Abdulloh Domla Maruzalari
4.77K subscribers
284 photos
314 videos
121 links
Ilmnuri - Абдуллоҳ Домла Маърузалари каналига Ҳуш келибсиз
"Abdulloh Domla Ma'ruzalari (канали) фақат расмий манбалар асосида фаолият олиб борилади.
Download Telegram
- Шундайларга хавасим келади..
Сўраса хам, қийинчиликда хам фақатгина Ал-Жаббор бўлган Аллоҳга илтижо қиладигон
бандаларига…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҳеч нарса ва ҳеч кимга жудаям қаттиқ боғланиб қолма, чунки бу дунё ўткинчидир ва инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир
қиёмат кунида Ўзининг рахмати билан жаннатига киргазадиган Роббингни зикр қил
Набий (ﷺ) нинг уйқу суннатлари шундай эдики: улар ҳуфтондан сўнг дарҳол уҳлаб, бомдод азони айтилишидан аввалрок туришни афзал кўрар эдилар
#zikr #namoz


Каъб ибн Ужра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Намоздан кейин кетма-кет айтиладиган сўзлар борки, уларни ҳар фарз намоз ортидан айтган киши ёки (бу ибодатни) бажарган киши муродига етмай қолмайди (ёхуд унинг савобидан бенасиб қолмайди): ўттиз уч марта тасбеҳ, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз тўрт марта такби

Муслим (596), Термизий (3412), Насоий (3/75) ривояти.


سُبْحَانَ اللهِ (٣٣)، اَلْحَمْدُ لِلهِ (٣٣)، اَللهُ أَكْبَرُ (٣٤)
Ўқилиши: «Субҳааналлоҳ (33 марта), алҳамдулиллааҳ (33 марта), Аллоҳу акбар (34 марта)».
Аллоҳ сендан узоқлаштирганларни қайтаришга урунма
қуёш чиқган куннинг энг яхшиси жума кунидир
Аллоҳ сени қулга қул бўлишинг учун яратмаган, қаддингни тик тут
қўлингдаги матоҳ ҳалокатинг бўлмасин
маҳфий гуноҳлар эмас, маҳфий ибодатлар қил
ота-онанг ҳаққига дуо қил, ахир солиҳ/солиҳа фарзандсан-ку!
энг катта бахтсизлик - ислом билан кериладию, исломга амал қилмайди!
умидсиз бўлма, тур дуо қил, қайси гуноҳинг Аллоҳнинг рахматидан катта?!
бугун Муҳаммад (ﷺ) га айтиладиган саловатлар сонини кўпайтир
баъзи кечиккан дуолар жаннатдадир
не-не қалбга тасалли бўлиб, ўз-ўзингга сўзинг ўтмади
МУҲИМ БИР ФОЙДА

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Тоат ва ибодатларнинг асосий фойдаси охират савобидир. Ҳар қандай яхши амални ўз шарти ва одоблари билан адо қилган банда бу фойдага, яъни охират савобига эга бўлиши аниқ. Тоат ва ибодатларнинг яна бир фойдаси шуки, ҳар бир амалда ўзига хос таъсир ва баракотлар бўлиб, улар шу дунёнинг ўзидаёқ зоҳир бўлади. Лекин бу таъсир ва баракотларнинг намоён бўлиши учун шарт шуки, киши амал қилаётган вақтда ўша таъсирларни ҳам ният қилган бўлиши лозим. Умуман олганда, одамлар ўз ибодатлари натижасида мазкур таъсирларни ҳосил қила олмасликларига сабаб шу бўладики, улар ўша таъсирларни ният қилган бўлмайдилар. Масалан, Қуръони Каримда намоз туфайли инсонга гуноҳлардан сақланиш тавфиқи берилади, дейилган:
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ ۗ
«Намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтарур». (Анкабут сураси, 45-оят).

Лекин намознинг бу таъсир ва хосияти уни ўз шартлари ва одоблари билан адо қилиш билан бирга, «Намозим гуноҳлардан қайтишимга сабаб бўлсин», деб ният қилган қишига ҳосил бўлади».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
@abdullohdomlatg