AbdulHodiy Qori
2.2K subscribers
4.84K photos
1.24K videos
80 files
1.89K links
Ushbu kanal Abdulhodiy qorining rasmiy telegram kanali.

WebSayt https://abdulhodiyqorisamiyev.uz/

Instagram.com/AbdulHadiyHafiz

https://www.youtube.com/c/AbdulHadiyHafiz

Taklif va mulohazalar uchun: @Abdulhadiyhafiz_bot
Download Telegram
#Oltin_ovoz

Qur'on tv,ning oltin ovoz körsatuvi Qorilar yurti bölgan Andijon shahrida bölib ötdi.
Bizni va ijodiy jamoamizni yosh va yangi-yangi iste'dotli qorilar hayratda qoldirdi.
Alloh taolo hammalarini hifzida saqlasin!

Ⓜ️anzilimiz @AbdulhadiyHafiz
#Жума

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан энг яхши кун жума кунидир. Одам шу куни яратилган, шу куни жаннатга киритилган ва ундан чиқарилган, қиёмат ҳам айнан жума куни қоим бўлади
», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

@AbdulHadiyHafiz
Forwarded from Tavakkalna
#Илм_аҳли_билан_суҳбат

«Илм аҳли билан суҳбат» кўрсатувининг 34-сони меҳмони:

«Хўжа Аламбардор» жоме масжидининг имом-хатиби Раҳимберди Домла бўладилар.

Мавзу: Мавзу: Арафа ва қурбонлик

Aйни вақтда қуйидаги линклар орқали ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларимизда кузатиб боришингиз мумкин.

YouTube — https://youtu.be/9pbwpJruZf8

Facebook — https://www.facebook.com/qurontvuz

Instagram — https://www.instagram.com/qurontv.uz/

Telegram — https://t.me/qurontvuz_official

👇🏻Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамларда Мино водийсининг юқоридан кўринишлари.
Машааллоҳ!



@AbdulHadiyHafiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага ғанимат бўлган кун, арафа кунидир.
Арафа куни Аллоҳ таоло бандаларига жуда яқин бўлади ва дуоларини қабул қилади.Фурсатни бой берманг
.


@AbdulHadiyHafiz
Бугун бомдод намозидан сўнг такбири Ташриқни ўқинг!

Сўнг, жойнамоз устида қуръон ўқиб, тонгги зикрлар билан машғул бўлинг!
Қуёш чиқгач 15 дақиқадан сўнг,
Ҳаж ва Умра савоби ёзилсин десангиз, Ишроқ намозини ўқинг!

Бугунги кунимиз ғанимат.
Роббим бу кунни сизу бизга насиб айлади.

Алҳамдулиллаҳ!

Арафа кунингиз муборак бўлсин, Уни гўзал амаллар устида, муносиб тарзда қаршилайлик.

Аллоҳим бу кунни уммат учун хойрли, барокатли ва файзли қилсин !


@AbdulHadiyHafiz
Арафа куни

— Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом авлодининг руҳларидан мийсоқ (аҳду паймон) олган кун;
— «Бугун динингизни мукаммал қилдим..» ояти нозил бўлган кун;
— Аллоҳ у билан қасам ичган кун;
— дўзахдан энг кўп озод қилинадиган кун;
— дуолар кўплаб қабул бўладиган кун;
— гуноҳлар кўп мағфират қилинадиган кун;
— рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффорат бўладиган кун;
— мусулмонларнинг байрам кунларидан саналган кун;
— энг афзал кун.



@AbdulHadiyHafiz
#arafamuborak🌙

Иймоннинг нуридан қалбингиз тўлсин,
Кўнгил шодлигидан кўзингиз тўлсин!
Шундай қутлуқ кунда эй биродарим,
Арафа кунингиз муборак бўлсин!


@AbdulHadiyHafiz
Ҳаж қилаётган ака-укаларимизга ва опа-сингилларимизга ушбу эслатмани етказиб қўйинглар, илтимос:

Арафотдаги Жабалур-Раҳмаҳ деган ном билан машҳур бўлган тоғга чиқиш суннат эмас!

Арафот ҳудуди жуда катта жой. Сизлар ҳозир Арафотнинг қаерида ўтирган бўлсангизлар ўша ерда ўтириб Аллоҳ таолога дуо-илтижолар қилиб, хорланиб, зорланиб ёлворишда давом этинглар. Бу ёғига вақт жуда қисқа. Бир неча соатдан сўнг қуёш ботиб қолади. Барча эзгу тилакларингизни сўранглар, дуолар албатта қабул бўлади. Аллоҳни кўп-кўп зикр қилинглар, Қуръон ўқинглар, таҳлиллар (Лаа илааҳа иллаллоҳ... зикрини) айтиб ўтиринглар... Ҳажнинг энг асосий амали бошланди.

Муҳиддин Обидхон



@AbdulHadiyHafiz
#Hayitmuborak 📿

Tortiq bo’lsin sizga duo-salomlar,
Duoda eng go’zal, shirin kalomlar.
Iloho uyingiz nurlarga to’lsin,
Qurbon Hayit ayyomingiz muborak bo’lsin

@AbdulHadiyHafiz
Унинг эри бир дўсти билан Қатар давлатига хизмат сафарига кетадиган бўлиб қолди. У хотинига эртаси куни кечқурун соат еттида қайтишини айтди. Хотини эртани интизорлик билан кутди, эр эса айтилган вақтда келмади. Хотин кутди, кутди яна кутди, эр келмади. Хотин қўшни хотиннинг олдига чиқиб, эри қайтиб келганида уни қандай кутиб олишини ва уч соатдан кўпроқ кечиккани учун уни қай даражада қаттиқ койишини режалаётганини айтди. Ахир нега кеч қолади, нега?!

Ногаҳон, Қатардаги мудофаа вазирлиги ходимлари унга қўнғироқ қилиб, ўша кеча эри минган кема катта тўлқинлар туфайли ҳалокатга учраб чўкиб кетганини, оқибатда эри ва дўсти ҳам денгизга ғарқ бўлиб вафот этганини айтишди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Орадан бир неча кун ўтиб аёл дугоналарига оғир дард ва алам билан шундай деди: Қанийди, ўша кетганича бир ҳафта, икки ҳафта, уч ҳафта кечикса-да, лекин қайтиб эшик қоқиб кириб келса эди!..
Йўқотиш, айрилиш мунчалар оғир бўлмаса!

Баъзан эр ҳам, хотин ҳам яқинлик онларидаги ҳаловатни билмайди. Ёки билишни истамайди. Ҳатто улар оддий суҳбат гаштини, озгина бўлса ҳам вақтини шунчаки бир-бирига термулиб, чақчақлашиб ўтказиш қанчалик мароқли, қимматли эканини ҳис қилишмайди. Чунки улар ҳеч қачон айрилиқ ва йўқотишнинг асл маъносини бошдан кечиришмаган-да.

Баъзида оддий бир тортишув туфайли ҳаётимиз тинчлигини ёки кунимиз ҳаловатини бузишимиз мумкин. Ҳолбуки, бир оғиз сўз кўп яхшиликлар боғлаган эр-хотинлик риштасини узишга, бир-бирига қовоқ-тумшуқ қилишга сабаб бўлмаслиги керак эди.

Бир лаҳзада қовоғингизни уйиб, пушаймон бўладиган ҳолатлар ориз бўлишидан олдин ҳаётингиздан роҳатланиб, бахт туйиб яшашни ўрганинг.

Бу мен таъмини тотган ҳақиқий воқеа эди.
Муҳандис Ғойс Ҳоний Қузот

(Таржима, Икром Шариф)

@AbdulHadiyHafiz
Forwarded from Tavakkalna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хатмона_2022

Қуръони Карим тиловати

«Анъом» сураси 139–146 оятлар

Абдулҳодий қори

👇🏻Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |
НАМОЗИНГ ЙЎҚ!

Иш топиш учун дипломингга ёпишасан.
Қиз топиш учун ҳаммани оёққа турғизасан.
Намозга келганда «вақтим йўқ», дейсан. Хўжайндан уяласан, аёлингдан уяласан, қариндошдан уяласан, лекин фаришталардан уялмайсан. Кейин яна
- «Нега менинг муаммоларим кўп?»
- «Нега ишим юришмайди?»
- «Нега пулим ҳеч нарсага етмайди?»
- «Нега руҳиятим чўккан»
- «Нега дуоларим қабул бўлмайди?»
- «Нега фақат менинг бошимга мусибатлар ёғилаверади?» дейсан.
Чунки сенинг «намозинг йўқ»!
Коинотдаги энг катта бало эшик қоқиб турса ҳам сен кераксиз, бефойда нарсаларни муҳокама қиласан. Яна устига-устак «вақтим йўқ», дейсан.

Унутма! Сен Аллоҳга вақт ажратмаганинг учун, Аллоҳ сенга вақт бермаяпти!

Ⓜ️anzilimiz @AbdulhadiyHafiz
Forwarded from Tavakkalna
#Эълон

«Олтин овоз» кўрсатувининг навбатдаги ижодий сафари Наманган вилоятига бўлади!

"Qurʼon TV" илмий-маърифий онлайн телеканали, юртдошларимиз орасидан гўзал овозли, xушовоз тиловат шайдолари, Қуръон ошиқларининг тиловатларини оммага намоён этиш орқали мўмин-мусулмонларни Қуръонга бўлган муҳаббатини янада ошириш мақсадида «Олтин овоз» кўрсатувини ташкил этиб, ижтимоий тармоқлар орқали эфирга узатиб келмоқда.

"Qurʼon TV" илмий-маърифий онлайн телеканалининг ижодкорлари ушбу кўрсатувга кўпроқ юртдошларимизни жалб этиб, янада оммалаштириш мақсадида сафар бошлаб, Андижон вилоятида меҳмон бўлган эди. Эндига навбат Наманган вилоятига, ин шаа Аллоҳ 15.07.2022 йилдан, 18.07.2022 йилгача, "Qurʼon TV" илимий-маърифий онлайн телеканалининг ижодий жамоаси Наманган вилояти меҳмони бўлади.

❗️«Олтин овоз» кўрсатувида иштирок этишни истаган Наманганлик юртдошларимиз, қуйидаги рақамлар орқали батафсил маълумот олишлари мумкин.

👉🏻: Кўрсатувда иштирок этишни истаган Қуръон шайдолари маълумот олиши учун телеграм бот

Қўшимча маълумот олиш учун:
Жамшид Назаров: +998950701400

👇🏻Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |
#Mулоҳаза

Отажон!
- Лаббай?
- Месси афсонами ёки Роналдоми?

- Қуръони Каримнинг барчасини бир ракаатда ўқиган Усмон ибн Аффон афсонадир, болам.

Бир ойда бир марта ҳам Қуръон ўқий олмаган биз ҳам «афсона»миз болам...

Ⓜ️anzilimiz
@AbdulHadiyHafiz
Мен отамни уйда йўқлигидан фойдаланиб унинг хонаси ва ҳаммомини тозалар эдим. Буни унга билдирмасдим. Тўсатдан, ўғилларимдан бири мен билан (яъни, уйда йўқ пайтимда мени хонамга кириб) шундай ишларни бажараётганини билиб қолдим. У яна қўшимча қилиб кийимларимни ҳам ювиб, хонамдаги музлатгичимни тартиблаб қўяр эди.
Аллоҳ билади, мен отам учун бажарадиган ишимни риё ва сумъа учун эмас, балки ибрат бўлиши учун сўзлаяпман. Биррул волидайн – ота-онага яхшилик қилиш ўталиши тез бўлиши керак бўлган қарздир. Сизларни ушбу амалга чақириб қоламан. Аллоҳим бизга зурриётларимизда барака ато этгин!

Анвар Аҳмад таржимаси



@AbdulHadiyHafiz
Машаоллоҳ! Ярим жузъдан кўпроқ бўлган Юсуф сураси бир саҳифада. Қўлда ёзилган.

Ⓜ️anzilimiz @AbdulhadiyHafiz
Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Қуръон билан машғул бўлдик, натижада баракотларга кўмилиб кетдик".



@AbdulHadiyHafiz
Мужоҳид Ибн Жабр раҳимаҳуллоҳ:
«Аллоҳдан қўрқувчи киши ҳақиқий фақиҳдир, гарчи илми оз бўлса ҳам. Аллоҳга осийлик қилувчи кимса, ҳақиқий жоҳилдир, гарчи илми кўп бўлса ҳам».



@AbdulHadiyHafiz
Forwarded from Tavakkalna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олтин_овоз_Наманганда

«Олтин овоз» кўрсатувининг навбатдаги ижодий сафари Наманган вилоятига бўлади!

❗️«Олтин овоз» кўрсатувида иштирок этишни истаган Наманганлик юртдошларимиз, ўзларини 3 дақиқалик тиловатларини олтин овоз ботига жонатиб, иштирокчига айланишлари мумкин.

👉🏻: Кўрсатувда иштирок этиш учун маълумот олиш

Қўшимча маълумот олиш учун:
Жамшид Назаров: +998950701400

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |