Abdurahmon Meshayan
3.25K subscribers
515 photos
653 videos
6 files
2.34K links
Маҳрум бўлгач намозимдан-
Бўлгунча марҳум.
Марҳум бўлгач-
Намозимдан бўлайин маҳрум.
Download Telegram
Китобларни сотиб бўлдим. Ҳаммага раҳмат!
​​ДИКТАТОР

Жугашвилига...

1953-йил 5-март.
Доҳий ўлди.
Диктатор ўлди.
Лек ўлгунча Сталин номард,
Шўрлик халқнинг бўлари бўлди.

У яратган қонли тизимда,
Сотар эди бир-бирин жигар.
Сотқин бўлар эди бир зумда,
Иттифоқдан ким кетса агар.

Гарчи ноҳақ отилганларнинг,
Гуноҳидир унинг бўйнида.
Билмай ўтди "доҳийим менинг"
Сақлаганин илон қўйнида.

Амриқодан сўраб бошпана,
Собиқ Иттифоққа бўлиб терс.
Светлана(хон) Сталина,
Зумда бўлмиш Лана(хон) Питерс.

Балки дерсиз Ватандан кетмоқ,
Хисобланмас гуноҳ(и) кабира.
Ха, айб эмас, Лондонга етмоқ,
Диктаторга бўлсанг набира.

Алам қилар...
Бобоси учун,
Мусофирлар "дангаса" эди.
Шундай бўлса ўзи хам нечун,
Ўшаларнинг хаққини еди?

Диктаторку "сиёсий фоҳ(и)ша,
Қўйган халқнинг хорлигига йўл.
Қизалоғи қилмай андиша,
Солган элнинг киссасига қўл.

Халқ ёмондир ...Халқмиш дангаса,
Улар учун...
Ўзларичи оқ.
Жирканишди шу халқдан роса,
Олтинидан жирканмай бироқ.

Ишонаман қаро тундан сўнг,
Миллат учун албат тонг отар.
Тонг отгунча...ёт юртда бир тўнг,
Мазза қилиб хаққин еб ётар.

Мен нима дей? Ҳокими Мутлоқ,
Диктаторни айламиш яксон.
Яхшиямки ул "чўтир ўртоқ",
Кўрмагани баҳорни саксон.

@A_meshayan
19:00-30.01.2018
Абдураҳмон Мешаян
​​​​Саҳобалар ҳаётидан:

Осмон аҳли наздида қадрли бўлган , Ер аҳли эса танимаган буюк саҳоба

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Жулайбиб исмли саҳоба бўлган. Қорачадан келган, бўйи паст, оддий кийимда, уйи йўқ, егуликка бирор нарса топса ер, бўлмаса рўза тутар, тўшаги ер, ёпинчиғи осмон, ёстиғи эса икки ковуши эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари олдидаги суффада ҳаёт кечирарди.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан ўтирган эдилар. Жулайбиб розияллоҳу анҳу уларнинг олдидан ўтиб кетаётган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анави ким биласизларми?» дедилар. Саҳобаларнинг аксари унинг ҳатто исмини ҳам билишмади. Уйи йўқ, жойи йўқ одамни ким ҳам танирди. Чунки Жулайбибга ўхшаган одамлар кўринмай қолса ёки бир жойга кетиб қолса, ҳеч ким қидирмас, бор йўқлиги билинмасди. Оддий одам эди.
У зотнинг ўзлари:
«Бу Жулайбиб», дедилар. Уни чақириб:
«Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?» дедилар. Жулайбиб розияллоҳу анҳу аҳволидан нолимади, мен қийналиб қолганман, деб шикоят қилмади. Бироз қараб турдида:
«Ё Расулуллоҳ! На моли бор ва на мансаби бор Жулайбибга ким ҳам қизини берарди бу дунёда?» деди.
Бу ҳолат яна икки марта такрорланди. «Эй Жулайбиб уйланмайсанми?» деганда, Жулайбиб яна ўша сўзини такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фалончи ансорийнинг уйига бор ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга салом айтдилар ва қизингизни менга турмушга берар экансизлар, шуни етказишимни менга тайинладилар», дегин», дедилар.

Жулайбиб розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз айтганларидек қилди. Ҳалиги ансорий саҳоба нима дейишга ҳайрон. Қизи ансорийя аёлларнинг энг гўзали, Жулайбиб эса на моли бор, на чиройи бор, кўримсиз оддий қорачадан келган, бунинг устига бошпанаси ҳам йўқ эди. Жулайбибга қараб:
«Қандай қилиб қизимни сенга бераман, на молинг бор ва на ишинг», деди. Саҳобийнинг аёли ҳам эрига:
«Қизимизни мана шу Жулайбибга берамизми?» деди ва уни ортига қайтармоқчи бўлишди. Шунда оқила, солиҳа, обида қиз:
«Эй Отажон, эй онажон, қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан совчи бўлиб келган кишини қайтарасизлар. Аллоҳга қасамки, мен мана шу инсонга турмушга чиқаман», деб унга турмушга чиқишга рози бўлди.

Тўй бўлди. Висол кунининг биринчи кечаси яқинлашаётган пайтда жарчи:
«Дин ҳимояси учун чиқинглар», деб нидо қилди. Жулайбиб Мадинадаги энг гўзал, чиройли аёлини энг ширин лаҳзаларда тарк қилиб аскарлар сафига қўшилиб дин ва мусулмонлар ҳимояси учун кетди. Жангда мусулмонлар ғалаба қозонди. Лекин йўқотишлар бўлди. Баъзи саҳобалар ўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг майдонига келиб саҳобаларни бирин-кетин қидира бошладилар. Фалончи ўлибди, фалончи ўлибди, деб ўлган саҳобаларни санаб чиқишди. Лекин бирор киши Жулайбибни тилга олмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳабибни яъни дўстни йўқотмадингизми?» дедилар. Саҳобалар ҳайрон. Ҳамма вафот этган машҳур саҳобаларни санаб чиқишган эди. Улар:
«Ким экан у сиз айтаётган дўст, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен дўстим Жулайбибни қидираяпман», дедилар. Жанг майдонидан Жулайбибнинг жасадини қидириб топдилар. Унинг бошини муборак тиззаларига қўйдилар ва:
«Сен мендансан ва мен сенданман! Сен мендансан ва мен сенданман! Сен мендансан ва мен сенданман!» дедилар. Бир пас туриб бошларини бошқа томонга бурдилар.
«Нима учун бошимни бошқа томонга бурганимни биласизларми?» дедилар. Улар:
«Йўқ», дейишди.
«Аллоҳга қасамки, Жулайбибнинг ҳурдан бўлган хотинлари бағрига босиш учун талашиб келаётганини кўрдим. Ва Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб юзимни бошқа томонга бурдим», дедилар».

Мана, иймонида содиқ, тақводор Жулайбиб Аллоҳ наздида қандай қадрли эди! Гарчи ўзи яшаб турган ҳудудда ён атрофидаги одамлар Жулайбиб розияллоҳу анҳуни яхши танимасаларда, осмондаги фаришталар унинг номини тилга олишар эди.

masjid.uz
​​#Бир #йил #олдин #ёзилган #шеър

​​ЖУЛАЙБИБ (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)

Қорачадан келган,
Бўйи паст.
Уйи ҳам йўқ,
Оддий либосли.
Егуликка недир топса ер,
Топмаса –
Рўзадор!
Ихлосли!

Тўшаги – ер,
Осмон – ёпинчиқ,
Ёстиғидир икки ковуши.
Масжидун-Набавий ёнида,
Суффада кечарди турмуши.

Бир кун ўтираркан саҳобалар-ла,
Биз уммати бўлган ул азиз Ҳабиб.
Тилда зикр, дилда чин тавбалар-ла,
Уларнинг олдидан ўтмиш Жулайбиб.

“Анави ким биласизларми?
Расулуллоҳ бермишлар савол.
“Анави ким биласизларми?”
Жавоб йўқдир, саҳобалар лол.

Чунки саҳобалар кўзлари,
Бу кимсага тушмаган эди.
Сўнгра Пайғамбарнинг ўзлари,
"Бу зот асли Жулайбиб", деди!

Сўнгра Жулайбибни ёнига чорлаб,
Саволга тутдилар Пайғамбаримиз:
Бир гўзал сўровга жуфтладилар лаб,
Энтикиб кетамиз тинглаб баримиз:

“Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?

Оғиздан қуш каби учмади нолиш,
Бош эгилиб,
Ёшланмади кўз.
Янграмади асло даркор тан олиш,
“Қийналиб қолганман”, деган сўз.

Фақат деди: "Ё Расулуллоҳ,
На моли бор, на мансаби бор.
Жулайбибга ким хам қизини
Берар эди?
Ким ҳам бунга зор?"

Бу ҳол бўлгач икки бор такрор,
Расулуллоҳ сўз бошлаб секин:
Дедиларки: "Бир ансорим бор,
Уйига бор ва шундай дегин:

“Расулуллоҳ айтдилар салом,
(Овозлари бўлгандир майин)
Қизингизни менга турмушга,
Бермоқликни қилдилар тайин”...

Ансорий саҳоба не дейишга лол,
Қизи ансория аёллар аро.
Энг гўзали эди ҳам соҳибжамол,
Йигитнинг-чи юзи кўримсиз қаро,
Ахир бу не ҳолат ахир бу не ҳол
Йигитда йўқ эди на чирой, на мол...

Ансор деди: "На иш, на молингдир бор,
Қандоқ қилиб сенга берадирман қиз?"
Ансорнинг ёри ҳам айларди такрор:
“Шу Жулайбибга қиз берармизми биз?”

Ортга қайтармоқчи бўлишди уни,
Аммо шу он деди пок солиҳа қиз:
Эй отажон!
эй онажоним!
Қандоқ ортга қайтарадурсиз,
Расулуллоҳ номидан совчи
Бўлиб келган бу йигитни сиз?

“Аллоҳга қасамки, мен шу инсонга
Турмушга чиқаман. Қиз қилганди аҳд.
Қаранг эътиқодга, қаранг иймонга,
Расулнинг сўзига кирмоқ бунча бахт?

Дуч бўлинг ибратнинг бир нечасига,
Ибрат олмоқликни истасангиз гар.
Тўй ўтди. Висолнинг илк кечасига,
Яқин қолган чоғда жарчи солди жар:

“Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!
Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!

Асли Мадинада энг гўзал қизни,
Берилмай энг ширин лаҳзаларига.
Қолдирди..
Нафсига букмасдан тизни,
Жулайбиб қўшилди аскар сафига.

Жангда мусулмонлар қучдилар зафар,
Аммо ўлди баъзи саҳобалар ҳам.
Жанг кечган майдонга келиб бу сафар,
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Бир бир изладилар саҳобаларни...

– Фалончи ўлибди...
– Эҳ, фалончи ҳам...
– Ҳатто фалончи ҳам тирик қолмади.
Аммо бирор киши ҳатто ушбу дам,
Жулайбибни тилга олмади...

Ўшанда Муҳаммад алайҳиссалом,
Жулайбибнинг ғамин едилар.
Ҳабибни, яъники бир содиқ дўстни,
Йўқотмадингизми дедилар?

Саҳобалар ҳайрон.
Мутлақо ҳайрон!
Урушда жон берган душман йиқишган.
Эдиларда ахир қалб бўлиб вайрон,
Ҳамма саҳобани санаб чиқишган.

Сўнг дедилар: "Ким у сиз айтётган дўст,
Эй Ҳақ Расули?.."
Ёш сидирмоқдаман...
Сўзладилар Ҳақнинг энг буюк қули:
“Дўстим Жулайбибни қидирмоқдаман”...

Жулайбиб жасадин қидириб топиб,
Динга бўлгани-чун чин камарбаста.
Унинг бошин қўйиб тиззаларига,
Шу сўзни Пайғамбар айтдилар аста:

“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”...

Бироз ўтгач пок Расулуллоҳ,
Бошларин бошқа ён бурдилар.
Бир ҳикмат бор бунда ё Аллоҳ,
Қуръон-ла хулқланиб юрдилар.

Пайғамбарга бўлганди аён,
Ҳеч тафаккур қиласизларми?
Сўнг дедилар: “Бошим бошқа ён
Нега бурдим биласизларми”?

Ҳаққа қасам, ул Жулайбибнинг,
Ҳурдан бўлган пок хотинлари.
Уни бағир босмоқлик учун,
Талашганча келарди бари.

Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”.
Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”...

О азиз Жулайбиб, шаҳид Жулайбиб,
Мендек бир қул эса эсини еган.
Кибрланар..
Гўё унга ҳам Ҳабиб,
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”, – деган.

Ўз ўзимга энди шудир дуоим:
Ерда мени майли уч кимса билсин!
Энди шудир мақсад шу муддаоим,
Роббим осмонида таниқли қилсин!

@A_meshayan
20:54-01.02.2020
Абдураҳмон Мешаян
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУЛАЙБИБ رضي الله عنه

Муаллиф:Абдурроҳман МЕШАЯН
🎤Ижрочи:Зуҳриддин МУҲАММАДАЛИЕВ

Манзилимиз: t.me/a_meshayan
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
#шеър

#ЖАННАТ ҚУЛФЛОҚ — КАЛИТИНГ БОРМИ?

Гуноҳлар — қор.
Тавбадир қуёш.
Қуёш чиқса,
қор берарми дош?

Миннат — чўғдир,
Савоблар — сомон,
Сомон қолмас
Чўғ тушгач омон.

Эшиги қулф. Жаннат эрур берк.
«Намоз»
номли калити бор лек.

Қандоқ сизнинг «тоза кўнгил» тўқ,
Ахир сизнинг «калитингиз» йўқ…

✍🏻 Абдураҳмон Мешаян

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/Asr_StudioTv
​​#ҚЎРҚУВ

АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Кимдир ўйлар эртага,
Нима ичиб не ейман?
Менчи ўйлайман ўлсам
Аллоҳга нима дейман?

Гохи харом ютганман,
Нахс қўлидан тутганман,
Намозни унутганман,
Аллоҳга нима дейман?

Нафс ортида турганман,
Хирс йўлида юрганман,
Юзим айбга бурганман
Аллоҳга нима дейман?

Шайтон елкамга минса,
Ихлос чечагим синса,
Бир кун юрагим тинса
Аллоҳга нима дейман?

Айбга тўла тўрт ёним,
Бўшдир савоб хамёним,
Чўғда ёнарми жоним
Аллоҳга нима дейман?

Гунохларим бир гала
Хайрияларим чала,
Дуоим бехафсала
Аллоҳга нима дейман?

Қaзo Бомдод, Пешиним,
Аср, Шом ва Хуфтоним,
Йиғлаётир виждоним
Аллоҳга нима дейман?

Подшох билиб боламни
Гох ранжитдим отамни,
Йиғлатмишам онамни,
Аллоҳга нима дейман?

Хушим олди жанонлар
Дўст тутинди нодонлар,
Тил сўзлади ёлғонлар
Аллоҳга нима дейман?

Гарчи номим мусулмон,
Ғайридиндайман нодон
Ёдламам сура Қуръон
Аллоҳга нима дейман?

Юрагим хадиксирар,
Кўзимда ёш ялтирар
Тиззаларим қалтирар
Аллоҳга нима дейман?

Май тўлдириб қадахга
Чипта олиб дўзахга,
Қолдимми эх мазахга
Аллоҳга нима дейман?

Гунохим кўплигидан,
Сиротнинг кўпригидан,
Қандай ўтадирман ман?
Аллоҳга нима дейман?

Гохи бўлдим такаббур,
Хеч қилмадим тафаккур,
Қўрқдим қилиб тасаввур,
Аллоҳга нима дейман?

Дардим бор шу жумлада
Хафтада бир Жумъада
Масжиддаман бир марта
Аллоҳга нима дейман?

Айб қилиб айтмай узрим
Кўпларга қилдим кибрим,
Чаён тўларми қабрим?
Аллоҳга нима дейман?

Номахрамни қучоқлаб,
Рақибларим пичоқлаб,
Яшадим ёвни талаб,
Аллоҳга нима дейман?

Берилиб кайф-сафога,
Вафо қилмай вафога
Мукка кетдим зинога,
Аллоҳга нима дейман?

Ох ақлимни занг босди,
Жойнамозим чанг босди,
Хатокордирман рости
Аллоҳга нима дейман?

Мен пули кўп бечора
Тополмаяпман чора,
Аллох олмаску пора
Аллоҳга нима дейман?

Нафсингга бердинг деб эрк,
Хирсингга бердинг деб эрк,
Сенга деса ЖАННАТ БЕРК!!!
Аллоҳга нима дейман?

Юзланганимдир Каъбам,
Илтижо қилсам хар дам
Қабулмикана тавбам
Аллоҳга нима дейман?

Гуноҳ бисёр, савоб йўқ,
Саволлар кўп, жавоб йўқ,
Мендай холи хароб йўқ,
Аллоҳга нима дейман?

@A_meshayan
2007- 22:27-17.11.2014.
Абдурроҳман Мешаян
​​ДУНЁ НОМЛИ РАҚҚОСАНИНГ ОШИҚЛАРИ.

Дунё асли раққосадир, айтай ошкор:
Миллион эмас, миллиардлаб муҳлиси бор.
Э, вох қарсак чалиб-чалиб бўлишди хор,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

Бу дунёни севмас эди қилсам таққос,
Ул сахоба Саид ибн Абу Ваққос.
Шайтон чалган ноғорага аммо раққос:
Дунё номли раққосанинг ошиқлари

Савоб эмас гуноҳ бирла олтин тўплар,
Ўшалардир қўй оғидан олган чўплар.
Дунёда май, у дунёда йиринг хўплар,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари.

Бу дунёдир асли хиёнаткор келин.
Қип-яланғоч, кўз-кўз килар ўйнаб белин
Сотар динин, сотар халқин, сотар элин.
Дунё номли раққосанинг ошиқлари

Фиръавн хам уни севиб бошин еди,
Ўлим олди у хам охир аттанг деди
Абу Жаҳл, Абу Лаҳаблар хам эди,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

Беш кунгина зиёфатинг қиздиртирган,
Сийнасига уялмай пул қистиртирган.
Раққоса бу дунё!-
лек кес ақли кирган
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

Нафс дарёсин сохилидан кетолмаслар,
Эхтиросин асло нобуд этолмаслар.
Жаннатистон хурларига етолмаслар,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

Нечун ахир буни ёзмай, бу ростида
Бугун давр-у даврон сурар ер устида.
Ох эртага андуҳ чекар ер остида,
Дунё номли раққосанинг ошиқлари!

@A_meshayan
14:21-07.06.2015
Абдураҳмон Мешаян
​​ЭШНАЕВ

Исломга қарши чиққан-
Ислом кирди гўрига,
Охир шўрва тўкилди,
Қизларининг шўрига.
Аммо халқ хали-хануз,
Улкан пода бўлмади,
“Додангиз” ўлиб кетди,
Ислом дини ўлмади.
Исломга қарши чиқиб,
Майли малъунларни сев,
Аммо сўзларим тингла,
“Қулоқлари катта” дев:
Аллоҳ сени қақшатар,
Бу дунёю, у дунё,
Мўминларга тош отсанг,
Хор бўласан Эшнаев!

@A_meshayan
13:49-05.02.2021
Абдураҳмон Мешаян
​​ХИЖОБ ВА МАНТИҚ

​​Инглиз қироли Чарлз икки,
Ўтирарди гўзал қасрда.
У хукмрон бўлган даврда,
Яъни ўн еттинчи асрда,

Хозирда мен энгимга илган,
Кастюм-шимга асос солинди.
Ха ўша сиз галстук билган
Бўйинбоғ хорватдан олинди.

Қизлар кийиб юргувчи тор шим,
Ўшал Коко Шанельдан мерос.
Шляпа хам рад этмас хеч ким,
Европалик жанобларга хос.

Хайиқмангиз бирор зот демас,
Костюм-шимни қани тез ечинг.
Бўйинбоғ хам ўзбекникимас,
Хорватники,
сиз ундан кечинг!

Қўрқманг қизлар, давлат индамас,
Кийсангизда хар қандай тор шим.
Шляпа хам тақиб олинг бас,
Ёт эканин эсламас хеч ким.

Шляпа,
Галстук,
Костюм-шим,
Ўзбекники бўлиб кетгандир.
Бизнинг миллат ўзлаштиришда,
Энг чўққига бориб еткандир.

Ўзбекники француз атри,
Ўзбекники Париж олмоси.
Фақат хижоб ўзбекникимас,
Арабларнинг миллий либоси.

Шундай деган муттаҳамларга,
Очганида мозор дарвоза.
Нечун ўқир имомлар билмам,
Араблардан қолган жаноза?

@A_meshayan
06.01.2020
Абдураҳмон Мешаян
​​.

@A_meshayan
22:20- 19.06.2013
Абдураҳмон Мешаян
​​ВАСЛИНГ ХУМОРИМАН.

Кўнглинг қасри вайрон бўлса,
Унинг меъмориман.
Эй табибим сенингдайин,
Жанон бемориман.

Хотирангнинг сандиғини,
Титсанг эслагайсан,
Яноғингдан ўпиб қочган,
Ўшал безориман.

Ишқ чўғинда ёнавериб,
Юрак тамом бўлган
Узун-узун оқшомларнинг,
Хануз бедориман.

Қамчилайди қайғу деган,
Ул моҳир чавандоз
Сендан айрилгандан буён,
Қайғу тулпориман.

Қандай чалса шундай чалур,
Қиломам моънелик.
То ўлгунча созандам у,
Қисмат дуториман.

Эй юрагим забт айлаган,
Қалбим маликаси.
Билганим шу мен хам сенинг,
Кўнглинг сардориман.

Қуёш ётоғига кетиб,
Тун ёйгач чодирин
Эҳтирослар хуруж айлар,
Васлинг хумориман.

@A_meshayan
10:50-08.02.2017
Абдураҳмон Мешаян
Шу болага ёрдам керак. Александр-Абдуллох экан исми. Иймон келтирган,мусулмон. Болалар уйи тарбияланувчиси.Воя6а етгандан кейин кўчада қолган. Давлат уй бермаган. Бир танишинг домини подъездида тунар экан. "Наврўз"- бозорига етмасдан жойлашган масжид тахоратхонасида ўтирган экан. Борарга жойи йўқ. Алмаштириб кийишга оёқ кийими йўқ!
Оёқ кийими 42. Эгни L . Кимда кийишга яроқли шу ўлчамда кийими бўлса ёрдам қилинглар
​​ПУЛ

Одамларга унуттирдинг сен Худони,
Ҳам Қуръонни, ҳам Хадисни, ҳам дуони.
Йўлдан урдинг тақводор-у авлиёни,
Маккорликми айтчи сенинг санъатинг пул?
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Ўғилларни оқил эмас, жоҳил этиб
Ў отасин чавақаган қотил этиб.
Панжаранинг орқасига боргач етиб,
Йигирма йил ёш умрини айладинг кул,
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Танасини сотмоқликка қизлар рози,
Пораҳўрдир солиқчию, устоз, қози.
Бузуқ чиқур бозорларда тош-тарозу,
Устимиздан лаъин мисол мазахлаб кул,
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Ота ўлгач уч кун ўтмай талаш мерос,
Ох юзкўрмас бўлган жигар эмасдир оз.
Ҳунарларинг дажжолга мос, шайтонга хос,
Сайрамайди саҳналарда “сенсиз” булбул,
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Сен деб сотар ит соқинлар юрт сирини,
Мурид сотур миршабларга ўз пирини,
Ака-ука ўяр кўзин бир-бирини(нг)
Ҳаром-хариш гуллаган жойдасан нуқул,
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Йигитлар бор ўзи тушиб нафс чоҳига,
Дош беролмай хирслар тўла нигоҳига,
Етмиш ёшли "қиз”ни олур никоҳига
Бири пасткаш, бири эса топталган “гул”
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Бордир халқнинг хаққин еган жирканч зотлар,
Қилмишларин сўйлай десам юрак додлар.
Хизматкордир "тулки"ларга бугун "от"лар,
Бири саман бири эса қара дулдул,
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Тилло учун султонлар бор тўкарлар қон,
Кофир қилич солга, ўлди не мусулмон.
Қултум сувга зор бўлганча бердилар жон,
Қаара сенга сиғинмоқда шаккок минг қул,
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Сен шунақа жононсанки хамма севар,
Санинг учун номардларга мард бош эгар.
Ё чиндан ҳам яралган жойингми жигар?
Сенсиз гўё одам зоти беваю, тул.
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Исминг бисёр, ҳудди макрларинг каби,
Доллар, €вро, динор, франк, сўм, сингари.
Инсон қарир лек нафси бўлмаскан қара,
Белинг букулмаган тахмамингда кўнгул,
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Сени топай деб юртидан кетиб йироқ,
Ўз ёрининг холин сўрмасларга бир боқ.
Э вох қилмас ою йилда бир қўнғироқ,
Созандасан берадирсан чалиб усул,
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

Севгини хам айлантирдинг ўйинчоққа,
Қиз зотини ўйнайдиган қўғирчоққа.
Қарашади “матиз” эмас “мерс” бор ёққа,
Бу қандайин ўхшаши йўқ бир таназзул,
Тугайдими фалокату лаънатинг пул?

@A_meshayan
17:50-03.03.2014
Абдураҳмон Мешаян
​​​​АЁЛНИНГ ВАТАНИ.

Шоирнинг "боласи" битган шеъридир,
Деҳқонни боққувчи манглай теридир.
Эркакнингку "юрт"и, "Ватан"лари кўп,
Аёлнинг Ватани-унинг эридир!

Никоҳ ўқилдими айланур аёл,
"Эркак номли Ватан фуқароси"га.
Аммо талоқ тушса, учрар бемажол,
"Ватан"дан қувилгач, дил яросига.

Эркакку "мусофир" "ўзга юртлар"га,
Кетиб қолса чида, бўлсада оғир.
Қайтади соғиниб бир кунмас бир кун
Хар қандай "мусофир" "Ватан"га бир охир.

Хавас қилма юзи камалакларга,
"Юртинг берма" сочи жамалакларга.
Қара қандай иснод ва қандоқ оғир,
"Ватани йўқ тунги капалаклар"га
(Балки...Ватани кўп капалакларга)

Хар битта ношукр "фуқаро" сўзи,
Айтинг "Ватан менга не берди? ўзи.
"Ватан"дан айрилган "фуқаро"га боқ,
Жавоб айтур сизга ёш тўла кўзи.

Аъло бахо олгил хаёт фанидан,
Нолима ўзгармас тақдири азал.
"Ўзга фуқаронинг бой Ватанидан"
"Ўз қашшоқ Ватанинг" минг карра афзал.

"Фуқаро" сенгада оғир биламан,
Бу шеърни битмадим мен хам жўрттага.
Десанг, "Ватан" сенга хизмат қиламан,
"Эрингнинг Ватани" етмас тўрттага.

"Фуқаросан" берма нафс-у хирсга эрк,
Келтирма "ўзга бир юртни" хаёлга,
Ахир жаннат эшик тақатақдир берк,
"ВАТАНГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН АЁЛ"га.

@A_meshayan
09:36-04.04.2017
Абдураҳмон Мешаян
​​ҚАЙДАДИР ЎҚИГАН ҲИКМАТИМ

Эй эркак кўмилгунг маломат тошига,
Сенга ҳеч ким тенгмас пасткашлик бобида.
Таҳорат қилиб онангнинг кўзёшига,
Рукуъ қилсанг хотинингнинг меҳробида.

Абдураҳмон Мешаян
​​#Ўтинч

ЁРИМ МЕНИ УНУТМА.

Йиғлар бўлсам аламдан,
Юрак титрар ноламдан.
Бир кун ўтсам оламдан,
Ёрим мени унутма.

Руҳим кўкка учган он,
Томиримда музлар қон.
Қўлларингда берсам жон,
Ёрим мени унутма.

Юлдузман осмондаги,
Лайлиман достондаги.
Битди деб ишқ эртаги,
Ёрим мени унутма.

Сенга атадим байтим,
Мехрингга мехрим қайтим.
Мен дунёда йўқ пайтим,
Ёрим мени унутма.

Қисматингга кўнгину,
Бир дам ўйга чўмгину.
Юрагингга кўмгину,
Ёрим мени унутма.

Йиғлаётган онингда,
Бўлмасамда ёнингда.
Сақлаб мени ёдингда,
Ёрим мени унутма.

Тупроқни қучганимда,
Шам янглиғ ўчганимда.
Жаннатга кўчганимда,
Ёрим мени унутма.

@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян