Abdurahmon Meshayan
3.24K subscribers
516 photos
655 videos
6 files
2.34K links
Маҳрум бўлгач намозимдан-
Бўлгунча марҳум.
Марҳум бўлгач-
Намозимдан бўлайин маҳрум.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СОҲИЛДА

Дунё дарахтидан кўп хам ўтмайин,
Тўкилгаймиз биз хам мисоли тутлар.
Хаёт дарёсида сузгандан кейин,
Соҳилда кутади бизни тобутлар.

ЎЛИМ

Унга нима Пайғамбармисан,
Султонмисан ё Раҳбармисан.
Шоқолмисан ё Аждармисан,
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

Сўрамайди гўдакмисан деб,
Аёлмисан эркакмисан деб.
Оқилмисан туллакмисан деб,
Бир кун келар олиб кетгани.
Ёш танламас ўлим дегани.

Бўлсанг хамки Исога қондош,
Ё Мусога қавм-у қариндош.
Фойдаси йўқ... Тўкаверма ёш,
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

Тақдир бўлса ўлмоғинг мумкин,
Мункиллаган момонгдан олдин.
Қолиб кетар сен йиғган олтин.
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

У Аллохим юборган вакил,
Унга тиним йўқдир ой-у йил.
Истеъфога чиқмас Азроил,
(Нафақага чиқмас Азроил)
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

Гунохдан қоч бўлсанг мусулмон,
Гумроҳдан қоч бўлсанг мусулмон.
Кўзларинг оч эй Абдураҳмон,
Бир кун келар олиб кетгани.
Ёш танламас ўлим дегани.

2010-2015
Абдурроҳман Мешаян
ИншаАллоҳ келгуси ойда.
Умр етса бас.
Channel photo updated
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Китобга тайёргарлик.
ИншаАллоҳ.
​​Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу

Эй жигаррангкўзли,  елкалари кенг-
Қорачадан келган Хақнинг ошиғи.
Маним ҳайратларим осмонларга тенг,
Ўлгунча ҳавасим келар очиғи.

Онангиз Сумайя илк шаҳид бўлди,
Ёш тошди кўзингиз қирғоқларидан.
Отангиз Ёсир ҳам мардларча ўлди,
Қутилиб мушриклар қийноқларидан.

Кофирлар босдилар диндан қайтгин деб,
Қизиган темирни баданларига.
Жазирама иссиқ чоғларда эс еб,
Кўмиб қўйдилар қум барханларига.

Азобга чидолмай тилга олдингиз,
Тил учида куфр калималарни.
Виждон азобида ёмон қолдингиз,
Набийга айтдингиз сўнгра аларни.

Кўздан ёшингизни қўймоқ-чун артиб,
Буюк Набий айтди гўзал хушхабар:
"Аммор мўмин эрур сочидан тортиб,
Билиб қўйинглар то оёғи қадар".

Ухудда, Хандақда, айладингиз жанг,
Шижоат тошиб қалб булоғингиздан.
Айрилгач ҳам ҳолим демадингиз танг,
Ямома жангида қулоғингиздан.

Куфага амирлик қилган чоғингиз,
Бири "Эй қулоғи кесик" зот деди.
Сиз эса айтдингиз афзал қулоғим-
Шу бўлар у Хақ-чун кесилган эди.

Набий айлаганди бир кун башорат:
"Сени ўлдиражак боғий тоифа".
Сиз шаҳид бўлдингиз абадул-абад-
Жаннатда ҳеч қачон бўлмайсиз хафа.

Афсус Аммор ибн Ёсир сиз каби,,
Ёвни қириб  савоб ишламаганман.
Тўқсон уч ёшда ҳам қилич тутгансиз,
Менчи хатто ханжар ушламаганман!

Эй жигаррангкўзли,  елкалари кенг-
Қорачадан келган  баландбўй киши.
Сиз қилган амаллар олтингадир тенг,
Ҳавас қилмоқ биздек темирнинг иши.

@A_meshayan
04-05-август 2023
Абдураҳмон Мешаян
​​ҚАДР КЕЧАСИДА БЕДОР БЎЛ

Айтгил не деб аташ мумкиндир буни,
Тақво-эътиқодинг  ўзин осдими?
Тонггача ухламай Янги йил туни,
Қадр кечасида уйқу босдими?

Бир савобга ўнта,  ўнтага юзта,
Юзтага мингтадир Аллоҳ жавоби.
Сенга насиб қилсин бир кечадаёқ,
Саксон уч йилдан кўп тоат савоби.


Имконни бой берма тоатдан қочма,
Масжидни тўлдириб юрмоққа шайлан.
Бу тунда кўп йиллик гуноҳинг ювиб,
Саҳардан гуноҳсиз гўдакка айлан!


@A_meshayan
14:39-26.03.2025
Абдураҳмон  Мешаян
​​ЛАЙЛАТ-УЛ ҚАДР

Қувончдан кўзимдан ёғмоқдадир сел,
Сени узоқ кутди энг бағрикенг эл.
Эй маним минг ойдан яхшироғим кел,
Хис қилай бахт надир, сакийнат надир?
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

Севмади пок қалбим черков бонгини,
Масжид банд қилган-чун мўмин онгини,
Рамазон тўккандек қалбим зангини,
Сени интиқ кутдим, либосим сабр,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

"Рождество"ни  дея дард ютганим йўқ,
Ёҳуд "Хеллуин"ни зор кутганим йўқ.
Менга санчилгунча ажал деган ўқ,
Қалбимни хушнуд қил ютгунча қабр,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

Хақнинг мархамати бунчалар хам кенг,
Барокатли оқшом қилмиш  сени энг.
Саксон уч йил бирла бўлибдирсан тенг,
Бахтлиман, билдимку Хақ ишқи надир,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

@A_meshayan
2017-йил
Абдураҳмон Мешаян
​​#УСМОН_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲУ_ВА_ЗАВЖАЛАРИ

Қалбида тошганда илҳом булоғи,
Шоир хақиқатни оққа кўчирди.
Сиз билан сиз бўлгач суянган тоғи,
Руқайя бахтиёр ҳаёт кечирди.

Пайғамбарнинг қизи топгунча вафот,
Унга юзландингиз муҳаббат билан.
Сўнг никоҳ риштасин боғладингиз шод,
Умму Кулсум бинти Муҳаммад билан.

Бошқа ёрингиз ҳам сизни улардан,
Оз севмади тарих гувоҳдир албат.
Безиб Муовия совчиларидан,
Отика подшоҳнинг ишқин қилди рад.

Ғофиқий ибн Ҳарб ҳамла қилган дам,
Темир қилич ила сизни урди воҳ.
Сўнгра ўқиётган мусҳафингизни,
Тепиб юборди у муттаҳам гумроҳ.

Мусҳафга тўкилди шунда қонингиз,
Тарихчилар буни битди қалам-ла.
Энди олмоқ учун сизнинг жонингиз,
Савдон ибн Ҳумрон қилганда ҳамла-

Қизингиз йўлини тўсди у итнинг,
Ва хотинингиз ҳам жон жаҳди ила.
Шунда унинг қўли кесилиб кетди,
Панжасидан жудо бўлди Ноила.

Душманлар қутириб сиз ўлгач энди,
Ғазабга чунонам тўлганларида.
Яна йўлларини ёрингиз тўсди,
Бошингиз кесмоқчи бўлганларида.

Ҳайратда қоляпман Руқайя асли,
Сизнинг қадрингизни албатта сезган.
Пок Умму Кулсум ҳам пайғамбар насли,
Сизни жонидан ҳам ортиқроқ севган.

Отика сиз ўткач қурмади турмуш,
Совчи қўйганда ҳам улуғ ҳалифа.
Ноила тик боқди душманингизга,
Қизларимиз бўлсин шундай афифа.

Ҳаётингиз ўқиб шунди уқдим мен,
Оғир мусибатмас кундошлик демак.
Агар аёлларинг севдиролсанг сен,
Ҳам яна бўлолсанг хақиқий эркак.

@A_meshayan
17:27-09.08.2023
Абдураҳмон Мешаян
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен ҳеч қачон ижодимдан кимдир қўшиқ қилгани учун мақтанмаганман.

Бу менга ёт нарса.  Бу ҳам икки йил олдинги видео.  Буёғига кимлар билан ижодий ҳамкорлик қилганимни доимий равишда қўйиб бораман. Ижодимдан беруҳсат фойдаланадиганлар кўпайиб кетганига мажбур бўляпман.
Тағинам аёл бошлари билан Юлдуз опа мардлар шеърларимдан фодаланганларида руҳсат ҳам сўрайдилар,  хаққимни ҳам берадилар.
11 йилдан бери ижодий ҳамкормиз.
​​​​#Саҳобалар #ҳаётидан #шеър

#СУМАЙЯ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲО

Кўздан уйқум қочиб қоқ ярим тунда,
Саодат асрига элтади хаёл.
Кўз олдимга келар дафъатан бунда,
Икки туя аро боғланган аёл!

Бир туяга эди шўрлик аёлнинг,
Бир оёғи бирла бир қўли боғлиқ.
Бошқа бир туяга иккинчи қўли-
Оёғи боғлиқдир... оғриқ нечоғлиқ...

Туялар хайдалди бир бирдан узоқ,
Оёқ-қўллар э вох мажбур керилди.
Сўнгра вақтинчалик тўхтади қийноқ,
Аёлга шу қадар азоб берилди.

Абу Жаҳл топиб бу ҳолдан хузур,
Аёлнинг қошида жилмаярди шод.
Оғриқлар дастидан бўлсада мағрур,
Сумайя чидолмай кўтарди фарёд.

Туялар жойига қайтарилдилар,
Аёлнинг бўшашди оёғи, қўли.
Сўзлашга киришди Абу Жаҳлнинг,
Ўзиданда жирканч кирланган тили:

Афсус у забондан сочилмади бол:
-Хўш қалай Сумайя қилдингми мазза?
Азоб уқубатинг тугайди дарҳол,
Муҳаммадни инкор қилганинг лаҳза!

-Ўлсам хам мен уни қилмайман инкор!
Шу бўлди Сумайя айлаган жавоб.
Абу Жаҳл қилгач ишора бир бор,
Туякашлар яна бердилар азоб...

Ёрдам беролмади на эри Ёсир,
Ёвдан қутқармади на ўғли Аммор.
Бу вақтда улар хам ғам чекиб ахир,
Сумайя ёнида чекарди озор.

Азоб чекар эди бутун оила,
Дашт ичра, дашт номи аталар Рамда.
Бир кун қалбларида чексиз дард ила,
Ёнларидан ўтди Расулим ғамда.

-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
Дедилар: Сизларга мукофот жаннат,
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!

Шу он қум устида судралаётган,
Сумайянинг ёри Ёсир чекиб ох-
Деди: Замон доим зўравонники-
Бўлаверадими ё Расулуллоҳ?

Бу савол жавобсиз қолдирилди лек,
Аллоҳга ёлбориб аста ушбу дам.
-Ёсир оиласидан раҳматинг дариғ-
Тутма Аллоҳ, деди Расули Акрам.

Ёсир оиласининг энг сўнгги куни...
Тўрт жон қийналарди жуда хам ёмон.
Оғир хатто қилмоқ тасаввур буни,
Кетарди дод фарёд саси хар томон.

Ўғиллар Аммор ва Абдуллоҳ, хамда-
Эри Ёсир шерик дард борасида.
Боғланиб Сумайя қолганди ғамда,
Иккита туянинг нақд орасида.

Шароб тўла коса бўшатгач Амр,
Деди: сен бу динга қўйдинг муҳаббат.
Чунки ошиқ қилган Сумайя ахир,
Сени дин келтирган ўшал Муҳаммад!

Сумайя нетарди ожиза эди,
Қони аввалгидек гупуролмасди.
Фақатгина: Олчоқ, уятсиз! деди,
Унинг юзларига тупуролмасди!

Абу Жаҳл бирдан бўлиб дарғазаб,
Қўлдаги косасин отганча ерга.
Хизматкорларига айтди атайлаб:
Туяларни саванг ботганча терга!

Туялар шундайин саваландики,
Улар жонхолатда югурган маҳал.
Сумайянинг тани бўлинди икки,
Унга жаннат эди жуда хам маҳтал...

Шунда хам тинчимай ит Абу Жаҳл,
Энг маҳрам жойига санчиди найза.
Жон берди лек бўлди жаннатга доҳил,
Гўё еру осмон тутдилар аза.

Сумайядан кейин маҳрами Ёсир,
Хақнинг рахматига аста қовушди.
Шаҳидлик шаробин ичганча охир,
Иссиқ қони оқиб охир совушди.

Бизчи нима қилдик динимиз учун,
Гарчи ҳеч ким йўқдир савалагани.
Қўрқиб зиндон ёки сургундан нечун,
Умр тикдик жонни авайлагани?

Ожиз уммат бўлиб қолганимиздан,
Кофирга мўминнинг қони халолдир.
Илм олмоқликдан толганмиздан,
Нусратга эришмоқ амримаҳолдир.

Эркакларда йўқдир номус, хамият,
Оқсоч бўл деб қилар аёлни даъват.
Бўлдик тарозуси бузуқ жамият,
Биз хотин зотини хўрладик фақат.

Биз хотин зотига қўшиқ дедирдик,
Уялмай хорижга юбордик сўнгра.
Аёлга хаттоки нажас едирдик,
Сўнг дедик: Иста ўл, хохласанг хўнгра.

Биз Ёсир бўлолсак хотинлар албат,
Сумайя бўлишга шайланажакдир.
Абу Лаҳаб бўлсак улар хам фақат,
Умму Жамилларга айланажакдир.

Келинг, айламайлик аёлни тахқир,
Айтиб ғарбликларнинг фахш латифасин.
Эркак эмас аёл безаган ахир,
Шаҳидлик дафтарин илк саҳифасин!

@A_meshayan
02:54-13.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
​​#ҚУРЪОН_ОЙИДАН_АЙРИЛАЁТИБ

Сен билан илк кўришганда-
Қалб эди муз.
Кўклам тугаб, ёз  оҳирлаб-
Келганди куз.

Кўзлар йиғлаб, юрак эди-
Тамом бўлган.
Ул чоғ эди эндигина-
Отам ўлган.

Билган эдим пучдир ўзга-
Мафкуралар,
Ёдлар эдим, кичик-кичик-
Зам суралар.

Бахтдан тополмасдим ўзни-
Қўярга жой.
Эй мен шаҳодат келтирган-
Муборак ой.

Ўн икки йил бўлди сени-
Билганимга.
Келганингга шукроналар-
Қилганимга.

Кўришармиз ҳар йили биз-
Шундан буён,
Гоҳ йигирма тўққиз, гоҳ-
Ўттиз кун аён.

Ўтди бундай ўттиз кундан-
Неча-неча.
Насиб этди ўн икки бор-
Қадр кеча.

Барокатинг қандоқ қилмай-
Айт эътироф,
Расул янглиғ ўтирмишман-
Кўп эътикоф.

Ўрганмишман ялқовликмас-
Илғорликка.
Кўприк солдим саҳарликдан-
Ифторликка.

Шаъбон ойи тугаганда-
Этиб мамнун,
Шаввол ойи бошланганда қилдинг маҳзун.

Ташрифларинг ой кўришла-
Бошланадир.
Кетарингда ой кўрсам
Кўз ёшланадир.

Дейсан: Мўмин маҳзун бўлма-
Қайтажакман,
Келгуси йил яна салом-
Айтажакман.

Кетмоқдасан эй Аллоҳдан-
Буйруқ олган.
Қайтганингда, бўлмасайдим-
Ухлаб қолган

Оғрир бугун юрагимнинг-
Хамма жойи,
Айт эртадан айрилиқми
Қуръон ойи?


@A_meshayan
24.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
Forwarded from Мухтож оилалар рўйхати (Abduvohid Usta)
Рамазонни сўнгги кечасида қадрли амал излаб юрган мўмин ва мўминалар учун:

Ибрагимова Дилдора 1987й
930837833
Пластик: 8600332973073871

Оилали, тўртта фарзанди (12, 9, 5 ва 2ёш) бор.
Кичик фарзандига хомиладорлик жараёнида юрак шишиб кетган ва операция бўлган.
Ташхис: Перипартал КАРДИОМИОПАТИА. Орадан икки ой ўтиб навбатдаги синов бошланган: САРАТОН, 3-степена. Шундан сўнг чап кўкрак кесиб ташланган. Ўсимта мия, ўпка ва жигарга салбий таъсир қилган. Шифохона, дорихона, болалар сарф-харажати оилани дарз кетишига сабаб бўлган. Айниқса касалманд хотин/келин кимга керак?! Худо бир синов берса кетма-кет бераркан: Катта ўғилни кўзида муаммо бор эди. Энди бурундаги аденоид сабаб эшитиши пасайиб кетвотган экан.
Бола учун окулист ва лор врач ёрдами керак.

Диққат!!!
Бемор билан онаси Дилфуза опа орқали гаплашинг: +998935954627. Акс ҳолда эр-хотин ва қайнона-келин муносабати чигаллашади.

Онаси мана бу манзилда:
Қора Қамиш 2/1, 14-А дом, 15-кв.
Мўлжал: Аъло Тўйхона.

Локация:
https://maps.app.goo.gl/NNsuDRjHHYF4gJWJ8
​​ҲАЙИТДА НИМА БОР МОЗОРДА?

Байрам куни қилганча аза,
Ланг очиб қўйганча дарвоза.
Фақат жоҳил қиладир маза.
Ҳайитда нима бор мозорда?

Дейилмаган ахир Қуръонда:
"Байрамингни кут қабристонда".
Шодланишинг керакли онда,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Эй жоҳил айт сен менга шуни,
Саккизинчи март келган куни.
Қилмассанку сен ахир буни,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Рождествода насроний одам,
Қабристонга босмайди қадам.
Байрам қилиб яйрайди ҳар дам,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Бу ишни қилмаган пайғамбар,
Хатто саҳобалар бехабар.
Бидъатингни бас қил биродар,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Еб-ич, яйра, олсангчи роҳат.
Ўзи юрак-бағринг жароҳат.
Масжидларда қил истироҳат,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Наҳот шундоқ онги чириксан?
Шундайин ҳам дарди йириксан.
Ўликни қўй, ҳозир тириксан,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Тўйинг куни чекканча жабр,
Бормайсанку кўргани қабр.
Байрам куни бу ишинг надир,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Байрам куни кулиб, бўлмай шод,
Фақат телба йиғлар солиб дод.
Нуқул қилиб беҳуда фарёд,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Аллоҳ берган ноз-неъматга тўй,
Байрам куни қурбонлигинг сўй.
"Патаха"нгни бошқа кунга қўй,
Ҳайитда нима бор мозорда?

@A_meshayan
16:33-08.07.2022
Абдураҳмон Мешаян
​​​​ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Парвардигор бирдир деганлар,
Рамазонда нафсин енгганлар,
Фақат халол луқма еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Золимларнинг бўшар тўрлари,
Тўрларидан яқин гўрлари.
Пайғамбарнинг меросхўрлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Тақлид қилмас эшакка отлар,
Ахир улар ханграшга ётлар,
"Рождество"ни кутмаган зотлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Бу Рамазон тез тугади деб,
Йиғлаяпман ич-этимни еб,
Иймонига беролганлар зеб,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Ушбу кунни узоқ кутганлар,
Иғвонида чин унутганлар.
Рамазонда рўза тутганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Аллоҳ дея дардин енгганлар,
Сажда қилиб бошин эгганлар,
Мусофирлик нонин еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Хақ йўлида оққан қонлари,
Хақ йўлида чиққан жонлари.
Бутун дунё мусулмонлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Иншааллоҳ...
Баданимни тарк қилмаса жон,
Томиримда музламаса қон,
Етмиш кун сўнг, шеър битгум Қурбон,
Ҳайит бўлсин дея муборак!

15:02-25.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
Hayitingiz muborak bo‘lsin!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳкор йўқ каминанинг шаҳсичалик.
Ёлғон борми нодонларнинг баҳсичалик?
О онажон сенга фойдам тегдимикин,
Оёғингни иситган ул махсичалик?

@A_meshayan
2017
Абдураҳмон Мешаян