Yig‘laymanda, men yig‘lamay kim yig‘lasin
@m_zuhriddin_official
#УЙДА_ҚОЛИНГ!
#кун_мавзуси
Баъзан яқинларим уммати Муҳаммад (с.а.в) бўла туриб бенамоз бўлиб, ширк амаллар қилаётганини кўриб, уларнинг аҳволларига ачиниб ЙИҒЛАБ ЮБОРАЙ дейман 😔😔😔
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇

ТАНДИР, НОВВОЙ ВА ХАМИР...
“Тандир” қиздирилган, ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Патир”лар, “сомса”лар, “ширмой”лар пишар...
“Тандир”нинг оловин сўндирмоқ учун,
Кўзаларни “сув”га тўлдирмоқ керак.
Яна бир йўли бор, яширмоқ нечун,
Аввало “новвойни ўлдирмоқ” керак!
Сенга насиҳат шу: тансоқчинг мисол,
Эргашсада қочгин “новвой”дан наслим.
Йўқса насиб этмас хурлар-ла висол,
“Новвой” қилмай туриб хали жон таслим!
Юрак қон, кўзлар ёш, эзилган жигар,
Қачонки бизлар қул, нафс бўлса амир.
Гуноҳ-новвой, дўзах-тандир бўлса гар,
Демак ўз-ўзидан инсондир хамир!
“Савоб ханжари”ни аямай суқсанг,
“Гуноҳ деб аталмиш новвой” ўлади.
“Дўзах тандири”ни сўзимни уқсанг,
Ўчиргувчи “сув” бу тавба бўлади!
Қўчқорку сўйилгач дастурхонингга,
Ўзи кириб келар тушиб паловга.
Эй инсон ачингин сен ўз холингга,
Тириклай кирасан кирсанг оловга...
“Тандир” қиздирилган ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Новвой”дан қўрқмаган “хамир”лар пишар!
14:45-09.04.2020
Абдураҳмон Мешаян

Allohim!
@m_zuhriddin_official
#УЙДА_ҚОЛИНГ!
#кун_мавзуси
Аллоҳим икки дунё саодатини бергин. Билиб билмай қилган гуноҳ ва хатоларимизни еечиргин
🤲😔
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
#кун_мавзуси
Аллоҳим икки дунё саодатини бергин. Билиб билмай қилган гуноҳ ва хатоларимизни еечиргин
🤲😔
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
Forwarded from Ikrom Sharif
YouTube
RAMAZONGA TAYYORMISIZ?
RAMAZONGA TAYYORMISIZ?
Muallif: Ikrom Sharif
Web sahifamiz: http://registontv.com
Kanal sahifalari:
Telegram: https://t.me/tvregiston
You tube: https://www.youtube.com/registontv?sub_confirmation=1
Facebook: https://www.facebook.com/tvregiston
Instagram:…

Forwarded from Shahriyor Shavkat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#maktub
🎙Shahriyor Shavkat
"Quyosh ketganida g'urubga enib..."
Lavha "Maktub" loyihasi doirasida suratga olingan.
@maktub_poems
@shahriyor_shavkat
🎙Shahriyor Shavkat
"Quyosh ketganida g'urubga enib..."
Lavha "Maktub" loyihasi doirasida suratga olingan.
@maktub_poems
@shahriyor_shavkat
Forwarded from Musannif Adham
Бугун йигитлар хайрия тадбири доирасида Тошкент шаҳридаги бир маҳаллага рўзғор маҳсулотларини олиб боришган экан. Ҳозир Тошкентнинг ичидаги йирик маҳаллаларга кириш-чиқиш йўлларига постлар ўрнатилган: машина ҳам, пиёда ҳам текширилиб, суриштирилиб ўтказилади.
Шу қоидага кўра, маҳсулот олиб борган йигитларни ўша маҳаллага кираверишда тўхтатишибди, постда турганлар "Қаерга кетяпсизлар?" – деб сўрабди. "Рўзғор маҳсулотларини тарқатгани", дейишибди. "Рўйхатни кўрсак бўладими?" – дейишган экан, беришибди. Рўйхатга қараб, исм-шарифларни ўқиб, "Ие, мана бу аёл диний экстремизм билан судланган-у, ўзи кимга ёрдам бераётганингларни биласизларми?" – дейишибди. "Бизга нима фарқи бор? 1197 рақамига қўнғироқ қилиб ёрдам сўрашган. Олиб боряпмиз", дейишибди.
Худди шу аснода йигитлардан бири телефонда ўша аёл билан манзилини аниқлаштириш учун гаплашаётган экан, анави постдагилар билан бўлаётган можарони эшитиб қолган, шекилли, бирданига "Узр, бу рақамни сизларга адашиб бериб юборишган, шекилли. Бизга ёрдам керак эмас", деб юборибди. Йигитлар ноилож ортга қайтибди...
***
Одамларни диний қараши, эътиқодига кўра ажратадиган, аксари қуруқ туҳмат билан ноҳақ судланиб, ноҳақ қамалиб, умри панжара ортида беҳуда ўтган азиз инсонларни кўришга кўзи, отишга ўқи йўқ каслар – сизлар ким бўлсангиз ҳам пасткашсизлар: ўзингиз-ку, бировга бир сўм ёрдам беришни билмайсиз, буни хаёлингизга келтирмайсиз, аммо бировнинг ёрдамига ҳам тўсқинлик қиласизлар. Бир кун шу қалбингиздаги адоват, мараз билан ўлиб кетасизлар. Ўлим келиб, жонингиз халқумингизга тиқилганда "Кошкийди, бировга заррача яхшилик қилганимда эди", дейсиз. Аммо унда кеч бўлади...

ҚЎЙ ГЎШТИНИ ИТГА БЕРИНГЛАР!!!
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилаётган эҳсонлардан норозилар кўпайганига гувоҳ бўляпмиз. Бири чиқиб 1 кг мош, 2кг ун ва гўштни менсимайди, яна бири хамма маҳсулотлардан камида 5 кг берларинг деб аюҳаннос солади. Кўриб хам ачинасан хам ғазабинг келади. Шу воқеалар фонида икки йил аввал ўз бошимдан ўтган ходиса ёдимга тушди.
Хуллас бир биродаримиз мени ўз номидан қурбонлик қилишга вакил қилди. Ўзим ўша вақтларда чорва билан шуғилланганим учун танлаб-танлаб серёғ, гўштдор қўй сотиб олиб сўйдим. Ўртоғим билан гўштни тақсимладик. Қўй жуда катта бўлганига таббий думбаси хам катта эди. Ўшанда дўстим буни ўзингга олиб қолавер энди деб маслаҳат берди. Мен агар ўз номимдан сўйганимда шунақа қилардим деб тақсимланган гўштнинг олдига ўша ўн беш кг думбани хам қўшиб қўйишини буюрдим. Шундай қилдик ва тарқатдик. Кейинги кун маҳаллага қандайдир йиғинга борган онамнинг кайфияти уйга чоғ бўлиб қайтди. Гўшт теккан оилаларнинг хаммаси онамга раҳмат дейишибди.
Аммо яқин қўшним... эрталаб ўн иккита сигирнинг ахлатини тозалаб, уларга емиш бериб хаммасини соғиб бўлиб юз эллик бош қўйимни хайдаб яйловга кетаётсам мени кўриб:Кеча менга нима бердинг ўзи?! деб дўқ қилди. Нима берибман десам берган гўштингнинг хаммаёғи ёғку деди. Табиатан феълим юмшоқ бўлгани билан нафсониятимга тегишса жим юрадиган одатим йўқ. Дангалига:қайтариб беринглар емасанглар мухтожлар кўп дедим. Шу билан кетди. Камига у кишининг аёли келинойимга: Эрим бу гўштни итга беринглар деб айтди роса жаҳли чиқди деб гапиргани ортиқча бўлди. Аммо бизда итини беш кг гўшт ва ярим кг думба билан боқадиганлар бўлмаса керак хойнахой. Суяги хам жуда оз эди. Энг қизиғи қўшним ўта ночор эмасди! Унданда ночорлардан бунақа гап чиқмаганида ундан бунақа гап чиққани асабни бузганди.
Демоқчи бўлганим камчилик топаман деган одам сиз ўн кг гўшт берсангиз хам бошидан энг қиммат ширинлик сочсангиз хам гапираверади. Эҳсондан тўхтамаслик, Аллоҳдан ажр кутавериш керак.
Чунки хозир маломатга қолсамда яна саҳоват қилиш қўлимдан келсайди деб орзу қиламан.

МЕН СЕВГАН КИТОБ
Бу китоб қуёшли Озарбайжонда,
Олтмиш беш йил аввал, нашрдан чиққан.
Адади ягона...
Мундарижаси...
Қаранг, ўзининг хам эсидан чиққан...
Шу китоб ўргатган менга интизом,
“Одам бўл” деган хам менга шу китоб.
У билан ўртамда юз бермас низо(м)
“Мўмин бўлсанг пок юр” шу ундан хитоб...
Мен ушбу китобни яхши кўраман,
Бу китоб эскику... дема эй дахо.
Яхши китобларга эски бўлсада,
Муқовага қараб берилмас бахо.
Бу китобни фақат отам ўқиган,
Китоб хам сўзига қилмаган хилоф.
Қитобнинг мазмунин қисмат тўқиган,
Йилларки бошидан тушмайди ғилоф...
Отамдан ёдгор бу китоб кўзига,
Етмайди журъатим хеч тик боқмайман.
Эскириб қолди деб кирмай сўзига,
Ўтин тўплаб уни хинддек ёқмайман.
Аммо жуда чуқур ўйга чўмаман,
Салгина оғриса, сал қочса тоби.
Қисматимда бўлса уни кўмаман,
Аммо кўмишимдан сал илгарироқ,
Ёзилсайди унда “мўминлик боби”.
Шунда қалб илишга шайланармиди,
Шунда эрирмиди кўнглимнинг музи.
Шунда муқаддасга айланармиди,
Янгидан ёзилган яна бир жузи.
Ундан кўра кўпроқ унданда ортиқ,
Хеч кимни севмадим ёруғ жаҳонда.
Аллоҳ “иймон боби”н айласа тортиқ,
Бўларди жаннатдек гўзал жавонда...
16:26-11.04.2020

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этибди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Анвар Обиджон билан илк бор 2009-йилда Ёзувчилар уюшмасида кўришганмиз. Шеърларимни ўқиб мақтаб қўйгандилар. Умуман у киши ижод аҳли борки каттами кичикми ўта кучли ёзадими ўртамиёнами хеч ерга урмасдилар. Кўпинча вилоятларга сафар қилишга тўғри келса Ёзувчилар уюшмасида Анвар Обиджонни машинасида олиб кетиш учун ижодкорлар талашиб қолишарди. Сабаби узоқ йўлда Анвар Обиджон одамни хеч зериктирмасди. Фарғоналикларга хос хозиржавоблик бор эди феъолларида. Менга сен зўр ёзасан энди ғазал ёзишга ўтгин дегандилар. Мен-а? десам ха мен буни хаммага хам айтавермайман деб кулиб қўйгандилар. У киши фақат болалар шоири ё ёзувчиси эмас балки катталар учун ёзадиган катта-катта юки оғир шеърлар ёзган забардаст шоирдир.(эдилар дегим келмади.
У кишининг юрт учун куюниб ёзган бир шеърида шундай сатрлар бор:
Сени сотдик сал арзон,
сал юмшоқроқ нон учун,
Сени сотдик сал кечроқ
узиладак жон учун...
Шу икки сатрда қанча қайғу, қанча дард бор!
Яна бир шеърларида чин эркак эмасларга қарата шундай дейдилар:
Бобонгга ўхшамагин дедилар,
тажангроқ эди бобоси.
Дадангга ўхшамагин дедилар, чўрткесар эди дадаси.
Акангга ўхшамагин дедилар, қизиққон эди акаси.
Опасига тортди ўша йигит.
Фарғоналиклар
Неча хил ғанимлар сочди қаҳрини,
Йиғлашни билмади фарғоналиклар.
Гоҳи дўст тилса-да юрак-бағрини,
Дўст дилин тилмади фарғоналиклар.
Кўрди кўп зилзила, селни, тошқинни,
Кўрди кўп талонни, кўрди босқинни,
Кўрса-да кулбаси юзлаб ёнғинни,
Юртидан жилмади фарғоналиклар.
Берса ҳам жангларда мингталаб мардин,
Мағрур чиқди қоқиб этакнинг гардин,
Ўткинчи қисматнинг ўткинчи дардин
Назарга илмади фарғоналиклар.
Садоқат бор жойда —диёнат омон,
Сотқинлик ёмондир, хиёнат ёмон,
Ёвга эл бўлмаган каби ҳеч замон,
Ёвни эл қилмади фарғоналиклар.
Меҳмони отда-ю, ўзлари яёв,
Кўзлари сокин-у, қалблари асов,
Зўрларни аския қилди беаёв,
Ожиздан кулмади фарғоналиклар.
Ҳануз ал-Фарғоний биз билан ўйлар,
Нодира то абад ғазалин сўйлар,
Маъмуржон ҳар кеча «Ёлғиз»ин куйлар,
Гўрда ҳам ўлмади фарғоналиклар.
Тун чўкса ёр эрур қасоскор сабр,
Порлоқ тонг сари йўл азал сержабр,
Ҳаёт деб курашди, дунёга ахир —
Бекорга келмади фарғоналиклар.
Анвар Обиджон
Аллоҳ Устоз шоирдан рози бўлсин!

Julaybib (r.a)
@m_zuhriddin_official
#УЙДА_ҚОЛИНГ!
#саҳобанинг_ҳаёти
Бу инсон ҳақида жуда оз маълумот бўлсада, унга берилган энг буюк таъриф икки олам сарвари Расулуллоҳ с.а.в томонларидан берилди.
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
#саҳобанинг_ҳаёти
Бу инсон ҳақида жуда оз маълумот бўлсада, унга берилган энг буюк таъриф икки олам сарвари Расулуллоҳ с.а.в томонларидан берилди.
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУЛАЙБИБ رضي الله عنه
✍Муаллиф:Абдурроҳман МЕШАЯН
🎤Ижрочи:Зуҳриддин МУҲАММАДАЛИЕВ
Манзилимиз: t.me/a_meshayan
✍Муаллиф:Абдурроҳман МЕШАЯН
🎤Ижрочи:Зуҳриддин МУҲАММАДАЛИЕВ
Манзилимиз: t.me/a_meshayan
Rozi edim
@m_zuhriddin_official
#УЙДА_ҚОЛИНГ!
#тасавуф_ва_тафаккур
Азиз биродарим сиз-у бизни МУСУЛМОН, уммати МУҲАММАД (с.а.в) қилиб яратгани учун Аллоҳга ҳамд!
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
#тасавуф_ва_тафаккур
Азиз биродарим сиз-у бизни МУСУЛМОН, уммати МУҲАММАД (с.а.в) қилиб яратгани учун Аллоҳга ҳамд!
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
РОЗИ ЭДИМ
Товонингиз ўпиб олган гул бўлсам ҳам рози эдим
Йўлингизда ёниб, майли, кул бўлсам ҳам рози эдим.
Менга насиб этмади-я, сафдошингиз Али бўлмоқ,
Хизматингиз қилиб бутун умрим ўтса рози эдим.
Гарчи Зам зам суви янглиғ босолмасдим чанқоғингиз,
Гарчи нубувват уйидек ололмасдим чарчоғингиз,
Минг-минг шукр, севолдим мен Ислом – азиз байроғингиз,
Хизматингиз қилиб бутун умрим ўтса рози эдим.
Сизни қўмсаб йиғлар бутун Арабистон саҳролари,
Сиздек ҳеч ким кийган эмас энг кўп савоб сарполарин.
Сиз кўрган дард, ранж олдида бир пул бошим савдолари,
Хизматингиз қилиб бутун умрим ўтса рози эдим.
Тилнинг нима фойдаси бор гар айтмасам мен салавот,
Қуръон тиловат қилмасам, умрим ўтар беҳаловат.
Сизга уммат бўлмоқ ўзи бир бахт эрур, бир саодат,
Хизматингиз қилиб бутун умрим ўтса рози эдим.
На султону на саҳоба, на амалдор, на ансорман,
Лекин мен ҳам эл қатори Аллоҳ ризосига зорман.
Бу дунёда тўғри йўлдан кетмас бўлсам аниқ хорман,
Хизматингиз қилиб бутун умрим ўтса рози эдим.
Гоҳ-гоҳида малҳам излаб тополмасдан кўнгил яра,
Аслида-ку, ибодатлар энг хайрли малҳам – сара.
Бўлсайдим мен ўн биринчи ашараи мубашшара
Хизматингиз қилиб бутун умрим ўтса рози эдим.
Ашараи мубашшара-Хаётлик чоғларидаёқ жаннат башорати берилган ўн саҳоба.
Абдураҳмон МЕШАЯН

Yo Muhammad alayhissalom
@m_zuhriddin_official
#УЙДА_ҚОЛИНГ!
#кун_мавзуси
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хақида шеър:
“Ё Муҳаммад Алайҳиссалом”
😔😔😔
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
#кун_мавзуси
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хақида шеър:
“Ё Муҳаммад Алайҳиссалом”
😔😔😔
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ.
Устундан айрилди Ислом минори,
Қулаб тушди диннинг фақих чинори.
Энди армон унинг нурли дийдори,
Юраклар йиғлайди, кетди таассуф,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Қуриб колди улкан илм уммони,
Юлдузин йўқотди Ислом осмони.
Ёнига чорлади уни Раҳмони,
Дерди:Аллоҳ қилар барин тасарруф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Қуръонга тафсир-у Хадисларга шарҳ-
Ёзмиш олим эди бебаҳо бенарҳ.
Раҳмат денгизига Аллоҳ қилсин ғарқ
Кетди умри эди Ислом, тасаввуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Пайғамбар Муҳаммад Алайҳиссалом-
Хазратга жаннатда шафоат инъом-
Айласин!-
Ичирсин Кавсар бардавом
Тилагим шу маним эмас такаллуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Илм хазинасин унда кўплиги-
Боисдан тузалди халқ қалб кўрлиги
Шайҳ учун кенгайсин Сирот кўприги
Кўзларда жиққа ёш қалбларда андуҳ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Олимнинг ортидан ибрат қолгандир,
Аллоҳ пок кўнглига бир нур солгандир.
Қалбимнинг тўридан ўрин олгандир,
Ўрнин босмас минг бир қори, файласуф,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
15:35-13.03.2015
Абдураҳмон Мешаян
Устундан айрилди Ислом минори,
Қулаб тушди диннинг фақих чинори.
Энди армон унинг нурли дийдори,
Юраклар йиғлайди, кетди таассуф,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Қуриб колди улкан илм уммони,
Юлдузин йўқотди Ислом осмони.
Ёнига чорлади уни Раҳмони,
Дерди:Аллоҳ қилар барин тасарруф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Қуръонга тафсир-у Хадисларга шарҳ-
Ёзмиш олим эди бебаҳо бенарҳ.
Раҳмат денгизига Аллоҳ қилсин ғарқ
Кетди умри эди Ислом, тасаввуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Пайғамбар Муҳаммад Алайҳиссалом-
Хазратга жаннатда шафоат инъом-
Айласин!-
Ичирсин Кавсар бардавом
Тилагим шу маним эмас такаллуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Илм хазинасин унда кўплиги-
Боисдан тузалди халқ қалб кўрлиги
Шайҳ учун кенгайсин Сирот кўприги
Кўзларда жиққа ёш қалбларда андуҳ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Олимнинг ортидан ибрат қолгандир,
Аллоҳ пок кўнглига бир нур солгандир.
Қалбимнинг тўридан ўрин олгандир,
Ўрнин босмас минг бир қори, файласуф,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
15:35-13.03.2015
Абдураҳмон Мешаян
САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ҲАҚЛАРИДА УЗОҚ КУТИЛГАН ШЕЪРИМ
ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
Telegraph
САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ...
Исфаҳон аҳлидан бўлган форс бола, Жайян аталарди қишлоғин номи. Отаси қишлоқнинг энг бой одами, Обрўли оқсоқол, ҳамда деҳқони. Салмонга бўлмасин деб бирор кор-ҳол, Меҳри ошиб кетиб унга шу қадар. Қизларни уйига яширган мисол, Беркитганди ўғлин уйига падар.…
Salmoni Forsiy (r.a)
@m_zuhriddin_official
#УЙДА_ҚОЛИНГ!
#саҳобалар_ҳаёти
Салмон Розияллоҳу анҳунинг ИЙМОН ва ИСЛОМгача босиб ўтган узун аммо хайрли йўли хақидаги шеър...