Abalog
293 subscribers
96 photos
21 videos
7 files
210 links
El qatori, meni ham blog yuritgim kelib qoldi.

Yo'nalish topishga qiynalib, "universal" turdagi postlar qo'yib borishga qaror qildim.

Aloqa uchun: @abalog_bot
Download Telegram
Channel created
​​Ҳеч қачон ўрганишдан тўхтаманг, чунки хаёт ҳеч қачон ўргатишдан тўҳтамайди!

Аҳмоқ одам бошқа одамларни муҳокама қилади, доно одам фикрлар, ҳодиса ва жараёнларни муҳокама қилади! Масалан, иккитаси уришаётган бўлса:

Аҳмоқ: "Эшмат хаддидан ошиб кетти, Тошмат унча-мунчага жанжаллашавермасди..."

Доно: "Бир оғиз сўкиш барча жанжални бошлади..."

Биз ҳаётимизнинг ҳар бир сониясидан, ҳар бир жараёндан "ақл ўрганишимиз" мумкин. Шунчаки, моҳиятни фикран ўрганиш лозим! Айнан моҳиятни ўрганиш - инсонни донолик сари етаклайди. Зеро, бировни муҳокама қилувчи (ичи қора) одам доно бўлмаслиги аниқ!
​​#лайфхак

🔸 Ctrl + X - қирқиш;
🔸 Ctrl + C - нусха олиш;
🔸 Ctrl + V - қўйиш учун ишлатиладиган тезкор клавишлар эканини кўпчилик билади. Лекин, мана бу клавишлардан фойдаланиб кўрмагансиз:

🔹 Ctrl + Backspace - оҳирги сўзни ўчириб ташлаш учун;
🔹 Windows + ↑ (↓) - ойнани катталаштириш (развернуть) ёки кичиклаштириш (свернуть) учун;
🔹 Windows + Ctrl + D - янги, ойналарсиз "рабочий стол" ҳосил қилиш учун;
🔹 Windows + Ctrl + → (←) - очилган "рабочий стол"ларда бир-бирига ўтиш учун;
🔹 Windows + Ctrl + F4 - очилган "рабочий стол"ни ёпиш учун ишлатилади.

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​Бу янгилик эмас, лекин сиз буни билмайсиз!
#лайфхак

Ушбу каналдаги ёзувлар қалин (жирный), қийшиқ (курсивный), кўк рангда (ссылка қўйилган) эканлигини кўраяпсиз. Кўпчилик буни қандай қилишни билмайди. Ваҳоланки, буни амалга ошириш "easy" (осон)!

Андроид тизими учун:

Шунчаки, керакли матнни белгилаб, тепадаги учта нуқтани босинг. Сўнгра ўзингизга керакли шрифтни танланг. Қарабсизки, сиз ҳам "жирный" (ёки "курсив") шаклда ёза бошладингиз!

iOS тизими учун:

Керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлган кичик ойнадаги "BIU" тугмасини босинг. Ёзув турини танланг, вассалом!

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
👍1
​​"Imagination is more important than knowledge!"
(Тасаввур билимдан кўра муҳимроқ!)

Бир неча йил муқаддам, менга яқин бўлган инсоннинг whatsapp'даги статусида шу сўзларни кўргандим.

Ҳозир ўша “яқиним“ билан бир-биримизни унутиб юборганмиз. Аммо, статусдаги сўзларни деярли ҳар куни эслайман ва бу фикрга қўшиламан.

Сиз нима фикрдасиз, қай бири муҳимроқ?
​​"The worst things in life come free to us..."

"Ёмон нарсалар бизнинг ҳаётимизга текинга кириб келади..."

(🎵 Ed Sheeran - The A Team)

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​#фикр

Ҳақиқий 7 мўъжиза:

1⃣ Кўриш;

2⃣ Эшитиш;

3⃣ Ҳис қилиш;

4⃣ Гапириш;

5⃣ Ўйлаш;

6⃣ Ҳаракатланиш;

7⃣ Англаш.


Фикримга қўшиласизми? 👇

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​#факт

Ер юзида яшаш учун пул тўлайдиган ягона жонзот инсондир!

Агар сизни Ер юзидаги 99% инсонлар қўллаб-қувватласалар ҳам, 77.000.000 инсон сизга қарши бўлади!

Бор-йўғи
62 та одам дунё аҳолисида бор бойликнинг ярмига эгалик қилар экан!

Ёш болалар кунига ўртача
200 марта кулишади!

Ўртача,
умримизнинг 6 ойини йўлчироқ (светофор)нинг қизил чироғи олдида ўтказамиз!

Манба

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​#лайфхак

📲 Смартфонингизда телеграм иловасини очинг;

Чап тарафдаги учта чизиқдан иборат қисмни устига босинг (созлаш менюсини очинг);

👤 Контакт қисмини танланг;

🗣 Юқори қисмдаги, "атрофдаги одамларни топиш" (“найти людей рядом“ ёки “find people nearby“) ёзуви устига босинг.


👉 Қарабсизки, яқин масофадаги одамлар ва гуруҳлар сизга кўринишни бошлайди!

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​#қизиқ

👩‍🏫 Анча йиллар илгари мактабда (ёки лицейда) бир ўқитувчим (аниқ қайси фандан дарс ўтгани ва исм-шарифи эсимда йўқ) бизни кулдириш мақсадида латифага ўхшаш ҳикоя айтиб берган эди. Эсимда тургани бўйича айтиб бераман:

Бир куни физик математикка савол берибти:

- Ярим чойнак сувни қайнатиш учун нима қиласан?

Математик:

- Гугурт чақаман, газни ёқаман, чойнакни олов устига қўяман ва сув қайнагунича кутаман!

- Бир чойнак сувни қайнатиш учунчи?

- Сувнинг ярмини тўкиб юборсам, биринчи масалага тўғри келади. Кейин биринчи берган жавобим бўйича йўл тутаман!


Тўғриси, ўша пайтда мен бу ҳикоядан на мақсад на маъно-мазмунни топа олганман. Лекин, нимагадир эсимда қолиб кетган эди.

Бунинг маъносини энди ўзим учун кашф қилмоқдаман. Агар биз ҳам математикка ўхшаб, билган, тушунган йўлимиздан борсак, ҳаётимиз анча енгиллашар экан.

Масалан:
🔸 Китоб ўқиётганда кино кўраётгандан тасаввур қилиш (бунда ёзилган тасвирларни визуал ҳолатга ўтказиш орқали, тушуниш осонроқ бўлади ва онгимизга маҳкамроқ жойлашади);

🔸 Кўпчилик олдида гапираётганда дўстлар даврасида суҳбатлашаётгандай ўзини тутиш (бунда ҳаяжонланиш ҳисси бир мунча камаяди);

🔸 Дўстимизга совға олаётганда уни ўзимиз учун олаётгандай кўриш (бунда керакли, сифатли буюм танлаймиз ва нархини оҳиригача талашамиз) ва ҳоказо.


Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​Баъзида ҳақиқатни кавлаб-кавлаб бўлса ҳам топасан!

Кейин эса қайта кўмиб қўйгинг келади...