#лайфхак
📲 Смартфонингизда телеграм иловасини очинг;
⚙ Чап тарафдаги учта чизиқдан иборат қисмни устига босинг (созлаш менюсини очинг);
👤 Контакт қисмини танланг;
🗣 Юқори қисмдаги, "атрофдаги одамларни топиш" (“найти людей рядом“ ёки “find people nearby“) ёзуви устига босинг.
👉 Қарабсизки, яқин масофадаги одамлар ва гуруҳлар сизга кўринишни бошлайди!
Фейсбук | Инстаграм | Телеграм

#қизиқ
👩🏫 Анча йиллар илгари мактабда (ёки лицейда) бир ўқитувчим (аниқ қайси фандан дарс ўтгани ва исм-шарифи эсимда йўқ) бизни кулдириш мақсадида латифага ўхшаш ҳикоя айтиб берган эди. Эсимда тургани бўйича айтиб бераман:
“Бир куни физик математикка савол берибти:
- Ярим чойнак сувни қайнатиш учун нима қиласан?
Математик:
- Гугурт чақаман, газни ёқаман, чойнакни олов устига қўяман ва сув қайнагунича кутаман!
- Бир чойнак сувни қайнатиш учунчи?
- Сувнинг ярмини тўкиб юборсам, биринчи масалага тўғри келади. Кейин биринчи берган жавобим бўйича йўл тутаман!“
Тўғриси, ўша пайтда мен бу ҳикоядан на мақсад на маъно-мазмунни топа олганман. Лекин, нимагадир эсимда қолиб кетган эди.
Бунинг маъносини энди ўзим учун кашф қилмоқдаман. Агар биз ҳам математикка ўхшаб, билган, тушунган йўлимиздан борсак, ҳаётимиз анча енгиллашар экан.
Масалан:
🔸 Китоб ўқиётганда кино кўраётгандан тасаввур қилиш (бунда ёзилган тасвирларни визуал ҳолатга ўтказиш орқали, тушуниш осонроқ бўлади ва онгимизга маҳкамроқ жойлашади);
🔸 Кўпчилик олдида гапираётганда дўстлар даврасида суҳбатлашаётгандай ўзини тутиш (бунда ҳаяжонланиш ҳисси бир мунча камаяди);
🔸 Дўстимизга совға олаётганда уни ўзимиз учун олаётгандай кўриш (бунда керакли, сифатли буюм танлаймиз ва нархини оҳиригача талашамиз) ва ҳоказо.

Соғлигимиз қандай бўлишидан қатъий назар, умримизнинг оҳиригача етади!
Бугун Республикамизда каронавирус аниқлангани ҳақидаги ҳабар расман эълон қилинди. Бу ҳабар табиийки, одамлар орасида катта вахималарга сабаб бўлмоқда. Дўстлар, шу тўғрими?
Ҳа, касаллик жуда тез юқади, ҳа бутун дунё каронавирусдан азият чекмоқда, ҳа, афсуски, бу вирус бизга ҳам кириб келди. АММО, ҳеч нарса беҳикмат бўлмайди!..
Пешонамизга касал бўлиш битилган бўлса, каронавирусдан бошқа яна 20.000дан зиёд касалликлар мавжуд! Бири бўлмаса бошқаси инсон соғлигини издан чиқариши мумкин, тўғрими?!
Халқимизда ажойиб гап бор: “Қирқ йил қирғин келса ҳам, ажали етган ўлади!“
Бу гапнинг қанчалик тўғри эканини барчамиз биламиз. Карантинга келсак, бунинг ваҳима қиларлик жойи йўқ. Шунчаки, касални даволагандан унинг олдини олиш афзал!
Яна бир гап: “Ўзини асраганни Ўзи (Аллоҳ) ҳам асрайди!“
Демак, биз ҳам ўзимизни асрашимиз керак:
Гигиена қоидаларига амал қилинг (ҳар қандай вирус ва бактериялар озодаликка чидай олмайди);
Жамоат жойларида камроқ бўлинг (кўпчилик йиғилган жойларда касаллик тарқаши эҳтимоли ҳам юқори бўлади);
Кўпроқ қайнатилган сув ичинг (вирус фақат нафас йўлидан юқишини ҳисобга олсак, сув нафас йўлидаги вирусни ошқозонга олиб тушади ва ошқозон безлари уни парчалаб юборади);
Яхши ният қилинг (агар касал бўламан десак, ростдан ҳам касал бўлиб қолиш ҳеч гап эмас).
Азизлар, тушкунликка тушмайлик. Зеро, Соғлигимиз қандай бўлишидан қатъий назар, умримизнинг охиригача етади!

#маркетинг #смм #мақола
Маркетингдаги энг эффектив сўзлар 100 талиги
Энг ишончли 5 та сўз:
1. Сиз
2. Бепул
3. Чунки
4. Ҳозир
5. Янги
Энг универсал 25 та сўз:
1. Барча
2. Дарҳол
3. Ҳақиқий
4. Фойда
5. Иқтисод (тежаб қолиш)
6. Кучли
7. Энг яхши
8. Севимли
9. Кўпроқ
10. Совға
11. Фоиз
12. Қўшимча
13. Соғлиқ
14. Доимий
15. Ҳеч нарсага қарамасдан
16. Сизнинг ...
17. Исбот
18. Пул
19. Охирги (сўнгги)
20. Илк марта
21. Қандай қилиб ...
22. Биринчи
23. Асосий
24. Премьера
25. Сақлаб қолиш
Девид Гилвейдан реклама учун 20 та кучли сўз (Кўпчилик Девид Гилвейни «реклама отаси» деб билишади):
1. Кутилмаган
2. Ҳозир
3. Хабар беради
4. Тақдим этади
5. Яхшиси
6. Ажабланарли
7. Сезгир
8. Таниқли
9. Инқилоб
10. Ажойиб
11. Ҳайратда қолдирувчи
12. Зудлик билан
13. Сеҳрли
14. Таклиф
15. Тез
16. Осон
17. Керакли
18. Имконият
19. Таққосланг
20. Сотиб олиш
Эксклюзив (такрорланмас, қимматли) сифатни ифодаловчи 5 та ибора:
1. Фақат ... учун
2. Логин ва паролни киритинг
3. Ҳозирча мавжуд эмас
4. Алоҳида таклиф асосида
5. Эксклюзив таклиф
Тезкорликка чақирувчи 5 та ибора:
1. Фақат шу ерда
2. Фақат ҳозир
3. Махсус таклиф
4. Ҳозирча
5. Якунланиш (тугаш) арафасида
Хавфсизликка ишора қилувчи 15 та сўз:
1. Хавфсиз
2. Аноним
3. Ҳақиқий
4. Оммабоп
5. Тавсия қилади
6. Сертификатланган
7. Кафолат
8. Расмий
9. Конфиденциал (ошкор қилинмайдиган, махфий)
10. Исбот
11. Ҳақиқий
12. Тадқиқот
13. Тажриба учун
14. Синаб кўринг
15. Натижа
Сабаб сифатида кўрсатиш учун 10 та сўз:
1. ...дан келиб чиқиб
2. Натижада
3. Чунки
4. Шу сабабли
5. Шундай қилиб
6. ... билан боғлиқ
7. Шундан келиб чиқиб
8. Шандан кейин (бери)
9. Шунинг учун
10. Шундай қилиб
Ижтимоий тармоқдаги «вирус» контент учун энг керакли 10 та сўз:
1. Сир
2. Айтинг
3. Илҳом
4. Олинг
5. Ёрдам
6. Энг ...
7. Кенгайтириш
8. Бажариш
9. Ўзингиз учун кашф қилинг
10. Улашинг
Манба
@abalog

👍2
#фойдалитатил
Ҳаммаси яхшиликка!
😷 Карантин туфайли одам кўчага чиқишга ҳам иккиланиб қолди. Бундай пайтда қандай қилиб вақтни тўғри сарфлаш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
• Оила аъзоларингиз билан кўпроқ суҳбат қуринг;
• Фойдали ва қизиқарли китобларни мутолаа қилинг;
• Youtube орқали фойдали видеоларни томоша қилинг;
• Онлайн дарсликлардан фойдаланиб, янги билимларни эгалланг!
👨🏻💻 Сиз youtube.com сайти орқали ҳунар ўрганиб, уйингиздан чиқмай тирикчилик қилишингиз мумкин. Албатта, ўрганишдан олдин шу соҳанинг актуаллигига аҳамият беринг. Сизлар учун ҳозирда энг муҳим соҳалардан бир нечтасини санаб ўтаман:
- СММ менежери;
- График дизайнери;
- Моушн анимациялар монтажчиси;
- СEО оптимизатор;
- Копирайтер;
- Интернет журналисти;
- Дастурчи;
- Блогер ва бошқалар (ўзингизга қизиқ кўринган соҳанинг устига босиб, у ҳақида тўлиқроқ маълумот олинг!)
П.С.: Азизлар, ҳеч нимадан хавотирланишга ҳожат йўқ! Ёдда тутинг, “Қўрққанга қўш кўринади!“ 😉

Kun.uz сайти @abalog дан иқтибос олибди!
📲 Барчамизга тезкор ва ишончли янгиликлар етказиб бориши билан таниш бўлган Kun.uz сайти менинг каналимдан иқтибос олибди! (Бу албатта ҳазил... 😉)
👨🏻⚕️Гап шундаки, кеча мен таътилни фойдали ўтказиш борасида мақола ёзгандим. Мақола сўнгида халқимизнинг «Қўрққанга қўш кўринади» иборасини келтириб ўтдим. Бугун Kun.uz сайти шу сарлавҳа остида мақола чиқарди. Мақолада россиялик тиббиёт фанлари доктори, Николай Филатовнинг коронавирус ҳақидаги фикрлари келтирилган.
✅ Доктор пандемия ҳақида ҳам илмий, ҳам мантиқий фикрларни баён этиш баробарида, одамларни ортиқча ваҳимага тушмасликка чақирган. Менга энг ёққан жойи эса, «Қўрққанга қўш кўринади!..» 😁

Google'дан профессионал даражада фойдаланамиз!
👨🏻💻 Биз бирор нарсани билишни хоҳлаб қолсак, дарров гуглдан ёрдам сўрашга шошиламиз. Шунингдек, турли кўнгилочар нарсалар (кино, қўшиқ, расм, дастур ва ҳоказоларни) қидириш учун ҳам унга мурожаат қиламиз. Гуглни кўп ишлатсак ҳам, баъзи бир қулайликлар билан танишмаган эканмиз. Уларни қуйида келтириб ўтдим:
1️⃣ Қидирув натижаларидан бирор сўз, ибора, белгини чиқариб ташлаш учун, унинг олдига “-“ (миус) белгисини қўйинг.
Масалан: “СММ комапния -ru -com“ деб қидирув берсангиз, .ru ва .com доменидаги сайтлар сизга кўринмайди (пулли рекламалардан ташқари).
2️⃣ Ўхшаш сўзларни қидириш учун “~“ (номини билмайман) белгисини киритинг.
Масалан: “~Улкан бинолар -улкан“ деб қидирув берсангиз, “катта бинолар“, “баҳайбат бинолар“ каби жавобларни оласиз, аммо “улкан бинолар“ чиқмайди.
3️⃣ Агар қидириш учун аниқ сўзларни топа олмасангиз, “*“ (юлдузча) белгисидан фойдаланинг.
Масалан: “Дастур *расм“ деб ёзсангиз, расмларни кўриш, таҳрирлаш, ясаш учун энг яхши дастурлар кўрсатилган сайтларни чиқаради.
4️⃣ Аниқ сайтда берилган маълумотни қидирмоқчи бўлсангиз, бунинг ҳам йўли бор: “site:(керакли сайт ёзилади)“
Масалан: “Спорт site:kun.uz“ деб қидирсангиз, kun.uz сайтида берилган, спортга оид мақолаларни кўрасиз.

Record_2020_03_25_20_35_42_615.avi
10.7 MB
Forwarded from MFaktor.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Najot Ta'lim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zamonaviy kasblarni onlayn tarzda bepul o'rganing!
Koronavirus sababli barcha ta'lim muassasalarida karantin e'lon qilingani uchun, Najot Ta'lim markazi o'z imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda, barcha uchun zamonaviy kasblardan bepul onlayn ta'limni yo'lga qo'yganini ma'lum qiladi.
Agar siz zamonaviy kasblarga qiziqsangiz, unda vaqtingizdan unumli foydalaning! Shunchaki internetni yoqing, biz sizning oldingizdamiz!
Siz eng rivojlanib kelayotgan sohalardan bo'lgan:
🔹 Veb dasturlash
🔹 SMM
🔹 Grafik dizayn sohalarini malakali mutaxassislar tomonidan nazariy va amaliy ko'nikmalarni o'rganib borasiz.
Darslar youtube videohostinggi va facebook ijtimoiy tarmog'i orqali uzatiladi.
Uyda vaqtni bekor o'tkazmang, zamonaviy kasblarni bepul tarzda masofaviy o'rganing!
Youtube: youtube.com/najottalim
Facebook: facebook.com/najottalim
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Forwarded from camon.uz - вебинары в сети Tas-Ix
Abdulla Abdurahimovdan quyidagi mavzu bo'yicha bepul vebinar: “Zamonaviy dunyoning kerakli insoniga aylaning”
Abdulla Abdurahimov - “Abutech” digital kompaniyasi loyiha menejeri, “Najot Ta’lim” markazida SMM o’qituvchisi
Vebinarda zamonaviy kasblar (SMM, digital marketing, grafik dizayn, motion animatsiya, horijiy tillar)ni o’rganishning foydalari va shu sohalarning kelajagi haqida fikr yuritiladi. Qatnashuvchilarga yaxshi soha tanlashda maslahatlar va ularni qiziqtirgan savollarga javoblar beriladi
❗️Vebinar bepul
❗️30-mart
❗️Soat 16:00 dan 17:00 gacha
Quyidagi link orqali bog’laning: https://webinar2.camon.uz/b/wpd-262-vma
@camonuz

Ҳозиргина телеграм десктопнинг янги версиясини ўрнатдим
Янги версияга ажойиб функция қўшилибди:
▪️ Исталган чатга 🎲 белгисини жўнатсангиз, тош айланиб, сон кўрсатаяпти 😁 Жуда ажойиб!
▪️ Ундан ташқари, 🦠, 🤒, 😷, 🤕, 🤧, 🤢, 🧼 , 🚑 белгилари учун ҳаракатланувчи стикерлар қўшилди.
▪️ Энг маза қилган жойим, чатларни исталганча гуруҳларга ажрата олаяпман!
П.С.: Бу ишларни Телеграм мобайлда ҳам қилса бўлади!

#фойдали #смм
Эсэмэмчилар учун керак бўладиган баъзи ботларни эътиборингизга ҳавола қиламан:
@like - мақола тагига тугмалар қўшиш учун;
@TGStat_Bot - каналнинг статистик маълумотларини олиш учун;
@perebot - инглиз тилидаги матнни рус тилига, исталган тилдан инглиз тилига ўтказиш учун;
@CreateMeme_bot - мемлар ясаш учун;
@TextMagicBot - турли шрифтларда ёзиш учун;
@SpamBot - спам ҳолатларида маълумот олиш учун;
@bexatobot - аудио хабарни матн шаклига ўтказиш учун ишлатилади.

#лугат #маркетинг
Ambient Media — ноодатий ташқи рекламалар. Шаҳарнинг турар-жой ёки офис қисмида ташқи инфраструктуралардан реклама ташувчи сифатида фойдаланиш. Масалан: боғдаги ўриндиқлар, автобус ушлагичлари, йўллар ва ҳк.
Бундай реклама инсонларнинг одатий турмуши вақтида, кутилмаганда пайдо бўлади ва:
▪️ Аудиториянинг ичига тўғридан-тўғри кириб боради;
▪️ Юқори креативлик асосида тайёрланади;
▪️ Ахборот ташувчиси ва жойлашув усули билан ажралиб туради.
Ambient Media'нинг асосий мақсади потенциал аудитория билан эмоционал алоқа ўрнатиш ҳисобланади.
Наъмуналар

Инсон қандай даражага эришган бўлса ҳам, аввало, одамийлигини йўқотмаслиги лозим!
😎 Шу ҳафтада дунёнинг энг бадавлат инсони ҳисобланган Жефф Безос Amazon компаниясининг логистика маркази ҳамда Whole Foods дўконига ташриф буюрди. Кираверишда унинг тана ҳароратини ўлчадилар. Ташрифи чоғида, Жефф карантинда меҳнат қилаётган ишчиларга миннатдорчилик билдириб чиқди. Безоснинг бу иши барча Amazon ишчилари кайфиятини кўтариб, уларнинг иштиёқларига иштиёқ қўшгани аниқ.
✊🏻 Бир гап билан айтганда, Безос, «вапши маладес»!