Устознинг жанозаси куни матбаачи дўстим Жўрабек Ўроқов суҳбат орасида акамнинг шаънига ишлатган «хокисор» сўзи хотирамга жиппа ёпишди! Дарҳақиқат, катталик қилса, ғурурланса, устозга ярашмасмиди?! «Бухорийлар бўстони»нинг ўзи қанча уйқусиз тунлар самараси, «Сайланма»нинг бир-биридан гўзал, мағзи тўқ жилдлари, «Ҳаж дафтари» ва бошқа қатор китоблар шоирнинг қанчалаб изтироблари меваси эмасми? Ҳазрат Навоийга боғлаган мухаммаслари-чи? Навоий «панжасиға панжа урмоқ» учун нечоғлик катта қалб, улкан жасорат керак! Устоз ўзида шундайин масъулият сезиб, маънавий ҳуқуқни ҳис этгандирки, бу ишга қўл уриб, уни қойилмақом қилиб уддалади. Аниқ биламан, иймоним комил: ёзса, шу кишига ярашарди, мухаммас боғласа, шу инсон лойиқ эди бу шарафга! Бўлмаса, Навоий каби улуғларнинг руҳи тинч қўярмиди, билиб-билмай қўлига қалам олганларни?! Кошки, бир бор айтган бўлса, «Мен фалон ишни бундоқ қилдим, пистон шоирга мана бундоқ мухамаас боғладим» деб… Йўқ, индамай, тамакисини чуқур-чуқур тортиб юраверарди, гўёки кундалик бир оддий юмушни бажаргандай, мисоли кимнингдир топшириғини бажаргандай. Ҳолбуки, у ВИЖДОН АМРИНИ бажарганди, келгуси насллар олдидаги қарзининг мингдан биридан қутулганди.
Яшириб нима қилдим, барибир акамнинг яқинлари билишади: нашр масалалари қийинлашгач, янги китоб чиқаришдан умид узиб қўйган вақтларида мен ёнларига ишга келдим. Ва «Умр чорбоғи»га, кейин «Сайланма» га илҳомчи бўлдим. “Сайланма”ларининг уч жилдини тунлари ухламай кўздан кечириб бердим, айрим сатрларини у киши билан бамаслаҳат таҳрир қилдик. “Умр чорбоғи” шеърий тўпламлари чиққач, бир нусхасига “Умрим чорбоғидаги суянч дарахтлардан бири укам Абдунабига...” деб дастхат битиб бердилар. Яйраб кетдим! Айтардилар: «Сизни менга Худонинг ўзи етказди». Ихтиёр Ёқубов, Жўрабек Ўроқов, Валижон Бобомуродов каби матбаачи дўстларим чин дилдан, беғараз кўмак бердилар, устоз «қўлни ювиб, қўлтиққа урганларидан кейин» ҳам камида беш-олтита китоблари дунё юзини кўрди, Баъзан қўнғироқ қилсам, «Аҳ-а, катализатор, сизмисиз!?» дердилар кулиб.
-Ака, ўрисчаламанг, «катализатор»нинг ўзбекчаси бор,-дердим.
-Йўғ-ей, қанақа сўз экан у?- деб ҳайрон бўлардилар.
- Олотда бунақаларни «Мулла қўзғар» дейишади.
-Ў-ў, оригинал гап эканку! Рост, қўзғаб турмасангиз, қарилик босиб келадигандай, -деб кулиб қўярдилар.
Қалам аҳли (барчаси эмас, албатта, СЎЗга меҳри баланд кишилар) аксарият пайт сўз учун, она тили учун қайғуради. Машҳур қозоқ шоири ва жамоат арбоби Ўлжас Сулаймоновнинг «Аз и Я» асарини ўқиб чиққач, бу ҳақда устозга бир неча кун, то жағим чарчагунча гапирдим. Қарасам, у кишида ҳам бир жонсараклик, интилиш намоён бўлаётгандай. Шу тариқа тилимизнинг улуғлиги, қадимийлиги ва бошқа тилларга «ижарага берилган» сўзлар ҳақида соатлаб гаплашадиган бўлдик ва унча-мунча сўзларни топдик ҳам. Билмадим, эҳтимол бу сўзлар илм аҳли томонидан отам замонидаёқ кашф этилгандир, лекин, нима бўлганда ҳам ёши олтмишдан ошган, ёзадиган шеъри учун она тилида оҳори тўкилмаган сўзлар тўлиб ётган бир шоир учун «тайник»нинг аслида «туйнук» эканлигини кашф этиш бошқача бир завқ бағишларди. Тўғри, бу суҳбатлар баъзан ҳазилга айланиб кетар, акам завқланиб кулардилар. Масалан, мен “молоток”нинг “мулла тўқ-тўқ” дан келиб чиққанлигини айтсам, у киши “крокодил” аслида “қора қотил” дея даъво қилардилар. Беғубор, бироз хирқироқ товушда, кўзлари ёшлангунча кулишлари ҳалиям кўз олдимда...
Кўп чекардилар, шунинг учун баъзан ёз кунлариям йўталиб қолардилар. Бир йили Тошкентда даволаниб, Бухорога қайтдилар.
-Ака, чекишни ташлашнинг иложи йўқми? Мана, ичишни шартта ташладингизку!? –дедим бир куни. Айёрона жилмайдилар:
-Тошкентда катта бир дўхтирдан сўрадим шуни. Чунки, текширувда ўпкам тоза чиқди-да. Айтдики, йигирма тўққиз ёшдан сўнг чеккан кишининг ўпкасига никотин таъсир қилмас экан.
-Нега энди айнан йигирма тўққиз?
-А чёрт знает!
Сўнг билсам, ўзлари ўша ёшда чекишни бошлаган эканлар. Бир беғубор кунлар эди...

Пайғамбаримиздан «Дунёдаги энг оғир юк нима?» деб сўраганларида, Аллоҳ расули «Энг оғир юк – отанинг елкасидаги фарзанд тобутидир» деб жавоб берган экан. Жамшид укамизнинг бевақт вафотидан сўнг устоз, гарчи сиртдан хотиржам кўринса-да, анча чўкиб қолгани сезилди. У гўёки бир қаноти синган кекса бургутга ўхшарди.Ўсиқ қошлар остидан синчков боқишлар, бесаранжом бармоқлар билан тамаки қутисини асабий ғижимлаш, суҳбатдошининг кўзларига мардонавор тик қараш, ўрни келганда беғубор жилмайиш ўша-ўша бўлса-да, бу улкан чинорнинг қайсидир бир томири (эҳтимол, ўқ илдизи) узилай-узилай деб тургани сезилиб қоларди баъзан.
Шоирлик – донишмандлик, файласуфликдир аслида. Бўлмаса унинг оддий маърузачидан нима фарқи бор? Устознинг сўнгги йиллардаги ижодини синчиклаб кузатган киши унинг чинакам донишманд, ҳақиқий файласуф эканлигига иймон келтиради. «Ҳақиқат мулкида шоҳ деб, қилурлар тақлиди Машраб, вале Ҳақ деб бошин дорга илишни ҳоҳламас ҳеч ким…» Одам боласи «бўл-бўл»чиликни яхши кўради, аммо ўша шўрликнинг ўрнига ўзини қўймоқчи бўлсалар, оҳи оламни бузади. «Ажабки, суҳбатин олдим неча доною нодоннинг, ҳамма жаннатнинг ҳоҳлайди, ўлишни ҳоҳламас ҳеч ким»… Қаранг, қанчалик аниқ ва содда, шу билан бирга, ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ташбеҳ! Киноя, пичинг (русчасига – «прикол») нинг гўзаллигини кўринг. Донолик, файласуфлик шу эмасми? Мавжуд ҳаёт устидан кула билиш, кутилмаган хулосалар чиқариш ва уни оргинал йўсинда ифода этиш… Назаримда, Самандар акам каби инсонлар оддий, гуноҳкор бандалардан кўра осмон қадар юксалган ва шу юксакликдан туриб, кундалик «тирикчилик – тирриқчилик»ларни ниҳоятда самимий ва беғараз бир табассум билан кузатиб турган, ўзларига ҳазор бора ёмонлик қилганларни ҳам дарё кўнгиллари боис кечириб келгандай гўё.
Шоирликнинг бир ёмон томони бор: ёшинг ўтган сари, гарчи эл назарига тушиб, ардоқлансанг ҳам, дилингда халққа айтадиган гапларинг кўпайгандан- кўпаяверади. Шу боис, вақт шошириб келаётганини ҳис этиб, ё жиззакироқ бўласан, ё одамови. Инжиқлашганингни кўриб оиладагилар ҳам, бегоналар ҳам сенга бошқачароқ қарай бошлашади. Бундай пайтда айримлар ичкиликка бироз ружу қўяди, сархуш бўлиб, ўз кўнглини ўзгаларга тушунтириш учун етти ёт бегоналарга ҳаёт, қисмат тўғрисида ваъзлар ўқийди. Самандар акам мана шулар каби маънавий-руҳий таназзулдан, тақдирнинг шоир зотига атаб қўйган турфа зарбаларидан омон чиқолган инсон. У сира ўзгармади, ўзлигини, ўз гўзал кўнглини пок сақлай олди. Нуроний чеҳраси гўё шуъла сочаётгандек, фариштали зот эди устоз.
Таассуфки, одам боласи қисмат олдида ожиз. Бу маккора дунёнинг нималигини бир қадар англаб, унинг алдамчи жилваларидан, ҳалокатга элтувчи ўйинларидан одамларни огоҳ этишга чинакам бел боғлаганингда… умр поёнига яқинлашган бўлади. Замондошларингга, бола-чақангга, яқинларингга бошқача бир нигоҳ билан қараб, уларнинг кўнгилларини олишга чоғланган пайтинг қазо камони таранг тортилиб турганини сезиб қоласан. Киприк қоқишга улгурмай, пайкон шувиллаб учиб келади…
Фикримча, энди биз, улардан кейинги авлод вакиллари Ғулом Шомурод, Жўра Фозил, Жаҳонгир Исмоил ва бошқа устозларни имкон қадар тез-тез йўқлаб, суҳбатларини олиб, дийдорларига тўйишимиз, уларнинг кўнгилларидаги беғубор дунёни асрашга ҳаракат қилмоғимиз керак. Шундагина пайти келиб «Воҳ!» деб қолмаймиз, бугунгидай афсус ўтида куйиб, пешонага муштламаймиз.

Устознинг жанозаси куни таниқли журналист Бахтиёр Асадов ўпкаси тўлиқиб, дийдалари намланиб пичирлади: «Устозимиз кетдилар, армон қўнғироғини чалиб…» Юрагим бир қалқиб тушди, кўнглимда савол айланди: армони бормиди Самандар акамнинг? Бир қарашда, у ҳаётда барча орзуларига эришгандай. «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» деган фахрий унвон олди, яхши жойларда ишлади, яхши одамларни дўст тутди, йигирмадан ортиқ китоблар нашр эттирди, шеърлари қўшиқ бўлиб, тилларга тушди, эл ичида обрў-эътибор қозонди, болаларининг, ҳатто набираларинг тўйларини кўрди. Бир инсон , бир қаламкаш ўз умрида эришса шунча нарсага эришар, ахир! Шундай дейману, хаёлимда Омон Матжон сатрлари юз очади: «Шоирнинг юраги доғли, укажон…» Токим ер юзида биттагина кўнгли кемтик инсон бор экан, шоир тинч ухлолмайди. Устоз бу дунёни, ҳаётни мукаммал, гўзал кўрмоқни орзулаган бўлса ажабмас. «Сайланма»нинг бир жилдига қўйилган ном – «Дунё ками битмагай» ана шу армон ифодаси эмасмикан? Умр интиҳосида бу қуроқ дастурхонни ямаб бўлмаслигини, бу синиқ сопол косани чегалашнинг иложи йўқлигини, бу чала суратни битказишга бир инсон умри етмаслигини англаб, ниҳоят, барига қўл силтаган бўлсалар не ажаб…
Атиги бир марта у кишига «устоз» деб мурожаат қилганман, шунда ранжигандай бўлиб дедилар: «Ундай деманг, мен сизга нимани ўргатдим, устоз бўлиб? Сиз Бухорога тайёр ёзувчи, тайёр шоир бўлиб келдингиз.Ўз йўлини, услубини аллақачон топган ижодкорсиз». Ғалати бўлиб кетдим: шунчалик ҳам камтар, хокисор бўладими одам? Айримлар шу номни олиш учун йиллаб жон чекади, бировларни мажбурлаб бўлса ҳам айттиради, бу киши эса…
-Нима деб чақирай бўлмаса, «шеф» десам майлими? – дедим кулгига олиб.
-Какой чёрт «шеф»? – дедилар беғубор жилмайиб, - мен сизга нима, раисманми?! «Домла» денг, «ака» денг, боринг ана, «Воҳидов» денг.
Ўйлаб кўрсам, «домла» бегонароқ, «Воҳидов» расмийроқ туюлди, «ака»дан яхшиси йўқ экан. Шу-шу, ака-ука бўлиб кетдик.
Хотиралар, соғинчлар, хаёллар…Уларнинг чеки йўқдай. Устоз билан бирга кечган ҳар лаҳза, телефон орқали бўлган суҳбатлардаги ҳар бир ибора бугун қайта тирилиб,юракка тиғ каби санчилади: нега қадрларига етмадим, нега тез-тез кўришга бормадим, нега ёнларида кўпроқ юриб, кўнгилларини ололмадим..? Афсус ва надоматлар, пушаймонлар бари бефойда энди.
Буюк Махтумқули «Озиғинг тайёр қил карвон кўчмасдан бурун» дея бани башарни огоҳлантирганди. Назаримда, устоз Сарҳисоб Куни озиғини тайёрлаб улгурган, умр карвонининг Сўнгги Манзил сари кўчишига руҳан ҳозир бўлиб турган инсон эди. Унинг озиғи - муборак ҳаж сафари, рўзаю намоз, энг асосийси, ҳалол ва пок умр. Умидим борки, яратган эгам буларнинг барини ҳисобга олади.
Бу улуғ инсон ҳақида ёзган билан адо бўлмайди. Иймоним комилки, Самандарлар ўлмайдилар. Улар ўзлари ёниб, ўзгалар кўнглини ҳам ёндириб, ўз кулларидан қайта-қайта туғилаверадилар. Тақдирнинг не-не оловли синовларидан омон чиққан устоз ҳам юз минглаб мухлислар қалбида доимо тирик. Руҳлари шод ва биздан рози бўлишини тилаб, изтиробли ёдномалар сўнгида ушбу шеърни у кишининг азиз хотираларига бағишладик.
Биламан, сиз унда эрка бандасиз
Ҳурлар қуршовида кунингиз ўтар,
Мангу саодатга эш арзандасиз
Озиғингиз –асал, косангиз –кавсар.
Биламан, унда ҳам ҳақ сўзни излаб
Саккиз беҳишт узра тинмай кезарсиз,
Ҳатто жаннатда ҳам бўтадай бўзлаб
«Элим, халқим» дея шеърлар ёзарсиз.
Бу қаттол дунёдан қутилиб, қочиб
Чарчаган руҳингиз ором топгандир,
Сулув фаришталар қучоғин очиб
Устингизга нурдан либос ёпгандир.
Биламан, пок иймон билан турарсиз
Олий даргоҳдаги сўров чоғида,
Одил Ҳакам билан суҳбат қурарсиз
Адолатнинг боқий қароргоҳида.

Ҳикоя
ЎЗБЕКЛАР
(Устоз Шукур Холмирзаев хотирасига)
Жасаднинг юз-кўзларини юпқа қор пардаси ёпа бошлаган, оёқ-қўллари тарвақайлаб, бўйни ғалати, нотабиий буралганча ётарди. Юз килодан оғирроқ бўлган бу вужуднинг бўйнини синдириш учун нечоғлик улкан куч керак бўлишини ўйлаган сайин этим жунжикиб, баданимда чумоли ўрмалагандек бўларди. Қизиқ, бир неча ойдан бери сен билан ёнма-ён, елкама-елка ишлаб юрган, чумолигаям озор бермайдиган, ўн оғиз гапга бир оғиз жавоб берадиган киши худди асрлар бўйи ухлаб, сўнг бирдан уйғонган вулқондай портласа… Садр ака айтгандек, қурбақаниям босаверсанг, охир «вақ» дер экан-да. Бўлмаса, Жалил полвоннинг бировга қаттиқ гапирганини ҳали ҳеч ким кўрмаган. Қаранг, шундай мусичаи беозор йигит бирдан…
Баракка кирдим. «Буржуйка» ланғиллаб ёнар, хонани ичимсиқ ҳид қоплаганди. Мазутми, бир балоларни ёқишяпти, менимча. Садр ака тахта ўриндиқда иягини қашлаганча, ингичка мўйловчаси ўзига ярашибгина ўтирарди. Ота-бобоси асли Хоразм томонлардан бўлгани учунми, биз уни кўпинча «ёшулли» деб чақирамиз. Мана ҳозир ёшулли эртанги кун, бизнинг тақдиримиз учун чора излаётгандек ўйга ботганди. Носир бир чеккада пахталик камзулининг йиртилган жойларини ямашга уринар, Жалил полвон печка олдида чўнқайиб ўтирганча …йиғлаётганди.
-Валенкангни қоқиб кирмайсанми, қара, салкам бир челак қор опкирдинг ичкарига, шундоғам баракнинг ботқоқликдан фарқи қолмади…- тўнғиллади Садр ака аста. Оёғимга қарадим: ростданам пиймамга ёпишган қорлар ҳарорат таъсирида қўпиб, пастга тўкилаётганди. Уларни буткул қоқиб тушириш учун оёғимни сал кўтардим, аммо оёқ ости балчиқ эди. Ортга тисланиб, остонада ётган қаттиқ супурги билан қорларни тушириб, печкага яқинлашдим. Кўп ўтмай баданимга ҳарорат ўрмалади.
Жалил полвон пиқиллашдан тўхтаб, кўзларимга мўлтираб қаради. Унинг нигоҳларида «Энди нима бўлади?» деган сассиз саволни илғаб, кўзимни олиб қочдим, сўнг Садр акага ер остидан син солдим. У ҳамон иягини онда-сонда бармоқ учлари билан қашлаб, пастки лабини тишлаганча ўй сурарди. Носир пахталикни четга ташлаб, ўрнидан турди-да, аста томоқ қирди:
-Иҳм-м…
-Ўтир, -деди Садр ака ҳорғин,- Каллани жойига қўйиб олайлик…
-Каллани? - Носир пакана ҳеч балони тушунмай, унга мўлтиради.
-Ўтир дедим! –ёшуллининг зардасидан сўнг пакана нари кетди. Афтидан у «каллани жойига қўйиш» деганда фақат самогонни тушунарди.
Печка олдидаги тўнкарилган ёғоч қутида ўтириб, нарироқдаги икковини зимдан кузата бошладим. Носир, боя айтганимдай, паканадан келган, думалоқ жуссали, кўзлари қисиқ йигит. Йигирма бешлардан ошган, хотини билан қизини қолдириб, шу совуқ ўлкаларда тўрт танга пул деб юрибди. Фарғонанинг аллақайси бир туманида суғурта агенти бўлиб ишлаган бу йигитнинг сурбетроқ феъли бор, сиртига сув юқтирмайди, баъзан сал гапга асов отдай гижинглайди, лекин, завқи баланд, улфатбозлиги учун ҳар қандай даврага сингиб кета олади. Полвон эса… Энди, унинг феъл-атвори, ранги-рўйи, қадди-бастини таърифлаш учун шоир бўлиш керак! Ҳар елкасида бир одам ўтирсаям жой ортиб қоладиган, кўкси қабариқ, сочлари силлиқ, қўй кўзлари дунёга ҳамиша ҳайрат билан боқадиган бу йигит ҳатто юзига қўнган пашшаниям ўлдирмайди, куракдай қўлини аста силкиб, ҳайдаб қўяқолади. Тоғликлардан, болалигидаёқ отаси ўлиб, онаси бу етимчани ташлаб кетган, Жалилбойни бобосю момоси тарбиялаган экан. Ўзининг айтишича, отаси ҳам унда-бунда кураш тушиб юрган, аммо ўта мулойим феълли одам бўлган экан. Баъзан ўзимча ўйлайман: полвон хотининиям сизлаб гапирса керак. Буни бугун нима жин урди экан..?

Ўзи бугун эрталабдан ҳаво ҳам, одамларнинг кайфиятиям расво эди.. Осмон ҳар кунгидан кўра қорайиброқ кўринди, негадир Садр ака ҳам бўлар-бўлмасга тўнғиллай бошлади. Чап ёни билан турган кўринади. Ўзимнинг ҳам ичимга чироқ ёқса ёримасди. Рост-да, уйга на телефон қилиб бўлади ва на тўрт танга пул жўнатишнинг иложи бор. Уйдагилар мени бедарак йўқолганлар қаторига қўшиб қўйишмаган бўлишсин-да, ишқилиб. Ота-онамку, майли, улар тушунишади, мусофирликнинг нони қаттиқ, лекин, хотиним билан икки ўғлим… Аёлим бечора, катталарга, болаларга билдирмай, яширинча кўз ёш тўкаётгандир. Москва яқинида ишлаганимизда ҳар ҳафта уйга қўнғироқ қилардим, имконим етганча пул жўнатардим. Қаерданам мана шу Носир паканага йўлиқдим-а?! Анови туллак метисни, Серикбайни топиб келган шу-да! Гапига қараганда, Серикнинг отаси ўзбек, онаси қозоқми ва ёки бунинг тескарисими, ишқилиб, бир чаламиллат-да. Занғар, нуқул қозоқча гапиради.
-Вай бўй-ўв, ширақдарим, сиздерге не бўлди? Булай хўр бўлип юрипсендер? Сиздерге жахси бир жумуш тапиб берем! –деди у бит кўзларини йилтиратиб. Айтишича, ўша «яхши бир юмуш»да бизнинг ҳар биримизга ойига бир ярим минг доллардан тўлашар экан. Ҳар ойда нари борса уч-тўрт юзни зўрға топиб юрган биз каби бандаларга бу Алибобонинг хазинаси бўлиб кўринди-да. Ўйлаб ўтирмай рози бўлдик, ўрмон хўжалиги раҳбари Виктор Петровичнинг норозилигига, маошимизни кўтариш ҳақидаги ваъдаларигаям қарамай, Серикбай билан кетишга рози бўлдик. Борган еримизда нима қилишимизни сўраган Садр акага у ялтоқлангандек тиржайди:
-Мал бақасандер! Шарвачилик-де, аға! Ақшани кўп береди.
Совуқ ўлкага борадиган самолётга ўтирганимиздаям, ҳатто Томскка келиб тушганимиздаям ҳавонинг бу қадар совуқ бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган, барчанинг хаёли «ақча»да эди. Алқисса, аввал автобусда, сўнг вездеходда анча юрдик. Ниҳоят, бир тупканинг тагига келиб тушдик. Нақ тундра дейсиз! Бундай овлоқда ферма ташкил этиб бало бормиди бу Никита деган хумпарга… Мангу музлар, юз йиллаб эримаган қорлар ҳукмрон бўлган бу макон улкан уммонга яқин, ўн икки ой аччиқ изғирин эсиб туради. Мана шу худонинг ўзиям унутган хилватда биз –тўрт оғайни буғу боқамиз. Ферма эгаси Никита Бугров бизни Серикбайдан сотиб олганлигини икки гапнинг бирида пеш қилади. Тўғрироғи, Чалабой бизни алдаб чақирди ва Никитага сотиб юборди! Ўшанда, бу қарғиш теккан маконга илк келган кунлари бизни кулиб қарши олган Никита бора-бора тўнини тескари кийди: қозоқ айтганидек, ҳар қайсимизга ойига бир ярим минг эмас, минг доллар тўлашини айтди. Биз шукронали халқмиз, бунгаям кўндик: майли-да, ҳарқалай, минг дегани уч юздан кўпроқку! Лекин, Никитабой пулни қўлимизга бермай, ҳар қайсимизнинг манзилимизга ўзи юборадиган бўлди. Шукронани унутганимиз йўқ, бунисигаям рози бўлдик: нима бўлгандаям, уйга пул боряптику. Олдинига бой ойига бир бора шаҳарга бориб, келишилган пулни Ўзбекистонга юбориб турди, кейинчалик эса турли баҳоналар тўқий бошлади: бу ой даромад яхши бўлмади, келаси ойда қўшиб жўнатаман ва ҳокозо. Бунинг устига, Подмосковьеда баъзан ҳафтасига, айрим пайтлар эса кунора уй билан телефонлашиб турардик, бу ерда эса бой икки-уч ойда бир марта ўз телефонидан қўнғироқ қилиб, Ўзбекистонни улаб беради. Унинг офиси биз ишлайдиган ердан анчайин олис, гаплашиш пайти етганда ё ўзи келади вездехода (Носир пакана бу япасқи, аммо, кучли машинани «ҳарердаюрар» дейди), ё бўлмаса иш бошқарувчиси Фролни жўнатади, уйи билан гаплашадиган киши у билан офисга кетади. (Аслида бой «офис» деб улуғлайдиган биноям иккита ёғоч кулбадан бошқа нарса эмас, лекин, нима бўлгандаям иссиқ, компьютеру телефон деган матаҳлар бор).

Аслида Никитабой унча ёмон одам эмас. Фрол билан ёшуллигина уни Бугор деб чақиришади, биз, оддий гуноҳкорлар эса Никата Михайлич деймиз. Ёши элликлардан ошган, ғўлабир, айиққа ўхшаб маймоқ, соч-соқоли қизғиш бу ўриснинг хизматчи оқсочи ва ўттизлардан ўтган қизи бор. Фролнинг айтишича, қизи эридан ажралиб, ота-онасиникига қайтиб келган. Лўппи юзларида майда, кўкимтир томирчалар билиниб турган бой қизини еру кўкка ишонмайди. Алёнахон ҳам айни пишган, тирсиллама жувон, эркак зотини кўрса, кўзлари олма-кесак тера бошлайди. Фролбек, менимча, уни «айлантириб» юрибди-ёв, бўлмаса нега Алёнадан гап очилса кўзлари ёниб, тишларини қисиб, ғижина бошлайди? Ўйлашимча, бу бечора йигит аёлнинг боғидан бир шингил узум ё еган, ё йўқ, сўнг Алёна уни тупуриб ташлаб, ўзига яқин йўлатмаган. Тиш ғижирлатишлари шундан бўлса керак. Тағин ким билади дейсиз…
Бу Фрол деган гўрсўхтанинг қилиқлари шугина бўлса майлийди, лекин, у сўнгги пайтларда полвон билан ўчакишиб қолди. Ўзи Фрол ҳам қирқларни қоралаган, ҳирсдай бақувват, аммо, полвоннинг боғлаган ипиниям ечолмаслиги кўриниб турибди. Нима дейсиз энди, юрт –уларники, ҳукм –уларники, биз бир мусофир, хизматкормиз. («Қулмиз» дейишга ғурур йўл бермади). Шунинг учунми, иш бошқарувчи ҳар келганда полвонни турткилайди, бўлар-бўлмасга устидан кулади. Биз Жалилбойни «полвон» деб атаганимизни бир-икки марта эшитганди, шундан бери уни «Эй, болван!» деб чақиради. Бу сўзнинг асл маъносини билмаса ҳам, полвон унинг яхши сўз эмаслигини англайди. Биладию, лекин, индамайди. Нима қилсин, боя айтдимку, зўрники тегирмон айлантиради. Биз бир келгинди, сиғинди бўлсак. Агар Фролни бир мушт урса, барчамиз ишдан айрилишимизни у яхши тушунади, шунинг учун аламини ачига ютади.
Фролбек ҳафтада бир марта бизга озиқ-овқату яна бошқа керакли нарсаларни келтириб туради. То биз юкларни туширгунимизча буғулар қамалган қўрани кўздан кечирган бўлади, ишимиздан ўнлаб камчилик топади. Бунақада жониворлар ориқлаб кетишини, уларни яхши боқмаётганимизни, вақтида суғормаётганимизни, кўпроқ очиқ майдонда ўтлатмаётганимизни таъкидлаб тўнғиллайди, сўнг хўжайинга бу ҳақда албатта айтишини писанда қилади. Ҳайрон бўламан: ерга кўмилган улкан цистернадан ҳар куни юзлаб челак сув тортиб, буғуларни суғориш, ғарамлаб қўйилган пичандан ташлаш, уларнинг тагларини тозалаш ёки изғиринда изиллаб, бийдай далада, ҳеч вақо ўсмайдиган яйдоқ чўлда уларни айлантириб келиш қанчалик машаққат эканлигини наҳотки тушунмайди бу?
Гўштга топшириладиган буғуларни олиб кетгани ҳам Фролбекнинг ўзлари келадилар, усти очиқ катта машинада, ёнларига иккита йигит олиб. Аллақаерда бойнинг ўз кушхонаси бор, у кимларгадир гўшт ва тери ҳам топширади. Фрол –ўз номи билан иш бошқарувчи, бунақа пайтда у қўлини совуқ сувгаям урмайди, бутун ташвиш ҳалиги икки йигитнинг, қолаверса, бизнинг зиммамизда. Олиб кетиладиган молларниям унинг ўзи танлайди.
-Вот этого берите! Держи, не спи!-дея дўқ уради бизга.
Хуллас, бечоранинг вақти-соати етган, бугун уни бу ерга ажал ҳайдаб келган экан. Ўйлашимча, унинг полвонни ёқтирмаслигига яна бир сабаб бор. Икки ойча бурун уйи билан гаплашиш учун офисга борган полвон Алёнахоннинг ғамза ўқига дуч келган. Пишакка «пишт», товуққа «кишт» демайдиган полвон ўша куни ранги-рўйи бир алфозда, лекин, кўзлари оловланиб қайтиб келди.
-Нима гап, гаплашдингми уйингдагилар билан? –сўрали Садр ака.
-Э, уйдагилар тинч… -дудуқланди полвон, -лекин… анави…
-Намунча чайналдинг, полвон, тинчликми ўзи? –дея тағин тоқатсизланди Садр ака. Бу одам –орамизда ёши улуғимиз, шунинг учун учовимизниям сенсираб гапиради, менимча, бунга ҳаққиям бор. Ўрни келганда тергайди ҳам. Мана, ҳозир ҳам у полвоннинг имиллашидан бир ёмонлик аломатини сезгандай эди.
-Э, анови ўрис хотин… Бойнинг қизини айтаман-да! Нуқул зимдан қош учиради, қисталоқ… Бугун ҳам уй билан гаплашиб, даҳлизга чиқсам, турган экан. Бирдан… ёпишиб қолди, мочағар! Бўйнимга осилиб, кўкрагини кўксамга ишқаб, «О, мой богатир!» деб эшила бошлади. Шу пайт… аксига олгандай, Фрол кириб қолди…-полвон бурнини тортиб, ерга қаради.

Назаримда нафақат атрофимиздаги, балки бутун коинотдаги барча ҳаракатлар бир зумга тўхтаб қолгандек бўлди. Боягина ёшуллига пешхезлик қилиб, Фролнинг жасади фақат йиртқичларга ем бўлишгагина лойиқ дея фикр юритганим учун ўзимни тинмай сўкаётгандим. Ёнимдагиларга сездирмай, аста бош кўтариб, атрофга алангладим. Борлиқда фақат ҳадсиз ғуссаю ғамга йўғрилган овоз янграр, бу сас қалин қор пардасини ёриб, тўғри само тоқига санчилар, сўнг қайта пастга эниб, юракнинг, тафаккурнинг энг чуқур қатламларигача кириб борарди.
-Қул аъувзу бираббил фалақ мин шарри мо холақ…
Бу каби тиловатларни минглаб бора эшитиб, дийдаси бир қадар қотгганлар жимгина бош солиб тинглашар, умрида илк бор эшитаётган бой эса кўзларидан думалаётган ёшга ҳам эътибор бермай, сарҳадсиз оқ кенгликка киприк қоқмай жим термуларди. Эҳтимол, мана шу овлоқда ўтаётган умри, кўрган-кечирганлари, раҳматли аёли хаёлида гавдалангандир? Соғ бўлгур, кўнгли бўш одамга ўхшайди.
Дуойи фотиҳадан сўнг барча ўрнидан турди. Полвон билан пакана белкуракларни олиб, илгарилаб кетишди, мен бой билан ёшуллига эргашдим.
-Что это, Саша? Что за песня? –сўради Никита ёшуллини қўлтиқлаб олиб.
-Молитва… Стихи из Корана…
-О боже! Это… просто чудо! Научи меня, а?
-Потом поговорим, Бугор…
-Ладно… А почему никто из вас не плакал? –деди бой ўзининг бояги ҳолатидан уялгандай.
-Не знаю… Бугор, ҳарқалай, милисага билдириб…
Бой «Кераги йўқ!» дегандек бош чайқали, бироз ўтгач эса тўнғиллади:
-Да ладно..! Уверяю тебя, его, этого гада никто даже не вспомнить! Бир ит бор эди, йўқ бўлди! И всё!
Барак олдига келгач, бой менга юзланди:
-Гена, оставайся тут, остальние едут со мной.
-Нима гап? –деди ёшулли сергак тортиб.
-Ҳаммаси жойида, Саша. Мен билан юринглар, уйларингга қўнғироқ қилинглар. Маошларингизни, ўтган ойлардагиларниям қўшиб, биратўла олинглар. Менга… бировнинг ҳаққи керак эмас. Мен сизларни… билмас эканман. Умуман! Что за народ, а? Такой великодушний… Тушдан кейин, Саша, сен билан бирга шаҳарга борамиз, болаларнинг уйларига пул жўнатамиз. Бирга! Тушуняпсизларми?
-Тушунарли, -деди ёшулли ним табассум билан,- Ғанишер, молларга эҳтиёт бўл. Сенлар, қани, машинага чиқинглар. Носир, вездеходни ҳайда, полвонни ёнингга ол. Мен Бугор билан кетаман.
Улар жўнашди, машиналар ортидан узоқ тикилдим, сўнг беихтиёр осмонга қарадим: самовот оппоқ эди. Кечаги тундлик, юракни эзувчи бирхиллик қайгадир йўқолгандай, бу сарҳадсиз оқ салтанат кўз ва руҳга ором берарди. «Бечора Фролнинг қабрини аллақачон қор қоплагандир…» деган фикр хаёлимдан ўтди. Унинг сурбетларга тиржайиб турган чеҳраси кўз олдимга келди, асабни эговловчи хирилдоқ, ёқимсиз кулгуси қулоқларим остида жаранглагандек бўлди. Раҳматлик, жуда… яхши одам эди-да…
Абдунаби Ҳамро,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Кўп ўтмай ёшулли қўлида кичкина телефон билан қайтиб кирди. Менинг савол тўла нигоҳимни пайқаб, «Фрол… марҳумники. Никитага қўнғироқ қилдим, кечга яқин келади» дея тўнғиллади. Сўнг ҳамон ширакайфга ўхшаб гарангсираб турган полвон билан паканани молларга қараб келишга жўнатиб, мени ёнига имлади.
-Ғанишер, сен, ҳарқалай, ўқимишли йигитсан, институтни битиргансан. Энди… бирон нарса қилиш керак, бўлмаса, полвон қамалиб кетади! Бегона юртда! Бизам қуруқ қолмаймиз. Бирон нарса ўйлаб топиш керак! –деди у бўғилгандай. Ёшулли ёғоч катнинг бир четида омонатгина ўтирар, мен бўлсам унинг рўпарасида тикка турардим. Хаёлимда кечки пайт бу ерда содир бўладиган воқеалар жонлана бошлади: ана, ғазаб отига минган бой ёнида иккита қуролли милиса билан етиб келди. У Фролнинг жасадини кўриб, унинг ёнига чўкка тушди-да, унсиз ёш тўка бошлади. Сўнг Садр ака билан қисқа гаплашди, суҳбат асносида полвонга икки-уч марта ўқрайиб қараб қўйди. Бироздан сўнг милисалар полвоннинг қўлига кишан солишиб, машинага тиқишди. Биз томонга ўгирилиб, «Ҳали сенларга ҳам навбат келади, ҳеч қаёққа кетолмайсанлар!» деб ўшқирди, сўнг икки машина изма-из вағиллаб жўнади…
Этим жунжикиб, бошимни силкиб қўйганимни кўрган ёшулли аҳволимни тушунди шекилли, афсус билан пастки лабини тишлади. Нигоҳларидан «Ҳолимизга вой, ука…» деган маънони англадиму, қўл-оёғим бўшашиб, ёғоч катга бемажол ўтириб қолдим.
-Хохолнинг ўлигини машинага ортиб, бирон узоқроқ ерга ташлаб келайми-а? –дедим ёшуллига аста..
-Барибир топишади… -деди у хўрсиниб.- Яхшиси, «Юраги тўсатдан хуруж қилиб ўлди» деймиз, бошқа илож йўқ. Агар милисаю духтур келмаса, бойга тушунтириш мумкин, лекин келишса…
Никита ҳам, ҳеч кимнинг миясига жўялироқ фикр ҳам келмади ўша куни. Ярим тунгача ухламай кутдик, аммо, бойдан дарак бўлмади. Соат ўн иккидан ошгач, ёшулли «Падарига лаънат..!» дея тўнғиллаганча уйқуга ётди. Бошқалар қандай ухлашганини билмайман, лекин, менинг кўзимга уйқу келмади: турли ваҳимали хаёллар бостириб келар, ўзимга эмас, олисда қолган оиламга, қолаверса, Жалил полвонга ачиниб, тинмай тўшакда тўлғанардим.
Тонгга яқин кўзим илинган экан, Носир пакана турткилаб уйғотди. Кўзимни очсам, полвон буғулардан хабар олишга кетган, Никита билан ёшулли Фролнинг қор босган жасади тепасида туришган экан. Қўл-бетимни ювиб, уларга яқин бордим. Бой саломимга сассиз бош ирғади, сўнг ёшуллига ўгирилди:
-Саша, сенлар кўпам ташвиш чекаверманглар. Бу ит ўзи ҳаддидан ошди сўнгги пайтларда. Кассадан бир неча марта пул ўмарганини сезиб юрардим, лекин, кўзинг билан кўриб, қўлинг билан ушламагандан сўнг… Бошқа ким ҳам оларди? Алёна оладими? Ё оқсоч кампирми? Уларга пул керак бўлса, ўзимга айтишади. Бултур хотиним вафот этди. Ўзини осиб қўйди… Аввалига ҳайрон бўлдим, соппа-соғ юрган аёл… Нима камчилиги бор эди? Кейин ўйлаб кўрдим: менимча, у манави ярамаснинг қўли эгрилигини сезиб қолиб, ўзига айтган, бу эса уни… Лекин, исбот йўқ-да. Ким билади, балки номусига ҳам … Тағин ким билади дейсан, Саша, бу итдан ҳар нарса кутиш мумкин эди. Булар ҳам камдай… қизимга … кўз олайтирди. У энди, аёл киши, ёш нарса… Бир-икки марта Фролдан шикоят қилди, менам бу ифлосни сўкдим, бўйнини эгиб, тагини ҳўллаган боладай турганини кўриб, тағин раҳмим келди. Кечирдим.
-Бунинг ота-онаси…
-Ҳеч кими йўқ унинг,- деди бой асабий қўл силтаб, -Ўғрилик, зўравонлик учун икки марта қамалиб чиққач, шаҳарга сиғмай қолган, икки йил олдин шу ерга келди. Раҳмим келди, ишга олдим. Ота-онаси ўлиб кетган, ака-укаси йўқ, оила қурмаган. Одам бўлар деб ўйлагандим…Лекин, бу ярамас…
Ёшулли унга марҳумнинг полвонга тирғалишларини, беҳисоб ҳақоратлару камситишларини, бизга қилган пўписаларини эринмай сўзлаб берди. Бой изма-из тамаки тутатар, ора-сира Фролнинг жасадига жиркангандай қараб қўярди. Ниҳоят, у тамаки қолдиғини четга улоқтириб, менга ўгирилди:

-Гена, ёнингга полвонни ол-да, манави махлуқнинг жасадини вездеходга ортиб, бу ердан нарироққа элтиб ташланглар! Йиртқичлар еб кетсин ифлос мурдасини! Тфу! – У шундай деб жасад томонга нафрат билан тупурди. Полвонни чақириш учун ортимга ўгирилаётиб, ногоҳ Садр аканинг чеҳрасига кўзим тушди: у алланечук оқариб кетган, лаблари пир-пир учарди. Қирра бурни устига қалқиб чиққан реза терни бармоғи билан сидириб, кескин бош силтади.
-Йўқ! –деди у қатъий, -Жасадни дафн этамиз!
-Саша, зачем тебе такой…
-Послушай, Бугор! У нас так не принята! Ғанишер, анови икковини чақир, белкуракларни олиб, баракнинг орқа томонидан, қибла тарафдан гўр қазишсин.
-Тушунмайман сенларга! Итга –ит ўлими! Фролнинг ҳеч кими, ҳеч нарсаси, ҳатто паспортиям йўқ эди! У аллақачон ўлиб бўлганди аслида! –тўнғиллади бой.
Ёшулли унинг гапига эътибор ҳам бермади. Бироздан сўнг полвон билан пакана қабр кавлашга кетишди, ёшулли билан иккимиз жасадни барака олиб кирдик. Садр ака печда сув иситди, сўнг марҳумнинг кийимларини ечиб, уни тахта кат устида бир амаллаб ювдик. Ниҳоят, Садр ака тўшагининг остини кавлаштириб, тўрт-беш метрлик оҳорли оқ мато чиқарди. Хаёлимга ногоҳ босиб келган фикрдан баданим жимирлаб кетди: ёшулли бу сурпни ўзи учун олиб келган, ўзига асраб қўйган! «Мусофир юртларда ажалим етса, мусулмон одати бўйича кафанлаб кўмишсин» деган ниятда… Ё худойим-ей! «Ўлимини бўйнига олмаган –кофир» дейишарди боболаримиз. Буни қаранг, бир мўмин-мусулмонга аталган кафанлик кимларга насиб этди…
Бир соатча вақт ўтди, ниҳоя, йигитлар кириб келишди. Музлаган ерни кавлаш учун қанчалик қийналишгани уларнинг бўғриққан юзларидан билиниб турибди. Бу орада бизам ишни тугатдик. Худораҳмати Фрол энди оппоқ сурпга ўралиб, чиройли бўлиб (астағфирилло!) ётарди. Бизнинг ҳаракатларимизни индамай кузатиб, у ёқдан-бу ёққа бориб келаётган бой ёшуллига ҳайрат билан тикилар, гўё уни тушунишга уринаётгандай эди.
Садр аканинг бу ишлари таъбимга ўтиришмади. Тўғри-да, халқда “Итга –ит ўлими” деган гап бор. Бу ярамас Фрол қонимизни ичдику, унга бунча иззат-ҳурматни ким қўйибди!? Ётавермайдими қор босган бирон овлоқда, йиртқичларга ем бўлиб!
-Бу дейман, ёшулли... Иҳм-м... Ҳали жанозаям ўқирсиз, бу кетишда? Бу ғайридин, чўчқадан фарқи йўқ бир...
У илкис бошини кўтариб, кўзларимга шундай тикилдики, гўё томирларимдаги қон музлаб қолгандай бўлди! Тилим тутилиб, сўзлар бўғзимга тиқилди. Бу нигоҳни бир умр унутолмасам керак...
-Биринчидан, яхшими-ёмонми, бу –одам! –деди у ияги билан майитни кўрсатиб, -Иккинчидан, сен балки эшитмагандирсан, илмли одамлар айтишадики, инсон боласи қайси миллатга, динга мансуб бўлмасин, у онадан мусулмон бўлиб туғилади. Тангри белгилаб берган йўлдан адашиб кетиши... бу энди бошқа масала. Худо биттами, демак, дин ҳам битта! Бошқа гаплар бир пул! Жаноза... жаноза ўқишни билмайман, лекин уч-тўртта сурани эплаб тиловат қилиш қўлимдан келади.
Индамай ерга тикилдим, вужудимни хижолат тери босди. Мен, олий мактабни битирган бола мана шу оддий бир одам, қишлоқда яшовчи деҳқон даражасида ҳам фикрлай олмас эканман... Декин, барибир ич-ичимдан бир овоз “Бу ишлар тўғри эмас!” деб тинмай такрорлаётгандек эди.
Ташқарида ҳаво тағин айний бошлаганди, изғирин кучайиб, саҳардан учқунлай бошлаган қор йириклашганди. Майитни нарвонга ортиб, қабр бошига элтдик. Уни лаҳадга эҳтиётлаб қўйгач, бир сиқимдан тупроқ ташлаб, сўнг қабр оғзини беш-олтита харию тахта бўлаклари билан бекитдик. Кўмиб бўлгач, ёшулли «Ўтиринглар» дегандай ишора қилди, ҳаммамиз қабр бошида чўнқайдик. Садр аканинг мунгли тиловати қор босган чексиз кенглик узра тарала бошлади:
-Аузибиллаҳу минаш шайтону рожийм, бисмиллаҳир роҳманир роҳийм…

-Шўқиллатма-ей, касофат! –деди ёшулли эркалагандай кулимсираб, -Нима бўлди экан деб, жоним чиқаёзди. Шумиди ҳали..?
-Нима, бу озми? –дедим гапга аралашиб, -Энди бу Фрол деганлари полвонга «Орбит»дай ёпишади. Ярамас хотин!
-Оббо Ғанишер-ей, шунга шунчами? –орага суқилди Носир пакана тиржайиб, -Жа ҳаддидан ошаверса, полвон бир мушт билан унинг суробини тўғрилаб қўяди, вассалом!
-Эсингни едингми?! –деди Садр ака кўзларини олайтириб, -Буни хаёлинггаям келтирма, полвон! Қўй, ғингшийверсин касал итдай, сен дамингни чиқарма. Иссиқ ўрнимиздан айрилиб, оворайи сарсон бўлмайлик.
Ҳавонинг совуқлигию ёшуллининг «иссиқ ўрнимиз» деганлари бир-бирига қанчалик зид келишини ўйлаб, кулиб қўйдим.
Полвоннинг гапи тўғри чиқди, менинг гумонларим ҳам. Фрол ростанам Алёнанинг ўша кунги қилиқларига гувоҳ бўлган экан, кейинги келишида Жалилбойга пичинг қилди:
-Ҳа, айғир, хотинсираб қолдингми?! Менга қара, чурка, агар яна Алёнага қўл тегизсанг, жонингдан умидингни узавер!
Полвон индамади, лекин, менинг ғазабим аланга олди:
-Оғзингга қараб гапир, ҳўв хохол! Агар чурка дегани ўрисдан бошқа барча миллатга тегишли бўлса, унда сенам чуркасан, тушундингми? Так что, заткнись!
-Оҳ-ҳо, тилинг узайиб қоптими, ўзбек?! Мен сенларни…
-Хватит! –деди ёшулли ниҳоят, -Фрол, иди давай, а то хозяину скажу. Болалар, сенларам ишларингга боринглар!
Садр ака чинданам Никитага айтганми, ишқилиб, Фрол анча вақтгача думини қисиб юрди, лекин, бора-бора яна эски ашуласини бошлади. Энди у нафақат полвонга, балки ҳаммамизга бўлса-бўлмаса ёпишар, тирноқ тагидан кир излаб, бизни камситишга уринарди. Сабр косамиз тўлиб борарди. «Нима бало, ўзбеклар бунинг онасини урганми дейман..!» дея тўнғилларди Носир пакана. Полвон ёшуллининг юзидан ўтолмадими, ё барчамизнинг эртамизни ўйладими, ишқилиб, хохолнинг зулмига индамай чидаб келди. Шу вақтга, аниқроғи, бугунга қадар…
Бугун эрталаб келган Фрол негадир кетишни истамас, ишимиздан икир-чикир камчиликлар топар, полвонга тинмай тирғаларди. Биз учовлон бу манзарага кўникиб ҳам қолгандик, шунинг учун бу даҳанаки жангга эътибор бермай, ишимизни қилавердик. Лекин, хохолнинг бўкириши ҳаммамизни гўё ғафлат уйқусидан уйғотди. Ёшулли баракдан, пакана икковимиз молхонадан чиқиб келганимизда Фрол билан полвон ёқа бўғишар, хохол нуқул «Убю, падла!» деб бўкирарди. Уларни ажратишга улгуролмай қолдик. Орамизда мен чаққонроқман деб ўйлаб юрардим, икки ҳатлашда улар турган ерга етдим, аммо, полвон тезкорроқ экан: у рақибини маҳкам қучди-да, уни шиддат билан айлантириб, орқага ўгирди, сўнг даҳанидан ушлаб, кескин бир силтади. Ғалати, юракка ваҳима солиб, баданни музлатадиган нохуш бир товуш чиқди. Қисирлашми, ғижирлашми… Бу ишлар бир неча сония ичида содир бўлди, лекин, секинлаштирилган фильм лавҳаларидай ҳамон кўз олдимда: хохолнинг аъзойи бадани бирдан бўшашди, у полвоннинг қучоғидан аста сирғалиб, ерга тушди-да, чўзилиб қолди. Фролнинг вазни юз килонинг нари-берисида эди, лекин, Жалил полвон уни худди балетда ўйнаётган раққосани орқага ўгиргандлай чир айлантирди! Демак, курашнинг турли усулларини билади, бундан чиқди, у давраларда кўп курашган, лекин, билгани ичида экан. Хуллас, Носир пакананинг «суробни тўғрилаш» ҳақидаги башорати тўғри чиқди…
Қилиб қўйган ишининг нечоғлик даҳшатли эканлигини ҳали англаб улгурмаган Жалил полвон менга қараб кўзлари олайганча пичирлади:
-Онамни сўкди, Ғани ака… Онам раҳматликни…
Мана энди бўлса Фролбек, бўйни ғайритабиий қийшайганча, қорда ётибди. «Ҳарердаюрар»дан ўн қадамча берида ётган жасаднинг атрофида бир томчиям қон кўринмасди. Зеро, хохолнинг аъзойи баданида биронта тирналган ёки шилинган жойи йўқ, фақат у … жонсиз эди.
…Ниҳоят, ёшулли ўрнидан турди. Атрофга аланглаб, нигоҳлари билан ниманидир излагандай бўлди. Менимча, у кечаги тинчликни, оромни қидиряпти. Энди бизнинг ҳаётимизда анчагача тинчлигу осойишталик бўлмаслигини ҳис этяпти, билишимча. Оёқ остидаги лойни пилчиллатиб босганча, оғир қадамлар билан ташқарига чиқди. Мен бўлсам ланғиллаб ёнаётган «буржуйка»га яқинроқ сурилдим: негадир этим увуша бошлаганди.

***
Хайриятки, у бор кўҳна очунда
Тиллар ёмон сўздан тийилиб турар,
Бир ботин ҳарорат, илҳом бор унда
Қаламдан сатрлар қуйилиб турар.
Минг шукрки, унинг табассуми бор
Бот--бот кулиб қўяр хўмрайган дунё,
Кулгуси бор баҳор каби беғубор
Мудраган дилларни уйғотар наво.
Сарҳадсиз зулумот салтанатида
Бир тола нур бўлиб яралган аёл,
Тангрининг илоҳий муҳаббатидан
Фаришта, ҳур бўлиб яралган аёл
Одам Атонинг бир нигоҳи учун
Жаннатдан воз кечган Момо Ҳаво у,
Баъзан ўзгаларнинг гуноҳи учун
Бағриқон, дилпора, умри адо у.
Заминда сифати топилмас бугун:
Тонгдай юз, юлдуз кўз, ҳилол каби қош,
Аёлнинг зулфидай қоп-қорадир тун,
Аёл чеҳрасидай порлайди қуёш...
@abdunabihamro
Хайриятки, у бор кўҳна очунда
Тиллар ёмон сўздан тийилиб турар,
Бир ботин ҳарорат, илҳом бор унда
Қаламдан сатрлар қуйилиб турар.
Минг шукрки, унинг табассуми бор
Бот--бот кулиб қўяр хўмрайган дунё,
Кулгуси бор баҳор каби беғубор
Мудраган дилларни уйғотар наво.
Сарҳадсиз зулумот салтанатида
Бир тола нур бўлиб яралган аёл,
Тангрининг илоҳий муҳаббатидан
Фаришта, ҳур бўлиб яралган аёл
Одам Атонинг бир нигоҳи учун
Жаннатдан воз кечган Момо Ҳаво у,
Баъзан ўзгаларнинг гуноҳи учун
Бағриқон, дилпора, умри адо у.
Заминда сифати топилмас бугун:
Тонгдай юз, юлдуз кўз, ҳилол каби қош,
Аёлнинг зулфидай қоп-қорадир тун,
Аёл чеҳрасидай порлайди қуёш...
@abdunabihamro
ВАТАНИМ
Меҳрингни туйган чоғим, хокисорим, эй ватан
Барча ҳисларни енгиб, кўзга ёшим келади
“Мен сени севаман!” деб кўкрагига муштлаган
Сохта ватанпарварни кўрсам, ғашим келади.
Чучмал иборалардан, рости, роса тўйганман
Энсам қотади энди баланпарвоз сўзлардан,
Сенинг номингни қалбнинг энг тубига ўйганман
Севгим асрайди уни суқли, ёмон кўзлардан.
Қумларда қишлаган бир чўпончалик бўлмасам
Нима қилдим, шу халққа ўғилман, деб дод солиб?
Эгат оралаб юрган деҳқончалик бўлмасам
Эрта – бир кун маҳшарда қолмасманми уялиб?
Байроғингни кўтарган полвон бўла олмасам
Давраларда ҳайқириб туша олмасам кураш,
Мадҳинг куйлаган ҳофиз – хушхон бўла олмасам
Бу қандай умр ўзи, ўзи бу нима юриш?
Хайриятки, дўстларим шоир дея улуғлар
Тўрт одам тўпланганда яхши-ёмон сўзим бор,
Юрак тубида эса туғилмаган шеър йиғлар
Бир сатри сендай гўзал, бир сатри мендай ночор.
Онамдай меҳрибоним, отамдай хокисорим
Жавзода кетмонингни бошимга қил соябон,
Қаҳратонда қақшасам, қуриб тинка-мадорим
Ўзбаки чопонингга ўра мени, отажон.
Шоирлик шу экан-да, нима қилай, борим шу
Бийрон тилли касларга баъзан қиламан ҳавас,
Бир кун меҳринг жўшганда, лабингга иниб кулгу
“Шу ҳам менинг болам” деб, бир эркалаб қўйсанг бас...
ВАТАН МАДҲИ
Эй тоғлари осмонларга қадалган
Қадларидан ҳур чўққилар қад олган,
Овозаси олам аро сочилган
Сулувлари ёр бўйнига соч илган,
Қаддингдан-а,қадрдоним,Ватаним
Ҳаддингдан-а,кенг имконим,Ватаним.
Алпомишлар тупроғингда туғилди
Ўғлонларинг БМТга туғ илди,
Туғронгдаги Хумо қушим- Семурғим
Томирларим,тўқсон икки уруғим,
Шонингдан-а,ғурур,шоним,Ватаним
Жонингдан-а,жонга жоним,Ватаним.
Чўпон таёғини суқса томирлаб
Тупроғингга жон деб босар томир лаб,
Хирмонларинг тиллолатгач кўксини
Ўн икки ой алқаб ётар кўк сени.
Донингдан-а,ризқ-дармоним,Ватаним
Нонингдан-а,онажоним,Ватаним.
Сенсиз кимман? Дангал айтай: ҳеч кимман
«Бир хаёлкаш девона,аллаким»ман,
Навкарингман,оромингга масъулман
Сен хожамсан, мен ишқингда маст қулман.
Меҳрингдан-а,меҳрибоним,Ватаним
Сеҳрингдан-а,жонажоним,Ватаним.
«Жон болам» де, қўшқўллаб жон тутгим бор
Гар кут десанг,маҳшаргача кутгим бор,
Ўлгунимча сени куйлаб ўтгим бор
Бағрингда би-и-р эркаланиб ётгим бор.
Ёдлаб тургин,дуохоним,Ватаним
Ота юртим,тинч маконим,Ватаним…
KANALGA ULANISH👇👇👇👇

УЙДА ҚОЛИНГ
Сершовқин кўчалар, гавжум бозорлар
Шошқалоқ кунларни эсга олинг сиз,
Ҳозир кўча тўла хавфу хатарлар
Ўзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Кўчада сурон бор, уйда – осойиш
Кенгаш билан битар уйда ҳар бир иш,
Ташқарида ҳар сўз келтирар ташвиш
Сўзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Кичкина жаннатдир асли ҳовлингиз
Қувнар набирангиз - қалби чўғлингиз,
Ёнингизда бўлсин ўктам ўғлингиз
Қизингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Кўчага чиқсангиз, тезгина қайтинг
Кўнгил ором олар уйингда пайтинг,
Истанг –китоб ўқинг, ё қўшиқ айтинг
Созингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Дастурхонга боқинг: турфа таом бор
Дуо қилинг, пирлар бўлсин мададкор,
Асли сизнинг уйда яшайди баҳор
Ёзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Кунлар дарё каби ўтади оқиб
Қаранг, дунё яшар ниқобин тақиб,
Рўйи сиё бўлманг касаллик юқиб
Юзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Мағлуб бўлгай офат, кетади қайғу
Ҳамжиҳат бўлайлик, сўнмасин орзу,
Аллоҳим етказган камтарин ризқу –
Рўзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Минораи Калон каби бардошли
Лабиҳовуз каби минг йиллик ёшли,
Ҳазрат Нақшбанддай қалби қуёшли
Халқингизни асранг, уйда қолинг сиз!
Абдунаби ҲАМРО,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Каналга уланиш👇👇👇👇👇
@abdunabihamro
Сершовқин кўчалар, гавжум бозорлар
Шошқалоқ кунларни эсга олинг сиз,
Ҳозир кўча тўла хавфу хатарлар
Ўзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Кўчада сурон бор, уйда – осойиш
Кенгаш билан битар уйда ҳар бир иш,
Ташқарида ҳар сўз келтирар ташвиш
Сўзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Кичкина жаннатдир асли ҳовлингиз
Қувнар набирангиз - қалби чўғлингиз,
Ёнингизда бўлсин ўктам ўғлингиз
Қизингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Кўчага чиқсангиз, тезгина қайтинг
Кўнгил ором олар уйингда пайтинг,
Истанг –китоб ўқинг, ё қўшиқ айтинг
Созингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Дастурхонга боқинг: турфа таом бор
Дуо қилинг, пирлар бўлсин мададкор,
Асли сизнинг уйда яшайди баҳор
Ёзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Кунлар дарё каби ўтади оқиб
Қаранг, дунё яшар ниқобин тақиб,
Рўйи сиё бўлманг касаллик юқиб
Юзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Мағлуб бўлгай офат, кетади қайғу
Ҳамжиҳат бўлайлик, сўнмасин орзу,
Аллоҳим етказган камтарин ризқу –
Рўзингизни асранг, уйда қолинг сиз.
Минораи Калон каби бардошли
Лабиҳовуз каби минг йиллик ёшли,
Ҳазрат Нақшбанддай қалби қуёшли
Халқингизни асранг, уйда қолинг сиз!
Абдунаби ҲАМРО,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Каналга уланиш👇👇👇👇👇
@abdunabihamro
ЎЛМАГАН ҚУЛ
“Нор полвон ҳам фронтга борсин,
Токай бунда юраверади?!”
Раис айтди, айтгани –қонун
Ўлмаган қул кўраверади.
Нор жўнади ҳайё-ҳуйт дебон
Бор десалар бораверади,
Тангри ўзи асрасин омон
Ўлмаган қул кўраверади.
Қизиқ-да шу: не десангиз ҳам
Шўх ҳазилга бураверади:
“Жўра, ўзи дунё –бири кам
Ўлмаган қул кўраверади”.
Нор югурар, фашист кўксини-
Найза билан ёраверади,
Ора-сира қўяр хўрсиниб:
“Ўлмаган қул кўраверади”
Нор йиқилар, атрофда ажал –
Базми жамшид қураверади,
Шивирлайди кўз очиб сал-пал:
“Ўлмаган қул... кўраверади...”
...Олис Европада бир қабр
Маҳшаргача тураверади,
Ўлмаган қул ётибди унда!
ЎЛМАГАН ҚУЛ!
Кўриб қўй, Дунё!
Абдунаби ҲАМРО,
Kanalga ulanish 👇👇👇👇👇👇
@abdunabihamro
“Нор полвон ҳам фронтга борсин,
Токай бунда юраверади?!”
Раис айтди, айтгани –қонун
Ўлмаган қул кўраверади.
Нор жўнади ҳайё-ҳуйт дебон
Бор десалар бораверади,
Тангри ўзи асрасин омон
Ўлмаган қул кўраверади.
Қизиқ-да шу: не десангиз ҳам
Шўх ҳазилга бураверади:
“Жўра, ўзи дунё –бири кам
Ўлмаган қул кўраверади”.
Нор югурар, фашист кўксини-
Найза билан ёраверади,
Ора-сира қўяр хўрсиниб:
“Ўлмаган қул кўраверади”
Нор йиқилар, атрофда ажал –
Базми жамшид қураверади,
Шивирлайди кўз очиб сал-пал:
“Ўлмаган қул... кўраверади...”
...Олис Европада бир қабр
Маҳшаргача тураверади,
Ўлмаган қул ётибди унда!
ЎЛМАГАН ҚУЛ!
Кўриб қўй, Дунё!
Абдунаби ҲАМРО,
Kanalga ulanish 👇👇👇👇👇👇
@abdunabihamro
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЎЛ ҲОСИЛ ЯХШИ МЕҲНАТГА БОҒЛИҚ
Болалигимда бир ривоят ўқиганман. Унда айтилишича, Бухоро деҳқонлари ҳар йили томорқаларидан мўл ҳосил олишар экан. Бунинг сабабини билиш учун ўзга юртдан бир киши келиб, бухоролик деҳқоннинг меҳнатини кузатибди. Деҳқон ерни қайта-қайта ҳайдаб, сўнг муштдай келадиган бир тошни бўйи баравар кўтариб, ерга ташлабди. Тош ерга кўмилиб, кўринмай кетибди.
-Ҳа, гап бу ёқда экан-да! –дебди меҳмон, -Ерни етарлича ҳайдаб, парваришлаш керак экан!
Бу бир ривоят, аммо, замирида катта ҳикмат бор. Бугун юрт аҳлининг аксарияти карантин боис уйда, ишлаб ўрганган киши эса тинч ўтиролмайди. Энг яхши эрмак –бу томорқадир. Юртдошларимиз томорқага алоҳида эътибор қаратиб, экинларни кўнгилдагидай парваришласалар, ажаб эмаски, сахий ер ҳам мўл ҳосил берса..!
Томорқа нафақат тирикчилик, балки даромад манбаи ҳамдир. Биз каби “китобхўрлар” буни назарий томондан билсак, уста деҳқонларимиз амалий жиҳатдан ҳам пухта билишади. Шундай экан, азизлар, уйда бекор ўтирманг. Тўрт кунлик қийинчиликлар ўтиб кетади, томорқани парваришлаганингиз қолади. Кўрибсизки, эрта-индин мўл ҳосил ва фаровонликка етишасиз.
НИҚОБСИЗЛАР
Марҳум устоз Абдулла Орипов бир шеърида “Ҳар кимга ўз даврин йўриғи ёрдир” деган сатрни битганди. Дарҳақиқат, бугун давр йўриғи ўзгарди. Кеча ниқоб таққан кишига шубҳа билан қарардик, бугун эса ниқобсиз одамдан нарироқ қочишга уринамиз. Чунки, бугунги ниқобсиз –халқ ва жамият саломатлигига, оиласининг эртасига бефарқ кимсадир.
Ниқоб сизни нафақат касаллик вирусидан, балки чанг-тўзон, шамол ва баҳорги офтобнинг зарарли нурларидан, керак бўлса, ёмон назарлардан ҳам асрайди.
Ишонаверинг, суқ, кинна ва ёмон назар –бор гаплар. Холис айтинг-чи, тўлин ойдай чеҳраси нурланиб турган қиз ёки аёлга ким қарамайди? Бир кўрган киши қайрилиб тағин бир бор қарашга уринади. Кўпчиликнинг орасида эса яхши ҳам бор, ёмон ҳам. Шундай экан, ниқоб тақиб юришни унутманг, азизлар!
ВАҲИМА
Қадимда бир чўпон чўлда қўй боқиб юрган экан, бундай қараса, қир ошиб бир бегона одам келяпти. Чўлиғига айтибди:
-Шаҳарга бориб, одамларга хабар бер, юртга бегона оралади!
Чўлиқ ҳаллослаб етиб келиб, оқсоқолга айтибдики, қир ошиб, қирқта бегона келяпти! Оқсоқол шамолдай учиб, ҳукмдор саройига етиб келибди-да, лашкарбошига айтибди:
-Қир ошиб, тўрт юз қуролланган киши келяпти!
Лашкарбоши ҳукмдорга дебди:
-Тўрт минг кишилик лашкар бостириб келяпти!
Саросима, югур-югур авжига чиқибди, қўшин оёққа турибди. Бориб қарашсаки, биттагина мусофир ташналикдан судралиб келаётган экан...
...Рости, бу ривоятни ўзим тўқидим, бироқ, мағзида бир асос бор: ваҳима –тинчлик ва осойишталикнинг энг катта душмани! Бозорда нарх-навонинг кўтарилиши, одамларнинг тартибсиз изғиши ва кўнгилларга хавотир оралаши –булар бари асоссиз ваҳиманинг оқибати. Карантин давридами, бошқа вақтда бўладими, давлатимиз ўз фуқароларини бир неча йил боқишга қурби етади. Демак, ортиқча ваҳима ва миш-мишга асос йўқ. Соғлом ақл ва мантиқ ҳамиша йўлдошимиз бўлса, мамлакатимизнинг иқтисодий қудрати ва раҳбарларимизнинг донолигига ишонсак, бундай бўлмағур гапларга эътибор бермаслигимиз керак. Мустақилликнинг илк йилларидаги қимматчилик ва қаҳатчиликдан халқни эсон-омон олиб ўтган ҳукумат бу машаққатли кунлардан ҳам олиб ўтади. Бунга асло шубҳа йўқ!
Абдунаби Ҳамро
Каналга уланинг👇👇👇