ҚАЙДАДИР ЎҚИГАН ҲИКМАТИМ
Эй эркак кўмилгунг маломат тошига,
Сенга ҳеч ким тенгмас пасткашлик бобида.
Таҳорат қилиб онангнинг кўзёшига,
Рукуъ қилсанг хотинингнинг меҳробида.
Абдураҳмон Мешаян
Эй эркак кўмилгунг маломат тошига,
Сенга ҳеч ким тенгмас пасткашлик бобида.
Таҳорат қилиб онангнинг кўзёшига,
Рукуъ қилсанг хотинингнинг меҳробида.
Абдураҳмон Мешаян
#Ўтинч
ЁРИМ МЕНИ УНУТМА.
Йиғлар бўлсам аламдан,
Юрак титрар ноламдан.
Бир кун ўтсам оламдан,
Ёрим мени унутма.
Руҳим кўкка учган он,
Томиримда музлар қон.
Қўлларингда берсам жон,
Ёрим мени унутма.
Юлдузман осмондаги,
Лайлиман достондаги.
Битди деб ишқ эртаги,
Ёрим мени унутма.
Сенга атадим байтим,
Мехрингга мехрим қайтим.
Мен дунёда йўқ пайтим,
Ёрим мени унутма.
Қисматингга кўнгину,
Бир дам ўйга чўмгину.
Юрагингга кўмгину,
Ёрим мени унутма.
Йиғлаётган онингда,
Бўлмасамда ёнингда.
Сақлаб мени ёдингда,
Ёрим мени унутма.
Тупроқни қучганимда,
Шам янглиғ ўчганимда.
Жаннатга кўчганимда,
Ёрим мени унутма.
@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян
ЁРИМ МЕНИ УНУТМА.
Йиғлар бўлсам аламдан,
Юрак титрар ноламдан.
Бир кун ўтсам оламдан,
Ёрим мени унутма.
Руҳим кўкка учган он,
Томиримда музлар қон.
Қўлларингда берсам жон,
Ёрим мени унутма.
Юлдузман осмондаги,
Лайлиман достондаги.
Битди деб ишқ эртаги,
Ёрим мени унутма.
Сенга атадим байтим,
Мехрингга мехрим қайтим.
Мен дунёда йўқ пайтим,
Ёрим мени унутма.
Қисматингга кўнгину,
Бир дам ўйга чўмгину.
Юрагингга кўмгину,
Ёрим мени унутма.
Йиғлаётган онингда,
Бўлмасамда ёнингда.
Сақлаб мени ёдингда,
Ёрим мени унутма.
Тупроқни қучганимда,
Шам янглиғ ўчганимда.
Жаннатга кўчганимда,
Ёрим мени унутма.
@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян
ХАЛҚНИНГ ОХИ ХАҚҚА ЕТГАНДА...
Юз минг “карам”лик сассиқ уст либосни нетарсан?
Ё кафаннинг ўрнига шуни кийиб кетарсан?
Нима топдинг ойда гўшт емас халқни қақшатиб?
Ё сени қамаш даркор Гулнорага ўхшатиб?
Сен-чун намоз ўқийлик бир кун шодон, қайғусиз.
Фақат у намоз бўлсин азон,сажда рукуъсиз!
Қора халқ шод, хафамас майдаланмиш оёғинг,
Хақдан қўрқишинг учун яна синсин қаёғинг?
@A_meshayan
20:06-16.02.2021
Абдураҳмон Мешаян
Юз минг “карам”лик сассиқ уст либосни нетарсан?
Ё кафаннинг ўрнига шуни кийиб кетарсан?
Нима топдинг ойда гўшт емас халқни қақшатиб?
Ё сени қамаш даркор Гулнорага ўхшатиб?
Сен-чун намоз ўқийлик бир кун шодон, қайғусиз.
Фақат у намоз бўлсин азон,сажда рукуъсиз!
Қора халқ шод, хафамас майдаланмиш оёғинг,
Хақдан қўрқишинг учун яна синсин қаёғинг?
@A_meshayan
20:06-16.02.2021
Абдураҳмон Мешаян
“МАЛИКА” ВА “ШАҲЗОДА”НИНГ ЁРДАМИ
Гадога бир чақа айлади инъом,
Ғазнадан ўмаргач олтин-эллик ҳум.
Минг товуқ ўмарди сўнг келиб “илҳом”
Ва эҳсон айлади уч дона туҳум.
Эй халқим сенга ҳам сал қолсанг нолиб,
Ёрдамин аямас каззоблар тўғри.
Гўёки минг сандиқ олтининг олиб,
Қайтаргандек сенга бир қисмин ўғри.
Совуқдан титрайсан хар қишда ёд эт,
Уйинг тўлиб кетган тутун, дудларга.
Афсус кунинг қолган хаққингни швед-
Банкида сақловчи “Робин Гуд”ларга!
@A_meshayan
21:20-17.02.2021
Абдураҳмон Мешаян
Гадога бир чақа айлади инъом,
Ғазнадан ўмаргач олтин-эллик ҳум.
Минг товуқ ўмарди сўнг келиб “илҳом”
Ва эҳсон айлади уч дона туҳум.
Эй халқим сенга ҳам сал қолсанг нолиб,
Ёрдамин аямас каззоблар тўғри.
Гўёки минг сандиқ олтининг олиб,
Қайтаргандек сенга бир қисмин ўғри.
Совуқдан титрайсан хар қишда ёд эт,
Уйинг тўлиб кетган тутун, дудларга.
Афсус кунинг қолган хаққингни швед-
Банкида сақловчи “Робин Гуд”ларга!
@A_meshayan
21:20-17.02.2021
Абдураҳмон Мешаян
Forwarded from 2022.12.05
#Бизнинг #амалдорлар
“АСЛ ВАТАНПАРВАРЛАР”
Бизнинг амалдорлар алиииф, лааам, мииимга-
Тиши ўтмас, аммо қонун тўқийди!
Боласи Лондонга истаса Римга,
Истаса Парижга бориб ўқийди!
Бемор бўлса элтар “темир қуш”лар хам,
Эринмай осмонга хаволангани.
Хохласа Хитойга, хохласа Ҳиндга,
Хохласа Тибетга даволангани!
Харид айлар кўп-кўп ва қўша-қўша,
Ахир не деган гап қиммат туради?
Кўзласа Амриқо кўзласа Польша,
Кўзласа Берлинда қаср қуради!
Биздан сўрамайди, бир муштумзўрга-
Қўяр бўлса агар дилдан ихлосин.
Харид айлар уни чиқариб тўрга,
Миллион долларга кийган либосин!
Истаса Бельгия, истаса Москов,
Истаса Кавказда ўтар ёшлиги.
Истаса масжидмас борадир черков,
Истаса олур ҳинд ватандошлигин!
То айланмас экан тулпорга қўйлар,
Итнинг тижорати қандоқ синади?
Биз эшак минган чоғ сурганча ўйлар,
Бизнинг амалдорлар туя минади!
Асло қилманг шубҳа, айламанг гумон,
Бизнинг амалдорлар қудратига сиз.
Истаса судьяни, истаса посбон,
Хохласа қонунни чўктиради тиз!
Кўрмаганман бизнинг амалдорлар ҳеч,
Исрофдан харомдан қочганлигини.
Бахтдан ўлсам керак эртами ё кеч,
Кўрсам мадрасалар очганлигини.
Истаса Мадонна улар-чун сайрар,
Истаса Юлдузхон, истаса “Ялла”.
Керак бўлса улар хизматин айлар,
Бир ёнда Шакира бир ёнда Алла!
Истаган режасин қўрқмасдан тузар,
Хақдан қўрқмай бериб халққа озорни.
Истаса бозорни кечаси бузар,
Истаса хайдатиб ташлар мозорни.
Гарчи амалдорга халқ қадри бир пул,
Гарчанд Ватан учун тикмаслар жонни.
Улар хожа бўлгач бизлар эса қул,
Улар жуда севар Ўзбекистонни!
Асли халқдан кўра итлари тўқдир,
Балки ишонмасдир бу гапга кўплар.
Хорижда уй қуриб, хорижда ўқир,
Аммо бор бойлигин Ватанда тўплар!
©️ Абдураҳмон Мешаян.
*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
“АСЛ ВАТАНПАРВАРЛАР”
Бизнинг амалдорлар алиииф, лааам, мииимга-
Тиши ўтмас, аммо қонун тўқийди!
Боласи Лондонга истаса Римга,
Истаса Парижга бориб ўқийди!
Бемор бўлса элтар “темир қуш”лар хам,
Эринмай осмонга хаволангани.
Хохласа Хитойга, хохласа Ҳиндга,
Хохласа Тибетга даволангани!
Харид айлар кўп-кўп ва қўша-қўша,
Ахир не деган гап қиммат туради?
Кўзласа Амриқо кўзласа Польша,
Кўзласа Берлинда қаср қуради!
Биздан сўрамайди, бир муштумзўрга-
Қўяр бўлса агар дилдан ихлосин.
Харид айлар уни чиқариб тўрга,
Миллион долларга кийган либосин!
Истаса Бельгия, истаса Москов,
Истаса Кавказда ўтар ёшлиги.
Истаса масжидмас борадир черков,
Истаса олур ҳинд ватандошлигин!
То айланмас экан тулпорга қўйлар,
Итнинг тижорати қандоқ синади?
Биз эшак минган чоғ сурганча ўйлар,
Бизнинг амалдорлар туя минади!
Асло қилманг шубҳа, айламанг гумон,
Бизнинг амалдорлар қудратига сиз.
Истаса судьяни, истаса посбон,
Хохласа қонунни чўктиради тиз!
Кўрмаганман бизнинг амалдорлар ҳеч,
Исрофдан харомдан қочганлигини.
Бахтдан ўлсам керак эртами ё кеч,
Кўрсам мадрасалар очганлигини.
Истаса Мадонна улар-чун сайрар,
Истаса Юлдузхон, истаса “Ялла”.
Керак бўлса улар хизматин айлар,
Бир ёнда Шакира бир ёнда Алла!
Истаган режасин қўрқмасдан тузар,
Хақдан қўрқмай бериб халққа озорни.
Истаса бозорни кечаси бузар,
Истаса хайдатиб ташлар мозорни.
Гарчи амалдорга халқ қадри бир пул,
Гарчанд Ватан учун тикмаслар жонни.
Улар хожа бўлгач бизлар эса қул,
Улар жуда севар Ўзбекистонни!
Асли халқдан кўра итлари тўқдир,
Балки ишонмасдир бу гапга кўплар.
Хорижда уй қуриб, хорижда ўқир,
Аммо бор бойлигин Ватанда тўплар!
©️ Абдураҳмон Мешаян.
*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Томлар бўялди қизил,
Киссамиз ҳам тўлсайди.
Яйрар эдик, беҳазил,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Қирқ йиллик тошлоқ кўча,
Асфалт килинди кеча.
Йиғлаб деди бир чеча:
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Яқин бўлиб йироқлар,
Тугармиди қийноқлар.
Ўчмас эди чироқлар,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Қоларди ширин сўзлаб,
Президент “овоз” кўзлаб.
Юрмас эдикда бўзлаб,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Қўполлик қилиб доим,
Бузган мудом авзоин.
Ҳоким тортур мулойим,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Сайлов олдидан кўп-кўп,
Ваъда берарлар хўп-хўп.
Хар ён йиғилиш тўп-тўп,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Сайловдан кейин бироқ,
Ўча бошлайди чироқ.
Хақиқатданку йироқ,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Умринг қилганлар хазон,
Ўйин бошлайди арзон.
Шоҳга хуш келур азон,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Хон тилидан нутқ оқар,
Хамма оғзига боқар.
Бу халққа эртак ёқар,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Дардлари топиб якун,
Ғамлари бўлиб кукун.
Ўзбек кўрармиди кун,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Султонлар кўзбойлоғич,
Аъёнлари пойлоғич.
Ўйин кўрсатар босқич,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Қирқ йиллик тошлоқ кўча,
Асфалт қилинди кеча,
Дедим шляпам еча:
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
@A_meshayan
21:45-19.02.2021
Абдураҳмон Мешаян
Томлар бўялди қизил,
Киссамиз ҳам тўлсайди.
Яйрар эдик, беҳазил,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Қирқ йиллик тошлоқ кўча,
Асфалт килинди кеча.
Йиғлаб деди бир чеча:
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Яқин бўлиб йироқлар,
Тугармиди қийноқлар.
Ўчмас эди чироқлар,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Қоларди ширин сўзлаб,
Президент “овоз” кўзлаб.
Юрмас эдикда бўзлаб,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Қўполлик қилиб доим,
Бузган мудом авзоин.
Ҳоким тортур мулойим,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Сайлов олдидан кўп-кўп,
Ваъда берарлар хўп-хўп.
Хар ён йиғилиш тўп-тўп,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Сайловдан кейин бироқ,
Ўча бошлайди чироқ.
Хақиқатданку йироқ,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Умринг қилганлар хазон,
Ўйин бошлайди арзон.
Шоҳга хуш келур азон,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Хон тилидан нутқ оқар,
Хамма оғзига боқар.
Бу халққа эртак ёқар,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Дардлари топиб якун,
Ғамлари бўлиб кукун.
Ўзбек кўрармиди кун,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Султонлар кўзбойлоғич,
Аъёнлари пойлоғич.
Ўйин кўрсатар босқич,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
Қирқ йиллик тошлоқ кўча,
Асфалт қилинди кеча,
Дедим шляпам еча:
Ҳар йил сайлов бўлсайди.
@A_meshayan
21:45-19.02.2021
Абдураҳмон Мешаян
Forwarded from Shahriyor Shavkat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мактуб
🎞 «Соғинганда Румийни ўқинг...»
©Шаҳриёр Шавкат
П.С: Лавҳа «Мактуб» лойиҳаси доирасида суратга олинган.
👉🏿@shahriyor_shavkat - уланишни истаганлар учун
🎞 «Соғинганда Румийни ўқинг...»
©Шаҳриёр Шавкат
П.С: Лавҳа «Мактуб» лойиҳаси доирасида суратга олинган.
👉🏿@shahriyor_shavkat - уланишни истаганлар учун
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дер хожасин севган қаролинг,
Юбормагил қайғу шамолинг.
Севдим бир бор кўрмай жамолинг,
Бир боқ, ишқинг не кўйга солди.
Шаҳидликда тўкилсин қоним,
Хақ йўлингда узилсин жоним.
Ёлвормоқда қулинг Султоним,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Саббобада лаъинни сўкдим,
Кўзларимдан ёмғирлар тўкдим.
Фақатгина Сенга тиз чўкдим,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Сайёҳдирман кенг жаҳондаги,
Қолган умри жараёндаги.
Оҳ Севганим ломакондаги,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Бир ён жанон, бир ён майхона,
Осойишлик беролмас жона.
Роҳатдаман ишқингда ёна,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Дард кўксимга ҳанжар урди вох,
Сўнг бахт менга юзин бурди вох.
ИшқҚуш дилда инин қурди вох,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Сендан сахий зот йўқ Мезбоним,
Бўлгин дейсан хар кун меҳмоним.
Ризо бўлсанг қолмас армоним,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Қабул айла ул насух тавбам,
Тавоф айлат муқаддас Каъбам.
Сенга ошиқлигим-мартабам,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Фақир эдим, бойга айландим,
Хам пичоғи мойга айландим,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Юбормагил қайғу шамолинг.
Севдим бир бор кўрмай жамолинг,
Бир боқ, ишқинг не кўйга солди.
Шаҳидликда тўкилсин қоним,
Хақ йўлингда узилсин жоним.
Ёлвормоқда қулинг Султоним,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Саббобада лаъинни сўкдим,
Кўзларимдан ёмғирлар тўкдим.
Фақатгина Сенга тиз чўкдим,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Сайёҳдирман кенг жаҳондаги,
Қолган умри жараёндаги.
Оҳ Севганим ломакондаги,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Бир ён жанон, бир ён майхона,
Осойишлик беролмас жона.
Роҳатдаман ишқингда ёна,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Дард кўксимга ҳанжар урди вох,
Сўнг бахт менга юзин бурди вох.
ИшқҚуш дилда инин қурди вох,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Сендан сахий зот йўқ Мезбоним,
Бўлгин дейсан хар кун меҳмоним.
Ризо бўлсанг қолмас армоним,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Қабул айла ул насух тавбам,
Тавоф айлат муқаддас Каъбам.
Сенга ошиқлигим-мартабам,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
Фақир эдим, бойга айландим,
Хам пичоғи мойга айландим,
Бир боқ ишқинг не кўйга солди.
ЛОЛАЛАРГА ХУШТОР БЎЛУРМАН
Гар қизғонсанг бўсанг атиргул,
Ва демасанг ҳушёр бўлурман.
Охир сендан воз кечиб буткул,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Жўшқин бўлар алвон қонлари,
Сен боғ, улар тоғ жононлари.
Сенинг янглиғ йўқ тиконлари,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Боларингман бермасанг асал,
Шу ондаёқ бўлурман касал.
Рад айласанг сенданда гўзал,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Сенга шуни олдиндан дейин,
Бол кечикмай вақтинда ейин.
Йўқса додлар солсангда кейин,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Ёз чоғи хам эсар изғирин,
Билмасанг қалб хушламоқ сирин.
Табассуми сенданда ширин,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Санчаверсанг дамба-дам тикан,
Булбул бўлгум хар ён дайдиган.
Тоғим дея эркалайдиган,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Йиғласангда пушаймон бўлиб,
Парво қилмам қолсангда сўлиб.
Қолар бўлса севгимиз ўлиб,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Атиргулим эсинг йиғ ахир,
Сен деб қолур жужуқлар сағир.
Беролмасанг хар оқшом меҳр,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Араз чақмоғидан қочмасанг,
Кулиб-кулиб қучоқ очмасанг.
Вужудингдан ифор сочмасанг,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Сени айлар сўнг дунё мазах,
Томирларинг тортиб қолур зах.
Менчи?
Уриштириб қадаҳга-қадаҳ,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Севмайман деб қилмасанг гина,
Кетинг дея санчмасанг нина.
Билгилки ёр тушимдагина,
Лолаларга хуштор бўлурман.
2017-йил
Абдураҳмон Мешаян
Гар қизғонсанг бўсанг атиргул,
Ва демасанг ҳушёр бўлурман.
Охир сендан воз кечиб буткул,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Жўшқин бўлар алвон қонлари,
Сен боғ, улар тоғ жононлари.
Сенинг янглиғ йўқ тиконлари,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Боларингман бермасанг асал,
Шу ондаёқ бўлурман касал.
Рад айласанг сенданда гўзал,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Сенга шуни олдиндан дейин,
Бол кечикмай вақтинда ейин.
Йўқса додлар солсангда кейин,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Ёз чоғи хам эсар изғирин,
Билмасанг қалб хушламоқ сирин.
Табассуми сенданда ширин,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Санчаверсанг дамба-дам тикан,
Булбул бўлгум хар ён дайдиган.
Тоғим дея эркалайдиган,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Йиғласангда пушаймон бўлиб,
Парво қилмам қолсангда сўлиб.
Қолар бўлса севгимиз ўлиб,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Атиргулим эсинг йиғ ахир,
Сен деб қолур жужуқлар сағир.
Беролмасанг хар оқшом меҳр,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Араз чақмоғидан қочмасанг,
Кулиб-кулиб қучоқ очмасанг.
Вужудингдан ифор сочмасанг,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Сени айлар сўнг дунё мазах,
Томирларинг тортиб қолур зах.
Менчи?
Уриштириб қадаҳга-қадаҳ,
Лолаларга хуштор бўлурман.
Севмайман деб қилмасанг гина,
Кетинг дея санчмасанг нина.
Билгилки ёр тушимдагина,
Лолаларга хуштор бўлурман.
2017-йил
Абдураҳмон Мешаян
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Улар"нинг 20-сони меҳмони "Блогер Шаҳноза" телеграм-канали муаллифи, адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова. Биз Шаҳнозадан жадидлар ва уларнинг тарихимизда тутган ўрни, адабиёт, "Зулфия" мукофоти, лотин алифбосига ўтиш ҳамда жамоатчилик назорати ҳақида сўрадик.
Тўлиқ интервюни кўриш учун: 👇
https://youtu.be/lPmuMTe9_Zc
@lazizhamidov
Тўлиқ интервюни кўриш учун: 👇
https://youtu.be/lPmuMTe9_Zc
@lazizhamidov
БУХОРИЙ ЗАМОНДОШИМИЗ БЎЛГАНИДА...
-Сенга қақшатгувчи модда қўллаймиз,
-Ия гуноҳим не, ахир не учун?
-Яна авахтгага 10 йил йўллаймиз,
Бухорий-ла палов тотганинг учун!
Жиҳод хақидаги хадисин топиб,
Жойлаб ижтимоий бузуқ тармоққа.
Олов-ла ўйнашдинг, манзилинг топиб,
"Ёпяпмиз" илиндинг энди қармоққа.
Титибсан эртинмай то тонгга қадар,
Кечалар ухламай "ўргимчак тўрин".
Ўзгаларни атаб хоин, оқпадар,
Энди топдим дебсан муҳаддис зўрин!
Уйингга бостириб кирганимиз он,
Анграйдинг кўрганча бизнинг шитобни.
Ўқиганинг учун қилдик оғзинг қон,
"Ал жоме ас саҳиҳ" деган китобни.
Эртага сен хақда мақола чиқар,
Танқидинг қиладир сариқ матбуот.
Сенинг меҳринг сени зиндонга тиқар,
Деганинг-чун "Хадис султони" бу зот.
Ойнаи жаҳондан қилиб мурожаат,
Узр, тавба қилдим адашдим дейсан.
Халққа хақиқатни айтиб на хожат,
Гапирмайман десанг таъзиринг ейсан!
Бу энди хаёлот... амалга ошса-
Айтинг айбимизни наҳот ювардик?
Амирнинг ғазаби яна бир тошса,
Бухорийни тағин юртдан қувардик.
Урчимиш бенамоз, риёкор муфлис,
Бизнинг бу холатга солсайди назар.
Ишонгин эй шеърим ўқиган мухлис,
Бухорий айларди бизлардан хазар.
Ўйласам қўрқаман, дилни қамрар ғам,
Бухорий бўлганда бизга замондош.
Ўзи кетар эди хайдамасак хам,
Хижобсиз қиз тўла юртдан олиб бош.
21:24-22.02.2019
Абдураҳмон Мешаян
-Сенга қақшатгувчи модда қўллаймиз,
-Ия гуноҳим не, ахир не учун?
-Яна авахтгага 10 йил йўллаймиз,
Бухорий-ла палов тотганинг учун!
Жиҳод хақидаги хадисин топиб,
Жойлаб ижтимоий бузуқ тармоққа.
Олов-ла ўйнашдинг, манзилинг топиб,
"Ёпяпмиз" илиндинг энди қармоққа.
Титибсан эртинмай то тонгга қадар,
Кечалар ухламай "ўргимчак тўрин".
Ўзгаларни атаб хоин, оқпадар,
Энди топдим дебсан муҳаддис зўрин!
Уйингга бостириб кирганимиз он,
Анграйдинг кўрганча бизнинг шитобни.
Ўқиганинг учун қилдик оғзинг қон,
"Ал жоме ас саҳиҳ" деган китобни.
Эртага сен хақда мақола чиқар,
Танқидинг қиладир сариқ матбуот.
Сенинг меҳринг сени зиндонга тиқар,
Деганинг-чун "Хадис султони" бу зот.
Ойнаи жаҳондан қилиб мурожаат,
Узр, тавба қилдим адашдим дейсан.
Халққа хақиқатни айтиб на хожат,
Гапирмайман десанг таъзиринг ейсан!
Бу энди хаёлот... амалга ошса-
Айтинг айбимизни наҳот ювардик?
Амирнинг ғазаби яна бир тошса,
Бухорийни тағин юртдан қувардик.
Урчимиш бенамоз, риёкор муфлис,
Бизнинг бу холатга солсайди назар.
Ишонгин эй шеърим ўқиган мухлис,
Бухорий айларди бизлардан хазар.
Ўйласам қўрқаман, дилни қамрар ғам,
Бухорий бўлганда бизга замондош.
Ўзи кетар эди хайдамасак хам,
Хижобсиз қиз тўла юртдан олиб бош.
21:24-22.02.2019
Абдураҳмон Мешаян
Ex Qoriyam Abdurahmon Meshayan
@UmarValiy Sahifasi
#She’r
Yoshlar uchun qiziq mavzu yoqadi deb óylaymiz.😊☺️☺️
She'rni nomi: Ey Qoriyam
Ijroda: UmarValiy
Muallif: Abdurahmon Meshayan
@AkbarAliAbdulloh Sahifasi 📚
Yoshlar uchun qiziq mavzu yoqadi deb óylaymiz.😊☺️☺️
She'rni nomi: Ey Qoriyam
Ijroda: UmarValiy
Muallif: Abdurahmon Meshayan
@AkbarAliAbdulloh Sahifasi 📚
Муҳтарам муҳтарамзода!
“Арқадағимиза шўҳрат”
Муттаҳам муттаҳамзода.
Нечун ундан олдинг ибрат,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Рост айтдим пана-панада,
Жоним қолса хам раҳнада,
Қарши олинглар саҳнада:
Муҳтарам муҳтарамзода!
Шукур Бурхоновдан хам зўр,
Ёлғонига мамлакат жўр.
Мел Гибсондан хам зўр актёр,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Бир қарасанг кенжа ботир,
Бир қарасанг энг расводир.
Хар куни қўяр театр,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Сиқиб собиқ пошшо қўлин,
Ўн тўрт йиллаб олиб кўнглин.
Ўйнаганди вазир ролин,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Энди эса хон ролида,
Аркони давлат қўлида.
Юрибди Тошкон йўлида.
Муҳтарам муҳтарамзода.
Эгри-бугри йўлларимиз,
Оч-юпундир болларимиз.
Ёқангдадир қўлларимз,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Шоир холат расмин чизди,
Юраги сўнг бирдан қисти.
Ўзбекистон халқ артисти,
Муҳтарам муҳтарамзода.
@A_meshayan
22:47-23.02.2021
Абдураҳмон Мешаян
“Арқадағимиза шўҳрат”
Муттаҳам муттаҳамзода.
Нечун ундан олдинг ибрат,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Рост айтдим пана-панада,
Жоним қолса хам раҳнада,
Қарши олинглар саҳнада:
Муҳтарам муҳтарамзода!
Шукур Бурхоновдан хам зўр,
Ёлғонига мамлакат жўр.
Мел Гибсондан хам зўр актёр,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Бир қарасанг кенжа ботир,
Бир қарасанг энг расводир.
Хар куни қўяр театр,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Сиқиб собиқ пошшо қўлин,
Ўн тўрт йиллаб олиб кўнглин.
Ўйнаганди вазир ролин,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Энди эса хон ролида,
Аркони давлат қўлида.
Юрибди Тошкон йўлида.
Муҳтарам муҳтарамзода.
Эгри-бугри йўлларимиз,
Оч-юпундир болларимиз.
Ёқангдадир қўлларимз,
Муҳтарам муҳтарамзода!
Шоир холат расмин чизди,
Юраги сўнг бирдан қисти.
Ўзбекистон халқ артисти,
Муҳтарам муҳтарамзода.
@A_meshayan
22:47-23.02.2021
Абдураҳмон Мешаян
Фарғонадан бир аёл мурожаат қилди. Бир неча йил аввал турмуш ўртоғини оғир касал ҳолида Тошкентдан жўнатишга ёрдам қилувдик. Бугун тонгда турмуш ўртоғи омонатини топширибди. Шу инсон жоним узилса, Наманганга ота-онамнинг ёнига кўминглар деб васият қилган экан. Лекин оила 3-4 йил ичида бор будини, хатто қарз олиб даволашга сарфлаган. Ҳозир Наманганга олиб бориш ва дастлабки жаноза маросимига қийналиб турибди.
Имкон бўлса ёрдам қилайлик. Агар ёрдам қилолмасак, "нима тайёргарлиги йўғаканми..." каби сўзлар билан маломат қилмасдан дуо қилайлик, улуғ айём кунида.
Кимки клик орқали ўтказиш имкони бўлса 👇 пластик рақамига ташласин ва изоҳда пул ўтгани тўғрисида смс ни қўйсин, сабаби унчалик катта сумма керак эмас, ўйлайманки бир паста йиғилади. Жума кунги эҳсонингизни шу мўминга атасангиз, илтимос. Даргоҳида қабул бўлиб, ажрини улуғ қилиб берсин 🙏🙏🙏
Карта 8600 1204 0529 9622 Богданов М
га тегишли
Маълумот Бахриддин Асрорнинг facebook саҳифасидан олинди
Имкон бўлса ёрдам қилайлик. Агар ёрдам қилолмасак, "нима тайёргарлиги йўғаканми..." каби сўзлар билан маломат қилмасдан дуо қилайлик, улуғ айём кунида.
Кимки клик орқали ўтказиш имкони бўлса 👇 пластик рақамига ташласин ва изоҳда пул ўтгани тўғрисида смс ни қўйсин, сабаби унчалик катта сумма керак эмас, ўйлайманки бир паста йиғилади. Жума кунги эҳсонингизни шу мўминга атасангиз, илтимос. Даргоҳида қабул бўлиб, ажрини улуғ қилиб берсин 🙏🙏🙏
Карта 8600 1204 0529 9622 Богданов М
га тегишли
Маълумот Бахриддин Асрорнинг facebook саҳифасидан олинди
Етарли пул йиғилибди. Аллоҳ рози бўлсин хаммамиздан!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёстиқ остидаги пулларим
Туш кўрибман тушимда бормиш,
Сон-саноқсиз, чўри-қулларим.
Ишлатилмай ғариб ва хормиш,
Ёстиқ остидаги пулларим.
Санаганнинг ақли хам шошмиш,
Хиссёти кўксидан тошмиш.
Айтишича миллиарддан ошмиш,
Ёстиқ остидаги пулларим.
Кетиб қолдим буткул ўзимдан,
Зар ёғармиш айтган сўзимдан.
Қочирдику уйқум кўзимдан,
Ёстиқ остидаги пулларим.
Энди менда режалар улкан,
Адабин ер устимдан кулган.
Воажаб лек ким олди экан,
Ёстиқ остидаги пулларим.
Қани энди сандиққа сиғса,
(Айтилган гап мантиққа сиғса)
Рост айтяпман миллиард чиқса-
Ёстиқ остидаги пулларим.
Учрамай деб ғам ва жафога,
Сарфламасдан кайфу сафога,
Барин берай Содиқ Сафога,
Ёстиқ остидаги пулларим.
@A_meshayan
14:51-01.03.2021
Абдурроҳман Мешаян
Туш кўрибман тушимда бормиш,
Сон-саноқсиз, чўри-қулларим.
Ишлатилмай ғариб ва хормиш,
Ёстиқ остидаги пулларим.
Санаганнинг ақли хам шошмиш,
Хиссёти кўксидан тошмиш.
Айтишича миллиарддан ошмиш,
Ёстиқ остидаги пулларим.
Кетиб қолдим буткул ўзимдан,
Зар ёғармиш айтган сўзимдан.
Қочирдику уйқум кўзимдан,
Ёстиқ остидаги пулларим.
Энди менда режалар улкан,
Адабин ер устимдан кулган.
Воажаб лек ким олди экан,
Ёстиқ остидаги пулларим.
Қани энди сандиққа сиғса,
(Айтилган гап мантиққа сиғса)
Рост айтяпман миллиард чиқса-
Ёстиқ остидаги пулларим.
Учрамай деб ғам ва жафога,
Сарфламасдан кайфу сафога,
Барин берай Содиқ Сафога,
Ёстиқ остидаги пулларим.
@A_meshayan
14:51-01.03.2021
Абдурроҳман Мешаян