қила олмайсизлар энди.
2. Расул Кушербоевнинг 2 чи ўхшмаган асоси: Эмишки, Ўзбекистон расмийлари билдирган норматив ҳужжатлар қандайдир корхоналарнинг бухгалтерлик ҳужжатларидан кўра ишончли чиқибди. Ва энг муҳими барча келишувлар рўй-рост айтилган эмуш. "Озодлик" нинг суриштируви чуқур асосланмаган иддаолар билан оммага ахборот тарқатиш экан.
Жавоб:
а) Жаноб Расулбек, Ўзбекистон расмийлари билдирган айнан қайси норматив ҳужжатлар ишончли чиқди? Бу норматив ҳужжатнинг номи нима ва унда нима ёзилган эканки, Озодлик билдирган 100 дан ортиқ айбловнинг ҳаммаси йўққа чиқиб кетиб қолди? Қайси айблов қайси асосга ва қайси ҳужжатга кўра ўз исботини топмади? Биронта фикрини асослаб бермаганкку Расулбек.
б) Вазирнинг Лукойл вб билан тузилган харажатларни 90/10 нисбатда тақсимлаш масаласини эса Озодлик суриштирувига алоқаси йўқ.

в) Яна такрор айтаман, агар Ҳукумат ўз айби йўқлигини, нефт ва газ билан боғлиқ барча шартномалар ва жараёнлар қонуний бўлганини иддао қилаётган бўлса, унда Озодлик илгари сурган айбловларни бандма-банд рўйхат бўйича бирма-бир рад қилиб чиқиши ва ҳар бир асосини тегишли ҳужжатлар билан исботлаши шарт. Сўз ўйинлари қилиш, умумий гаплар ва чалғитишлар билан шуғулланиш орқали халқни ишонтириб бўлмаслигини кўриб турибсизлар. Қандайдир конларни карталарини блогерларга кўрсатиш билан биронта айбловни йўққа чиқариб бўлмайди.
г) Заҳирада турган бошқа адвокатларни ҳам обрўсини тўкишга давом этишларингиз мумкин. Халқ билиб олмоқда ким аслида ким эканини. Асл юзлар ва режалаштирилган манипульяция лойиҳаларидан кўзланган асл мақсадлари бирин-кетин очилишни бошламоқда.
https://youtu.be/5iQcqqK1tGI
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram | YouTube | Facebook
г) Заҳирада турган бошқа адвокатларни ҳам обрўсини тўкишга давом этишларингиз мумкин. Халқ билиб олмоқда ким аслида ким эканини. Асл юзлар ва режалаштирилган манипульяция лойиҳаларидан кўзланган асл мақсадлари бирин-кетин очилишни бошламоқда.
https://youtu.be/5iQcqqK1tGI
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram | YouTube | Facebook
YouTube
ДОКЛАД О ПРЕСТУПНОСТИ - Геннадий Хазанов (Юбилей МХАТа, 1998 г.) | Лучшее @gennady.hazanov
_Монолог Геннадия Хазанова "Доклад о преступности" (Красная шапочка, о милиции)_
_Юбилей МХАТа им. А.П. Чехова_
Автор: Анатолий Трушкин
1998 г.
❗ Подписывайся на официальный канал Геннадия Хазанова ➡ @gennady.hazanov
❗ Смотри больше Хазанова ❗
✔ Лучшие…
_Юбилей МХАТа им. А.П. Чехова_
Автор: Анатолий Трушкин
1998 г.
❗ Подписывайся на официальный канал Геннадия Хазанова ➡ @gennady.hazanov
❗ Смотри больше Хазанова ❗
✔ Лучшие…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсонларни, корхоналарни, жамиятларни ва давлатларни ривожлантиришнинг асосий омили бўлган инновация тушунчаси ва аҳамияти тўғрисида. 5-қисм
Видеони YouTube да кўриш👉: https://youtu.be/lJxspirz3YU
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram | YouTube | Facebook
Видеони YouTube да кўриш👉: https://youtu.be/lJxspirz3YU
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram | YouTube | Facebook
Роса 2 ой олдин мазкур маколамни эьлон килганимда айримлар ишонмаганди, конспирологияни жуда ошириб юборибсиз, деб мени танкид килишган эди.
___________________
АҲОЛИНИНГ ФИКРИНИ БОШҚАРИШ ВА МАНИПУЛЬЯЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНГАНИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги кунларда фалон иқтисодчи ёки сиёсатшунос, фалон қўғирчоқ партия раиси, депутат ёки фалончи экспертнинг фалон ....uz ёки фалон ..... TV интернет канали орқали аҳолининг фикрини коррупционер, монополист, қонунбузар, ёлғончи ва найрангбоз йирик амалдорлар манфаатига мослаб бошқариш, халқнинг онгини ва фикрларини манипульяцияга тайёрлаш жуда усталик билан амалга оширилмоқда. Олдинги проект эса ижрочининг ахмоқлиги сабабли барбод бўлганди (олдинги проект соҳиби янги проект аъзоларини танқид қилиб ҳам турибди). Бу проект янги бошлаган вақтда экспертларнинг ҳаммаси муқаддам давлатнинг жиддий органларида ишлаганини кўриб, буларнинг бизга номаълум яширин бир миссияси бор бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Акс ҳолда қандай қилиб, бирданига бир нечта давлат идораларида ишлаган ўта кучли билимли ва тажрибали ходимлар бир вақтнинг ўзида битта маконда ва бир мақсад йўлида бирлаша олиши мумкин, деб ҳайрон бўлгандим.
Бошланишидаёқ улар халқимизга ёқадиган оғриқли мавзуларда, Ҳукуматни ва бошқа давлат идораларини аёвсиз ва қўрқмасдан танқид қилишни бошлашди. Ўзим ҳам бошида уларга қойил қолиб, тасанно ва салламнолар айтиб юбордим. Лекин чуқурроқ таҳлил қилиб кўргач тушундимки, бу ишлар “юқори”нинг рухсати ва махсус режа бўйича амалга ошириляпти. Жуда қаттиқ танқидларни, ҳеч ким айта олмайдиган масалаларни ёритса ҳам улар биронта босимга учрамади. Агар бу махсус дастурга киритилмаган шахслар шу даражада қаттиқ танқид қилиб юборса уларни аллақачон попугини пасайтириб қўйган бўлишар эди. Лекин ора-сира халқ шубҳаланмаслиги учун уларнинг айримларини атай, режа асосида жабрланган қилиб кўрсатиб ҳам туришибди. Баъзиларини сухбатга чакириб куйишяпти, номига.
Ҳозирча, улар асосий манипульяцияни бошлашгани йўқ. Репетиция жуда қаттиқ кетмоқда. Асосан халқнинг ишончини ва кўнглини қозониш масаласига катта эътибор қаратишмоқда. Бу махсус дастурни ишлаб чиққан 3 та ҳарфли конторалар халқимизни оқ кўнгил, ишонувчан ва содда эканини, адолатга ва танқидий фикрларга роса чанқоқ бўлиб турганини яхши билади. Тарихда большевиклар давлатини қуришда, жадидларга ва қўрбошиларга қарши курашда ва бошқа кўп ҳолатларда бунақа усуллардан усталик билан фойдаланишган. Ва чекистлар муваффақиятли бўлишган. Халқниям, жадидларниям, қўрбошиларниям алдаб, ўз тузоқларига тушира олишган. Бунда ўзимиздан чиққан маҳаллий “зиёлилар” дан унумли фойдаланишган.
Энди буёғига юртимизда бундан кейин давлат террорини ўтказишни иложи йўқ. Путин тажрибаси ўзини оқламади. Энди репрессия қилишса уларни Путин ҳимоя қила олмайди, кучи ўзини ҳимоя қилишга ҳам етмаяпти. Камига Россияни таназзул ёқасига олиб келиб бўлди, бундан чиқиб кета олмайди, фикримча. Шунинг учун бизникилар буёғига янги тажрибани қўллашади: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ОРҚАЛИ МАНИПУЛЬЯЦИЯ ҚИЛИШ орқали аҳолини ва информацияни, фикрларини бошқариш.
Мақсадлари эса Ҳукуматни ва Россияни қаттиқ танқид қилиш орқали аҳолининг ишончини қозониш. Ва шу ишонч кредити асосида аҳолидаги норозилик ва ғазаб кайфиятини режали асосда пасайтириш, камайтириш, асл муаммоларни хаспўшлаш (давлат амалдорларига нисбатан халқда ишонч кредити қолмаганини эса кўпчилик тушуниб турибди). Ва шу йўл билан йирик амалдорларнинг статус-квосини сақлаб қолишга ёрдам бериш. Жумладан, ноқонуний давлат бошқарувини, коррупцияни, монополияни, давлат органларининг қонунсиз ишларини, зўравонликларини, муттаҳамликларини, ёлғонларини, найрангларини ва бошқа барча ноқонуний ишларини давом этишига, ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб қолишларига шароит яратиб бериш, ёрдам бериш, халқнинг фикрини шунга йўналтириш.
Бу экспертларнинг айрим фикрларини таҳлил қилиб кўрамиз:
Давоми қуйидаги линкда: https://t.me/abduvohidyakubov/704

Telegram
Бизнес-адвокат | Biznes-advokat
АҲОЛИНИНГ ФИКРИНИ БОШҚАРИШ ВА МАНИПУЛЬЯЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНГАНИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги кунларда фалон иқтисодчи ёки сиёсатшунос, фалон қўғирчоқ партия раиси ёки фалончи экспертнинг фалон ....uz ёки фалон ..... TV интернет канали орқали аҳолининг…