Zoyir Yo'ldoshov
3.08K subscribers
82 photos
222 videos
260 links
Davlat yo‘l harakati xavfsizligi xizmati Axborot xizmati rahbarining telegramdagi kanaliga xush kelibsiz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли санъаткорлар иштирокида блиц интервью

ЙПХ ходимларининг фаолиятини 1 балдан 5 балгача баҳоланг?

Каналга уланиш
👍10🫡21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

Ҳозирда баъзи фуқаролар тегишли лицензияга эга бўлмай туриб ҳайдовчиларни тайёрлаш билан шуғулланаётган фирибгарларга алданиб қолмоқда


Фирибгарлар томонидан ноқонуний равишда расмийлаштирилган 60 дан ортиқ сохта ҳужжатлар аниқланиб тергов органларига тақдим этилган.

Айни пайтда юртимиз бўйлаб қонуний тартибда фаолият юритаётган, ЙҲХХ томонидан рўйхатга олинган 630 та автомактаблар билан видеода танишинг. Фирибгарларга алданиб қолманг.

Каналга уланиш
8👍5🫡2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тузатиш #раддия

“А” ва “Б” категорияга “права” олиш учун мажбурий ўқиш бекор бўлмаяпти. 2026 йил 1 февралдан ушбу тоифалар учун фақат назарий дарсларга уйида мустақил тайёрланса ҳам бўлади. Лекин амалий дарсни автомактабда олиш шарт, бу бекор бўлмади.

Мопед ва скутер ҳайдашга рухсат берувчи А1 категория олиш учун эса 1 январдан кейин мустақил тайёрланиб тўғридан тўғри имтиҳонга борилаверади.

Права мавзусидаги энг ишончли маълумотни ҳайдовчиларга тарқатиб қўйинг.

Каналга уланиш
👍103😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
#Долзарб_мавзу

— Жарима баллари бизга нима берди?

— ЙТҲ лар камайишига таъсир қилдими?

— Шу пайтгача қанча ҳайдовчи жарима бали олди?

Батафсил видео изоҳда👆

Каналга уланиш
4👍4😁3🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Тошкентда ЙПХ ходимини автомашина капоти устида олиб юрган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди


Суриштирувлар давомида аниқланишича, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган ҳамда унинг ушбу автомашинасида жами 144 та қоидабузарлик мавжуд бўлиб, шундан 38 тасининг муддати ўтганлиги, 30 таси МИБ органларига ўтказилганлиги, умумий қарздорлик суммаси 18.090.000 (ўн саккиз миллион тўқсон минг) сўм эканлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш
🔥7👍3🫡2😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_Диққат

Автамашинангиз қиш мавсумига тайёрми?

🚘🔧 Ҳурматли ҳайдовчилар, қор ёки ёмғир ёғиб қолишини инобатга олиб
автомобилингизнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечиринг;

⛽️ транспорт воситангизда етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари мавжуд бўлсин;

🛞 шиналарнинг протектор излари белгиланган талабларга мос келишига ишонч ҳосил қилинг;

ойна тозаловчи воситалар соз ҳолатда бўлсин;

🌡 олд ойналарни ювишга мўлжалланган сув идишини оддий сувдан кўра совуққа чидамли бўлган сюқликдан фойдаланиш тавсия этилади;

🔅 иситиш мосламаларининг ишчи ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилинг.


❗️ Энг асосийси, тезлик меъёрларига қатъий амал қилинг.

Каналга уланиш
👍93🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_Диққат

Чарчоқ ҳолатида машина бошқариш — маст ҳолда бошқариш каби ўта хавфли

Ўзбекистонда шу йилнинг ўтган даврида бошқарувда ухлаб қолиш сабаб 237 та автоҳалокат содир этилган бўлса, 195 киши тан жароҳати олган, 139 нафар инсон ҳалок бўлган.

Ҳайдовчилар учун ўта муҳим тавсиялар👆

Каналга уланиш
👍135💯3😨2
🔸Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида транспорт воситаларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади

Тадбир бугун 7 ноябрь соат 13:00 да бошланади.

Иштирокчилар:

🔸Зойир Йўлдошев, Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби;
🔸Рамил Валатов, Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати бош мутахассиси ва муҳаррири.

Иштирокчилар йўл ҳаракатини бошқариш самарадорлигини ошириш, йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини ошириш, рақамли ечимларни жорий этиш ва маъмурий механизмларни соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни муҳокама қиладилар.


Анжуманга журналистлар таклиф этилади. Рўйхатдан ўтиш учун:

🟠+998971907178
✈️ @alisherakimbaev
🟠 a.akimbaev@sputniknews.com

Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.

Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
👍31🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчи! Чарчаганмисиз? Асло автомобиль бошқарманг!

Бошқарув вақтида ухлаб қолиш ҳайдовчининг нафақат ўзи, балки йўловчилар, йўлда юрган бошқа инсонлар учун ҳам ўта хавфлидир.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Тезлик ижтимоий лойиҳаси ҳамкорлигида тайёрланган мазкур ролик кимларнингдир вақтида хулоса қилиши учун сабаб бўлади деган умиддамиз.

Каналга уланиш
👍8🫡31
#Расмий_хабар

Бугун, 07.11.2025 куни соат 17:20 ларда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Термиз" автомобил йўлининг 1257 километрида "Nexia-2" ва "Соbalt" иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Автоҳалокат оқибатида 1 нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган, 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз.

Каналга уланиш
2👍2😨2
#Расмий_хабар

Бугун, 07.11.2025 куни соат 14:15 да Андижон вилояти Олтинкўл тумани "Уйшин" МФЙ ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги "D-105"— “Фарғона ҳалқа йўли” автомобил йўлининг 142 километрида йўл-патрул хизмати инспектори кичик сержант И.Атаматовга хизматда фойдаланиш учун бириктирилган “Lacetti” русумли 60 520 VSF давлат рақам белгили патрул автомашинаси йўлнинг ўнг четига тўхтаб, ходим хизматини пиёда давом эттираётган вақтида "Олтинкўл-Андижон" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган “Nexia-2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, патрул автомашинасига урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, автомашиналар техник шикастланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани Прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш
2👍2🔥1
#Байрам_муборак

Ҳамшира қизга


Гўзал, ғамга топмайин чора,
Кўнглимизни қилдингиз пора,
Имконингиз бўлса бир бора,
Юрагимни эшитиб кўринг.

Оғримасдан туролмаяпди,
Ҳеч хотиржам бўлолмаяпди,
Бир маъромда уролмаяпди,
Юрагимни эшитиб кўринг.

Ярашибди касбингиз бирам,
Нимагадир безовта сиз ҳам,
Шу қўшалоқ симингиз билан
Юрагимни эшитиб кўринг.

Эзиб қўймиш қайсидир туйғу,
Во ё юқмиш сиздаги қайғу,
Биттагина илтимосим шу —
Юрагимни эшитиб кўринг.

Қўрқманг, дарди ўтиб қолмайди,
Қулоғингиз битиб қолмайди,
Асакангиз кетиб қолмайди,
Юрагимни эшитиб кўринг.

Касб қасамин оқлай десангиз,
Бемор дардин олай десангиз,
Бир савобга қолай десангиз,
Юрагимни эшитиб кўринг!

©️Зойир Йўлдошов

🚑Барча тиббиёт ходимларига касб байрамлари муборак бўлсин!

Каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Автомашинангизнинг қиш мавсумига тайёрлигига ишонч ҳосил қилинг


Каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ролик

Байроқ — Ватан шаъни, Халқ ғурури!


Ролик Ички ишлар ва Маданият вазирлиги ҳамкорлигида тайёрланди.

Каналга уланиш
Жорий йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши белгиланган

Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланиб, улар учун айланма ҳаракат ташкил этилади

———

С 14 по 17 ноября текущего года в Ташкенте запланировано проведение ряда крупных международных мероприятий

В целях проведения мероприятий на высоком уровне на отдельных улицах Ташкента движение транспортных средств будет временно и частично ограничено. Для удобства участников дорожного движения будет организовано объездное движение по альтернативным маршрутам

———

On November 14-17, Tashkent will host a series of international events

Some streets in Tashkent will be partially restricted from time to time, and a roundabout will be organized for them, in order to hold the event at a high level

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁Тошкентда олтин куз...

@Контент маркази

Каналга уланиш
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Daryo.uz’dan yangi loyiha — Dialog!

Ushbu ko‘rsatuvda O‘zbekistondagi tizimli muammo va kamchiliklar hamda ularning yechimlari haqida jonli efirda suhbatlashamiz.

Eng muhimi — suhbat davomida Sizlarning savollaringizga javob beriladi.

Ko‘rsatuvning birinchi soni — yo‘llardagi xavfsiz harakatga bag‘ishlanadi.

Jurnalist Nurali Oripov 21-noyabr kuni soat 11:00 da IIV Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati matbuot kotibi Zoyir Yo‘ldoshevga sizning savollaringizni o‘qib eshittiradi.

Savollaringizni oldindan @daryoga_murojaatbot bot orqali yuborishingiz yoki Youtube’da efir vaqtida izohlarda yozishingiz mumkin.

👉 Obuna bo‘ling — @daryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги ЙҲХБ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги тортишув юзасидан ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Текширув натижаларига кўра, ЙҲХБ ходимига интизомий жазо чораси белгиланади.

Каналга уланиш
#Таъзия

Жорий йилнинг 21 ноябр куни соат 23:00ларда ЙПХ ходимлари томонидан Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Onix” русумли автомашинага тўхташ ишораси берилганида, тегишли ҳужжатга эга бўлмаган ҳайдовчи ходимларга бўйсунмасдан қочишга уринган.

Шу вақтда рация орқали олдинроқда хизмат олиб бораётган катта сержант Вахобжон Мўминовга мазкур автомашинани тўхтатиш чорасини кўриш юзасидан хабар берилади. Вахобжон Мўминов ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган вақтда, ҳайдовчи юқори тезлик билан ходимни уриб юбориб, унинг ҳаёти учун оғир тан жароҳати етказган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида транспорт воситасининг ҳаракати чекланиб, ҳайдовчи қўлга олинган.

Афсуски, катта сержант Вахобжон Мўминов вилоят Тиббиёт бирлашмасига олиб борилган вақтда вафот этди.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва кўп сонли шахсий таркиби Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати катта инспектори катта сержант Мўминов Вахобжон Абдувалиевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Катта сержант Вахобжон Мўминов 2007 йилдан ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилган. Унинг ортидан суюкли аёли, 2 нафар қизи ва 1 нафар ўғил фарзандлари қолди.

Ватан ўз қаҳрамон ўғлонларини унутмайди!

Каналга уланиш