☑️ Ўзбекистон — Корея ҳамкорлигида янги имкониятлар
Сеул шаҳрида бўлиб ўтган биринчи «Марказий Осиё – Корея Республикаси» бизнес саммити минтақавий ҳамкорликни амалий лойиҳалар билан бойитиш учун муҳим майдон бўлди. Президентимиз саммитда Марказий Осиё мамлакатлари салоҳиятини Кореянинг технология ва инвестиция имкониятлари билан уйғунлаштириш зарурлигини таъкидлади. Бунда 80 миллиондан ортиқ аҳолига эга минтақани ягона иқтисодий имкониятлар макони сифатида кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Муҳим минераллар соҳасида саноат кооперациясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг минерал-хомашё базаси камида 3 триллион долларга баҳоланмоқда, яқин йилларда муҳим минераллар бўйича 4 миллиард доллардан ортиқ 120 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Асосий мақсад — хомашёни шунчаки экспорт қилиш эмас, балки уни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
Яна бир муҳим йўналиш — сунъий интеллект, яримўтказгичлар ва микроэлектроника. Сунъий интеллектдан фойдаланиш беш йилда ҳар бир мамлакат иқтисодиётида камида 10 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиши мумкин. Шунингдек, Нурафшон шаҳридаги Келажак технологиялари маркази негизида яримўтказгичлар, саноат микроэлектроникаси ва янги материаллар бўйича қўшма марказ ташкил этилмоқда.
Биотехнология ва фармацевтика ҳам ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар бозори 3 миллиард долларга етгани инобатга олиниб, тадқиқот, клиник база ва ишлаб чиқаришни бирлаштирувчи биофармацевтика кластери ташкил этиш таклиф қилинди. Бу жараёнда муҳандислар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг Корея лабораториялари ва илғор корхоналарида тажриба орттиришига ҳам катта аҳамият берилмоқда.
Умуман олганда, саммитда мисни қайта ишлаш, электротехника, автомобиль ва электромобиль бутловчи қисмлари, робототехника, фармацевтика, энергетика, энергияни сақлаш тизимлари, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби кўплаб йўналишларда аниқ ҳамкорлик имкониятлари белгилаб берилди. Энг муҳими, бу ташаббуслар янги технологиялар, инвестициялар, ишлаб чиқариш занжирлари ва малакали кадрлар учун имконият яратади.
@a_xaitov

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ ЎЗБЕКИСТОН–КОРЕЯ МУНОСАБАТЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
Президентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи Ўзбекистон–Корея муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни янги мазмун билан бойитишга қаратилди. Сеулда Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён, Миллий Ассамблея Спикери, Бош вазир, йирик компаниялар ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон–Корея бизнес форуми ҳам бўлиб ўтди. Унда 300 нафардан зиёд давлат ва бизнес вакиллари иштирок этди. Саноат, энергетика, автомобильсозлик, тиббиёт, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва бошқа соҳаларда янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.
Ташрифнинг яна бир муҳим қисми биринчи «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммити бўлди. Саммитда Президентимиз Марказий Осиё ва Корея ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди. Улар савдо ва инвестицияни кенгайтириш, муҳим минералларни қайта ишлаш, «яшил» иқтисодиёт, замонавий технологиялар ва инсон капиталини ривожлантириш каби йўналишларни қамраб олди.
Айниқса, 2030 йилга қадар Марказий Осиё давлатлари ва Корея ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш, саноат-технологик парк ташкил этиш, муҳим минераллар бўйича инвестиция альянсини шакллантириш ҳамда ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш бўйича ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга.
Умуман олганда, ушбу ташриф Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигини инвестиция ва савдо билан бир қаторда юқори технология, саноат кооперацияси, таълим, тиббиёт ва инсон капитали соҳаларида ҳам кенгайтириш учун янги имкониятларни очди. Энди асосий вазифа — эришилган келишувларни аниқ лойиҳалар, янги иш ўринлари ва халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган амалий натижаларга айлантириш.

☑️ Ишчи гуруҳ Оролбўйида
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар олиб бормоқда.
Оролбўйидаги бир қатор туман ва шаҳар, овулларда “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида камбағалликни қисқартириш, аҳоли банд лигини таъминлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш, ҳудудларда қулай агробизнес муҳитини шакл лантириш ва бошқа ҳаётий масалаларга оид тадбирлар изчил давом этмоқда.
👉 “XXI asr” газетасининг 2026 йил 17 сентябрь сонидан.

☑️ Ўзбекистон — Жанубий Корея: стратегик шерикликнинг муҳим даври
Президентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга қаратилди. Сеулда Президент Ли Чжэ Мён билан музокаралар ўтказилиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди.
Бугун Ўзбекистонда Корея сармояси иштирокида 700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. Ташриф доирасида қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар шакллантирилди.
Ҳамкорлик энди инвестиция ва савдо билан чекланиб қолмай, юқори технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, тиббиёт, фармацевтика, саноат, транспорт ва таълим каби муҳим соҳаларни қамраб олмоқда.
Бўлиб ўтган биринчи «Марказий Осиё — Корея Республикаси» саммитида давлатимиз раҳбари ҳамкорликни бешта стратегик йўналишда ривожлантириш бўйича ташаббусларни илгари сурди. Улар орасида савдо ва инвестиция, муҳим минералларни қайта ишлаш, «яшил» тараққиёт, технология ва инсон капиталини ривожлантириш масалалари бор.
Белгиланган муҳим мақсадлардан бири — 2030 йилга бориб Марказий Осиё давлатлари ва Жанубий Корея ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш.
Энг муҳими, бу келишувларни аниқ лойиҳалар, янги ишлаб чиқаришлар, замонавий технологиялар ва янги иш ўринларига айлантиришдир. Бу эса Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий натижаларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

ЭФФЕКТ СИНЕРГИИ ДАСТ ОБЪЕДИНЕНИЕ ТЕХНОЛОГИЙ И ЧЕЛОВЕЧЕСКОГО КАПИТАЛА
На Узбекско-корейском бизнес-форуме Президент предложил объединить ресурсную базу Узбекистана, передовые корейские технологии и инвестиционный капитал двух стран.
👉 Газета «Народное слово» №193
от 18.09.2026

ЎЗБЕКИСТОН — КОРЕЯ: СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ МУҲИМ ДАВРИ
Корея Республикасига давлат ташрифи ва Сеул саммити Ўзбекистон учун янги инвестициялар жалб этишдан ташқари иқтисодиётни технологик жиҳатдан янгилаш, минтақавий саноат кооперациясини кучайтириш ва ёшларни замонавий билимлар билан таъминлаш учун янги имкониятлар очмоқда.
👉 "Янги Ўзбекистон" газетасининг 2026 йил 17 сентябрь сонидан.

☑️ Кегейлида замонавий паррандачилик мажмуаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади
Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида “Кегейли барака наслли парранда” корхонаси фаолияти билан танишилди.
Президентимизнинг 2024 йил 28 июндаги қарори асосида ташкил этилган лойиҳанинг қиймати 7,8 миллион доллар. Корхона ишга тушиши билан 70 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланди.
Мажмуа 200 минг товуқ боқиш қувватига эга бўлиб, айни пайтда 130 минг товуқ парваришланмоқда. Бу ерда йилига 27,5 миллион дона инкубацион тухум етиштирилади. Суткасига 100 тонна ем ишлаб чиқарадиган завод ҳам фаолият юритмоқда.
Корхона Қорақалпоғистоннинг паррандачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга, экспортни ҳам йўлга қўйган. Жорий йил сентябрь ойига қадар Афғонистонга 1,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Йил охиригача яна 5 миллион долларлик янги фабрика ишга туширилиши режалаштирилган.
Бундай лойиҳалар маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва Оролбўйида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

☑️ Аҳоли бандлиги ва фаровонлиги учун янги имкониятлар яратилмоқда
Қорақалпоғистонга ташриф давомида давлатимиз раҳбари Кегейли туманида аҳоли даромадларини оширишга қаратилган иссиқхона мажмуасида яратилган шароитлар билан танишди. 12,5 миллиард сўм имтиёзли маблағ ҳисобидан ташкил этилган 5 гектарлик мажмуага дастлаб Ижтимоий реестрдаги 50 та оила жалб қилиниб, ҳар бирига 10 сотихдан иссиқхона майдони ажратилган.
Лойиҳанинг муҳим жиҳати — оилаларга фақат иссиқхона эмас, даромад топиш кўникмаси ҳам берилаётгани. Лидер тадбиркор уларни 2 йил давомида ўқитиб, маҳсулот етиштиришдан тортиб сотишгача кўмаклашади. Етиштирилган маҳсулотларни бозор нархида харид қилиши эса оилалар учун барқарор даромад манбаини яратади.
Мажмуада йилига 1 минг нафар фуқарони иссиқхона хўжалиги ва деҳқончиликка ўқитиш йўлга қўйилган. Шунингдек, 500 бош ўрдакка мўлжалланган ўрдакхона ташкил қилиниб, оилаларга наслли ўрдаклар берилиб, уларни кўпайтириш технологияси ўргатилмоқда. 100 киловаттлик қуёш панеллари эса иссиқхонанинг кундалик электр эҳтиёжини қоплайди.
Давлатимиз раҳбари ҳам бундай лойиҳаларда тадбиркор нафақат ўз даромади, балки аҳоли фаровонлиги учун ҳам масъулият ҳис қилиши муҳимлигини қайд этди. Кегейлидаги ушбу тажриба эса эҳтиёжманд оилаларни доимий ёрдамга қарам қилмасдан, меҳнати орқали барқарор даромад топишга ўргатиш мумкинлигини кўрсатмоқда.