ИСЛОМ КАРИМОВ МФЙ ФАОЛ АЁЛЛАР КАНАЛИ
1 subscriber
7 photos
3 videos
3 links
Download Telegram
Хурматли махалланинг фаол аёллари энди каналимиз оркали янгиликлар билан танишиб борамиз кимда саволлар булса бир биримизни хурмат килган холатда сузлашамиз чунки каналимизни хокимятдан, вилоятдан фаол опаларимиз кузатиб боришади.. 🌸🌺
🌿 Ba’zida birovlarga g‘amxo‘rlik qilishimiz sababiyatini anglolmaymiz..

Bu g‘amxo‘rlik muhabbatdan emas.. bu g‘amxo‘rlik majburiyatdan ham emas... bu g‘amxo‘rlikda hech qanday manfaat ham yo‘q..

Shunchaki, mehr atalmish tuyg‘uni qalblarga solgan Alloh..

Mehrimizga munosiblarga Allohning salomi va rahmati bo‘lsin...
Долзарб

Фарзандига эрта телефон берганлар, муаммони кутаверсин.

Барча ота-оналар кўриши керак бўлган аудио
Assalom aleykum opa singilar men IKarimov Xotin qizlar maxala faoli Charosman
Maxalani oiylamizni kerakli mavzularda g'iybat qilmay bir birimizni eshitib gaplashaylik
I.KARIMOV MFY maxala faoli til no'merim 93.433.18.89.Charos
Kimni ayol yaqinlar bo'lsa bizda yashasa qo'shiglar
Ассалому алайкум хурматли опа сингиллар!
Барчангизга мусаффо тонг муборак.
Бугунги тонгни гузал ва хуш кайфиятда, мехрли калб билан карши олинг деб махалла психологи
Феруза Хамидовна🌺🌸
Биз бир биримизга керакмиз. Айблаш, танқид қилишдан тўхтанг. Эьтиборингизни атрофингиздаги инсонларга нисбатан миннатдорчиликка қаратинг. "мўьжиза"ларга очилинг

​КAСAЛЛИК БУ..?!
Инсон органлари бир-бири билан уйғун ҳолда ишламагани учун касалликлар келиб чиқади.

Aгар, нормал ишламаётган органни текширсангиз, ушбу органнинг ички қисмлари ўртасида ўзаро таъсирнинг йўқлиги сабабли касаллик пайдо бўлганига гувоҳ бўласиз.

Ҳар қандай заифлик ва нуқсон бу - бир бутуннинг қисмлари ўртасида тўғри алоқанинг йўқлигидан келиб чиқади.

Инсонлар орасида ҳам шундай!
Яъни, аслида биз бир бутунмиз, бир борлиқмиз, бир организммиз!

Шунинг учун биз бир-биримиз билан алоқа ўрнатишимиз, ўзаро уйғунлик муносабатда бўлишимиз жуда муҳимдир!

Лекин биз бир-биримизни тинглашни билмаймиз.
Бир-биризмни эшитиш-бу бир тўлқинда бўлишимиз,ўзаро уйғунликда бир-биримизни ҳис қилиб, тўлдиришимиз!

🔺Aлам, нафрат, ғазаб, баҳиллик, муҳокамага кириш шу каби бир қанча аслиятимиздан тўсувчи туйғулар жуда ҳам оғир касалликларни келтириб чиқаради
Феруза Хамидовна🌸🌺
👍1
"Уддалай олмайман!" деган гапни ҳаётий терминингиздан чиқариб ташланг.

Агар кимдир буни уддалаган бўлса, сиз ҳам уддалай оласиз, агар ҳеч ким уддалай олмаган бўлса сиз биринчиси бўласиз.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади

“Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–346-сон, 04.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан 2022 йил 1 сентябргача муаммоли кредит қарзи бор уй-жой мулкдорлари ширкатининг (ЖЕК) бошқарув усулини ўзгартириш бўйича умумий йиғилиш қарори қабул қилинса, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

🔰 Бунда:

▫️муаммоли банк кредитлари бор ширкатлар банкнинг хулосаси олинган тақдирда тугатилиши мумкин;
▫️тугатилган ёки бошқариш усули ўзгартирилган ширкатлар бошқарувидаги кўп квартирали уйларни бошқариш учун, қоида тариқасида, рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотлар жалб қилинади;
▫️Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жалб қилинган бошқарувчи ташкилот фаолиятини, хизматлар сифатини 6 ой мониторинг қилади ва кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя қилмаган бошқарувчи ташкилотларга чораларни қўллайди.

🗓 2022 йил 1 ноябрдан:

🔸кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади;
🔸уйларни қуриш лойиҳа ҳужжатларида, кадастр паспортида умумий фойдаланишдаги мулк рўйхати аниқ кўрсатилади;
🔸қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларга рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни камайтириш ва туташ ерда қўшимча объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 297 200 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилади.

➡️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂Бугун кимдандир нимадир ёмонлик келган булса унутинг, нимадир яхшилик келган булса эслаб колинг!

🍂 Бирини синов, бирини эса тухфа сифатида кабул айланг!

АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ АЗИЗЛАРИМ!!!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатнинг эшиги олдида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу аълайҳи васаллам билан баҳслашадиган аёл ким?

Yaqinlarga ham ulashing
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ishq og'riqlar bilan ishqdir ...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Abdukarim Mirzayev
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача “Мустақил Ўзбекистонда менинг ҳуқуқларим” шиори остида ҳуқуқий ижодий танлов эълон қилинади.

➡️ Танловга материаллар қуйидаги йўналишларда тақдим этилиши мумкин:

▫️бадиий публицистика (очерк, эссе ва бошқа);
▫️тасвирий санъат (портрет, пейзаж ва бошқа);
▫️медиа маҳсулот (фото, аудио ва видео материаллар).

☑️ Танловда барча иштирок этиши мумкин.

🔰 Материалларни баҳолаш ва ғолибни аниқлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

▫️мавзу моҳиятини тўғри тушунганлик;
▫️ҳолатни ёритишда таъсирчан ифода;
▫️оригинал ёндашув.

Танловга материаллар 10 сентябргача @mustaqilliktanlovibot телеграм боти орқали қабул қилинади.

🎁 Танлов ғолиби велосипед ҳамда диплом билан тақдирланади.

Ҳуқуқий, ижодий салоҳиятингизни намоён этинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Хотин бўлиш қийин эмас.

Қийини – эрнинг жаҳли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир.

Қийини – қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса ҳам, туриб овқатини олдига қўйишдир.

Қийини – ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир.

Қийини – унинг ҳам ўз шахсий ҳудуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир.

Қийини – ҳаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир.

Хотин бўлиш қийин эмас.

Қийини – кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни илжайиб кутиб олишдир.

Қийини – баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, ҳаққига самимий дуолар қила билишдир.

Қийини – қанчалик қизиқ ва сирли туюлса ҳам, телефонини очиб, ичини титмасликдир.

Қийини – нафсга ёқмаса ҳам, итоат қилиш, бўйсуна олишдир.

Қийини – айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир.
Ҳамма нарса ўлчов билан

Расмда чақалоқни эмизиш ҳолати акс этган.

Бола кашалот онасини шу йўл билан эмади. Савол туғилади: «Қандай қилиб сут сувга аралашиб, сингиб кетмайди?»

Бу саволга жавоб шуки, сутнинг таркибий тузилиши ўзига хосдир. Сут катта миқдорда ёғ моддасини ўз ичига олади. Она кашалот сутини сувга чиқарганда, кўп миқдордаги ёғ уни сувга аралашиб кетмаслигига сабаб бўлади. Бу эса боласининг сувдаги кўриниб турган сутни осонлик билан истеъмол қилишига хизмат қилади.

Сутнинг сувга аралашиб кетмаслиги, унда ёғ миқдорининг кўп бўлиши ва бола учун озуқа бўлиб хизмат қилиши Аллоҳ таоло томонидан аниқ ўлчов билан яратилганми ёки тасодифми?

Бу саволга Қуръони Каримдаги бу оят жавоб бўлади:

«Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик» (Қамар сураси, 49-оят)

Кашалотнинг бола эмизиш ҳолати Аллоҳ таолонинг қудратини кўрсатувчи белгилардан биридир.

Нозимжон Ҳошимжон