ЖАМОЛИНГНИ КЕЛАР КЎРГИМ.
Девонаман эсим оғди,
Ўзни дарддан келар қўргим.
Кўзларимдан селлар ёғди,
Жамолингни келар кўргим.
Ошиқману йўқдир Лайлим,
Ширингада рағбат, майлим.
Шундоқ кечур хаёт зайлим,
Жамолингни келар кўргим.
Қандоқ сени айламай мадҳ,
Юрагимни айладинг фатҳ.
Ишқ кўлинда баланддир сатҳ,
Жамолингни келар кўргим.
Десанг севган қаролимсан,
Демам нафсга қиролимсан.
Лойим қорган Кулолимсан,
Жамолингни келар кўргим.
Дардим сиғмас достонларга,
Бўйим етмас осмонларга.
Юрак тўла армонларга,
Жамолингни келар кўргим.
Қандоқ сени севмасин дил,
Юздузларни кўкка қандил-
Айладинг хайратдан лол тил,
Жамолинги келар кўргим.
О қадримни оширганим,
Беҳиштига шоширганим.
Каъбасиға бош урганим,
Жамолингни келар кўргим.
Гуноҳим кўп, юзим қаро.
Дилда дард кўп, қалбим яро.
Лек Севганим жаннат аро,
Жамолингни келар кўргим.
Ал-Муҳаймин, Ал-Муқаддим,
Ал-Ваҳиду Ал-Мунтақим.
Ё Ал-Мусаввир, Ар-Роҳийм,
Жамолингни келар кўргим.
@A_meshayan
08.01.2018
Абдурроҳман Мешаян
Девонаман эсим оғди,
Ўзни дарддан келар қўргим.
Кўзларимдан селлар ёғди,
Жамолингни келар кўргим.
Ошиқману йўқдир Лайлим,
Ширингада рағбат, майлим.
Шундоқ кечур хаёт зайлим,
Жамолингни келар кўргим.
Қандоқ сени айламай мадҳ,
Юрагимни айладинг фатҳ.
Ишқ кўлинда баланддир сатҳ,
Жамолингни келар кўргим.
Десанг севган қаролимсан,
Демам нафсга қиролимсан.
Лойим қорган Кулолимсан,
Жамолингни келар кўргим.
Дардим сиғмас достонларга,
Бўйим етмас осмонларга.
Юрак тўла армонларга,
Жамолингни келар кўргим.
Қандоқ сени севмасин дил,
Юздузларни кўкка қандил-
Айладинг хайратдан лол тил,
Жамолинги келар кўргим.
О қадримни оширганим,
Беҳиштига шоширганим.
Каъбасиға бош урганим,
Жамолингни келар кўргим.
Гуноҳим кўп, юзим қаро.
Дилда дард кўп, қалбим яро.
Лек Севганим жаннат аро,
Жамолингни келар кўргим.
Ал-Муҳаймин, Ал-Муқаддим,
Ал-Ваҳиду Ал-Мунтақим.
Ё Ал-Мусаввир, Ар-Роҳийм,
Жамолингни келар кўргим.
@A_meshayan
08.01.2018
Абдурроҳман Мешаян
БИСМИЛЛАҲ
Сажжодага бул гуноҳкор бошимни урдим Бисмиллаҳ,
Рухсоримни қибла излаб Каъбага бурдим Бисмиллаҳ.
Қон юрагим туйди фараҳ, Янграб “Ҳайя алал фалаҳ”,
Ҳақни севган қуллар бирла бир сафга турдим Бисмиллаҳ.
Юрак аталмиш заминга куфр эҳромларин бузиб,
Пойдевори иймон бўлган кошона қурдим Бисмиллаҳ.
Оёқларим тортиб жоме, Ҳофизларға бўлдим соъме,
Кунда беш бор ишқ малҳамин қалбимга сурдим Бисмиллаҳ.
Забонимда: Ла ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ ,
Ғамли ва хуррам онларим такрорлаб юрдим Бисмиллаҳ.
Шунда деди тилга кириб ҳалол ризқу келган омад:
Бисмиллаҳ деганинг учун сенга буюрдим Бисмиллаҳ.
@A_meshayan
30.11.2019
Абдураҳмон Мешаян
Сажжодага бул гуноҳкор бошимни урдим Бисмиллаҳ,
Рухсоримни қибла излаб Каъбага бурдим Бисмиллаҳ.
Қон юрагим туйди фараҳ, Янграб “Ҳайя алал фалаҳ”,
Ҳақни севган қуллар бирла бир сафга турдим Бисмиллаҳ.
Юрак аталмиш заминга куфр эҳромларин бузиб,
Пойдевори иймон бўлган кошона қурдим Бисмиллаҳ.
Оёқларим тортиб жоме, Ҳофизларға бўлдим соъме,
Кунда беш бор ишқ малҳамин қалбимга сурдим Бисмиллаҳ.
Забонимда: Ла ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ ,
Ғамли ва хуррам онларим такрорлаб юрдим Бисмиллаҳ.
Шунда деди тилга кириб ҳалол ризқу келган омад:
Бисмиллаҳ деганинг учун сенга буюрдим Бисмиллаҳ.
@A_meshayan
30.11.2019
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хатто халқ артистлариям шеърларимизни сўрамай қўшиқ қилади, сиздан хафа бўлармидим жаноб Жалолиддин...
Уруш қачон тугаркин?
#Етти#йил#олдин#ёзганим
Уруш бошлар қироллар,
Тилга кирур қуроллар.
Жабрин тортур қароллар,
Уруш қачон тугаркин?
Жаллод қилиб эрмаклар,
Эмизикли гўдаклар.
Танин бўлак-бўлаклар,
Уруш қачон тугаркин?
Юрмас қўлтиқтаёқсиз,
Бу чол энди яроқсиз.
Либосимас ямоқсиз,
Уруш қачон тугаркин?
Бир онахон дод солди,
Бир ўғлим кўзсиз қолди.
Ўқ қизим жонин олди,
Уруш қачон тугаркин?
Ака-укам қирилди,
Армонларим тирилди.
Қуёш Ғарбданми жилди?
Уруш қачон тугаркин?
Ғаним тўсди йўлимни,
Чопди икки қўлимни.
Лек кўрмадим ўлимни,
Уруш қачон тугаркин?
Автоматнинг овози,
Элни қилди норози.
Келишиб икки този,
Уруш қачон тугаркин?
Олтинимиз таший деб,
Дооод, бир тўда ваҳший кеб.
Элим бошин кетди еб,
Уруш қачон тугаркин?
Қараб бўлмас афтимга,
Қонли-қонли кафтимга.
Кўз тикдилар нефтимга,
Уруш қачон тугаркин?
Юрак йиғлар қийноқда,
Тинчлик биздан йироқда.
Ислом юрти Ироқда,
Уруш қачон тугаркин?
Мусулмонларни кофир,
Қатл айлатди бир-бир.
Улар иблисга шотир,
Уруш қачон тугаркин?
Бамисли ноҳуш бойқуш,
Лаънати султон Жорш Буш.
Халқимни этди хомуш,
Уруш қачон тугаркин?
Ёв олганда Боғдодни,
Ўқиб бўлиб бомдодни,
Йиғловдим солиб додни,
Уруш қачон тугаркин?
Топтаб муқаддас ерни,
Қиришгач аёл-эрни.
Битгандим ушбу шеърни,
Уруш қачон тугаркин?
Бугун эса дард бошқа,
Мард бошқа, номард бошқа.
Кўз тегди ўзга халққа,
Уруш қачон тугаркин?
Титроқ кирар бармоққа,
Ўқ киргандай томоққа.
Уруш хам бизнес соққа,
Уруш қачон тугаркин?
Тинчлик бўлмади хали,
Хўрланмоқ учун асли,
Украиннингми гали?
Уруш қачон тугаркин?
Она босган минада,
Сут эмас қон сийнада.
Шўрлик Украинада,
Уруш қачон тугаркин?
@A_meshayan
2015-йил
Абдураҳмон Мешаян
#Етти#йил#олдин#ёзганим
Уруш бошлар қироллар,
Тилга кирур қуроллар.
Жабрин тортур қароллар,
Уруш қачон тугаркин?
Жаллод қилиб эрмаклар,
Эмизикли гўдаклар.
Танин бўлак-бўлаклар,
Уруш қачон тугаркин?
Юрмас қўлтиқтаёқсиз,
Бу чол энди яроқсиз.
Либосимас ямоқсиз,
Уруш қачон тугаркин?
Бир онахон дод солди,
Бир ўғлим кўзсиз қолди.
Ўқ қизим жонин олди,
Уруш қачон тугаркин?
Ака-укам қирилди,
Армонларим тирилди.
Қуёш Ғарбданми жилди?
Уруш қачон тугаркин?
Ғаним тўсди йўлимни,
Чопди икки қўлимни.
Лек кўрмадим ўлимни,
Уруш қачон тугаркин?
Автоматнинг овози,
Элни қилди норози.
Келишиб икки този,
Уруш қачон тугаркин?
Олтинимиз таший деб,
Дооод, бир тўда ваҳший кеб.
Элим бошин кетди еб,
Уруш қачон тугаркин?
Қараб бўлмас афтимга,
Қонли-қонли кафтимга.
Кўз тикдилар нефтимга,
Уруш қачон тугаркин?
Юрак йиғлар қийноқда,
Тинчлик биздан йироқда.
Ислом юрти Ироқда,
Уруш қачон тугаркин?
Мусулмонларни кофир,
Қатл айлатди бир-бир.
Улар иблисга шотир,
Уруш қачон тугаркин?
Бамисли ноҳуш бойқуш,
Лаънати султон Жорш Буш.
Халқимни этди хомуш,
Уруш қачон тугаркин?
Ёв олганда Боғдодни,
Ўқиб бўлиб бомдодни,
Йиғловдим солиб додни,
Уруш қачон тугаркин?
Топтаб муқаддас ерни,
Қиришгач аёл-эрни.
Битгандим ушбу шеърни,
Уруш қачон тугаркин?
Бугун эса дард бошқа,
Мард бошқа, номард бошқа.
Кўз тегди ўзга халққа,
Уруш қачон тугаркин?
Титроқ кирар бармоққа,
Ўқ киргандай томоққа.
Уруш хам бизнес соққа,
Уруш қачон тугаркин?
Тинчлик бўлмади хали,
Хўрланмоқ учун асли,
Украиннингми гали?
Уруш қачон тугаркин?
Она босган минада,
Сут эмас қон сийнада.
Шўрлик Украинада,
Уруш қачон тугаркин?
@A_meshayan
2015-йил
Абдураҳмон Мешаян
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚНИНГ БАҲОСИ...
Шоир маддоҳ эди.
Хам лаганбардор,
Нуқул
Ватан,
Ватан,
Ватан, дер эди.
Даъвати: Эй давлат, халққа бер эмас,
Борингни давлатга, эй халқ бер эди.
Гарчи узоқ йиллар хамроҳи бўлди,
Хақнинг қаҳри бирла, халқнинг ҳазари.
Маддоҳ шеърлар ёзгач хамёни тўлди,
Тушгач бул шоирга шоҳнинг назари.
Ўлим Хақ... У маддоҳ шоир хам ўлиб,
Сўнгги манзилига бориб етдия.
Халқ деди ўлганда ғазабга тўлиб,
Шоҳга хақиқатни айтмай кетдия...
Бор эди у бирла замондош шоир,
Қилмаган хеч қачон лаганбардорлик.
Айтганлари фақат рост гапга доир,
Лек унга хам қилди бу дунё торлик...
Дуосин қиларди дўстлар хар куни,
Аммо душманларин қўзғаб ҳасади.
Тепага ёзишгач, қамашди уни,
Йил ўтиб зиндондан чиқди жасади.
Лекин халқ бу ростгўй шоиридан хам,
Рози бўлмаганин, барча биларди.
Халқ дерди: Нетарди шоир юрса жим,
Хақиқатни айтиб нима қиларди?
@A_meshayan
16:03-08.07.2017
Абдураҳмон Мешаян
Шоир маддоҳ эди.
Хам лаганбардор,
Нуқул
Ватан,
Ватан,
Ватан, дер эди.
Даъвати: Эй давлат, халққа бер эмас,
Борингни давлатга, эй халқ бер эди.
Гарчи узоқ йиллар хамроҳи бўлди,
Хақнинг қаҳри бирла, халқнинг ҳазари.
Маддоҳ шеърлар ёзгач хамёни тўлди,
Тушгач бул шоирга шоҳнинг назари.
Ўлим Хақ... У маддоҳ шоир хам ўлиб,
Сўнгги манзилига бориб етдия.
Халқ деди ўлганда ғазабга тўлиб,
Шоҳга хақиқатни айтмай кетдия...
Бор эди у бирла замондош шоир,
Қилмаган хеч қачон лаганбардорлик.
Айтганлари фақат рост гапга доир,
Лек унга хам қилди бу дунё торлик...
Дуосин қиларди дўстлар хар куни,
Аммо душманларин қўзғаб ҳасади.
Тепага ёзишгач, қамашди уни,
Йил ўтиб зиндондан чиқди жасади.
Лекин халқ бу ростгўй шоиридан хам,
Рози бўлмаганин, барча биларди.
Халқ дерди: Нетарди шоир юрса жим,
Хақиқатни айтиб нима қиларди?
@A_meshayan
16:03-08.07.2017
Абдураҳмон Мешаян
ЎЛДИРСА ИШҚ ЎЛДИРСИН!
Кўнглим айтур яримман, хануз-
Тўлдирса ишқ тўлдирсин мани!
Ўлдирмасдан ғафлатдек ёвуз,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Гар ғофиллик очса қучоғин,
Ўполмасман бахтнинг дудоғин.
Санчгунча дард менга пичоғин,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Кезмай андуҳ хиёбонинда,
Ғам-қайғунинг биёбонинда.
Валиаҳдман Мажнун ёнинда,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Севгисиз зот бўлгандан кўра,
Хижронга мот бўлгандан кўра.
Ишқсиз яшаб ўлгандан кўра,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Ўзлаштирмай мухаббат фанин,
Кезолмайман бахтнинг гулшанин.
Ўчирганча нафрат гулханин,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Исминг айтиб ўтсин хар оним,
Лолага ранг қарз берсин қоним.
О, Севгилим ўзинг ол жоним,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Айламасдан виждонга тахдид,
Савоб-қилсам мўминга тақлид.
Санинг учун бўлойин шахид,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Кўглимда пок севгинг яшарда,
Мен хам ожиз ахли башарда.
Тирилтиргунингча махшарда,
Бўлдирса ишқ бўлдирсин мани!
2018-йил
Абдураҳмон Мешаян
Кўнглим айтур яримман, хануз-
Тўлдирса ишқ тўлдирсин мани!
Ўлдирмасдан ғафлатдек ёвуз,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Гар ғофиллик очса қучоғин,
Ўполмасман бахтнинг дудоғин.
Санчгунча дард менга пичоғин,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Кезмай андуҳ хиёбонинда,
Ғам-қайғунинг биёбонинда.
Валиаҳдман Мажнун ёнинда,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Севгисиз зот бўлгандан кўра,
Хижронга мот бўлгандан кўра.
Ишқсиз яшаб ўлгандан кўра,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Ўзлаштирмай мухаббат фанин,
Кезолмайман бахтнинг гулшанин.
Ўчирганча нафрат гулханин,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Исминг айтиб ўтсин хар оним,
Лолага ранг қарз берсин қоним.
О, Севгилим ўзинг ол жоним,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Айламасдан виждонга тахдид,
Савоб-қилсам мўминга тақлид.
Санинг учун бўлойин шахид,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Кўглимда пок севгинг яшарда,
Мен хам ожиз ахли башарда.
Тирилтиргунингча махшарда,
Бўлдирса ишқ бўлдирсин мани!
2018-йил
Абдураҳмон Мешаян
Forwarded from 2022.12.05
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАНДИР, НОВВОЙ ВА ХАМИР...
“Тандир” қиздирилган, ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Патир”лар, “сомса”лар, “ширмой”лар пишар...
“Тандир”нинг оловин сўндирмоқ учун,
Кўзаларни “сув”га тўлдирмоқ керак.
Яна бир йўли бор, яширмоқ нечун,
Аввало “новвойни ўлдирмоқ” керак!
Сенга насиҳат шу: тансоқчинг мисол,
Эргашсада қочгин “новвой”дан наслим.
Йўқса насиб этмас хурлар-ла висол,
“Новвой” қилмай туриб хали жон таслим!
Юрак қон, кўзлар ёш, эзилган жигар,
Қачонки бизлар қул, нафс бўлса амир.
Гуноҳ-новвой, дўзах-тандир бўлса гар,
Демак ўз-ўзидан инсондир хамир!
“Савоб ханжари”ни аямай суқсанг,
“Гуноҳ деб аталмиш новвой” ўлади.
“Дўзах тандири”ни сўзимни уқсанг,
Ўчиргувчи “сув” бу тавба бўлади!
Қўчқорку сўйилгач дастурхонингга,
Ўзи кириб келар тушиб паловга.
Эй инсон ачингин сен ўз холингга,
Тириклай кирасан кирсанг оловга...
“Тандир” қиздирилган ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Новвой”дан қўрқмаган “хамир”лар пишар!
@A_meshayan
14:45-09.04.2020
Абдураҳмон Мешаян
“Тандир” қиздирилган, ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Патир”лар, “сомса”лар, “ширмой”лар пишар...
“Тандир”нинг оловин сўндирмоқ учун,
Кўзаларни “сув”га тўлдирмоқ керак.
Яна бир йўли бор, яширмоқ нечун,
Аввало “новвойни ўлдирмоқ” керак!
Сенга насиҳат шу: тансоқчинг мисол,
Эргашсада қочгин “новвой”дан наслим.
Йўқса насиб этмас хурлар-ла висол,
“Новвой” қилмай туриб хали жон таслим!
Юрак қон, кўзлар ёш, эзилган жигар,
Қачонки бизлар қул, нафс бўлса амир.
Гуноҳ-новвой, дўзах-тандир бўлса гар,
Демак ўз-ўзидан инсондир хамир!
“Савоб ханжари”ни аямай суқсанг,
“Гуноҳ деб аталмиш новвой” ўлади.
“Дўзах тандири”ни сўзимни уқсанг,
Ўчиргувчи “сув” бу тавба бўлади!
Қўчқорку сўйилгач дастурхонингга,
Ўзи кириб келар тушиб паловга.
Эй инсон ачингин сен ўз холингга,
Тириклай кирасан кирсанг оловга...
“Тандир” қиздирилган ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Новвой”дан қўрқмаган “хамир”лар пишар!
@A_meshayan
14:45-09.04.2020
Абдураҳмон Мешаян
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Сенсиз зерикиб хаётдан,
Хўб чарчадим Хаққа қасам.
Сўнг сўз чиқди қалб бисотдан:
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Уйимизда унар лолам,
Шафқатсиздир хаёт, олам.
Сендан таълим олсин болам,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Сенсиз холи харобман боқ,
Хаққа ярашар бўлмоқ тоқ.
Фарзандимга ўргат аҳлоқ,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Сен-чун черковдан кечдим воз,
Ва синагогадан хам рост.
Тезроқ садо бер илтимос,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Хаётдами, афсонада,
Кулбадами, кошонада,
Тошкентдами, Фарғонада,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Десалар хам теккизма тил.
Майхонага беролмам дил.
Севги қалб уйимга қандил,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Муштоқингман хаёл сурган,
Сени кўрмоқ кутиб юрган.
Икки инсон севиб қурган,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Бир кун келиб мендек банда,
Сен-ла жужуқли бўлганда.
Фарзандларим ўқир санда,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Кўзларимда чақнар чақин,
Менинг хам бор ишққа хаққим.
Бағринг иссиқ қиш хам яқин,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Қалбим бўлар албат яра,
Бўлса агар сендек сара,
Ўзгасига мусодара,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Кўзларимга ёш тўлгани,
Эмас орзунинг сўлгани.
Хусусий мулким бўлгани,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Исминг надир Марямми о?
Зубайдами Зайнабми ё?
Жумбоқсан топилгунча то,
Қайлардасан эй ”мадрасам”?
Улғаймасин нифоқимиз,
Туташсинда нигоҳимиз.
Ўқилсинда никоҳимиз,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
@A_meshayan
21:21-08.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
Сенсиз зерикиб хаётдан,
Хўб чарчадим Хаққа қасам.
Сўнг сўз чиқди қалб бисотдан:
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Уйимизда унар лолам,
Шафқатсиздир хаёт, олам.
Сендан таълим олсин болам,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Сенсиз холи харобман боқ,
Хаққа ярашар бўлмоқ тоқ.
Фарзандимга ўргат аҳлоқ,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Сен-чун черковдан кечдим воз,
Ва синагогадан хам рост.
Тезроқ садо бер илтимос,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Хаётдами, афсонада,
Кулбадами, кошонада,
Тошкентдами, Фарғонада,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Десалар хам теккизма тил.
Майхонага беролмам дил.
Севги қалб уйимга қандил,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Муштоқингман хаёл сурган,
Сени кўрмоқ кутиб юрган.
Икки инсон севиб қурган,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Бир кун келиб мендек банда,
Сен-ла жужуқли бўлганда.
Фарзандларим ўқир санда,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Кўзларимда чақнар чақин,
Менинг хам бор ишққа хаққим.
Бағринг иссиқ қиш хам яқин,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Қалбим бўлар албат яра,
Бўлса агар сендек сара,
Ўзгасига мусодара,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Кўзларимга ёш тўлгани,
Эмас орзунинг сўлгани.
Хусусий мулким бўлгани,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Исминг надир Марямми о?
Зубайдами Зайнабми ё?
Жумбоқсан топилгунча то,
Қайлардасан эй ”мадрасам”?
Улғаймасин нифоқимиз,
Туташсинда нигоҳимиз.
Ўқилсинда никоҳимиз,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
@A_meshayan
21:21-08.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
ХАҚҚИМ БОР!
Қучоғингда сузгач уммоним,
Қирғоғингда маним хаққим бор!
Иккимиздан тарқалган жоним-
Ирмоғингда маним хаққим бор!
Шояд кўнглим бу оқшом тўлса,
Ширин васлинг гар насиб бўлса.
Қизғонмагин мендан бир бўса,
Дудоғингда маним хаққим бор!
Андуҳларни бир тахқирласам,
Ишқим бирла хўб тақдирласам.
Тингла севдим деб шивирласам,
Қулоғингда маним хаққим бор!
Айрилиқнинг шароби тахир,
Маним бобом Мажнундек тақсир!
Бир ўпич бер юзингдан ахир,
Яноғингда маним хаққим бор!
Етдим ишқдек бир шахаргача,
Тотдим болдан то захаргача.
Бил оқшомдан то сахаргача,
Қучоғингда маним хаққим бор!
Само бўлсам бўлмай чақмоғим,
Хорғин бўлсам олгин чарчоғим.
Ташна бўлсам босгин чанқоғим,
Булоғингда маним хаққим бор!
Беғуборим сендан йўқ гинам,
Ишқ юракка элтувчи зинам.
Боғбонингман атиргулгинам,
Қалб боғингда маним хаққим бор!
Сенсиз кимман ярадор оҳу,
Шаробим хам туюлар оғу.
Хар кун,
Хар тун,
Хар сониянгу-
Хар чоғингда маним хаққим бор!
@A_meshayan
12:21-28/04/2016/
Абдураҳмон Мешаян
Қучоғингда сузгач уммоним,
Қирғоғингда маним хаққим бор!
Иккимиздан тарқалган жоним-
Ирмоғингда маним хаққим бор!
Шояд кўнглим бу оқшом тўлса,
Ширин васлинг гар насиб бўлса.
Қизғонмагин мендан бир бўса,
Дудоғингда маним хаққим бор!
Андуҳларни бир тахқирласам,
Ишқим бирла хўб тақдирласам.
Тингла севдим деб шивирласам,
Қулоғингда маним хаққим бор!
Айрилиқнинг шароби тахир,
Маним бобом Мажнундек тақсир!
Бир ўпич бер юзингдан ахир,
Яноғингда маним хаққим бор!
Етдим ишқдек бир шахаргача,
Тотдим болдан то захаргача.
Бил оқшомдан то сахаргача,
Қучоғингда маним хаққим бор!
Само бўлсам бўлмай чақмоғим,
Хорғин бўлсам олгин чарчоғим.
Ташна бўлсам босгин чанқоғим,
Булоғингда маним хаққим бор!
Беғуборим сендан йўқ гинам,
Ишқ юракка элтувчи зинам.
Боғбонингман атиргулгинам,
Қалб боғингда маним хаққим бор!
Сенсиз кимман ярадор оҳу,
Шаробим хам туюлар оғу.
Хар кун,
Хар тун,
Хар сониянгу-
Хар чоғингда маним хаққим бор!
@A_meshayan
12:21-28/04/2016/
Абдураҳмон Мешаян
"НОЗИК ҚУШЧАМ"
Нозик қушчам десам ўксима,
Дарахтддирман мағрур, забардаст.
Аста келиб қўндинг кўксима,
Қадди-бастим сени айлаб маст.
Куртак ёздим, кўкарди баргим,
Томирларим қучганди замин.
Келар эди сен деб ўзгаргим,
Сўнг...Кўксимда бунёд қилдинг ин.
Юракка ишқ ташриф буюрди,
Кўнглим шахрин қиличсиз олдинг.
Армон мендан буткул юз бурди,
Саратонда мен бирла қолдинг.
Лек афсуски ботининг бошқа,
Бошқа экан сен қуш зохири.
Ташлаб кетдинг, тик боқмай кўзга,
Келган чоғда кузнинг охири.
Зумда дарддек гўдак улғайди,
Чидолмасдан бу айрилиққа.
Яшил япроқларим сарғайди,
Вох ўт қўйгим келди борлиққа.
Қиш келдию оғриқдан зир-зир,
Тан қақшаб, қор ёғди бошимга.
Совуқ қотиб титрадим дир-дир,
Боқмадинг хам кўзда ёшимга.
Гўё мени айлаб масхара,
Келиб қўнди бошимга қарға.
Чекингунча қишдек тасқара,
Кўкламгача чидадим зўрға.
Келгач кўклам, ясалди якун,
Қалтирашу титроқларимга.
Табиат хам улашди бу кун,
Яшил рангни япроқларимга.
Эсламайин қўйгандим сени,
Ортиқ сенга эмасдим шайдо.
Хайратларга солганча мени,
Яга бўлдинг қошимда пайдо.
Аммо энди эй нозик қушчам,
Кел, демадим кўксимга қўнгил.
Ўзга жойда уя қур ихчам,
Сендан буткул совиган кўнгил.
Хаммадан яхшисиз дердинг...лек,
Яхши бўлсам нечун лоф айтдинг?
Ёмондирман балки сақлаб кек,
Ёмон бўлсам не учун қайтдинг?
Сенингсиз хам хушнудман мана,
Бахтсизман деб ўйламоқ нечун?
Ё баҳорда қайтдингми яна-
Кузда ташлаб кетмоқлик учун?
@A_meshayan
14:39-28.06.2015
Абдураҳмон Мешаян
Нозик қушчам десам ўксима,
Дарахтддирман мағрур, забардаст.
Аста келиб қўндинг кўксима,
Қадди-бастим сени айлаб маст.
Куртак ёздим, кўкарди баргим,
Томирларим қучганди замин.
Келар эди сен деб ўзгаргим,
Сўнг...Кўксимда бунёд қилдинг ин.
Юракка ишқ ташриф буюрди,
Кўнглим шахрин қиличсиз олдинг.
Армон мендан буткул юз бурди,
Саратонда мен бирла қолдинг.
Лек афсуски ботининг бошқа,
Бошқа экан сен қуш зохири.
Ташлаб кетдинг, тик боқмай кўзга,
Келган чоғда кузнинг охири.
Зумда дарддек гўдак улғайди,
Чидолмасдан бу айрилиққа.
Яшил япроқларим сарғайди,
Вох ўт қўйгим келди борлиққа.
Қиш келдию оғриқдан зир-зир,
Тан қақшаб, қор ёғди бошимга.
Совуқ қотиб титрадим дир-дир,
Боқмадинг хам кўзда ёшимга.
Гўё мени айлаб масхара,
Келиб қўнди бошимга қарға.
Чекингунча қишдек тасқара,
Кўкламгача чидадим зўрға.
Келгач кўклам, ясалди якун,
Қалтирашу титроқларимга.
Табиат хам улашди бу кун,
Яшил рангни япроқларимга.
Эсламайин қўйгандим сени,
Ортиқ сенга эмасдим шайдо.
Хайратларга солганча мени,
Яга бўлдинг қошимда пайдо.
Аммо энди эй нозик қушчам,
Кел, демадим кўксимга қўнгил.
Ўзга жойда уя қур ихчам,
Сендан буткул совиган кўнгил.
Хаммадан яхшисиз дердинг...лек,
Яхши бўлсам нечун лоф айтдинг?
Ёмондирман балки сақлаб кек,
Ёмон бўлсам не учун қайтдинг?
Сенингсиз хам хушнудман мана,
Бахтсизман деб ўйламоқ нечун?
Ё баҳорда қайтдингми яна-
Кузда ташлаб кетмоқлик учун?
@A_meshayan
14:39-28.06.2015
Абдураҳмон Мешаян
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
ГулДУ (Гулистон давлат университети)даги ҳолат.
Ҳижобли қизлар дарсга киритилмаяпти.
Бу билан уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқи топталяпти, аёллар камситиляпти.
Аммо аёллар ҳуқуқлари деб ҳайқирадиган аксар фаолларимиз бундай пайтда жим кузатади. Сабаби ҳижоблиларни ҳимоя қилиш «не стоит».
Диндорларга сигнал беришни қойиллатувчи, бироқ диндорларнинг ҳуқуқи топталса мум тишловчи Адлия вазиримиз ҳам вазиятни индамай кузатишни маъқул кўради.
Мана шундай ишларни қўрқмай, очиқчасига қилишдан чарчамаётганларга доим бир гап айтгим келади: Сизларнинг онангизнинг маҳрига дунёвий давлат бўлиб тушган юртда биз ҳам ўзимизнинг қадриятларимизга амал қилиб яшасак бўладими?
@temurazam
Ҳижобли қизлар дарсга киритилмаяпти.
Бу билан уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқи топталяпти, аёллар камситиляпти.
Аммо аёллар ҳуқуқлари деб ҳайқирадиган аксар фаолларимиз бундай пайтда жим кузатади. Сабаби ҳижоблиларни ҳимоя қилиш «не стоит».
Диндорларга сигнал беришни қойиллатувчи, бироқ диндорларнинг ҳуқуқи топталса мум тишловчи Адлия вазиримиз ҳам вазиятни индамай кузатишни маъқул кўради.
Мана шундай ишларни қўрқмай, очиқчасига қилишдан чарчамаётганларга доим бир гап айтгим келади: Сизларнинг онангизнинг маҳрига дунёвий давлат бўлиб тушган юртда биз ҳам ўзимизнинг қадриятларимизга амал қилиб яшасак бўладими?
@temurazam
ТЎРТТА
(Ҳазил шеър)
Тўртта сим карта ол, бири Ums,
Шаҳарда кезганда, ишлаб кетар тез.
Уйғонар бўлсаки сенлда яна майл,
Бу сафар олиб қўй битта Uzmobile.
Сенинг ҳам ҳеч сазанг ўлмасин хўп кел,
Яна бир сим карта олиб қўй Ucell.
Тоғу-тош қишлоқда иш бўлмас мавҳум,
Шунинг учун олгин бу гал Perfektum.
Тўрттовин ҳам рози қилгум тезанг тез,
Ҳаммасига пул сол, кўп-кўп ва тез-тез...
Тўртта сим-картага керакдир тоқат,
Wi-Fiни бақувват айлагил фақат...
@A_meshayan.
12:38-01.03.2022
Абдураҳмон Мешаян
(Ҳазил шеър)
Тўртта сим карта ол, бири Ums,
Шаҳарда кезганда, ишлаб кетар тез.
Уйғонар бўлсаки сенлда яна майл,
Бу сафар олиб қўй битта Uzmobile.
Сенинг ҳам ҳеч сазанг ўлмасин хўп кел,
Яна бир сим карта олиб қўй Ucell.
Тоғу-тош қишлоқда иш бўлмас мавҳум,
Шунинг учун олгин бу гал Perfektum.
Тўрттовин ҳам рози қилгум тезанг тез,
Ҳаммасига пул сол, кўп-кўп ва тез-тез...
Тўртта сим-картага керакдир тоқат,
Wi-Fiни бақувват айлагил фақат...
@A_meshayan.
12:38-01.03.2022
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўрсичқон!
Сен хам кўп асабим ема,
Менинг Ватаним сен кемирган кема.
Одолат, Одолат, Одолат, дема,
Аёллар мардикор бўлган ўлкада!
Сен хам кўп асабим ема,
Менинг Ватаним сен кемирган кема.
Одолат, Одолат, Одолат, дема,
Аёллар мардикор бўлган ўлкада!
ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНМА ЙИГИТ.
Маӣли бӯлсанг савдода касод,
Маӣли шохмас бӯлаверсанг мот.
Ижарага берилмас хаёт,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Бир бор бӯлсин сотилган тана,
Ким кафилдир сотилмас яна.
Танлаяпсан болангга она,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Хаёт ӣӯли қаро бирла оқ,
Ғунча ӯрнин босмаӣди янтоқ.
Чақмасин деб бошингда ёнғоқ,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Худо сӯӣсин сендаӣ бандани,
Чирик дея чирик олмани.
Ёр қилмагин ул шармандани,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Гул мисоли сӯлмаӣин десанг,
Элга кулгу бӯлмаӣин десанг.
Армон билан ӯлмаӣин десанг,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Темирни тенг кӯрма олтинга,
Бехаёни қӯӣма олдинга.
Қизгамас жуфт бўлиб хотинга,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
@A_meshayan
2010-ӣил.
Абдураҳмон Мешаян
Маӣли бӯлсанг савдода касод,
Маӣли шохмас бӯлаверсанг мот.
Ижарага берилмас хаёт,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Бир бор бӯлсин сотилган тана,
Ким кафилдир сотилмас яна.
Танлаяпсан болангга она,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Хаёт ӣӯли қаро бирла оқ,
Ғунча ӯрнин босмаӣди янтоқ.
Чақмасин деб бошингда ёнғоқ,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Худо сӯӣсин сендаӣ бандани,
Чирик дея чирик олмани.
Ёр қилмагин ул шармандани,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Гул мисоли сӯлмаӣин десанг,
Элга кулгу бӯлмаӣин десанг.
Армон билан ӯлмаӣин десанг,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
Темирни тенг кӯрма олтинга,
Бехаёни қӯӣма олдинга.
Қизгамас жуфт бўлиб хотинга,
Чимилдиқда алданма ӣигит.
@A_meshayan
2010-ӣил.
Абдураҳмон Мешаян
Forwarded from Девонайи Ҳақгўй
ДАРВИНГА ЭЪТИРОЗ
Дарвин таълимоти нотўғри. Одам маймундан эмас, маймун одамдан тарқаган. Оёғи ердан узилмаганлар одам бўлиб қолган. Оёғи ердан узилганлар эса маймун бўлиб дарахтга чиқиб кетган...
Бу жараён ҳамон давом этмокда...
©️ Ўткир Ҳошимов
Ушбу жаноб Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Анвар Орипов экан. Раҳматли Ўткир ака рост гапни айтганлар-да...
@adolat_kuychisi
Дарвин таълимоти нотўғри. Одам маймундан эмас, маймун одамдан тарқаган. Оёғи ердан узилмаганлар одам бўлиб қолган. Оёғи ердан узилганлар эса маймун бўлиб дарахтга чиқиб кетган...
Бу жараён ҳамон давом этмокда...
©️ Ўткир Ҳошимов
Ушбу жаноб Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Анвар Орипов экан. Раҳматли Ўткир ака рост гапни айтганлар-да...
@adolat_kuychisi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИҚРОР
Менман оламдаги энг қабих инсон,
Дунёда топилмас менингдек ифлос.
Иҳлосим борида-топгандим имкон,
Имконим борида-топмадим иҳлос.
@A_meshayan
05-10-2016
Абдураҳмон Мешаян
Менман оламдаги энг қабих инсон,
Дунёда топилмас менингдек ифлос.
Иҳлосим борида-топгандим имкон,
Имконим борида-топмадим иҳлос.
@A_meshayan
05-10-2016
Абдураҳмон Мешаян
ЎЗБЕКИСТОНИМ МЕНИНГ...
Бағрингда кўп зурриёд бор,
Сен беминнат онасан.
Фусункор-у ҳам бетакрор-
Хуснинг сен кошонасан.
Туғилдим қучоғинг очдинг,
Ўлсам қабрим бўласан.
Сени севмасам айт ўзинг,
Борми виждоним менинг.
Ҳақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Тупроқларинг бўса олмиш
Хоразмий товонидан
Хақиқатдек бол тўкилмиш
Навоий забонидан
Фаришталар жилмагандир
Бухорийнинг ёнидан
Бари сенинг зурриёдинг
Энг қадрдоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Бир замонда вайрон қилса
Мадрасалар Чингизлар,
Бир замонда масжид қурмиш
Улуғбекдек тенгсизлар.
Қуриб битди ман-ман деган
Дарёлар-у денгизлар,
Лек сен ҳамон бағри бутун
Боши осмоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Топмоқлик мумкин экандир
Ватанда зар бирла пул
Лек пул бирла сотиб олиб-
Бўлмас Ватанни буткул
Менман мадҳинг куйлагувчи-
Тўтимас сайроқ булбул
Бағрингдадир Мусҳафи-
Усмондек Қуръоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Нечун қилмайин шукрона,
Мустақилсан Ватаним.
Сени мақтасалар бахтдан
Музлаб қолар баданим.
Чорак асрлик ўтмишинг
Кўз олдимдадир маним
Сени асрасин Аршдаги
Мутлоқ Султоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Битта дарахт кессам ўрнин
Қоплагум юзта экиб
Сен волидам омонсанки
Яшамайман ғам чекиб
Инимдан айрилиб қолсам
Чидайман оғам борку
Сендан айрилсам чидолмам
Онам хам бермас туғиб
Хатто мехрибон онам хам
Сени беролмас туғиб
Сенга достон бағишларман
То бор имконим менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Хар ким ўз Ватанин алқар
Ўзин тилинда мангу
Арман-" Ес кес сирумем" дер,
Рус дер: "Я тебя люблю",
Турк: "Бан сени севиёрум"
Инглиз дер: "I love you"
Менчи ўзбекчада дейман
Севдим сен жоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
2014-йил
@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян
Бағрингда кўп зурриёд бор,
Сен беминнат онасан.
Фусункор-у ҳам бетакрор-
Хуснинг сен кошонасан.
Туғилдим қучоғинг очдинг,
Ўлсам қабрим бўласан.
Сени севмасам айт ўзинг,
Борми виждоним менинг.
Ҳақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Тупроқларинг бўса олмиш
Хоразмий товонидан
Хақиқатдек бол тўкилмиш
Навоий забонидан
Фаришталар жилмагандир
Бухорийнинг ёнидан
Бари сенинг зурриёдинг
Энг қадрдоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Бир замонда вайрон қилса
Мадрасалар Чингизлар,
Бир замонда масжид қурмиш
Улуғбекдек тенгсизлар.
Қуриб битди ман-ман деган
Дарёлар-у денгизлар,
Лек сен ҳамон бағри бутун
Боши осмоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Топмоқлик мумкин экандир
Ватанда зар бирла пул
Лек пул бирла сотиб олиб-
Бўлмас Ватанни буткул
Менман мадҳинг куйлагувчи-
Тўтимас сайроқ булбул
Бағрингдадир Мусҳафи-
Усмондек Қуръоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Нечун қилмайин шукрона,
Мустақилсан Ватаним.
Сени мақтасалар бахтдан
Музлаб қолар баданим.
Чорак асрлик ўтмишинг
Кўз олдимдадир маним
Сени асрасин Аршдаги
Мутлоқ Султоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Битта дарахт кессам ўрнин
Қоплагум юзта экиб
Сен волидам омонсанки
Яшамайман ғам чекиб
Инимдан айрилиб қолсам
Чидайман оғам борку
Сендан айрилсам чидолмам
Онам хам бермас туғиб
Хатто мехрибон онам хам
Сени беролмас туғиб
Сенга достон бағишларман
То бор имконим менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
Хар ким ўз Ватанин алқар
Ўзин тилинда мангу
Арман-" Ес кес сирумем" дер,
Рус дер: "Я тебя люблю",
Турк: "Бан сени севиёрум"
Инглиз дер: "I love you"
Менчи ўзбекчада дейман
Севдим сен жоним менинг
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг
2014-йил
@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Уруш қачон тугаркин?"
Abu Hanifah ўқиди.
Абдураҳмон Мешаян шеъри
Abu Hanifah ўқиди.
Абдураҳмон Мешаян шеъри